• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Витапрост®

Home Йўриқномалар Витапрост®
Улашиш:

ВИТАПРОСТ®

дори препаратини тиббиётда қўллаш бўйича

ЙЎРИҚНОМА

 

 

Препаратнинг савдо номи Витапрост®

Халқаро патентланмаган номи Простата экстракти

Дори шакли Ректал суппозиторийлар

Таркиби:

Бир суппозиторий сақлайди:

таъсир қилувчи модда: простата экстракти – 50 мг, сувда эрувчи пептидларга қайта ҳисоблаганда – 10 мг;

суппозиторийлар учун асос: қаттиқ ёғ (H 15, W 35 маркали Витепсол, NA 15, NAS 50 маркали Суппосир) – 1,25 г вазнли суппозиторий олиш учун етарли миқдорда.

Таърифи: оқдан то сарғиш ёки тўқ қўнғирроқ тусли оқ рангли, торпедасимон шаклли суппозиторийлар.

Фармакотерапевтик гуруҳи

Сурункали простатитларни даволаш учун восита

АТХ коди: G04BX

Фармакологик хусусиятлари

Витапрост® простата безига органотроп таъсирга эга. Простата безини шиши, лейкоцитар инфильтрацияни камайтиради, эпителиал хужайраларининг секретор фаоллигини нормаллаштиради, ацинуслар ширасидаги лецитин заррачалари сонини оширади, қовуқнинг мушак тонусини рағбатлантиради. Тромблар ҳосил бўлишини камайтириши, антиагрегант фаоллиги ҳисобига простата безида микроциркуляцияни яхшилайди, простата безида венулалар тромбозини ривожланишига тўсқинлик қилади.

Витапрост® простата бези ва эякулятнинг параметрларини меъёрлаштиради. Оғриқ ва дискомфортни камайтиради, дизурик кўринишларни йўқотади, копулятив фаолиятни яхшилайди.

Қўлланилиши

Сурункали простатит, простата безидаги жарроҳлик аралашувлардан олдинги ва кейинги ҳолатлар.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препарат компонентларига юқори сезувчанлик.

Қўллаш усули ва дозалари

Ректал, ичак ўз-ўзидан бўшалганидан кейин ёки тозаловчи клизмадан сўнг 1 суппозиторийдан кунига бир марта қўлланади. Суппозиторий киритилганидан сўнг пациентни 30-40 минут давомида ўринда ётиши мақсадга мувофиқдир. Витапрост® препарати билан даволаш курсининг давомийлиги камида 10 кун.

Ножўя таъсири

Аллергик реакциялар.

Дозани ошириб юборилиши

Витапрост® препаратининг дозасини ошириб юбориш ҳоллари тўғрисида хабар берилмаган.

Махсус кўрсатмалар

Транспорт воситалари, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат диққатни юқори жамланиши ва психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш (шу жумладан транспорт воситаларини бошқариш, ҳаракатланувчи механизмлар билан ишлаш) қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Чиқарилиш шакли

Ректал суппозиторийлар 10 мг. 5 суппозиторий поливинилхлорид плёнка ёки полиэтилен билан ламинирланган поливинилхлорид плёнка контур уяли ўрамда. Бир ёки икки контур уяли ўрам препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Яроқлилик муддати

2 йил. Яроқлилик муддати ўтганидан кейин препарат ишлатилмасин.

 

Сақлаш шароити

Болалар олаолмайдиган жойда, 20оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз

Улашиш:
3
598 Views
ОлдингисиВитапрост® Форте04.05.2018
Витарем В комплекс04.05.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Витапрост®
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.