Skip to main content

Овумикс

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ОВУМИКС®

OVUMIX®

Препаратнинг савдо номи: Овумикс

Дори шакли: вагинал суппозиторийлар.

Таркиби:

Бир вагинал суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

Метронидазол                      – 300 мг

Миконазол нитрати             – 100 мг

Неомицин сульфати            – 48.8 мг

Полимиксин сульфати        – 4.4 мг

Готу Кола (Centella asiática) – 15 мг

ёрдамчи моддаларвитепсол Н15.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Гинекологик касалликларни даволаш учун антисептик ва микробларга қарши препаратлар; Бошқа антисептиклар ва микробларга қарши препаратлар.

Код АТХ: G01AX

 

Фармакологик хусусиятлар

Овумикс – гинекология қўлланадиган мажмуавий препарат бўлиб, таркибидаги Готу Кола ва бошқа фаол компонентлар мавжудлиги туфайли, қин шиллиқ қаватига кенг инфекцияга қарши, шунингдек трофик ва регенератив таъсир кўрсатади. Метронидазол анаэроб ва содда ҳайвонларга нисбатан бактерицид таъсир кўрсатади (шу жумладан трихомонадалар, лямблиялар, амебалар).

Миконазол кенг таъсир доирасига эга замбуруғларга қарши восита ҳисобланади ва кандида инфекциясига нисбатан самаралидир. Неомицин ва полимиксин граммусбат грамманфий қўзғатувчиларга нисбатан кенг антибактериал таъсир дорасига эга, специфик бўлмаган вагинит фонида суперинфекция пайдо бўлишига тўсқинлик қилади. Осиё Центелла экстракти (Готу Кола) грануляция жараёнини рағбатлантиради ва қин шиллиқ қаватининг эпителизациясига ёрдам беради.

Фармакокинетикаси

Интравагинал юборилган дозанинг тахминан 20% қон тизимига ўтади.

Қон плазмасида 6-14 соатда аниқланади.

Метронидазолни 20% ками оқсиллар билан боғланади.

Метронидазол ва унинг метаболитлари асосан буйрак орқали – 60-80% чиқарилади. Аҳлат билан 6-15% чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Қин шиллиқ қаватининг шикастланиши билан бирга кечувчи специфик ва специфик бўлмаган вульвовагинитларни махаллий даволаш; вульвит, вагинит, бактериал вагиноз ёки ирритатив цервиковагинит, вульвовагинал кандидоз, вагинал трихомониаз, турли этиологияли оқчилларда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Даволаш жинсий аъзолар тозалангандан кейин, кунига 1-2 вагинал суппозиторийдан бошланади, суппозиторий ётган холатда қинга чуқур киритилади. Белгилари камайгандан кейин даволаш белгилар тўлиқ йўқолгунигача, куннинг иккинчи ярмида бевосита уйқудан олдин киритиладиган кунига 1 суппозиторийдан давом эттирилади. Суппозиторийларни қинга чуқур киритиш керак.

5-10 кун давомида ишлатилсин.

 

Ножўя таъсирлари

Ножўя реакциялар кам ҳолларда кузатилади: ачишиш ёки таъсирланиш хисси, қичишиш.

Суппозиторийларда сақланувчи дори воситалари (шу жумладан вагинал), тизимли қон оқимига тушиши туфайли, улар қўлланганда буюрилган дозаларга қатъий риоя қилиш керак. Айниқса буни буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда хисобга олиши муҳим.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

  • препаратнинг хар қандай компонентларига ёки имидазол ҳосилаларига юқори сезувчанлик;
  • ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлиги;
  • лактация даври;
  • гематологик касалликларни мавжудлиги;
  • марказий нерв тизимининг ўткир касалликларида қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ишқорий эритмалар билан пуркалашда қўлланмасин. Протромбин вақтини ва қон кетишни оширувчи орал атикоагулянтлар (варфарин, дикумарин ва бошқалар каби) билан бир вақтда буюриш мумкин эмас Препарат билан даволаш вақтида алкоголь истеъмол қилиш мумкин эмас, чунки бу қусиш, кўп терлаш ва гипотонияни чақириши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Овумикс ўткир жигар етишмовчилиги булган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади. Препаратни жинсий алоқадан олдин қўллаш мумкин эмас.

Вагинал суппозиторийларни қўллаш уруғлантиришда қийинчиликлар чақириши мумкин. Препарат жинсий йўл билан ўтадиган касалликлардан ҳимоя қилмайди. Вагинал суппозиторийлар таркибига кирувчи ингредиентлар латекс презервативлар ва диафрагмаларни латексини шикастлаши мумкин.

Автомобилни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат автомобилни бошқариш ва механизмларни ишлатиш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препарат тўғри буюрилганида дозани ошириб юборилиш хавфи йўқ.

Чиқарилиш шакли

6 вагинал суппозиторийдан ўрамда.

Сақлаш шароити

30° С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича

 

Улашиш: