• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Облепиховое масло ректал шамчалар

Home Йўриқномалар Облепиховое масло ректал шамчалар
Улашиш:

ОБЛЕПИХОВОЕ МАСЛО

препаратини тиббиётда қўллаш бўйича

ЙЎРИҚНОМА

 

Препаратнинг савдо номи: Облепиховое масло

Дори шакли: ректал шамчалар

Таркиби:

Бир суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: ит шумрутсимон чаканда меваларининг (чаканда мойи концентрати) – 0,5 г (чаканда мойининг концентрати олдиндан 240 мг% β-каротинга қайта ҳисоблаганда каротиноидлар йиғиндисини миқдоригача кунгабоқар мойи билан суюлтирилади);

ёрдамчи моддалар: бутилгидроксианизол (бутилоксианизол), бутилгидрокситолуол (дибунол); шамчалар учун асос: қаттиқ ёғ (витепсол, суппосир) – 2,00 г вазнли шамча олиш учун етарли миқдорда, глицерил моностеарати (глицерин моностеарати) – шамчалар учун асоснинг массасига 5% гача.

Таърифи:

Тўқ сариқдан то тўқ-сариқ ранглигача бўлган, торпедасимон шаклли суппозиторийлар.

Фармакотерапевтик гуруҳи

Ўсимликдан олинадиган геморройни даволаш учун восита.

АТХ коди С05АХ.

Фармакологик таъсири

Фармакодинамикаси

Чаканда мойи тери ва шиллиқ пардаларда репаратив жараёнларни рағбатлантиради, шикастланган тўқималарни битишини тезлаштиради, яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Антиоксидант ва цитопротектор таъсирларга эга (таркибида ёғда эрувчи биоантиоксидантларнинг бўлганлиги туфайли, эркин радикал жараёнларнинг жадаллигини камайтиради ва хужайра ва субхужайра мембраналарини шикастланишидан ҳимоя қилади).

Қўлланилиши

Геморрой, орқа тешик ёриқлари, тўғри ичак яралари, эрозив-ярали сфинктерит ва проктит, катарал ва атрофик проктит, йўғон ичакнинг қуйи қисмларининг шиллиқ пардаларни нурланиш натижасидаги шикастланишида қўлланади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик, диареяда қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва лактация (эмизиш) даврида қўллаш мумкин.

Қўллаш усули ва дозалари

Ректал, ичак бўшалганидан кейин орқа тешикка чуқур қилиб киритилади.

Катталар ва 14 ёшдан ошган болаларга 1 суппозиторийдан кунига 2 марта 10-15 кун давомида буюрилади. 6 ёшгача бўлган болаларга 1 суппозиторий дан кунига 1 марта; 6-14 ёшли болаларга 1 суппозиторий дан кунига 1-2 марта. Даволаш курси 14 кун ва кўпроқ.

Зарурати бўлганида даволаш курси 4-6 ҳафтадан сўнг такрорланади.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар, орқа тешик соҳасида ачишиш туйғуси.

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юбориш ҳоллари таърифланмаган.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Маълумотлар йўқ.

Чиқарилиш шакли

Ректал суппозиторий 0,5 г. 5 шамчадан контур уяли ўрамда. Икки контур уяли ўрам препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 50С дан 150С гача бўлган ҳароратда.

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

1 йилу 6 ой. Яроқлилик муддати ўтганидан сўнг препарат қўлланилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз

 

Улашиш:
3
485 Views
ОлдингисиВитамин А–LIK капсулалар04.05.2018
Витамин В комплекс04.05.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Облепиховое масло ректал шамчалар
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.