Skip to main content

Ньюфепим С

Улашиш:
  Reading time 11 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НЬЮФЕПИМ С

NEWFEPIM С

 

Препаратнинг савдо номи: Ньюфепим С

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): цефепим, сульбактам

Дори шакли: вена ичига ва мушак ичига юбориш учун тайёрлаш учун кукун

Таркиби:

Бир флаконда қуйидагилар сақланади:

фаол моддалар: цефепим гидрохлориди – 1000 г (цефепимга қайта ҳисобланганда); натрий сульбактам – 500 мг (сульбактамга қайта ҳисобланганда).

Таърифи: деярли оқдан оч-сариқ ранглигача бўлган кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Тизимли қўллаш учун антибактериал препаратлар. Антибиотик-цефалоспорин + бета-лактамаза ингибитори. Тўртинчи авлод цефалоспоринлар.

АТХ коди: J01DА

 

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакодинамикаси

Цефепим-сульбактамнинг антибактериал таъсири цефепим томонидан хужайра девори синтезини ингибиция қилиниши билан тушунтирилади. Цефепим граммусбат ва грамманфий бактерияларнинг пенициллин ва цефалоспоринларининг β-лактамазалари мавжудлигида юқори даражадаги чидамликка эга. Хромосома орқали наслдан наслга ўтувчи ферментларни кам тарқалганлиги туфайли, Klebsiella, Enterobacter ва Serratia турдаги бактерияларнинг айрим штаммларида ҳосил бўлиши мумкин.

Сульбактам кучли таъсир кўрсатувчи, умумтарқалган граммусбат ва грамманфий аэроб ва анаэроб микроорганизмлар ажратиб чиқарадиган β-лактамаза кенг доирадаги специфик ингибитори ҳисобланади. Сульбактам β-лактамазалар билан оқсил комплексини ҳосил қилиш йўли орқали уларнинг парчаловчи гидролитик фаоллигини қайтмас блоклайди. Шундай қилиб, цефепимнинг Enterobacter ва Pseudomonas турдаги бактерияларга нисбатан потенциал таъсири сульбактам қўшилганда тўлиқ бўлади.

Сульбактам ва цефепим мажмуаси цефепимга сезгир барча микроорганизмларга нисбатан фаол. Бундан ташқари, у кўпгина организмларга нисбатан синергизм намойиш этади (ҳар бир компонентнинг минимал ингибиция қилувчи концентрацияси (МИК) га нисбатан мажмуанинг МИК пасайиши).

Фармакокинетикаси

Препарат мушак ичига юборилгандан кейин зардобдаги сульбактам ва цефепим концентрацияларининг максимал даражаси 15 минутдан 2 соатгача чегараларда кузатилади.

1,0 г мушак ичига бир марта юборилгандан кейин плазмадаги цефепимнинг максимал концентрацияси 81 мг/мл ни ташкил қилади ва доза юборилгандан кейин 2-3 соат ўтгач эришилади, айни вақтда плазмадаги сульбактамнинг максимал концентрацияси
6-24 мкг/мл ни ташкил қилади ва соғлом кўнгиллиларда тахминан 1 соатдан кейин эришилади. Препаратнинг зардобдаги концентрацияси юборилган дозага пропорционал эканлиги аниқланган.

Препаратни мушак ичига юборилгандан кейин “концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдон тенг дозада вена ичига юборилгандаги майдонга ўхшаш, бу цефепимни мушак ичига юборилганда 100% биокираолинишини кўрсатади. Цефепим вена ичига юборилганда хужайралараро суюқликка ўтади, у ерда тавсия этилган диапазондаги доза қабул қилинганда бактерицид концентрация 24 соат давомида тутиб турилиши мумкин. Цефепим альбумин билан қайтувчан боғланади ва концентрация ошган сари боғланиш пасаяди, масалан плазмадаги концентрацияси 100 мг/л бўлганда боғланиш 95% дан юқори, 300 мг/л концентрацияда 85% гача боғланади. Альбумин миқдорини камлиги туфайли хужайралараро суюқликда эркин цефепимнинг миқдори мувофиқ равишда плазмадагидан юқори бўлади.

Цефепимнинг тақсимланиш ҳажми 7-12 л, сульбактамники эса – 18-27,6 л ни ташкил этади. Иккала модда организмнинг барча тўқималари ва суюқликларига киради. Цефепим йўлдош орқали ўтади ва ҳомила атрофидаги суюқликка киради. У шунингдек кўкрак сутига киради. Соғлом, балоғат ёшига етган ёш кўнгиллиларда умумий плазмадаги клиренси минутига 10-22 мл га тенг. Буйрак клиренси минутига 5-12 мл га тенг. Сульбактамнинг тахминан 75-85% ва цефепимнинг 50-60% ўзгармаган кўринишда сийдик билан, қолган қисми эса сафро билан чиқарилади.

Соғлом, балоғат ёшига етган ёш кўнгиллиларда цефепимни плазмадан ўртача ярим чиқарилиш даври 8 соатни ташкил этади. Янги туғилган чақалоқларда сийдик билан чиқарилиши бутун дозанинг 70% га тўғри келади. 80 кунликкача бўлган чақалоқлар ва 75 ёшдан ошган кекса шахсларда ярим чиқарилиш даври одатда ёшлардагига нисбатан 2-3 марта узунроқ. Сульбактамнинг ўртача ярим чиқарилиш даври тахминан 1 соатга тенг.

Буйрак ёки жигар дисфункцияси бўлган пациентларда цефепимнинг фармакокинетикасини ўзгариши минимал ҳисобланади ва ярим чиқарилиш даври аҳамиятсиз ошади. Алоҳида буйрак функциясини бузилиши бўлганида буйрак орқали ярим чиқарилиш даври ошади.

Буйрак функциясини турли оғирлик даражасида бузилишлари бўлган пациентларда сульбактам/цефепим мажмуаси юборилганда сульбактамнинг умумий клиренси креатининнинг назарий клиренсига боғлиқ. Буйрак функцияси бўлмаган пациентлар сульбактамнинг давомлироқ ярим чиқарилиш даврини намойиш қилган (турли тадқиқотларда ўртача кўрсаткич 6,9 соат ва 9,7 соатни ташкил қилади). Гемодиализ сульбактамнинг ярим чиқарилиш даврига, умумий клиренсига ва тақсимланиш хажмига сезиларли таъсир кўрсатади.

Педиатриядаги тадқиқотлар цефепим ва сульбактам компонентларининг фармакокинетикасида катта кўнгиллилардаги кўрсаткичларга нисбатан ҳеч қандай аҳамиятли фарқларни намойиш қилмаган.

Қўлланилиши

Цефепим ва сульбактам мажмуаси кўрсатилган микроорганизмларнинг сезгир штаммлари чақирган қуйидаги санаб ўтилган инфекцион касалликларни даволаш учун буюрилади:

Нафас тизимининг жиддий инфекцион касалликларида, шу жумладан ўпкани яллиғланишида

Суяк ва бўғимлар инфекцияларида

Куйишларда

Ўткир бактериал ўрта отитда ва бактериал сепсисда

Операциядан кейинги инфекцион касалликларда

Сийдик чиқариш йўлларининг жиддий, асоратланган ва қайталанувчи инфекцияларида

Тери ва тери ости клетчаткасининг асоратланмаган инфекцияларида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Типик суткалик дозаси 1,5-3,0 г ни ташкил қилади. Инфекциянинг типи ва оғирлик даражасига қараб суткада икки ёки уч марта тенг тақсимланган дозада қўлланади. Буйрак функциясини яққол пасайиши бўлган пациентларда цефепим ва сульбактамнинг камайган клиренсини компенсация қиладиган даражада цефепим ва сульбактам мажмуасини қабул қилиш тартибига тузатиш киритиш керак. Тўғри дозани ҳисоблаш учун даволашдан олдин пациентнинг тана вазнини билиш керак.

Буйрак функциясининг ҳолатини баҳолаш учун қон зардобида креатинин концентрациясини ўлчаш ёки креатинин клиренси тезлигини аниқлаш керак. Даволаш вақтида креатинин концентрациясининг максимал ва минимал даражаларини мунтазам аниқлаш керак.

Агар қон зардобидаги креатинин кўрсаткичи маълум бўлса, бу кўрсаткични креатинин клиренсига айлантириш учун қуйидаги формуладан фойдаланиш мумкин.

Эркаклар учун

  тана вазни (кг) x (140 – ёш )

———————————————–

зардобдаги креатинин (мкмоль/л х 0,8

Аёллар учун

0,85 х юқоридаги формула бўйича ҳисобланган кўрсаткич

Вена ичига/мушак ичига инъекция учун бир доза сақловчи флаконларҚўшиш керак бўлган эритувчи миқдори (мл)Тахминий хажм (мл)Цефепим / сульбактамнинг тахминий концентрацияси (мг/мл)
750 мг (вена ичига)55,980/40
750 мг (мушак ичига)1,52,1240/120
1,5 г (вена ичига)1011,490/43
1,5 г (мушак ичига)2,54250/125
3 г (вена ичига)1012,3160/80

Ножўя таъсиралри

  • аллергик реакциялар: тери тошмаси (шу жумладан эритематоз тошма), қичишиш, иситма, анафилактоид реакциялар, мусбат Кумбс реакцияси, эозинофилия, кўп шаклли экссудатив эритема (шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми), кам ҳолларда – токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми)
  • нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, уйқусизлик, парестезия, безовталик ҳисси, онгни чалкашиши, тиришишлар
  • сийдик-таносил тизими томонидан: вагинит, генитал қичишиш, носпецифик кандидоз
  • сийдик чиқариш тизими томонидан: диарея, кўнгил айниши, қусиш, қабзият, қоринда оғриқ, диспепсия, сохтамембраноз энтероколит
  • қон яратиш аъзолари томонидан: анемия, тромбоцитопения, лейкопения, нейтропения, панцитопения, гемолитик анемия, қон кетиши
  • нафас тизими томонидан: йўтал
  • юрак-қон томир тизими томонидан: кўкракда оғриқ, тахикардия, ҳансираш, периферик шишлар
  • лаборатор кўрсаткичлар: гемотокритни пасайиши, протромбин вақтини узайиши, мочевина концентрациясини ошиши, гиперкреатининемия, гиперкальциемия, “жигар” трансаминазалари ва ишқорий фосфотаза фаоллигини ошиши, гипербилирубинемия
  • маҳаллий реакциялар: вена ичига юборилганда – флебитлар, мушак ичига юборилганда – юбориш жойида гиперемия ва оғриқ
  • бошқалар: томоқда оғриқ, кўп терлаш, белда оғриқ, астения, суперинфекция ривожланиши, орофарингеал кандидоз.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг таркибига кирувчи компонентларга (шу жумладан цефалоспоринларга, пенициллинларга ва бошқа бета-лактам антибиотикларга) ўта юқори сезувчанлик
  • 2 ойликкача бўлган болалар (2 ойликдан кичик болаларда хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган)
  • 12 ёшгача бўлган болаларда (мушак ичига юборилганда) қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Меъда-ичак йўллари касалликлари (шу жумладан анамнезида); сохтамембраноз энтероколит, ярали колит, регионал энтерит ёки антибиотик-ассоциацияланган колит; сурункали буйрак етишмовчилиги.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Микробларга қарши бошқа дори воситалари ва гепарин билан фармацевтик номутаносиб.

Диуретиклар, аминогликозидлар, полимиксин В цефепимнинг каналчалар секрециясини камайтиради ва унинг қон зардобидаги концентрациясини оширади, ярим чиқарилиш даврини узайтиради, нефротоксиклигини кучайтиради (нефронекроз ривожланиши хавфи ошади).

Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар цефалоспоринларни чиқарилишини секинлаштириб, қон кетиши хавфини оширади.

Бактерицид антибиотиклари (аминогликозидлар) билан бир вақтда буюрилганда синергизм, бактериостатик антибиотиклар (макролидлар, хлорамфеникол, тетрациклинлар) билан бир вақтда буюрилганда – антагонизм намоён бўлади.

Метронидазол эритмалари билан номутаносиб (жаррохлик аралашувларини ўтказишдан олдин инфекцияни олдини олиш учун метронидазол эритмасини юборишдан олдин инфузион тизимни цефепимдан ювиш керак).

Аминогликозидларнинг нефро- ва ототоксиклигини оширади.

Махсус кўрсатмалар

Ньюфепим С қўлланилганда сохтамембраноз колит пайдо бўлиши мумкин. Шунинг учун препарат билан даволаш вақтида диарея пайдо бўлган ҳолларда бу диагнозни эътиборга олиш керак. Колитнинг енгил шакллари препаратни қўллашни тўхтатишга жавоб бериши мумкин; ўртача ва оғир ҳолатлар махсус даволашни талаб этиши мумкин.

Микробларга қарги бошқа воситалар каби цефепим ва сульбактам мажмуасини узоқ вақт қабул қилиш сезгир бўлмаган микроорганизмларни ҳаддан ташқари ўсишига олиб келиши мумкин. Пациентнинг ҳолатини такроран текшириш зарур ҳисобланади.

Кўпгина цефалоспоринлар, шу жумладан цефепим ва сульбактам протромбин фаоллигини сусайиши билан боғлиқ бўлган. Хавф гуруҳига буйрак ёки жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар, шунингдек антибактериал даволашнинг давомили курсини қабул қилаётган пациентлар киради. Хавф гуруҳига кирувчи пациентларда протромбин вақтини кузатиш ва зарурати бўлганида экзоген К витаминини юбориш керак.

Цефепим ва сульбактам билан даволаш ватида бевосита Кумбс синамаларининг сохта мусбат натижалари олинган.

Меъда-ичак йўллари касалликлари, айниқса колити бўлган пациентларга цефепим ва сульбактам мажмуасини эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Аргининни цефепим ва сульбактамнинг одам учун максимал тавсия этилган дозасидаги миқдоридан 33 марта юқори миқдорда қабул қилиш глюкоза алмашинувини ўзгартириши ва зардобдаги калийнинг даражасини ошириши исботланган. Пастроқ дозаларнинг самараси ҳозирча номаълум.

Буйрак функциясини пасайиши (креатинин клиренси ≤60 мл/мин) бўлган пациентлар учун цефепим ва сульбактамнинг дозасини пасайган буйрак орқали чиқариш тезлигини компенсация қиладиган даражада танлаш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Хавфсизлиги аниқланмаган.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Аниқланмаган.

Препаратнинг яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмаган флаконлар очилсин, ичидагиси кўп миқдордаги сувда эритилсин ва канализацияга тўкиб юборилсин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозаси ошириб юборилган пациентларни синчковлик билан текшириш ва тутиб турувчи даволаш керак. Буйрак етишмовчилиги юзага келган ҳолларда перитонеал диализ эмас, гемодиализ ёрдамида организмдан цефепим ва сульбактамни чиқарилишини таъминлаш тавсия этилади.

Чиқарилиш шакли

Мажмуавий алюмин қалпоқчали резина тиқин билан беркитилган 20 мл сиғимли I тип рангсиз шиша флаконларда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 20°С-25°С ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365