• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Виталайн

Home Йўриқномалар Виталайн
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВИТАЛАЙН

VITALINE

Препаратнинг савдо номи: Виталайн

Таъсир қилувчи моддалар (ХПН): Бета-каротин, альфа-токоферол, аскорбин кислотаси.

Дори шакли: Капсулалар.

Таркиби:

Фаол моддалар: Бета-каротин 30% мойда суспензия кўринишида – 6 мг, альфа-токоферол ацетати – 15 мг, аскорбин кислотаси – 75 мг.

Ёрдамчи моддалар: асалари муми, тозаланган лецитин, кунгабоқар мойи.

Таърифи: Қизил рангли юмшоқ желатин капсулалар. Капсула ичидаги модда – қизил рангли мойли суспензия.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Витаминлар.

Фармакологик хусусиятлари

Виталайннинг фармакологик фаоллиги унинг таркибидаги витаминлар: аскорбин кислотаси, альфа-токоферол ацетати ва бета-каротиннинг комплекс таъсирига боғлиқ.

Аскорбин кислотаси – организмдаги оксидланиш – қайтарилиш жараёнларини бошқаришда қатнашади, карбонсув-оқсил алмашинувини фаоллаштиради, холестерин метаболизмини оширади, қон ивишини оширади, тўқималар регенерациясини, стероид гормонлар, коллаген ва проколлагенлар синтезини кучайтиради. У организмнинг мослашиш имкониятларини оширади ва уни инфекцияларга бўлган қаршилигини кучайтиради.

Альфа-токоферол ацетати – организмда ёғларни оксидланишни ва улардан заҳарли пероксидлар ҳосил бўлишини ингибирлайди, тўйинмаган ёғ кислоталаридаги боғларнинг мустаҳкамлигини барқарорлаштиради. У эритроцитлар, эндотелиоцитлар, энтероцитлар ва бошқаларнинг структураси ва фаолиятини нормаллаштиради. Токоферол коллаген, гем ва оқсиллар биосинтезида иштирок этади, ҳужайралар пролиферациясини, тўқималар нафаси фаолиятини ва ҳужайра метаболизмининг бошқа муҳим жараёнларини фаоллаштиради. У гонадотропинлар ҳосил бўлишини, сперматогенезни, уруғланган тухумни, йўлдошни ривожланишини рағбатлантиради.

Бета-каротин – антиоксидант, иммуномодуляторлик ва яллиғланишга қарши таъсирга эга. Фаол кислородни боғлаб олиш хусусияти ҳисобига препарат ҳужайра структурасини ташқи муҳитнинг нохуш омиллари таъсирида ёки организмда патологик жараёнлар ривожланишида катта миқдорда ҳосил бўладиган эркин радикаллар таъсирида бузилишдан ҳимоя қилади.

 

Фармакокинетикаси

Виталайннинг таъсири унинг компонентларининг мажмуавий таъсири ҳисобланади, шунинг учун кинетик кузатувларини ўтказишнинг иложи йўқ, барча компонентлар биргаликда маркерлар ёки биотадқиқотлар ёрдамида кузатилиши мумкин эмас.

 

Қўлланилиши

Виталайн поливитамин антиоксидант препарати сифатида қуйидагиларни мажмуавий даволашда қўлланади:

  • витамин (С, Е ва А) етишмовчилигини олдини олиш ва даволаш учун;
  • шамоллаш касалликларига организмнинг қаршилигини ошириш учун;
  • юқори жисмоний ва ақлий юкламаларда;
  • давомли ва/ёки оғир кечувчи касалликлардан кейинги тикланиш даврида;
  • мувозанатланмаган овқатланишда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Виталайн овқатдан кейин, сув билан қабул қилинади.

Олдини олиш мақсадида болаларга 14 ёшдан бошлаб ва катталарга препаратни 1 капсуладан суткада 1 марта 2-3 ой давомида буюриш тавсия қилинади.

Олдини олиш курсини йилда бир неча марта такрорлаш тавсия қилинади.

Даволаш мақсадида Виталайннинг дозаси шифокор томонидан патологиянинг характери ва яққоллик даражасига, шунингдек организмнинг А, С ва Е витаминларига бўлган эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

Ножўя таъсирлари

Препарат тавсия этилган дозаларда қўлланганида ножўя таъсирлар кузатилмайди.

Узоқ муддат давомида юқори дозаларда қўлланганида аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Дори воситасини юқори дозаларда қабул қилиш қоринда оғриқ пайдо бўлишига, К витамини танқислиги бўлган пациентларда қон кетишини келиб чиқишига, шунингдек кўзни хиралашиши, бош айланиши, кучли толиқишига ва ҳолсизликка олиб келиши мумкин.

Қандайдир ножўя реакциялар пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратни қўллашга қарши кўрсатмалар қуйидагилар:

  • унинг компонентларига юқори сезувчанлик;
  • А ва Е гипервитаминози;
  • ҳомиладорлик ва лактация даври;
  • болалик ёши (14 ёшгача).

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Кортикостероид препаратлар, тетрациклинлар гуруҳи антибиотиклари, шунингдек этанол ва этанол сақловчи препаратлар бирга истеъмол қилинганда, А провитаминнинг терапевтик самарасини пасайтиради.

Тутқаноғи бўлган беморларда токоферол тиришишга қарши воситаларнинг самарасини ошириши мумкин, уларнинг қонида липидларни, ҳамда А ва Д витаминининг перекисли оксидланиши маҳсулотларининг юқори миқдори аниқланган.

Орал контрацептивлар билан бир вақтда қўлланганида  аскорбин кислотасини сўрилиши камаяди.

Холестирамин, орлистат А ва Е витаминини сўрилишини камайтиради.

Дозани ошириб юборилишидан сақланиш учун бошқа поливитамин препаратлари билан бир вақтда қабул қилинмасин.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни тавсия этилган дозасидан ошириш мумкин эмас.

Виталайнни А витаминини сақловчи препаратлар билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди, бунда охиргисининг дозасини ошириб юборилиш хавфи ривожланиши ошади.

Препаратни қўллаш даврида спиртли ичимликларни истеъмол қилишдан сақланиш керак

Автомобилни бошқариш, техникалар билан ишлаш қобилиятига таъсири: таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда саклансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозалаш бўйича кўрсатмаларга риоя қилинганида ҳатто препарат узоқ вақт қабул қилинганида ҳам дозани ошириб юбориш кўринишлари кузатилмайди.

Суткалик норма оширилганида Виталайн қабул қилинганидан кейин кўнгил айнаши, диарея, терини қизариши ва бошқа симптомлар кўринишидаги носпецифик ножўя самаралари бўлиши мумкин, улар препарат бекор қилинганида ўтиб кетади.

 

Чиқарилиш шакли

10 та капсуладан ПВХ/алюмин фольга контур уяли ўрамда.

1 ёки 3 контур-уяли ўрамлар қўллаш йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15°С дан 25°С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
1
162 Views
ОлдингисиНьюфепим С04.05.2018
Ньюфепим04.05.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Виталайн
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.

centrum multivitamin multimineral kompleks