Skip to main content

Утрожестан

Улашиш:
  Reading time 13 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

УТРОЖЕСТАН®

UTROJESTAN 

 

Препаратнинг савдо номи: Утрожестан® 

Таъсир этувчи модда (ХПН): прогестерон 

Дори шакли: капсулалар

Таркиби:

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди: 

фаол модда: прогестерон (табиий микронлаштирилган прогестерон) – 100 ёки 200 мг;

ёрдамчи моддалар: кунгабоқар мойи, соя лецитини, желатин, глицерол, титан диоксиди.

Таърифи: 100 мг ли капсулалар – думалоқ, 200 мг ли капсулалар – овал, оқиш гомоген мойли (фазаларга сезиларли даражада бўлинмаган) суспензияни сақловчи сарғиш рангли юмшоқ ялтироқ желатин капсулалар. 

Фармакотерапевтик гуруҳи: гестаген 

АТХ коди: G03DA04. 

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик хусусиятлари

Гестаген, сариқ тана гормонидир. Нишон аъзоларнинг ҳужайралари сиртидаги рецепторлар билан боғланиб, ядрога киради, у ерда ДНК ни фаоллаштириб, РНК синтезини рағбатлантиради. Бачадон шиллиқ қаватини пролиферация фазасидан фолликуляр гормон томонидан чақирилган секреция фазасига, тухум ҳужайра уруғланганидан сўнг эса – уруғланган тухум ҳужайрани ривожланиши учун керак бўлган ҳолатга ўтишига ёрдам беради. Бачадон ва бачадон найлари мушакларининг қўзғалувчанлиги ва қисқарувчанлигини камайтиради, сут безининг охирги элементларини ривожланишини рағбатлантиради. 

Протеинлипазани рағбатлантириб, ёғ заҳирасини оширади; глюкозанинг утилизациясини оширади; базал ва рағбатлантирилган инсулиннинг концентрациясини ошириб, жигарда гликогенни тўпланишига ёрдам беради; гипофизнинг гонадотроп гормонларини ишлаб чиқарилишини оширади; азотемияни камайтиради, сийдик билан азотни чиқарилишини оширади. Сут безлари ацинусларининг секретор қисмини ўсишини фаоллаштиради ва лактацияни индуция қилади. Нормал эндометрийни ҳосил бўлишига ёрдам беради. 

Фармакокинетикаси 

Ичга қабул қилинганида 

Сўрилиши 

Микронлаштирилган прогестерон меъда-ичак йўлларидан сўрилади. Қон плазмасида прогестероннинг концентрацияси биринчи соат давомида аста-секин ошиб боради, қонда максимал концентрацияси (Сmax) қабул қилинганидан сўнг 1-3 соатдан кейин аниқланади. 

Қон плазмасида прогестероннинг концентрацияси қабул қилинганидан сўнг 1 соатдан кейин 0,13 нг/мл дан 4,25 нг/мл гача, 2 соатдан кейин 11,75 нг/мл гача ошади ва қабул қилингандан сўнг 3 соатдан кейин 8,37 нг/мл ни, 6 соатдан кейин 2 нг/мл ни, 8 соатдан кейин 1,64 нг/мл ни ташкил этади. 

Метаболизми 

Қон плазмасида аниқланадиган асосий метаболитлари 20-альфа-гидрокси-дельта-4-альфа-прегнанолон ва 5-альфа-дигидропрогестерондир. 

Чиқарилиши 

Сийдик билан метаболитлар кўринишида чиқарилади, шулардан 95% ни глюкурон кислотаси билан конъюгацияланган метаболитлар бўлиб, асосан 3-альфа, 5-бета-прегнандиолдир (прегнандион). Қон плазмасида  ва сийдикда аниқланадиган юқорида кўрсатилган метаболитлари сариқ тананинг физиологик секрециясида ҳосил бўладиган моддаларга ўхшашдир. 

Вагинал қўлланганида 

Сўрилиши 

Препарат тез сўрилади, прогестерон бачадонда тўпланади, қон плазмасида прогестероннинг юқори миқдори, препарат юборилганидан сўнг 1 соатдан кейин кузатилади. Қон плазмасида прогестерон Сmax га юборилганидан сўнг 2-6 соатдан кейин эришилади. Препарат 100 мг дан суткада 2 марта юборилганида ўртача концентрацияси 24 соат давомида 9,7 нг/мл даражада сақланиб туради.

Суткада 200 мг дан ортиқ дозаларда юборилганида прогестероннинг концентрацияси ҳомиладорликнинг 1 уч ойлигидаги концентрациясига мувофиқ келади. 

Метаболизми 

Асосан 3-альфа, 5-бета-прегнандиол ҳосил қилиб, метаболизмга учрайди. Плазмадаги 5-бета-прегнандиолнинг миқдори ошмайди. 

Чиқарилиши 

Сийдик билан метаболитлар ҳолида чиқарилади, асосий қисмини 3-альфа, 5-бета-прегнандиол (прегнандион) ташкил этади. Буни унинг концентрациясини доимий ошиши билан тасдиқланади (6 соатдан кейин Сmax 142 нг/мл) 

 

Қўлланилиши

Аёллардаги прогестерон танқис ҳолатларда қўлланади. 

Перорал юбориш йўли: 

  • ихтиёрсиз аборт хавфи бўлганида ёки лютеин етишмовчилиги аниқланиши оқибатида одатдаги ҳомила тушишини олдини олишда 
  • муддатидан олдин туғруқ хавфи бўлганида 
  • лютеин етишмовчилиги оқибатидаги бепуштликда
  • ҳайз кўриш олди синдромида
  • овуляцияни бузилиши ёки ановуляция оқибатида ҳайз кўриш циклини бузилишида
  • фиброз-кистоз мастопатияда
  • пременопаузада
  • пери- ва постменопауза гормонлар билан ўринбосар даволашда (эстроген препаратлари билан бирга) қўлланади. 

Вагинал юбориш йўли: 

  • тухумдонлар фаолият кўрсатмаётган ҳолларда (бўлмаганида) прогестерон танқислигида гормонлар билан ўринбосар даволаш (тухум ҳужайраларига донорлик қилиш) да; 
  • экстракорпорал уруғлантиришга тайёргарлик вақтида лютеин фазасини тутиб туришда; 
  • спонтан ёки индукция қилинган ҳайз кўриш циклида лютеин фазасини тутиб туришда; 
  • муддатидан олдин менопаузада; 
  • гормонлар билан ўринбосар (эстроген препаратлар билан бирга) даволашда; 
  • лютеин етишмовчилик оқибатидаги бепуштликда; 
  • прогестин етишмовчилиги оқибатида одатдаги ва хавфли абортни олдини олишда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Даволаш давомийлиги касалликнинг характери ва хусусиятларига қараб аниқланади. 

Перорал юбориш йўли 

Препарат сув билан ичга қабул қилинади.

Кўпчилик ҳолларда прогестерон етишмовчилигида Утрожестаннинг дозаси 2 марта қабул қилишга бўлинган ҳолда (эрталаб ва кечқурун) 200-300 мг ни ташкил этади. 

Ихтиёрсиз аборт ва муддатидан олдин туғруқ хавфи бўлганида ёки одатдаги ҳомила тушишини олдини олиш учун: суткада 200-600 мг ҳар куни ҳомиладорликнинг 16 ҳафтасигача. Кейинчалик дори воситасини клиник маълумотлар, йўлдош фаолияти ва ҳомиладор аёлнинг қонида прогестероннинг даражасини баҳолаш асосида даволовчи шифокор кўрсатмаси бўйича қўллаш мумкин. Лютеин фазаси етишмовчилигида (ҳайз кўриш олди синдроми, фиброз-кистоз мастопатия, дисменорея, пременопауза) суткалик доза 200 ёки 400 мг ни ташкил этади, 10 кун давомида (одатда циклнинг 17-кунидан 26-кунигача) қабул қилинади. Пери- ва постменопауза даврида гормонлар билан ўринбосар даволашда Утрожестан эстрогенларни қабул қилиш фонида кунига 200 мг дан 10-12 кун давомида қўлланади. 

Вагинал юбориш йўли 

Капсулалар қинга чуқур юборилади.

Тухумдонлар фаолият кўрсатмаётган (бўлмаган) аёлларда прогестерон умуман бўлмаганида (тухум ҳужайраларига донорлик қилиш): эстрогенлар билан даволаш фонида циклнинг 13 ва 14-кунларида суткада 200 мг дан, сўнгра циклни 15-кунидан 25-кунигача 100 мг дан суткада 2 марта, 26-кунидан бошлаб ва ҳомиладорлик аниқланганида дозани ҳар ҳафтада суткада 100 мг га ошириб, суткада максимум 600 мг га етказилади, 3 марта қабул қилишга бўлинади. Бундай доза 60 кун давомида қўлланиши мумкин. Экстракорпорал уруғлантириш циклини ўтказиш вақтида лютеин фазасини тутиб туриш: ҳомиладорликнинг I ва II уч ойликлари давомида хорионик гонадотропин инъекция қилинган кундан бошлаб, суткада 200 мг дан 600 мг гача қабул қилиш тавсия этилади. Спонтан ёки индукция қилинган ҳайз кўриш циклида, сариқ тана фаолиятини бузилиши билан боғлиқ бўлган бепуштликда лютеин фазасини тутиб туришда циклни 17-кунидан бошлаб, 10 кун давомида суткада 200-300 мг қабул қилиш тавсия этилади, ҳайз кўриш цикли ва ҳомиладорликни диагностика қилиш кечикканида даволанишни давом эттириш керак. Аборт хавфи бўлган ҳолларда ёки прогестерон етишмовчилиги фонида ривожланадиган одатдаги абортларни олдини олиш мақсадида: ҳомиладорликнинг 16 ҳафтасигача ҳар куни суткада 200-400 мг дан буюрилади. Кейинчалик дори воситасини клиник маълумотлар, йўлдош фаолияти ва ҳомиладор аёлнинг қонида прогестероннинг даражасини баҳолаш асосида даволовчи шифокор кўрсатмаси бўйича қўллаш мумкин.

 

Ножўя таъсирлари

Перорал қўлланилганда қуйидаги кўринишлар кузатилиши мумкин:

Аъзолар тизими синфиТез-тез учрайдиган нохуш кўринишлар

≥1/100; ≤1/10

Тез-тез учрамайдиган нохуш кўринишлар

≥1/1000; ≤1/100

Кам ҳолларда учрайдиган нохуш кўринишлар

≥1/10000; ≤1/1000

Жуда кам ҳол-ларда учрайдиган нохуш кўринишлар

≤1/10000

Жинсий тизим ва сут безлари касалликлари
  • Ҳайз циклини ўзгариши
  • Аменорея
  • Ҳайз цикллари орасида қон кетишлар
  • Мастодиния
Марказий нерв тизими касалликлари
  • Бош оғриғи
  • Уйқучанлик
  • Тез ўтиб кетув-чан бош айланиши ҳисси
  • Депрессия
Меъда-ичак йўллари касалликлари
  • Қусиш
  • Диарея
  • Қабзият
  • Кўнгил айниши
Гепатобилиар тизим касалликлари
  • Холестатик сариқлик
Иммун тизими касалликлари
  • Эшакеми
Тери ва тери ости тўқималари касалликлари
  • Қичишиш
  • Акне
  • Хлоазма

Уйқучанлик ва/ёки тез ўтиб кетувчан бош айланиши ҳисси кузатилади, хусусан ёндош гипоэстрогения ҳолларида. Дозани камайтириш ёки юқорироқ эстрогенизацияни тиклаш терапевтик самарани камайтирмасдан бу кўринишларни тез бартараф этади.

Агар даволаш курси бир ойлик циклнинг бошида ҳаддан ташқари эрта бошланса, айниқса 15-чи кунгача, цикл қисқариши ёки тўсатдан қон кетишлар кузатилиши мумкин.

Ҳайз циклини қайд этилувчи ўзгаришлари, аменорея ёки ҳайз цикллари орасидаги қон кетишлар умуман прогестагенларни қўллаш учун характерли.

Вагинал қўлланилганда

Маҳаллий шахсий ўзлаштираолмаслик кўринишида (хусусан соя лецитинини) ачишиш, қичишиш ёки ёғли ажралмалар типида маҳаллий таъсирланиш пайдо бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик, тромбозларга мойиллик, флебитнинг ўткир шакллари ёки тромбоэмболик касалликлар; жинсий йўллардан номаълум генезли қон кетиши; тўлиқ бўлмаган аборт, порфирия. 

Сут безлари ва жинсий аъзоларнинг хавфли ўсмаларига тахмин қилинганида ёки аниқланганида. 

Перорал юбориш йўли – жигар фаолиятини яққол бузилишларида қўллаш мумкин эмас. 

Эҳтиёткорлик билан 

Юрак-қон томир тизими касалликлари, артериал гипертензия, сурункали юрак етишмовчилиги, қандли диабет, бронхиал астма, тутқаноқ, мигрень, депрессия; гиперлипопротеинемия, лактация даврида эҳтиёткорлик билан қўлланади. 

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Диуретиклар, гипотензив дори воситалар, иммунодепрессантлар, антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради. Окситоциннинг лактоген таъсирини камайтиради. 

Утрожестанни барбитуратлар, фенитоин, рифампицин, фенилбутазон, спиронолактон, гризеофульвин, ампициллин, тетрациклин билан бирга қабул қилиш дори воситаларнинг таъсирини ўзгаришига олиб келиши мумкин. 

Менопауза даврида эстрогенлар билан гормонал ўринбосар даволаганда цикл давомида камида 12 кун прогестеронни қўллаш тавсия этилади.

Қуйидаги дори воситалари билан бирга қўллаш прогестерон метаболизмини кучайиши ва терапевтик самарани ўзгариши билан кечиши мумкин:

  • барбитуратлар, тутқаноққа қарши препаратлар (фенитоин), рифампицин, фенилбутазон, спиронолактон, гризеофульвин каби кучли ферментатив индукторлар билан бир вақтда қўллаш жигарда прогестерон метаболизмини кучайиши билан кечади.
  • антибиотиклар (ампициллинлар, тетрациклинлар) ичак микрофлорасини бузилишини чақиради, бу энтерогепатик стероид циклни ўзгаришлари билан кечади.

Кўрсатилган ўзаро таъсирларнинг яққоллик даражаси турли пациентларда кучли ўзгариши мумкин, шунинг учун санаб ўтилган ўзаро таъсирларнинг клиник самараларини прогноз қилиш қийин.

Прогестагенлар қандли диабети бўлган беморларда глюкозани ўзлаштирилишини пасайтириши ва инсулин ва бошқа гипогликемик препаратларга бўлган талабни ошириши мумкин. 

Чекувчи пациентларда ва алкоголни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилганда прогестероннинг биокираолишлиги пасайиши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

  • Препаратни контрацепция мақсадида қўллаш мумкин эмас;
  • Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда ҳомиладорликда перорал қўлланилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак;
  • Агар даволаш курси бир ойлик циклнинг бошида ҳаддан ташқари эрта бошланса, айниқса 15-чи кунгача, цикл қисқариши ва/ёки қон кетиши кузатилиши мумкин. Бачадондан қон кетиши ҳолатларида сабабни аниқламагунча, шу жумладан эндометрийни текширмагунча препарат буюрилмасин.
  • Тўлиқ инкор этиб бўлмайдиган тромбоэмболик ва метаболик хавфлар туфайли, қуйидагилар пайдо бўлган ҳолларда Утрожестан препаратини қўллашни тўхтатиш керак: кўришни йўқолиши, кўзларда иккиланиш, тўр пардани томирли шикастланиши каби кўришни бузилиши; локализациясидан қатъий назар веноз тромбоэмболия ёки тромботик асоратлар; кучли бош оғриғи. Анамнезида тромбофлебит бўлганида пациент синчковлик билан кузатув остида бўлиши керак.
  • Даволаш жараёнида аменорея пайдо бўлган ҳолларда гап ҳомиладорлик ҳақида кетмаётганлигига ишонч ҳосил қилиш керак.
  • Эрта ўзи-ўзидан ҳомила ташлашнинг 50% дан кўпроғи генетик асоратлар томонидан чақирилган. Бундан ташқари, инфекцион жараёнлар ва механик шикастланишлар ҳомиладорликнинг эрта муддатларида ҳомилани тушишига сабаб бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда прогестеронни қўллаш фақат яшаш қобилиятига эга бўлмаган уруғланган тухум хужайрани кўчиши ва эвакуациясини кечиктириши мумкин. Шундай қилиб, шифокор кўрсатмаси бўйича прогестеронни буюриш сариқ тана секрецияси етарли бўлмаган ҳолатлар учун мўлжалланган бўлиши керак.
  • Утрожестан соя лецитини сақлайди ва ўта юқори сезувчанлик реакциялари (эшакеми ва анафилактик шок) ни чақириши мумкин.

Фертиллик, ҳомиладорлик ва эмизиш

Ҳомиладорлик

Ҳомиладорлик вақтида, шу жумладан биринчи ҳафтада Утрожестанни қўллаш мумкин.

Эмизиш

Прогестеронни кўкрак сути билан ажралиши токсиклик билан ўрганилмаган. Шундай қилиб, уни эмизиш вақтида буюришдан сақланиш керак.

Болаларда қўлланиши

Қўллаш мумкин эмас.

Кексаларда (65 ёшдан ошган) қўлланиши

Клиник маълумотлар йўқ.

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда қўлланиши

Клиник маълумотлар йўқ.

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда қўлланиши

Клиник маълумотлар йўқ.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Оғиз орқали қабул қилинганида автотранспортни бошқаришда ва диққатни жамлаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли турдаги фаолиятларни бажаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. 

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги вақтгача дозани ошириб юборилиши ҳақида хабар берилмаган бўлсада, юқорида санаб ўтилган ножўя самаралар асосан дозаси ошириб юборилганлигидан далолат беради. Улар препаратнинг дозаси камайтирилганида ўз-ўзидан ўтиб кетади.

Айрим пациентларда прогестонни ностабил эндоген секрецияси, препаратга алоҳида сезувчанлик ёки эстрадиолнинг ҳаддан ташқари паст даражасини мавжудлиги ёки пайдо бўлиши оқибатида ўртача терапевтик доза ҳаддан ташқари кучли бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда қуйидагилар етарли ҳисобланади:

  • уйқучанлик ёки тез ўтиб кетувчан бош айланиши ҳолатларида Утрожестан препаратининг суткалик дозасини камайтириш ёки қабул қилишни ҳайз циклининг 10 куни давомида кечқурун уйқудан олдин қабул қилишни буюриш;
  • ҳайз цикли қисқарган ёки суркалувчи қонли ажралмалар ҳолатларида даволашни бошлашни циклнинг кечроқ кунларига (масалан 17-чи куни ўрнига 19-чи куни) қолдириш;
  • перименопаузада ёки менопаузада гормонал ўринбосар даволашда эстрадиолнинг даражаси оптимал эканлигига ишонч ҳосил қилиш.

 

Чиқарилиш шакли  

100 мг ли капсулалар, 14 капсуладан блистерда, 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида. 

200 мг ли капсулалар, 7 капсуладан блистерда, 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида. 

 

Сақлаш шароити

25оС юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича. 

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365