Skip to main content

Оддиверин

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ОДДИВЕРИН

ODDIVERIN

Препаратнинг савдо номи: Оддиверин

Таъсир этувчи модда (ХПН): мебеверин

Дори шакли: таъсири узайтирилган капсулалар.

Таркиби:

бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: мебеверин гидрохлориди – 200 мг;

ёрдамчи моддалар: сахароза, поливинилпирролидон К30, гипромеллоза, этил целлюлоза, полиэтиленгликоль, магний стеарати, изопропил спирти, тозаланган сув.

Таърифи: оқ рангли желатин капсулалар.

Капсула ичидаги – оқ ёки деярли оқ рангли, қобиқ билан қопланган шарсимон шаклдаги микрогранулалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Спазмолитик восита.

АТХ коди: А03АА04

 

Фармакологик хусусиятлари

Миотроп таъсирга эга спазмолитик восита бўлиб, меъда-ичак йўлларининг силлиқ мушакларига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади. Таъсир механизми аниқ эмас, лекин кўп сонли механизмлар, шунингдек ион каналларини ўтказувчанлигини сусайиши, норадреналинни қайта блокадасини эгаллаб олиш, маҳаллий анестетик таъсири, ва сув сўрилишини ўзгариши, мебеверинни меъда-ичак йўлларига маҳаллий таъсирини чақириши мумкин. Шу жумладан мебеверин механизми спазмолитик таъсир кўрсатиб, ичак перисталтикасини нормаллаштириб ва меъда-ичак йўлларидаги силлиқ мушак тўқималарини (“гипотония”) релаксациясини чақирмайди. Тизимли ножўя эффекти, антихолинергик таъсири йўқ.

 

Фармакокинетикаси

Мебеверинни қабул қилганда тез ва тўлиқ сўрилади. Ушбу дори шакли препаратни кунига 2 марта доза тартибини қўллаш имконини беради.

Такроран қабул қилинганда препаратнинг дозаси деряли аккумуляция ўтмайди.

Препаратнинг капсуладаги модифицирланган биокираолиши ўртача нисбатда 97% ташкил этади. Мебеверин одам организмида тўлиқ метаболизмга учрайди. Метаболизмнинг биринчи босқичи – веротруат кислотаси ва мебеверин спиртини ҳосил бўлиши билан кечувчи гидролиздир. Мебевериннинг метаболитлари (веротруат кислотаси ва мебеверин спирти) буйраклар орқали чиқарилади. Мебеверин спирти қисман карбон кислотаси кўринишида ва қисман метил гурухини йўқотган карбон кислотаси кўринишида чиқарилади. Плазмада айланиб юрувчи асосий метаболити бўлиб, метил гурухини йўқотган карбон кислотаси ҳисобланади. Метил гурухини йўқотган карбон кислотасининг мувозанат ҳолатидаги ярим чиқарилиш даври тахминан 5,77 соатни ташкил қилади. Кўп марталик дозада (200 мг дан кунига икки марта) метил гурухини йўқотган карбон кислотасининг қондаги максимал концентрацияси (Cmax) 804 нг/мл ни, метил гурухини йўқотган карбон кислотасининг қондаги максимал концентрацияга эришиш вақти (Тmax) тахминан 3 соатни ташкил қилади.

Мебеварин организмдан чиқиши қийин, лекин тўлиқ сўрилади; уни метаболитлари организмдан тўлиқ чиқарилади. Веротруат кислотаси буйрак орқали чиқарилади. Мебеверин спирти буйракдан чиқиб, қисман карбон кислотаси ва деметил карбон кислота кўринишида чиқарилади.

Қўлланилиши

Мебеверин абдоминал соҳадаги спазматик оғриқларда ва меъда-ичак йўлининг спастик ҳолатларида қўлланади.

Оғриқларни, спазмларни, таъсирланган ичак синдроми билан боғлиқ бўлган ичак соҳасидаги дисфункция ва дискомфортни симптоматик даволаш.

Меъда-ичак йўллари аъзоларининг спазмларини (шу жумладан органик касалликлар билан боғлиқ) симптоматик даволашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Мебеверин ичга, чайнамасдан етарли миқдордаги сув билан (камида 100 мл) қабул қилиш керак. Бир капсуладан (200 мг) суткада 2 марта, битта – эрталаб ва битта – кечқурун овқатдан 20 минут олдин буюрилади. Агар пациент бир ёки бир нечта капсула қабул қилишни унутган бўлса, қабулни кейинги капсуладан давом этририши мумкин. Препаратни одатдаги қабулига қўшимча равишда бир ёки бир нечта ўтказиб юборилган капсулаларни қабул қилмаслик керак.

Препаратнинг давомий қабул қилиш чегараланмаган.

Кутилган самарага эришилганда мебеверинни дозасини аста-секин камайтирилади.

Дозани тартибини кекса пациентларда ва буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда ўзгартириш талаб этилмайди.

 

Ножўя таъсирлари

Асосан тери қоплами томонидан аллергик реакциялар кузатилмаган, лекин бошқа аллергияларни пайдо бўлиши кузатилган.

Тери қоплами томонидан: эшакеми, ангионевротик шиши, шу жумладан шахсларда, экзантема.

Иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик реакциялари (анафилактик реакциялар).

 

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Препаратнинг ҳар қандай компонентига ўта юқори сезувчанлик.

18 ёшгача (самарадорлиги ва хавфсизлиги бўйича маълумотларни етишмовчилиги билан боғлиқ) болаларда қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик (маълумотлар етиралича эмас).

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Мебеверинни бошқа препаратлар билан ўзаро таъсири аниқланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши.

Ҳомиладор аёлларни даволаш бўйича клиник маълумотлар йўқ. Препаратни ҳомиладор аёлларга агар она учун тахмин қилинадиган фойда, ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлсагина эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Мебеверинни кўкрак сутига чиқарилиши бўйича маълумотлар етарли эмас. Мебеверинни эмизиш вақтида қабул қилмаслик керак.

Автотранспортни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири.

Мебеверин автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Препарат не следует применять после истечения срока годности и следует хранить в недоступном для детей месте.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: назарий жиҳатдан дозани ошириб юборилишининг айрим ҳолларида МНСнинг қўзғалишларини ошиши кузатилиши мумкин. Мебеверин дозасини ошган холатларда симптомлар бўлмаган ёки деярли кўп эмас, қоида бўйича тез қайтадиган. Дозани ошириб юборилганда кўрсатиб ўтилган симптомлар неврологик ва юрак-қон томир характерли бўлган.

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни буюриш, симптоматик даволаш тавсия этилади. Агар препарат дозаси ошиб кетса ва интоксикация холатлари тахминан 1 соат ичида билинса меъдани ювиш керак. Махсус антидоти йўқ.

Чиқарилиш шакли

10 капсуладан контур-уяли ўрамда. 1, 2 ёки 3 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Улашиш: