Skip to main content

Витамин В комплекс

Улашиш:
  Reading time 7 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВИТАМИН В КОМПЛЕКС

VITAMIN B СOMPLEХ

Препаратнинг савдо номи: Витамин В комплекс

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): тиамин гидрохлорид (витамин B1), рибофлавин натрия фосфати (витамин В2), пиридоксин гидрохлорид (витамин В6), кальций пантотенат (витамин В5), никотинамид (витамин РР).

Дори шакли: инъекция учун эритма.

Таркиби:

фаол модда: тиамина гидрохлориди (витамин B1) – 20 мг, рибофлавин натрия фосфат, экв. 100% (витамин В2) – 2 мг, пиридоксина гидрохлорид (витамин В6) – 2 мг, никотинамиди (витамин РР) – 30 мг, кальций пантотенати(витамин В5) – 1 мг.

ёрдамчи моддалар: динатрия эдетат, инъекция учун сув 2 мл гача.

Таърифи: сариқ-яшил ранггача, ўзига хос тиамин гидрохлорид ҳидига эга, тиниқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гурухи: Витамин препарат

АТХ коди: A11DB

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

В гуруҳи витаминлари организмнинг ҳаётий мухим фаолиятлари учун жуда муҳим ҳисобланади. Улар паст концентрацияларда биологик фаоллик намоён қилади ва ҳужайра фаолиятини бошқаришда, углеводлар, оқсиллар ва ёғлар метаболизмини бошқаришда ва нуклеин кислоталари синтезида иштирок этади. В гуруҳи витаминларини мажмуавий қўллаш уларнинг таъсирини синергизмига олиб келади.

 

Фармакокинетикаси

Тақсимланиши: организмда В6 витаминининг 70-80% мушакларда, 10% гача жигарда, қолган қисми бошқа тўқималар ва аъзоларда тақсимланади. Рибофлавин турли тўқималарда бир текис тақсимланади.

Метаболизми: B1 витамини юқори даражада метаболизмга учрайди ва унинг асосий метаболитлари бўлиб тиамин карбон кислотаси ва пирамин ҳисобланади. Пиридоксин ва пиридоксамин пиридоксалкиназа ферменти томонидан фосфорланади ва сўнгра пиридоксаль 5’-фосфатга айланади.

Никотинамид N-метил-никотинамидгача метаболизмга учрайди, сўнгра оксидланади.

Чиқарилиши: B1 витамини сийдик билан ва бир қиём и сафро билан ўзгармаган кўринишда ёки фаол бўлмаган метаболитлари кўринишида чиқарилади. B1 витамини кўкрак сути билан ажралади.

В2 витамини ўзгармаган кўринишда ёки рибофлавин-5-фосфати кўринишида сийдик билан чиқарилади.

B6 витамини асосан метаболитлари кўринишида сийдик билан чиқарилади. Гемодиализ ёрдамида чикарилади, шунинг учун гемодиализда бўлган пациентларда юқорироқ дозалар – тавсия этилган дозанинг 100% дан 300% гача дозаларда даволаш тавсия этилади.

Никотинамид асосан сафро билан, юқорироқ дозаларда эса метаболитлари ёки ўзгармаган қўринишда буйраклар орқали ҳам чиқарилади.

Қўлланилиши

Препарат В гуруҳидаги витаминларни (B1, В2, В5 В6.) ва никотинамид танқислиги ҳолатларида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталарга: Препарат одатда мушак ичига ва камроқ холларда – вена ичига кунига ёки кунора 1-2 мл дозада 5-10 кун давомида буюрилади.

Даволаш курси тугаганидан кейин таблетка шаклидаги Витамин В комплекс препарати билан даволашга утиш мумкин.

Агар Сиз дори воситасини тавсия этилгандан кўпроқ миқдорда қабул қилган бўлсангиз эхтимоли кам, чунки препарат малакали мутахассис томонидан юборилади.

Агар Сиз препаратни кабул қилишни ўтказиб юборган бўлсангиз, Ўтказиб юборилган дозани урнини тўлдириш учун икки баробар катта дозани қабул қилманг.

Шифокор кўрсатмасига биноан қўллашни давом эттиринг.

Агар Сизда бу дори воситасини қабул қилиш бўйича хар қандай қўшимча саволлар туғилса, илтимос шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат этинг.

Ножўя таъсирлари

Барча бошқа дори воситалари каби Витамин В комплекси хар бир одамда пайдо бўлмаса ҳам ножўя таъсирлар чақириши мумкин.

Бу препарат яхши ўзлаштира олинади. Жуда кам холларда ўта юқори сезувчанлик реакциялари – эшакеми, қичишиш ёки Квинке шиши, айниқса мойиллиги бўлган пациентларда кузатилиши мумкин. Никотинамид (Витамин В комплекс таркибидаги) юз териси кизариши ва кизиб кетиш хиссини чакириши мумкин.

Агар хар кандай ножўя таъсирлар жиддийлашса ёки Сиз ушбу илова-варақада таърифланмаган бошка ножўя таъсирларни сезсангиз, илтимос бу ҳақида даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.

Қўллаш мумкин булмаган холатлар

Витамин В комплексини қуйидаги холатларда қўлламанг:

  • агар Сизда препаратнинг фаол моддалари ёки хар қандай бошқа компонентларига юқори сезувчанлик (аллергия) бўлса;
  • артериал босими ошганида (II-III босқичдаги артериал гипертензия) қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг узаро таъсири

Агар Сиз бошка дори воситаларини, шу жумладан рецептсиз бериладиган дори воситаларини қабул қилаётган ёки якинда қабул қилган бўлсангиз, илтимос даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.

Хлорпромазин В2 витаминини сийдик билан чиқарилишини кучайтиради.

Пробенецид В2 витаминининг тубуляр секрециясини сусайтиради, бунинг натижасида уни сийдик билан чиқарилиши секинлашади ва терапевтик ножўя таъсирлари кучайиши мумкин.

Препаратнинг таркибида B1 витамини бўлганлиги туфайли, юқори артериал босимни даволаш учун дори препаратлари (антигипертензив воситалар) нинг самарасини сусайиши, шунингдек барбитуратлар ва глутемиднинг ухлатувчи самарасини сусайтириши мумкин.

  • B1 витамини депрессив холатларни даволаш учун дори препаратлари (нортриптилин, имипрамин, дезипрамин), айникса кекса ёшдаги пациентларда таъсирини кучайтириши мумкин.
  • В6 витамини леводопанинг (Паркинсон касаллигини даволаш учун препарат) терапевтик самарасини камайтиради.
  • Никотинамид ва тутканокка қарши воситаларни (карбамазепин, диазепам ва натрий вальпроат) бир вакт қабул қилиш уларнинг тиришишга карши самарасини кучайтириши мумкин.

Кузатилиши мумкин булган ўзаро таъсирлардан сакланиш учун бошқа дори воситалари билан хар қандай ёндош даволаш холатларида даволовчи шифокорингизга хабар бериш керак.

Махсус курсатмалар

Агар Сизда қуйидаги касалликлар бўлса, даволовчи шифокорингизга хабар беринг:

Хавфли кечувчи касалликлар:

Майда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, гастрит, жигар ва ўт чиқариш йўлларини шикастланиши.

Юқори дозаларда узоқ вақт қабул қилинганда даволаш бошланганидан 1 ойдан 3 ойгача координацияни бузилиши ва панжа сохасида ачишувчи оғриқлар билан намоён бўлувчи периферик невропатия ривожланиши мумкин.

Препарат Эрлих реактивини қўллаш билан сийдикда уробилиногенни аниклагзнда сохта-мусбат натижасига олиб келиши мумкин.

Препарат сийдикни сариқ-тўқ сариқ рангга бўяши мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Хар кандай дори препаратини қўллашдан олдин даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслахатлашинг.

Препаратни ҳомиладорлик вақтида терапевтик дозаларда қўллаш мумкин. Витамин В комплекс препаратини эмизиш даврида қабул қилиш тавсия этилмайди. Агар уни қабул қилиш зарур бўлса, эмизишни тўхтатиш керак.

Дори воситасини транспорт воситаларини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хослиги

Автомашина бошқарганда ва мураккаб машиналарда ишлаганда препаратни қуллаш хеч қандай хавф тугдирмайди.

Витамин В комплекс препаратининг таркибий қисмлари ҳақида мухим маълумот

Бу дори препарати ёрдамчи модда сифатида аллергик реакция (эхтимол секин типдаги), жуда кам холларда эса – бронхоспазм чақириши мумкин булган метил парагидроксибензоат сақлайди.

Дори препарати бир дозада 1 ммоль дан камроқ натрий (23 мг) саклайди, яъни деярли “натрий сақламайди”.

Препарат болалар ололмайдиган жойда саклансин ва яроқлилик муддати утгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Препарат малакали тиббиёт ходими томонидан қулланилганлиги туфайли, дори воситасининг дозасини ошириб юборилиши эхтимоли кам.

Шунга қарамай, агар Сиз доза юқори бўлган деб ҳисобласангиз, бу хақида даволовчи шифокорга хабар беринг.

Бундай холларда зарурати булса симптоматик даволаш утказилади.

Чиқарилиш шакли

2 мл дан 5та ампуладан контур уяли ўрамларга жойланади. Иккита контур уяли ўрам ва  кўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади. Инъекция учун эритма 2 мл №10.

 

 

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда саклансин.

Музлатилмасин!

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: