Skip to main content

Витамин В12

Улашиш:
  Reading time 7 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВИТАМИН В12

VITAMINUM B12

Препаратнинг савдо номи: Витамин В12

Таъсир этувчи модда (ХПН): цианокобаламин

Дори шакли: инъекция учун эритма

Таркиби:

Ҳар бир ампула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: цианокобаламин – 0,5 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий гидросульфити, инъекция учун сув.

Таърифи: қизил рангли тиниқ эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Витамин.

АТХ коди: В03ВА01.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

В12 витамини метаболик ва гемопоэтик таъсир кўрсатади. Организмда (асосан жигарда) кофермент шакли – В12 витаминининг фаол шакли бўлган аденозилкобаламинга ёки кобамамидга айланади ва кўп сонли ферментларнинг, шу жумладан фолат кислотасини тетрагидрофолатга айлантирувчи редуктазанинг таркибига киради.

Юқори биологик фаолликка эга.

Кобамамид метил ва бошқа бир углеводли фрагментларни ташилишида иштирок этади, шунинг учун у дезоксирибоза ва ДНК, креатин, метил гуруҳларининг донори – метионинни ҳосил бўлиши учун, липотроп омил – холиннинг синтезида, метилмалон кислотасини миелиннинг таркибига кирувчи қаҳрабо кислотасига айлантириш учун, пропион кислотасини утилизация учун керак. Нормал қон яратилиши учун керак – чунки эритроцитларни етилишига ёрдам беради.

Эритроцитларда сульфгидрил гуруҳларни сақловчи бирикмаларни тўпланишига ёрдам беради уларнинг гемолизга нисбатан толерантлигини оширади. Қон ивиш тизимини фаоллаштиради, юқори дозаларда тромбопластик фаолликни ва протромбиннинг фаоллигини оширади. Қонда холестериннинг даражасини пасайтиради. Нерв тизими ва жигар фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Тўқималарнинг регенерацияланиш қобилиятини оширади.

В12 витаминига суткалик талаб: катта ёшдаги эркаклар учун – 1-2 мг; кекса ёшдагилар учун – 1,2-1,4 мг; аёллар учун – 1-2 мг (ҳомиладорларда 0,5 мг га кўпроқ, эмизаётганларда – 0,6 мг га) кўпроқ; болалар учун ёшига қараб – 0,3-1,4 мг ни ташкил қилади.

Фармакокинетикаси

Қонда В12 витамини уни тўқималарга ташувчи I ва II транскобаламинлар билан боғланади. Асосан жигарда тўпланади.

Плазма оқсиллари билан боғланиши – 90%. Тери остига ёки мушак ичига юборилганидан кейин максимал концентрацияга 1 соатдан кейин эришилади.

Жигардан ичакка сафро билан чиқарилади ва яна қонга сўрилади. Ярим чиқарилиш даври – 500 кун. Буйракнинг фаолияти нормал бўлганида 7-10% буйрак орқали, тахминан 50% – ахлат билан чиқарилади; буйраклар фаолияти пасайганида – 0-7% буйрак орқали, 70-100% ахлат билан чиқарилади. Йўлдош тўсиғи орқали, кўкрак сутига ўтади.

Қўлланилиши

В12 витаминини танқислиги билан кечувчи холатлар: В12 витаминини танқислиги билан кечувчи сурункали анемиялар (Аддисон-Бирмер касаллиги, алиментар макроцитар анемия) анемияларни мажмуавий даволаш таркибида (шу жумладан, темир танқислиги, постгеморрагик, апластик анемия, токсик моддалар ва/ёки дори воситалари чақирган анемиялар).

Мажмуавий даволашда: сурункали гепатит, жигар циррози, жигар етишмовчилиги.

Неврологияда: полиневрит, радикулит, невралгия (шу жумладан уч шохли нерв невралгияси), фуникуляр миелоз, периферик нерв тизимини жароҳатланиши оқибатидаги касалликлари, амиотрофик ён склерози, болалар церебрал фалажи, Даун касаллиги.

Дерматологияда: псориаз, фотодерматоз, герпесга ўхшаш дерматит, атопик дерматит.

Профилактика мақсадида – бигуанидлар, парааминосалицил кислотаси, аскорбин кислотасини юқори дозаларда буюрилганда, В12 витаминини сўрилишини бузилиши билан кечувчи, меъда ва ичак касалликлари (меъда ва ингичка ичакнинг бир қисмини резекцияси, Крон касаллиги, мальабсорбция синдроми, спру), энтерит, диарея, нур касаллигида қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат тери остига, мушак ичига, вена ичига ва интралюмбал юборилади.

Аддисон-Бирмер касаллигида – суткада 100-200 мкг дан, кунора тери остига; фуникуляр миелозда нерв тизимини фаолиятини бузилиши билан кечувчи макроцитар анемияларда – биринчи ҳафтада суткада 400-500 мкг дан ҳар куни, сўнгра – 5-7 кунда 1 марта (бир вақтда фолат кислотаси буюрилади); ремиссия даврида самарасини бир маромда ушлаб турувчи доза – суткада 100 мкг дан бир ойда 2 марта, невр тизими фаолиятини бузилишларида – 200-400 мкг дан бир ойда 2-4 марта буюрилади.

Ўткир постгеморрагик ва темир танқислиги анемияларида – 30-100 мкг дан ҳафтада 2-3 марта; апластик анемияда 100 мкг дан клиник-гематологик яхшиланиш бўлгунича юборилади. Нерв тизими бузилишлари томонидан – 200 – 400 мкг дан бир ойда 2-4 марта қўлланилади.

Марказий нерв тизими ва периферик нерв тизими касалликларида – 200-500 мкг дан кунора 2 хафта давомида юборилади.

Периферик нерв тизимининг травматик шикастланишларида – 200-400 мкг кунора 40-45 кун давомида қўлланилади.

Гепатитлар ва жигар циррозида суткада 30-60 мкг ёки 100 мкг кунора, 25-40 кун давомида юборилади.

Нур касаллигида – 60-100 мкг дан ҳар куни 20-30 кун давомида қўлланилади. Фуникуляр миелозда, амиотрофик ён склерозда – 15-30 мкг дан интралюмбал, дозаси аста-секин 200-250 мкг гача оширилади.

В12 витамини танқислигини бартараф қилиш учун В12 витамини 1 мг дан ҳар куни 1-2 ҳафта давомида мушак ичига ёки вена ичига юборилади.

Эрта ёшдаги болаларга алиментар анемия ва чала туғилган болалар анемиясида – тери остига кунига 30 мкг ҳар куни 15 кун давомида юборилади. Кичик ёшдаги болалар дистрофиясида, Даун касаллиги ва болалар церебрал фалажида – тери остига 15-30 мкг дан кунора юборилади.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар, рухий қўзғалувчанлик, кардиалгия, тахикардия, диарея, бош оғриғи, бош айланиши. Юқори дозаларда қўлланганда – гиперкоагуляция, пурин алмашинувини бузилиши бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, тромбоэмболия, эритремия, эритроцитоз, ҳомиладорлик (В гуруҳ витаминлари катта дозаларда қўлланганда тератоген таъсири қилиш эҳтимоли юзасидан айрим кўрсатмалар бор), лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Аскорбин кислотаси, оғир металл тузлари (цианокобаламинни фаолсизланиши), тиамин бромиди, пиридоксин, рибофлавин (цианокобаламин молекуласида сақланувчи кобальт иони бошқа витаминларни бузади) билан фармацевтик жиҳатдан номутаносибдир. Қон ивиш хусусиятини оширадиган препаратлар билан бирга қўллаш мумкин эмас. Аминогликозидлар, салицилатлар, тутқаноққа қарши препаратлар, колхицин, калий препаратлари препаратни сўрилишини пасайтиради. Тиамин чақирган аллергик реакцияларнинг ривожланиш хавфини оширади. Хлорамфеникол – препаратга нисбатан гемопоэтик жавобни пасайтиради. Фолат кислотаси билан мажмуада токсик таъсирини кучайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Фолат кислотаси етишмовчилигини яшириши мумкинлиги сабабли, препаратни буюришдан олдин В12 витамини танқислиги диагностик тасдиқланган бўлиши керак. Даволаш вақтида периферик қон кўрсаткичларини назорат қилиш керак: даволашнинг 5-8 куни ретикулоцитларнинг сони, темир концентрацияси аниқланади. Гемоглобин, эритроцитларнинг миқдори ва рангли кўрсаткични бир ҳафтада 1-2 марта 1 ой давомида, сўнгра – бир ойда 2-4 марта назорат қилиш керак. Эритроцитларнинг миқдори 4-4,5 млн/мкл гача ошганида, эритроцитларнинг нормал ўлчамларга эришилганида, анизо- ва пойкилоцитоз йўқолгани, ретикулоцитар криздан кейин ретикулоцитларнинг сони нормал бўлганида ремиссияга эришилади. Гематологик ремиссияга эришилгандан кейин периферик қон назорати 4-6 ойда камида 1 марта ўтказилади.

Тромб ҳосил бўлишига мойиллиги бўлган шахсларда ва стенокардияси бўлган беморларда (инъекцияга 0,1 мг гача кам дозаларда) эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Пернициоз анемияда, меъда-ичак йўлларида (МИЙ) ўтказиладиган операцияларда узоқ вақт қўлланилади. Ҳомиладорлик, эмизиш даврида, шунингдек кекса ёшдаги одамларда тавсия этилган дозаларда қабул қилинганда, юқорида санаб ўтилган ножўя реакциялардан ташқари, реакциялар кузатилмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: ножўя реакциялар кучайиши мумкин.

Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади.

Чиқарилиш шакли

Инъекция учун эритма.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: