Skip to main content

Ноофен

Улашиш:
  Reading time 9 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НООФЕН® 100, 500

NOOFEN 100, 500

 

Препаратнинг савдо номи: Ноофен® 100, 500

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун.

Таркиби:

Ноофен® 100 ҳар бир пакетча қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 100 мг g-амино-b-фенилмой кислотаси гидрохлориди.

ёрдамчи моддалар: маннитол, тауматин, “Orange Durarome” ароматизатори.

Ноофен® 500 ҳар бир пакетча қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 500 мг g-амино-b-фенилмой кислотаси гидрохлориди.

ёрдамчи моддалар: маннитол, аспартам, “Orange Durarome” ароматизатори.

Таърифи:

Ноофен® 100: оқ ёки сарғиш тусли деярли оқ рангли кукун. Сариқ рангли киритмалар бўлишига йўл қўйилади.

Ноофен® 500: оқдан оч-сариқ ранглигача бўлган кукун. Сариқ рангли киритмалар бўлишига йўл қўйилади.

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакотерапевтик гуруҳи: Бошқа психостимуляторлар ва ноотроплар.

АТС коди: N06BХ22

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Ноофен бош миянинг нерв хужайраларидаги метаболик жараёнларга ижобий таъсир этади. Ноофен препаратининг таъсир этувчи моддасини – γ-амино-мой кислотасининг (ГАМК) ҳосиласи сифатида ёки β-фенилэтиламиннинг ҳосиласи сифатида қараш мумкин. Ноофен ноотроп фаолликка эга, ГАМКнинг ҳосиласи сифатида эса, анксиолитик (транквилизаторлик) таъсирига эга. Холино- ва адренорецепторларга таъсир қилмайди.

Препарат хавотирлик, безовталик, қўрқувни камайтиради ва уйқуни яхшилайди, шунинг учун препаратни неврозларни даволаш учун ва операциялардан олдин қўллаш учун буюрилади. Препарат ухлатувчи, тиришишга қарши, нейролептик ва паркинсонизмга қарши воситаларнинг таъсирини узайтиради ва кучайтиради. Ноофен нистагмнинг латент даврини узайтиради ва унинг яққоллиги ва давомийлигини қисқартиради. Препарат астениянинг кўринишларини ва вазовегентатив симптомларини, шу жумладан бош оғриғи, бошда оғирликни ҳисси, уйқуни бузилиши, таъсирчанлик, эмоционал лабилликни камайтиради ва ақлий иш қобилиятини оширади. Транквилизатор таъсиридан фарқ қилиб, психологик кўрсаткичлар (диққат, хотира, сенсор-мотор реакцияларнинг тезлиги ва аниқлиги) Ноофен препаратининг таъсирида яхшиланади. Астенияси ва эмоционал лабиллиги бўлган пациентларда даволашнинг биринчи кунлариданоқ субъектив ўзини ҳис қилиш яхшиланади, кераксиз седация ёки қўзғалишни чақирмасдан қизиқиш ва ташаббускорлик, фаолият мотивацияси ошади.

Фармакокинетикаси

Препарат ичга қабул қилинганидан кейин яхши сўрилади ва организмнинг ҳамма тўқималарига киради, гематоэнцефалик тўсиқдан осон ўтади. Препаратнинг юборилган дозасининг тахминан 0,1% бош мия тўқимасига киради, бунда ёш ва кекса ёшдаги шахсларда юқорироқ даражада киради. Жигарда фармакологик фаол бўлмаган метаболитларигача метаболизмга учрайди. Тахминан 5% ўзгармаган кўринишда буйраклар орқали чиқарилади. Такроран юборилганда тўпланиши кузатилмайди.

Қўлланилиши

Астеник ва хавотирлик-невротик ҳолатлар: безовталик, қўрқув, хавотирлик; кекса ёшдаги пациентларда – уйқуни бузилиши, тунги безовталик.

Жаррохлик аралашуви ёки оғриқли диагностик текширувлар олдидан хавотирли ҳолатларини олдини олиш.

Меньер касаллиги; вестибуляр анализаторнинг турли генезли дисфункцияси билан боғлиқ бош айланишлари.

Кинетозларда чайқалишларни (кўнгил айниши, қусиш, бош айланиши, вестибуляр бузилишлар билан характерланадиган ва ҳаракатланувчи объектда бўлиш чақирган ҳолат) олдини олиш.

Алкоголли абстиненция синдромини мажмуавий даволашда ёрдамчи восита сифатида

Болаларда – дудуқланиш, энурез, тикларни даволаш учун қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Пакетчанинг ичидагиси ярим стакан илиқ сувда эритилади ва ичга овқатдан олдин қабул қилинади.

Астеник ва хавотирли-невротик ҳолатлар:

Катталар: 500 мг (Ноофен 500 1 пакетчаси) дан кунига 1-3 марта.

Даволаш курси – 2-3 ҳафта. Зарурати бўлганида курсини 4-6 ҳафтагача узайтириш мумкин.

Меньер касаллиги ва вестибуляр анализаторнинг дисфункцияси билан боғлиқ турли генезли бош айланиши:

  • вестибуляр анализаторнинг фаолиятини инфекцион генезга эга бузилишлари ва Меньер касаллигининг зўрайиш даврида: 500 мг дан кунига 4 марта 5-7 кун давомида, вестибуляр бузилишларнинг яққоллиги камайганида – 5-7 кун давомида препаратнинг 500 мг дан кунига 2-3 марта, сўнгра – 500 мг дан кунига 1 марта яна 5 кун давомида. Касалликни нисбатан енгил кечишида 500 мг дан суткада 1 марта 5-7 кун давомида қабул қилиш, сўнгра даволашни Ноофен 100 мг пакетчасини 7-10 кун давомида суткада 2-3 марта қабул қилиш билан давом эттириш керак.
  • вестибуляр анализаторнинг фаолиятини томирли ва травматик генезли бузилишлари – 500 мг дан кунига 1-2 марта 12 кун давомида.

Кинетозларда чайқалишларни олдини олиш:

Тахмин қилинаётган саёҳатдан 1 соат олдин ёки чайқалишнинг биринчи симптомлари пайдо бўлганида 500 мг дан бир марта буюрилади. Яққол симптомлар (қусиш ва ҳоказо) пайдо бўлганида препаратни қабул қилиш кам самарали.

Алкоголли абстинент синдромни бартараф этишда ёрдамчи восита сифатида:

Даолашнинг биринчи кунлари 500 мг дан куни давомида 2-3 марта ва кечқурунга 500 мг, суткалик дозани одатдаги дозагача аста-секин пасайтириб, қабул қилинади.

Болаларда дудуқланиш, энурез ва тикларни даволаш учун:

  • 3 ёшдан 4 ёшгача 100 мг дан кунига 2 марта буюрилади;
  • 5 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – 100 мг дан кунига 2-3 марта;
  • 7 ёшдан 10 ёшгача бўлган болаларга – 100 мг дан кунига 3-4 марта;
  • 11 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларга – 200 мг дан (100 мг дан 2 пакетча) кунига 2-3 марта;
  • 14 ёшдан ошган болаларга – катталар учун дозаси (Ноофен препаратининг бошқа дори шаклларини қўллаш тавсия этилади).

Болалар учун энг юқори дозалари: 3 ёшдан 6 ёшгача – 100 мг, 7 ёшдан 10 ёшгача – 200 мг, 11 ёшдан 14 ёшгача – 300 мг.

Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари

Жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда Ноофеннинг юқори дозалари гепатотоксиклик чақириши мумкин. Ушбу гуруҳ пациентларга камроқ самарали дозалар буюрилади.

Терапевтик дозалар буюрилганда буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларга Ноофен препаратининг нохуш таъсирлари ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.

Препаратга қарамлик ва ўрганиб қолиш кузатилмайди, “бекор қилиш синдроми” йўқ.

Агар препаратни қабул қилиш ўтказиб юборилган бўлса, бу ҳақида эслашингиз биланоқ қабул қилинг, лекин агар кейинги қабул қилиш вақти яқинлашган бўлса, қабул қилишни ўтказиб юборинг.

 

Ножўя таъсирлари

Бошқа дори воситалари каби, Ноофен хам ножўя таъсирларни чақириши мумкин, улар барча пациентларда ҳам намоён бўлавермайди.

MedDRA (Регламентар фаолият терминологиясининг тиббий луғати) таснифи тизими бўйича ножўя таъсирлар тез-тезлиги:

Жуда тез-тез (≥1/10);

Тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача);

Тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача);

Кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача);

Жуда кам ҳолларда (<1/10000);

Номаълум (мавжуд маълумотлар асосида аниқлаб бўлмайди).

Нерв тизими томонидан бузилишлар

Номаълум – уйқучанлик (даволашни бошида), бош оғриғи ва бош айланиши (кунига 2 г дан юқори дозалар қабул қилинганда; доза камайтирилганда ножўя таъсир яққоллиги камаяди).

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар:

Номаълум – кўнгил айниши (даволашни бошида).

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар:

Номаълум –– гепатотоксиклик (узоқ дозаларда узоқ вақт қўлланганида).

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар:

Кам ҳолларда– аллергик реакциялар (тери тошмаси, қичишиш).

Болаларда дори воситасини нотўғри қўллаганда эмоционал беқарорлик ва уйқуни бузилиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар бор.

Агар Сизда ушбу йўриқномада кўрсатилмаган бирон-бир ножўя таъсирлар пайдо бўлса ёки кўрсатилган ножўя таъсирлардан биронтаси айниқса кучли намоён бўлса, илтимос шифокорга мурожаат этинг.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг таъсир этувчи моддаси ёки ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик. Ҳомиладорлик ва лактация даври. 3 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Ноофен® 500 кукунининг таркибига шакарнинг ўринбосари аспартам киради, у фенилаланиннинг манбаи ҳисобланади. Фенилкетонурияси бўлган беморларда аспартамни қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ўзаро таъсирни кучайтириш мақсадида Ноофен препарати ва у билан бирга қўлланадиган дори воситаларининг дозасини камайтириб, Ноофенни психотроп препаратлар билан бирга қўллаш мумкин.

Ноофен ухлатувчи, нейролептик, тиришишга қарши ва паркинсонизмга қарши воситаларнинг таъсирини кучайтиради ва узайтиради.

 

Маҳсус кўрсатмалар

Препаратнинг таъсирловчи самараси туфайли, меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари бўлган пациентлар эҳтиёткорликка риоя қилишлари керак. Бу пациентларга препаратнинг пастроқ дозалари буюрилади.

Узоқ муддат қўлланганида периферик қон манзараси ва жигар фаолиятининг кўрсаткичларини назорат қилиш керак.

Дори воситасини ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллқнилиши

Ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас, чунки етарли миқдорда клиник кузатувлар йўқ.

Ҳайвонларда ўтакзилган экспериментал тадқиқотларда препаратнинг мутаген, тератоген ва эмбриотоксик таъсири аниқланмаган.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларда хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири

Препарат қўлланганида уйқучанлик, бош айланиши ёки марказий нерв тизими томонидан бошқа бузилишлар кузатилган пациентлар, даволаниш вақтида транспорт воситаларини бошқариш ёки механизмларга хизмат кўрсатишда эҳтиёткорликка риоя қилишлари керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Препарат кам заҳарли. Дозани ошириб юборилиш ҳоллари тўғрисида маълумотлар маълум эмас.

Симптомлари: уйқучанлик, кўнгил айниши, қусиш, бош айланиши. Юқори дозаларда узоқ вақт қўлланганида эозинофилия, артериал гипотензия, буйрак фаолиятини бузилиши, жигарнинг ёғли дистрофияси (7 г дан ортиқ қабул қилганда) ривожланиши мумкин.

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш, ҳаётий муҳим фаолиятларни тутиб туриш. Специк антидоти номаълум.

 

Чиқарилиш шакли

Ноофен® 100 ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун.

Бирламчи ўрам: кукун ламинат пакетчада.

Иккинчи ўрам: 15 ламинат пакетча қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Ноофен® 500 ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун.

Бирламчи ўрам: кукун ламинат пакетчада.

Иккинчи ўрам: 5 ламинат пакетча қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365