• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Витамин В1

Home Йўриқномалар Витамин В1
Улашиш:

Тиббиётда қўллаш бўйича йўриқинома

Витамин В1

Тиамин хлоридининг инъекция учун 5% эритмаси, 1 мл

1 мл эритма 50 мг тиамин гидрохлориди сақлайди;

Ёрдамчи моддалар: динатрий эдетати, инъекция учун сув.

Эритманинг таърифи: рангсиз ёки бироз сарғиш ўзига хос ҳидли суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи – метаболик жараёнларга таъсир қилувчи восита, витамин препарати.

Фармакологик хусусиятлари. Витамин В1 на фақат гипо- ва авитаминозда специфик таъсирга эга, у модда алмашинуви ва нерв-рефлетор бошқарувига қўшилиб организмнинг фаолиятига фаол таъсир кўрсатади. Тиамин хлориди тўртламчи азот атомини сақловчи сифатида синапсларда нерв қўзғалишини ўтказилишига таъсир кўрсатади. Ганглиоблокловчи ва кураресимон самараларга эга. Препарат қутблантирувчи мушак релаксантларининг кураресимон таъсирини сусайтириши мумкин.

Қўлланилиши. Тиамин хлориди В1 гипо- ва авитаминозини олдини олиш ва даволаш учун, невритларни, полиневритларни, радикулитни, невралгияларни, периферик фалажларни, энцефалопатияларни даволаш учун қўлланади. Неврастения, меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг яра касаллиги, ичак атонияси, жигар касалликлари, миокард дистрофияси, периферик томирларнинг спазми (эндоартерит ва бошқалар), невроген келиб чиқишга эга дерматозларда; терининг қичишишда, пиодермияда, экземада, псориазда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари. Тиамин хлоридининг эритмаси катталарга мушак ичига 0,05 г дан (1 мл 5% эритма) кунига 1 марта ҳар куни, болаларга – 0,0125 г дан (0,5 мл 2,5% эритма) юборилади. Даволаш курсига – 10-30 инъекциялар.

Қўллашнинг ўзига хослиги. Тиамин хлоридини В6 витамини (пиридоксин) ва В12 витамини (цианокобаламин) билан бир вақтда парентерал юбориш тавсия қилинмайди, чунки биринчиси мувофиқ равишда тиаминнинг аллергик самарасини кучайтиради. Иккинчиси уни фосфорланган биологик фаол шаклига айланишини тормозлайди. Тиамин хлоридини пенициллин ёки стрептомицин билан, ҳамда тиамин хлориди ва никотин кислотасини бир шприцда аралаштириш мумкин эмас.

Ножўя таъсири. Аллергик реакциялар (терини қичишиши, Квинке шиши), анафилактик шок бўлиши мумкин. Кўрсатилган реакциялар аллергияга мойилликда, аёлларнинг климактерик даврида, алкоголизми бўлган беморларда пайдо бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар. Тиамин хлоридини аллергик касалликларида ва анамнезида дориларни ўзлаштираолмаслик бўлганида қўллаш мумкин эмас.

Чиқарилиш шакли. 5% инъекция учун эритма, 1 мл дан ампулаларда, 10 ампула картон ўрамда. Сақлаш шароити ва муддати. Препаратни куруқ ва ёругликдан ҳимояланган жойда, 15-25°С ҳароратда сақлаш керак. Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати – 3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби.

Препарат рецепт бўйича берилади.

Улашиш:
2
315 Views
ОлдингисиОвумикс04.05.2018
Витамин В1204.05.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Витамин В1
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.