• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Витапрост® Форте

Home Йўриқномалар Витапрост® Форте
Улашиш:

ВИТАПРОСТ® ФОРТЕ

дори препаратини тиббиётда қўллаш бўйича

ЙЎРИҚНОМА

Препаратнинг савдо номи: Витапрост® Форте

Дори шакли: ректал суппозиторийлар

Таркиби

Бир суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: простата экстракти – 100 мг сувда эрувчан пептидларга қайта ҳисоблаганда 20 мг);

ёрдамчи моддалар: қаттиқ ёғ (Витепсол, маркаси Н 15, W 35; суппосир, маркаси N 15, NAS 50) – 1,25 г вазнли суппозиторий олиш учун етарли миқдорда.

Таърифи:

Сарғиш, оч-сариқ ёки кулрангроқ оқ ранглигача бўлган, торпедасимон шаклли суппозиторийлар. Суппозиторийнинг юзасида оқ доғ пайдо бўлишига йўл қўйилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи:

Сурункали простатитни даволовчи восита.

АТХ коди: G04BX.

Фармакологик таъсири

Витапрост® Форте простата безига органотроп таъсирга эга. Простата безининг шиши, лейкоцитар инфильтрация даражасини камайтиради, эпителиал хужайраларининг секретор фаоллигини нормаллаштиради, ацинуслар ширасидаги лецитин заррачаларининг сонини оширади, қовуқнинг мушак тонусини рағбатлантиради. Тромблар ҳосил бўлишини камайтириши, антиагрегант фаоллиги ҳисобига простата безида микроциркуляцияни яхшилайди, простата безида венулалар тромбозини ривожланишига тўсқинлик қилади.

Клиник тадқиқотларнинг маълумотлари асосида, Витапрост® Фортени простата безининг ҳажмини ўртача камайтириши исботланган. Препарат простата безининг хавфсиз гиперплазиясида обструктив ва ирритатив симптоматиканинг яққоллигини камайтиради, бу сийдик оқимининг максимал ва ўртача ҳажм тезлигини ошиши ва қолдиқ сийдикнинг ҳажмини камайишида ифодаланади.

Витапрост® Форте қовуқ деворида шикастланмаган томирларнинг кенгайиши (вазодилатация самараси) ҳисобига қоннинг микроциркуляциясини яхшилайди, бу билан гипоксияга учраган тўқималарга кислороднинг етказилишини тикланишига ёрдам беради, бу физиологик репарацияни рағбатлантиради. Қовуқ деворини трофик жараёнларини яхшилаши ва регенерация жараёнларини рағбатлантириши ҳисобига яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Аъзодаги қон оқимини фаоллашиши, қовуқнинг ҳажмини ошириб детрузорнинг адаптацион ва қисқарувчанлик фаоллигини яхшиланишига ёрдам беради.

Детрузорнинг ишемиясини пасайиши билан қовуқнинг гиперреактивлигининг яққол пасайишини тушунтириш мумкин, у Витапрост® Фортени қўллаш тугаганидан кейин ҳам давом этади.

Витапрост® Форте простата бези ва эякулят кўрсаткичларини нормаллашишига ёрдам беради. Оғриқ ва дискомфортни камайтиради, дизурик кўринишларни йўқотади, копулятив фаолиятни яхшилайди.

 

Қўлланилиши

Сурункали простатит.

Простата безининг хавфсиз гиперплазияси.

Сийдикни ургент (императив) тутиб тураолмасликни, сийишга ургент (императив) қистовларни ва климактерик ва постклимактерик даврдаги аёлларда қовуқнинг юқори

фаоллигини асоратланмаган шаклларидаги тезлашган сийишни даволаш.

Простата безидаги жарроҳлик аралашувлардан олдинги ва кейинги ҳолатларда қўлланади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ректал буюрилади. Ичак ўз-ўзидан бўшалганидан кейин ёки тозаловчи клизмадан сўнг 1 суппозиторийдан кунига бир марта қўлланади. Киритилганидан сўнг пациентни 30-40 минут давомида ўринда ётиши мақсадга мувофиқдир.

Даволаш курси давомийлигини шифокор белгилайди. Простата безининг хавфсиз гиперплазиясида Витапрост® Форте препарати билан минимал даволаш курси давомийлиги – 15 кун, сурункали простатитда – 10 кун, гиперреактив қовуқда – 20 кунни ташкил этади.

 

Ножўя таъсири

Жуда кам ҳолларда- аллергик реакциялар.

 

Дозани ошириб юборилиши

Витапрост® Форте препаратини дозасини ошириб юборилиш ҳоллари ҳақида хабар берилмаган.

 

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ёки номутаносиблиги ҳоллари таърифланмаган.

 

Транспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Транспорт воситаларини ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

 

Чиқарилиш шакли

Ректал суппозиторийлар 20 мг. 5 суппозиторийдан контур уяли ўрамда.

Бир ёки икки контур уяли ўрам препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

20оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгандан кейин препарат ишлатилмасин.

 

Бериш тартиби

Рецептсиз

Улашиш:
0
300 Views
ОлдингисиОД-Левокс04.05.2018
Витапрост®04.05.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Витапрост® Форте
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.