• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Yetkazib berish xizmati
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Yetkazib berish xizmati
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Успокой

Home Йўриқномалар Успокой
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

УСПОКОЙ

USPOKOY

 

Препаратнинг савдо номи: Успокой

Дори шакли: гомеопатик таблеткалар.

Таркиби

Фаол моддалар: Zincum isovalerianicum (Zincum valerianicum) С200, Cimicifuga racemosa (Cimicifuga) С200, Strychnos ignatii (Ignatia) С200.

Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза, магний стеарати.

Таърифи: ясси цилиндрик шаклли фаскали, оқ ёки деярли оқ рангли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: гомеопатик восита

 

Фармакологик таъсири:

Препарат анксиолитик ва седатив самараларга эга.

 

Қўлланилиши

Препарат юқори асабийлашишда, таъсирчанликда, юрак-қон томир бузилишлари билан боғлиқ неврозларда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат ҳар куни 1 таблеткадан эрталаб, овқатдан камида 15 минут олдин қабул қилинади. Таблеткани тил остида чайнамасдан ва ютмасдан тўлиқ эриб кетгунича тутиб туриш керак. 

Юқори нерв-психик юкламаларда (стрессларда) препаратни кунига 2-3 марта қўллашга йўл қўйилади. 

Даволаш курси 1-2 ойни ташкил қилади. Зарурати бўлганида даволаш курси икки-уч ҳафтадан кейин қайтарилади.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препарт компонентларига юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик, лактация даври, болалик ёши (18 ёшгача).

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ҳозирги вақтгача бошқа дори воситалари билан номутаносиблик ҳолатлари қайд қилинмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратнинг таркибида лактоза бўлганлиги сабабли, уни туғма галактоземия, глюкоза ёки галактозани кам сўрилиши синдроми, ёки туғма лактоза етишмовчилиги бўлган пациентларга буюриш тавсия қилинмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши

Доза тасодифан ошириб юборилганида препаратнинг таркибига кирувчи тўлдирувчилар билан боғлиқ бўлган диспептик ҳолатлар бўлиши мумкин.

 

Чиқарилиш шакли

Гомеопатик таблеткалар. 20 таблеткадан поливинилхлорид плёнка ва алюминий фольга контур уяли ўрамда. 1 ёки 2 контур уяли ўрам давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида жойланган.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

3 йил. 

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
0
42 Views
ОлдингисиУрсохол®12.04.2021
Желчегонный сбор №212.04.2021Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Успокой
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.