Skip to main content

Ўзбек тилидаги #1 дори йўриқномалари
жамланган ахборот портали

Маълумки ҳозирги кунда фармацевтиканинг интенсив ривожланиши туфайли тиббиётда қўлланиладиган дори воситаларининг миқдори бир неча баробар ошди. Дори воситалари сонининг кўпайиши тиббиёт ҳодимлари олдига уларни самарали, ҳавфсиз қўллаш каби муҳим масалаларни қўймоқда. Шифокорларимизга эса барча дори воситалари ҳақида маълумотни билиш даволаш жарёнида муҳим ва қимматлидир.

Бизнинг мақсадимиз

Бизнинг мақсадимиз тиббий соҳа ҳодимларига ва тиббиёт олийгохлари талабаларига фақатгина соф, ишонарли ва сўнгги замонавий маълумотларни улашишдан иборат.

Бизнинг порталдан нималарни топасиз?

Ўзбекистон Республикасида рўйҳатдан ўтган дори воситаларининг йўриқномалари, фармакологик гуруҳи ва сотувдаги синонимлари, классификацияси ва янги кириб келган дори воситалар ҳақида маълумотларни.

Дори воситаларининг қўлланилиши, таъсир механизмлари, кўрсатма ва қарши кўрсатмаларни турли интерактив усулда ёритилган медиа файллар, ўргатувчи вазиятли масалалар, презентациялар, тестлар ва турли илмий мақолаларни.
Синдромал диагностика, шошилинч ҳолатларда тактикалар ва замонавий даволаш стандартларини.

Берилган турли вазиятли саволларга республикамизнинг етакчи клиник фармаколог ва шифокорларидан жавоблар ва тавсиялар бериб боришни.

Шифокорларга ва талабаларга замонавий тиббиётнинг энг сўнгги янгиликларини тезкор етказиш шу билан бирга рўйҳатдан ўтган фойдаланувчиларга сайтимизда мавжуд бўлган маълумотларни ўз саҳифаларига сақлаш орқали уларнинг шахсий маълумотлар базасини шакллантиришга имкон яратиш.