Skip to main content

Желчегонный сбор №2

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЖЕЛЧЕГОННЫЙ СБОР №2 

SPECIES CHOLAGOGAE №2 

 

Препаратнинг савдо номи: Желчегонный сбор №2

Таркиби:

Самарқанд бўзночи гуллари;

Оддий бўймадарон ўти;

Қалампир ялпиз барглари;

Кашнич мевалари.

Дори шакли: Доривор ўсимлик хом-ашёси

Фармакотерапевтик гуруҳи: Сафро ҳайдовчи восита.

 

Фармакологик хусусиятлари

Мажмуавий препарат. Асосий таъсири йиғманинг таркибига кирувчи компонентларнинг хусусиятларига боғлиқ.

Самарқанд бўзночи гуллари сафро ҳайдовчи хоссасига эга, шунингдек сийдик ҳайдовчи ва енгил сурги таъсирига хам эга.

Оддий бўймадарон ўти аччиқ бўлиб, иштахани оширади ва овқат ҳазм қилишни кучайтиради; қон кетишини тўхтатувчи таъсирга хам эга.

Қалампир ялпиз барглари – рефлектор йўл билан меъёрида спазмолитик, сафро ҳайдовчи ва енгил тинчлантирувчи таъсир кўрсатади.

Кашнич мевалари иштахани қўзғатади, сафро ажралишини стимуллайди, ароматли хидга эга ва асосан ҳом-ашё таркибидаги эфир мойи дорилар мазасини ва хидини яхшилайди. 

Сафро ҳайдовчи йиғма № 2 таркибига кирувчи ўсимликларнинг асосий таъсир этувчи моддалар йиғиндисини бирга тиббиётда ишлатиш, бу доривор ўсимлик воситасини мажмуавий сафро ҳайдовчи восита сифатида қўллаш имконини беради.

 

Қўлланилиши

Сурункали холецистит, гепатохолецистит, холангит ва гепатит, ўт йўлларининг дискинезиясида қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Йиғма ичга дамлама ҳолида қўлланилади. Дамламани тайёрлашдан олдин йиғмани аралаштириш керак. 1 ош қошиқ (10 г) йиғмани сирланган идишга солиб, устига 200 мл (1 стакан) хона ҳароратидаги қайнатилган сув қуйилади ва қопқоқ билан ёпиб, 15 минут давомида қайнаётган сув ҳаммомида қиздирилади ва 45 минут давомида хона ҳароратида совутилади. Дамлама дока орқали сузиб ўтказилади ва қолган йиғма сиқилади. Олинган дамлама ҳажми қайнатилган сув билан 200 мл гача етказилади. 

5 та фильтр пакет (10 г) йиғмани сирланган идишга солиб, устига 200 мл (1 стакан) хона ҳароратидаги қайнатилган сув қуйилади ва қопқоқ билан ёпиб, 15 минут давомида қайнаётган сув ҳаммомида қиздирилади ва 45 минут давомида хона ҳароратида совутилади. Фильтр пакетлар олинади ва сиқилади. Дамламани ҳажми қайнатилган сув билан 200 мл гача етказилади. 

Дамламани салқин жойда 2 суткагача сақлаш мумкин.

Дамламани ярим стакандан кунига 3 марта овқатдан ярим соат олдин қабул қилинади. 

 

Ножўя таъсирлари

Йиғманинг компонентларига шахсий юқори сезувчанликда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Йиғманинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

 

Чиқарилиш шакли

30 г ва 50 г дан полиэтилен пакетларда, картон қутиларга жойланади.

2 г дан фильтр-пакетларда.

 

Сақлаш шароитлари

Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган, ҳарората 250С дан юқори бўлмаган жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати 

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: