Skip to main content

ВИТАМИН В КОМПЛЕКС

Улашиш:
  Reading time 8 minutes

Дори препаратини қўллашдан олдин албатта шифокор билан маслаҳатлашиш ва йўриқномани диққат билан ўқиб чиқиш керак!

 

ИСТЕЪМОЛЧИЛАР УЧУН ДОРИ ВОСИТАСИНИ ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

(ИЛОВА ВАРАҚА)

 

ВИТАМИН В КОМПЛЕКС қобиқ билан қопланган таблеткалар

VITAMIN B COMPLEX film-coated tablets

 

Савдо номи

ВИТАМИН В КОМПЛЕКС

VITAMIN B COMPLEX

Ҳалқаро патентланмаган номи

Тиамин, рибофлавин, пиридоксин, никотинамид

Дори шакли

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби

Қобиқ билан қопланган бир таблетканинг таркиби, мг да:

Фаол моддалар: тиамин нитрати (В1 витамини) 5,0 мг; рибофлавин (В2 витамини) 1,0 мг; пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) 4,0 мг; никотинамид (РР витамини) 50,0 мг.

Ёрдамчи моддалар: буғдой крахмали, микрокристалл целлюлоза (101 тип), гидроксипропилцеллюлоза, стеарин кислотаси, тальк, сувсиз коллоид кремний диоксиди, Опадрай АМВ 80W (қисман гидролизланган поливинил спирти, тальк, Е171, Е120, Е322, Е110, Е415, Е132).

Таърифи

Думалоқ шаклли, икки томонлама қавариқ, плёнка қобиқ билан қопланган 6 мм диатметрли таблеткалар. Ранги – малина-қизил, ҳиди – тиаминга хос.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамик хусусиятлари

В гуруҳи витаминлари организмнинг ҳаётий муҳим фаолиятлари учун жуда муҳим бўлган турли кимёвий тузишга эга органик субстанциялар ҳисобланади. Улар паст концентрацияларда биологик фаол ва хужайра фаолиятини бошқаришда иштирок этади. В гуруҳи витаминлари кўпгина фермент тизимлари таркибига киради ва углеводлар, оқсиллар ва ёғлар метаболизмини бошқаришда ва нуклеин кислоталари синтезида иштирок этади. В гуруҳи витаминларини мажмуавий қўллаш уларнинг таъсирини синергизмига олиб келади.

Фармакокинетик хусусиятлари

Сўрилиши: В1 витамини перорал қўлланилганидан кейин ўн икки бармоқ ва ингичка ичакда сўрилади. В2 витамини меъда-ичак йўлларида, асосан ингичка ичакда тез ва тўлиқ сўрилади.

В6 витамини перорал қўлланилганидан кейин меъда-ичак йўлларида енгил сўрилади. Никотинамид меъда-ичак йўлларининг барча соҳаларида тўлиқ сўрилади.

Тақсимланиши: В1 витамини организмнинг барча тўқималарида бир текис тақсимланади.

Организмда В6 витамининг 70-80% мушакларда, 10% гача жигарда, қолган қисми бошқа тўқималар ва аъзоларда тақсимланади. Рибофлавин турли тўқималарда бир текис тақсимланади.

Метаболизми: В1 витамини юқори даражада метаболизмга учрайди ва унинг асосий метаболитлари бўлиб тиаминкарбон кислотаси ва пирамин ҳисобланади.

Пиридоксин ва пиридоксамин пиридоксаль киназа ферменти томонидан фосфорланади ва сўнгра пиридоксаль 5’-фосфатга айланади.

Никотинамид N-метил-никотинамидгача метаболизмга учрайди, сўнгра оксидланади.

Чиқарилиши: В1 витамини сийдик билан ва бир қисми сафро билан ўзгармаган кўринишда ёки фаол бўлмаган метаболитлари кўринишида чиқарилади. В1 витамини кўкрак сути билан ажралади.

Рибофлавин ўзгармаган кўринишда асосан буйраклар орқали чиқарилади.

В6 витамини асосан метаболитлари кўринишида сийдик билан чиқарилади. Гемодиализ ёрдамида чиқарилади, шунинг учун гемодиализда бўлган пациентларда юқорироқ дозалар – тавсия этилган дозанинг 100% дан 300% гача дозаларда даволаш тавсия этилади.

Никотинамид асосан сафро билан, юқорироқ дозаларда эса метаболитлари ёки ўзгармаган кўринишда буйраклар орқали ҳам чиқарилади.

Қўлланилиши

В гуруҳи витаминлари (В1, В2, В6) ва никотинамид танқислиги ҳолатларида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Витамин В комплексни йўриқнома ёки даволовчи шифокорнинг кўрсатмаларига аниқ риоя қилган ҳолда қўллашга ҳаракат қилинг.

Катталарга 1-2 таблеткадан суткада 2-3 марта буюрилади.

6 ёшдан ошган болаларга суткада 1-2 таблеткадан буюрилади.

Таблеткаларни етарли миқдорда сув билан ичга қабул қилинади.

Агар Сиз дори воситасини тавсия этилгандан кўпроқ миқдорда қабул қилган бўлсангиз

Кўпроқ миқдорда тўсатдан қабул қилган ҳолатларда организмдан уни чиқариб юборишнинг умумий чораларини кўриш ва симптоматик даволашни ўтказиш керак.

Агар Сиз препаратни қабул қилишни ўтказиб юборган бўлсангиз

Агар Сиз бир дозани қабул қилишни ўтказиб юборган бўлсангиз, уни иложи борича тезроқ қабул қилинг. Агар кейинги дозани қабул қилиш вақти келган бўлса, унитилган дозани ўтказиб юбориб, уни одатдагидек қабул қилинг. Ўтказиб юборилган дозани ўрнини тўлдириш учун икки марта дозани қабул қилманг.

Агар Сизда бу дори воситасини қабул қилиш бўйича ҳар қандай қўшимча саволлар туғилса, илтимос шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат этинг.

Ножўя таъсирлари

Барча бошқа дори воситалари каби Витамин В комплекси ҳар бир одамда пайдо бўлмаса ҳам ножўя таъсирлар чақириши мумкин.

Препаратни ўзлаштираолиниши жуда яхши.

Жуда кам ҳолларда эшакеми, қичишиш, Квинке шиши, юз ва бўйин терисини қизариши, қизиб кетиш ҳисси, айниқса ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда кузатилиши мумкин.

Агар ҳар қандай ножўя таъсирлар жиддийлашса ёки Сиз ушбу илова-варақада таърифланмаган бошқа ножўя таъсирларни сезсангиз, илтимос бу ҳақида даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Витамин В комплексини қуйидаги ҳолатларда қабул қилманг

  • Агар Сизда препаратнинг фаол моддалари ёки ҳар қандай бошқа компонентларига юқори сезувчанлик (аллергия) бўлса;
  • Артериал босими ошганида (II-III босқичдаги артериал гипертензия);
  • 6 ёшдан кичик болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Агар Сиз бошқа дори воситаларини, шу жумладан рецептсиз бериладиган дори воситаларини қабул қилаётган ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз, илтимос даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.

  • Препаратнинг таркибида В1 витамини бўлганлиги туфайли, юқори артериал босимни даволаш учун дори препаратлари (антигипертензив воситалар) нинг самарасини сусайиши, шунингдек барбитуратлар ва глутемиднинг ухлатувчи самарасини сусайтириши мумкин.
  • В1 витамини депрессив ҳолатларни даволаш учун дори препаратлари (имипрамин, дезипрамин), айниқса кекса ёшдаги пациентларда таъсирини кучайтириши мумкин.
  • В гуруҳи витаминлари тетрацикликлар (антибиотик) билан бир вақтда қўлланилганида самарадорлигини камайтириши мумкин.
  • В6 витамини Л-Дофанинг антипаркинсоник самарасини камайтиради.
  • Никотинамид ва тутқаноққа қарши воситаларни (карбамазепин, диазепам ва натрий вальпроат) бир вақт қабул қилиш уларнинг тиришишга қарши самарасини кучайтириши мумкин.
  • Хлорпромазин В2 витаминини сийдик билан чиқарилишини кучайтиради.
  • Пробенецид билан бир вақтда қўлланилганида препаратни сийдик билан чиқарилиши секинлашади ва ножўя таъсирлари кучайиши мумкин.

Кузатилиши мумкин бўлган ўзаро таъсирлардан сақланиш учун бошқа дори воситалари билан ҳар қандай ёндош даволаш ҳолатларида даволовчи шифокорингизга хабар бериш керак.

Махсус кўрсатмалар

Агар Сизда қуйидаги касалликлар бўлса, даволовчи шифокорингизга хабар беринг:

  • Хавфли касалликлар;
  • Жигар касалликлари, ўт қопи ва ўт чиқариш йўллари касалликлари, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, гастрит, қон қуйилишлари, подагра.
  • Юқори дозаларда узоқ вақт қабул қилинганда даволаш бошланганидан 1 ойдан 3 ойгача координацияни бузилиши ва панжа соҳасида ачишувчи оғриқлар билан намоён бўлувчи периферик невропатия ривожланиши мумкин.
  • Препарат Эрлих реактивини қўллаш билан сийдикда уробилиногенни аниқлаганда сохта-мусбат натижасига олиб келиши мумкин.
  • Препарат сийдикни сариқ-тўқ сариқ рангга бўяши мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Ҳар қандай дори препаратини қўллашдан олдин даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Препаратни ҳомиладорлик вақтида терапевтик дозаларда қўллаш мумкин. Пиридоксиннинг юқори дозаларини қабул қилиш янги туғилган чақалоқда пиридоксинга қарамликни чақириши мумкин.

Витамин В комплекс препаратини эмизиш даврида қабул қилиш тавсия этилмайди. Агар уни қабул қилиш зарур бўлса, эмизишни тўхтатиш керак.

Дори воситасини транспорт воситаларини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хослиги

Автомашина бошқарганда ва мураккаб машиналарда ишлаганда препаратни ҳеч қандай хавфсиз қўллаш мумкин.

Витамин В комплекс препаратининг таркибий қисмлари ҳақида муҳим маълумот

Бу дори препарати буғдой крахмали сақлайди. Целиакияси бўлган шахсларга тўғри келади. Буғдойга аллергияси (целиакиядан фарқли) бўлган пациентларда бу дори воситасини қўллаш мумкин эмас.

Препаратнинг қобиғида аллергик реакция чақириши мумкин бўлган Е110 бўёвчиси мавжуд.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг жуда юқори дозалари қабул қилиш қўзғалиш, қўрқув, қалтираш, уйқусизлик, бош оғриғи, тиришишларни чақириши мумкин.

Агар Сиз буюрилган дозадан юқори дозани қабул қилган бўлсангиз, даволовчи шифокорингиз ёки яқиндаги тиббиёт муассасасига мурожаат этинг.

Чиқарилиш шакли ва ўрами

Плёнка қобиқ билан қопланган 20 таблетка қаттиқ, рангсиз, тиниқ ПВХ плёнка/алюмин фольгали блистерда.

1 (бир) блистер илова-варақа билан бирга бир томони пигмент билан қопланган картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: