Skip to main content

Визарсин®

Улашиш:
  Reading time 15 minutes

Илова-варақа: Пациент учун маълумот

Визарсин® плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 25 мг

Визарсин® плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 50 мг

Визарсин® плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 100 мг

Силденафил

 

Ушбу препаратни қўллашни бошлашдан олдин, ушбу илова-варақанинг ҳаммасини диққат билан ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун мухим маълумот сақлайди.

  • Ушбу илова-варақани сақлаб қўйинг. Сизга уни яна ўқиб чиқишингизга тўғри келади.
  • Агар Сизда қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
  • Ушбу препарат шахсан Сизга буюрилган. Уни бошқа шахсларга бериб юборманг. Бу уларга, хатто агар Сизда касалликнинг ўхшаш белгилари кузатилса ҳам, зарар етказиши мумкин.
  • Агар Сизда ножўя самаралар ривожланса, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бу шунингдек ушбу илова-варақада кўрсатилмаган ножўя самараларига хам тааллуқлидир. 4-бўлимга қаранг.

Ушбу илова-варақада қандай маълумот сақланади

  1. Визарсин® препарати ўзи нима ва у нима учун қўлланади.
  2. Визарсин® қўллашдан олдин Сиз нималарни билишингиз керак.
  3. Визарсин® ни қандай қандай қабул қилиш керак.
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари.
  5. Визарсин® ни қандай сақлаш керак.
  6. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар.

  1. Визарсин® препарати ўзи нима, ва у нима учун мўлжалланган.

Визарсин®, фосфодиэстераза (ФЭД5) ингибиторлари деб номланувчи препаратлар гуруҳига мансуб таъсир этувчи модда силденафил сақлайди. У Сизнинг олатингизда қон томирларни бўшаштиришга ёрдам бериб таъсир қилади, бу жинсий қўзғалиш вақтида Сизнинг олатингизга қон ўтишига имконият яратади. Визарсин® фақат сексуал рағбатланишда эрекцияни пайдо бўлишига ёрдам беради.

Визарсин® баъзида импотенция деб номланадиган эректил дисфункцияси бўлган катта эркаклар учун даволаш восита хисобланади. Бу эркакларда сексуал фаоллик учун зарур бўлган эрекция юз бермайди ёки сақланиб турмайди.

  1. Визарсин® препаратини қўллашдан олдин Сиз нималарни билишингиз керак.

Визарсин® препаратини қабул қилманг

  • Агар Сизда силденафилга ёки ушбу препаратнинг бошқа (6-бўлимда келтирилган) компонентларига аллергия бўлса.
  • Агар Сиз нитратлар деб номланувчи препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз, чунки у билан мажмуаси артериал босимни хавфли пасайишига олиб келиши мумкин.
  • Агар Сиз бу препаратлардан биронтасини қабул қилаётган бўлсангиз шифокорингизга хабар беринг, улар кўпинча стенокардияни (ёки “кўкракдаги оғриқлар”) йўқотиш учун буюрилади. Агар Сиз ишонч ҳосил қилмасангиз, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
  • Агар Сиз амилнитрит (“попперс”) каби азот оксиди донорлари деб номланувчи препаратлардан биронтасини ишлатаётган бўлсангиз, чунки улар билан мажмуаси ҳам артериал босимни хавфли пасайишига олиб келиши мумкин.
  • Агар Сиз риоциугат қабул қилаётган бўлсангиз. Бу препарат ўпка гипертензиясини (яъни, артериал қон босими ошганида) ва сурункали тромбоэмболик ўпка гипертензиясини (тромблар оқибатидаги ўпкаларда артериал босимни иккиламчи ошиши) даволаш учун қўлланади. 5 тур фосфодиэстераза ингибиторларини, бу препаратнинг гипотензив таъсирини кучайтириши кўрсатилган.
  • Агар Сизда юрак ёки жигарнинг оғир касаллиги бўлса.
  • Агар Сиз яқинда инсульт ёки инфаркт ўтказган бўлсангиз, ёки Сизда паст артериал босим бўлса.
  • Агар Сизда кўзларнинг айрим наслий касалликлари (масалан, пигментли ретинит) бўлса.
  • Агар Сизда қачонлардир кўрув нервининг олдинги ноартериитли ишемик нейропатияси билан боғлиқ бўлган кўришни пасайиши юз берган бўлса препаратини қўлламанг.

Махсус кўрсатмалар

Визарсин®ни қўллашдан олдин шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг:

  • Агар Сизда ўроқсимон-хужайрали анемия (эртироцитлар аномалияси), лейкемия (қон хужайралари раки), кўпсонли миелома (суяк кўмигининг раки) бўлса.
  • Агар Сизда олатнинг деформацияси ёки Пейрони касаллиги бўлса.
  • Агар Сизда юрак касаллиги бўлса. Шифокорингиз жинсий алоқа вақтида Сизнинг юрагингиз қўшимча юкламани кўтараолиши мумкинлигини синчиклаб текшириши керак.
  • Агар Сизда ҳозирги вақтда меъда яраси ёки қон ивиш тизими билан муаммолар бўлса.
  • Бирдан кўришни ёмонлашиши ёки йўқолиши пайдо бўлса Визарсин® қабул қилишни тўхтатинг ва дархол ўз шифокорингизга мурожаат қилинг.

Сиз Визарсин® ни эректил дисфункцияни даволаш учун махаллий таъсирга эга ёки ичга қабул қилиш учун бошқа препаратлар билан қўлламаслигингиз керак.

Сиз Визарсин® ни силденафил ёки хар қандай бошқа ФДЭ5 ингибиторларни сақловчи ўпка артериал гипертензиясини даволаш учун препаратлар билан қўлламаслигингиз керак.

Агар Сизда эректил дисфункция бўлмаса, Сиз Визарсин® ни қўлламаслигингиз керак.

Агар Сиз аёл бўлсангиз, Сиз Визарсин® ни қўлламаслигингиз керак.

Жигар ва буйрак касалликлари бўлган пациентлар учун махсус кўрсатмалар

Агар Сизда буйрак ёки жигар касалликлари бўлса, Сиз шифокорингизга хабар беришингиз керак. Сизнинг шифокорингиз дозани камайтириш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин.

Болалар ва ўсмирларда қўлланиши

Визарсин® ни 18 дан кичик ёшли шахсларда қўллаш мумкин эмас.

Бошқа дори препаратлари ва Визарсин®

Агар Сиз бошқа препаратларни қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки қабул қилишни режалаштираётган бўлсангиз, шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг.

Визарсин® таблеткалари айрим препаратларга, айниқса кўкрак оғриқларини даволаш учун қўлланаётган препаратларга таъсир қилиши мумкин. Шошилинч ёрдам кўрсатилган ҳолларда Сиз шифокорингизга, фармацевтга ёки хамширага, Сиз Визарсин® препаратини қабул қилганингизни, ва қачон Сиз уни қабул қилганингизни айтишингиз керак. Визарсин® ни шифокорнинг тавсиясисиз бошқа препаратлар билан қўлламанг.

Агар Сиз нитратлар деб номланадиган препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз, Сиз Визарсин® ни қабул қилмаслигингиз керак, чунки у билан мажмуаси артериал босимни хавфли пасайишига олиб келиши мумкин. Агар Сиз бу препаратлардан биронтасини қабул қилаётган бўлсангиз, улар кўпинча стенокардияни (ёки “кўкрак оғриқлари”) йўқотиш учун буюрилади, шифокорингизга, фармацевтга ёки ҳамширага хабар беринг.

Агар Сиз амилнитрит (“попперс”) каби азот оксиди донори деб номланувчи препаратлардан биронтасини ишлатаётган бўлсангиз, Визарсин® ни қабул қилмаслигингиз керак, чунки у билан мажмуаси ҳам артериал босимни хавфли пасайишига олиб келиши мумкин.

Агар Сиз риоциугат қабул қилаётган бўлсангиз, шифокорга ёки фармацевтга хабар беринг.

Агар Сиз протеаза ингибиторлари деб номланувчи препаратларни қабул қиллаётган бўлсангиз, улар ОИТВ ни даволаш учун қўлланади, шифокорингиз даволашни Визарсин® препаратини энг кам дозаси (25 мг) билан бошлаши мумкин.

Юқори артериал босимни ёки простата безини катталашишини даволаш учун альфа-блокаторларни қабул қилаётган айрим пациентларда бош айланиши ёки хушдан кетиш олди ҳолати бўлиши мумкин, у ўтирган ҳолатда ёки бирдан турганда артериал босимни пасайиши оқибатида юз бериши мумкин. Айрим пациентларда бу симптомлар Визарсин® препарати альфа-блокаторлар билан қўлланганда кузатилган. Уларни ривожланиш эҳтимоли Визарсин® препарати қўлланганидан кейин 4 соат давомида юз беради. Бу симптомларни ривожланиш хавфини камайтириш учун, Сиз Визарсин® препарати билан даволашни бошлашдан олдин ўз альфа-блокаторингизни мунтазам суткалик дозада олишингиз керак. Шифокорингиз даволашни Визарсин® препаратининг энг кам дозаси
(25 мг) дан бошлаши мумкин.

Визарсин® препаратини овқат, ичимликлар ва алкоголь билан қўллаш

Визарсин® ни овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин. Лекин, агар уни оғир овқат билан қабул қилган бўлсангиз, Сиз Визарсин® препаратининг таъсирини секинроқ бошланишини сезишингиз мумкин.

Алкоголь истеъмол қилиш эрекцияга бўлган қобилиятни вақтинчалик ёмонлаштириши мумкин. Препаратнинг максимал ижобий самарасига эришиш учун, Визарсин® препаратини қўллаш олдидан ҳаддан ташқари кўп миқдорда алкоголь истеъмол қилиш тавсия этилмайди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Визарсин® аёлларда қўллаш учун тавсия этилмайди.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш

Визарсин® бош айланишини чақириши мумкин ва кўришга таъсир қилиши мумкин. Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлашдан олдин, Сиз Визарсин® препаратига бўлган ўз реакциянгизни текшириб кўришингиз керак.

Визарсин® лактоза сақлайди

Агар Сизнинг шифокорингиз, Сизда айрим қандларни ўзлаштираолмаслик бор деб айтган бўлса, ушбу дори препаратини қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

  1. Визарсин® ни қандай қабул қилиш керак

Препаратни доимо Сизга шифокор ёки фармацевт айтгандак аниқ қўллаш керак. Агар сизда шубҳалар туғилса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Тавсия этиладиган бошланғич доза 50 мг ни ташкил қилади.

Сиз Визарсин® ни суткада бир мартадан ортиқ қўлламаслигингиз керак.

Сиз Визарсин® ни режалаштирилаётган жинсий алоқадан тахминан бир соат олдин қабул қилишингиз керак. Таблеткани бутунлигича бир стакан сув билан бирга ютинг.

Агар Сиз Визарсин® препаратининг самараси жуда кучли ёки жуда кучсизлигини хис қилсангиз, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Визарсин® фақат сексаул рағбатлантиришда эрекция пайдо бўлишига ёрдам беради. Визарсин® препаратининг ишлаш вақтини давомийлиги турли одамларда турлича бўлади, лекин одатда ярим соатдан бир соатгачани ташкил қилади. Агар Сиз уни оғир овқат билан қабул қилсангиз, Сиз Визарсин® препаратини секинроқ таъсир қилишини сезишингиз мумкин.

Агар Визарсин® препарати эрекция пайдо бўлишига ёрдам бермаса, ёки жинсий алоқани якунлаш учун етарлича вақт давом этмаса, шифокорингизга мурожаат қилинг.

Агар Сиз Визарсин® ни керагидан кўп миқдорда қабул қилган бўлсангиз

Сиз ножўя самаралари сони ва уларнинг оғирлигини ошишини аниқлашингиз мумкин.

100 мг дан юқори доза, самарадорликни оширмайди.

Сиз, Сизнинг шифокорингиз тавсия этганидан кўп миқдорда таблеткаларни қабул қилмаслигингиз керак.

Агар таблеткаларни керагидан кўп миқдорда қабул қилган бўлсангиз, шифокорингизга мурожаат қилинг.

Агар Сизда ушбу препаратни қўллаш юзасидан қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

  1. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари

Бошқа дори препаратларига ўхшаб, ушбу препарат ҳам, гарчи улар ҳаммада пайдо бўлмаса-да, ножўя самаралар чақириши мумкин. Визарсин® препаратини қўллаш билан боғлиқ бўлган аниқланган ножўя самаралар, одатда енгил ёки ўртача даражали ва давомийлиги бўйича қисқа бўлади.

Сизда қуйидаги жиддий ножўя самаралар пайдо бўлганда Визарсин® препаратини қабул қилишни тўхтатинг ва иложи борича тезроқ тиббий ёрдамга мурожаат қилинг.

  • Аллергик рекациялар – тез-тез ривожланмайди (100 одамдан кўпи билан 1 нафарида пайдо бўлади).

Симптомлари тўсатдан хуштакли нафас, нафасни қийинлашаши ёки бош айланиши, қовоқлар, юз, лаблар ёки томоқни шишини ўз ичига олади.

  • Кўкракда оғриқ тез-тез ривожланмайди.

Агар у жинсий алоқа вақтида ёки кейин пайдо бўлса:

  • Яримўтирган холатга ўтинг ва бўшашишга харакат қилинг.
  • Кўкракдаги оғриқларни енгиллаштириш учун нитратларни ишлатманг.
  • Давомли ва баъзида оғриқли эрекция – кам ривожланади (1000 одамдан кўпи билан 1 нафарида пайдо бўлиши мумкин).

Агар эрекция 4 соатдан кўпроқ давом этса, Сиз дарҳол шифокорингизга мурожаат қилишингиз керак.

  • Кўришни бирдан пасайиши ёки йўқолиши – кам ривожланади.
  • Жиддий тери реакциялари – кам ривожланади.

Симптомлари терини яққол кўчишини ва тери шишини, оғиз, жинсий аъзолар соҳасида ва кўзларнинг атрофида пуфакларни хосил бўлиши, иситмани ўз ичига олиши мумкин.

  • Тиришишлар ёки хуружлар – кам ривожланади.

Бошқа ножўя самаралари

Жуда тез-тез (10 одамдан 1 нафардан ортиғида пайдо бўлиши мумкин): бош оғриғи.

Тез-тез (10 одамдан кшпи билан 1 нафарида пайдо бўлиши мумкин): кўнгил айниши, юзни гиперемияси, оқиб келишлар (симптомлар бирдан тананинг юқори қисмида қизиш хиссини ўз ичига олади), овқат ҳазм бўлишини бузилиши, ранг сезишни бузилиши, кўришни ноаниқлиги, кўришни бузилиши, бурун битиши ва бош айланиши.

Тез-тез эмас (100 одамдан кўпи билан 1 нафарида пайдо бўлиши мумкин): қусиш, тери тошмаси, кўзларни таъсирланиши, кўзларни яллиғланиши/кўзларни қизариши, кўзда оғриқ, кўз олдида ярқираш, кўриш ёрқинлиги, ёруғликка сезувчанлик, кўзни ёшланиши, кучли юрак уриши, юракни тез-тез уриши, артериал босимни ошиши, артериал босимни пасайиши, мушакни оғриқ, уйқучанлик, сезиш ҳиссини пасайиши, вертиго, қулоқларни жаранглаш туйғуси, оғиз бўшлиғини қуриши, бурун бўшлиқларини битиши, бурун бўшлиғи шиллиқ қаватини яллиғланиши (симптомлар тумов, аксириш ва бурун битишини ўз ичига олади), қориннинг юқори бўлимларида оғриқ, гастроэзофагал рефлюкс касаллиги (симптомлар жиғилдон қайнашини ўз ичига олади), сийдикда қон бўлиши, қўл ёки оёқларда оғриқ, бурундан қон кетиши,  қизиш ёки чарчоқлик хисси.

Кам (1000 одамдан кўпи билан 1 нафарида пайдо бўлиши мумкин): хушдан кетиш, инсульт, миокард инфаркти, юракни номутазам уриши, бош мия қисмларида қон оқимини вақтинчалик камайиши, томоқда қисилиш хисси, оғиз бўшлиғида увишиш хисси, кўзнинг орқа камерасида қон кетиши, кўзни иккита кўриши, кўриш ўткирлигини пасайиши, кўзда аномал туйғу, кўз ёки қовоқларни шиши, кўз олдида катта бўлмаган заррачалар ёки доғлар, ёруғлик манбаига қараганда ёрқинлик пайдо бўлиши, қорачиқларни кенгайиши, кўз оқи рангини ўзгариши, олатдан қон кетиши, спермада қон бўлиши, бурун бўшлиғини қуриши, бурун шиллиқ қаватини шиши, таъсирланиш сезгиси, эшитишни бирдан пасайиши ёки йўқолиши.

Пострегистрацион қўллаш даврида кўпчилик холларда ностабил стенокардия (юрак касаллиги) ва тўсатдан ўлим кам аниқланган. Шу ножўя самаралари кўпчиликда, лекин хамма эркакларда эмас, бу препаратни қўллашгача юрак касалликлари бўлганлигини такидлаш керак. Бу кўринишларни Визарсин® препарати билан бевосита боғлиқлигини аниқлаш мумкин эмас.

  1. Визарсин®ни қандай сақлаш керак

Ушбу препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш керак.

Ушбу препаратни картон қути ва блистерда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин қўлламанг. Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги кунига тўғри келади.

30оС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Дори препаратларини канализацияга ёки маиший чиқиндилар билан ташламанг. Сиз бошқа қўлламайдиган дори препаратларни қандай утилизация қилиш кераклигини фармацевтдан сўранг. Бу чоралар атроф-мухитни химоя қилишга ёрдам беради.

  1. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар

Визарсин® нима сақлайди

  • Фаол модда – силденафил. Хар бир таблетка 35,12 мг, 70,24 мг ёки 140,48 мг силденафил цитратини сақлайди, бу 25 мг, 50 мг ёки 100 мг силденафилга эквивалент.

Ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза (авицел РН 101), сувсиз кальций гидрофосфати, кроскармеллоза натрий,  гипромеллоза (5mPas), микрокристалл целлюлоза (авицел 102), магний стеарат.

Қобиқ: Опадрай II 31K58875 оқ – 28% гипромеллоза, 40% лактоза моногидрати, 24% титан диоксиди, 8% триацетин арамашмаси.

Визарсин® препарати ва ўрам ичидагиси қандай кўринишга эга.

Визарсин® 25 мг ли таблеткалар: Овал шаклли, икки ёқлама қавариқ юзали, оқ ёки деярли оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган, бир томонида 25 маркировкаси бўлган таблеткалар.

Визарсин® 50 мг ли таблеткалар: Овал шаклли, икки ёқлама қавариқ юзали, оқ ёки деярли оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган, бир томонида 50 маркировкаси бўлган  таблеткалар.

Визарсин® 50 мг ли таблеткалар: Овал шаклли, икки ёқлама қавариқ юзали, оқ ёки деярли оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган, бир томонида 100 маркировкаси бўлган  таблеткалар.

25 мг, 50 мг, 100 мгли Визарсин® плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, ўрами:

1, 2 ёки 4 таблеткадан ПВХ/алюмин фольга блистерда.

1, 2 ёки 3 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Улашиш: