Skip to main content

Виноксапар

Улашиш:
  Reading time 22 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВИНОКСАПАР

VINOXAPAR

 

Препаратнинг савдо номи: Виноксапар

Таъсир этувчи модда (ХПН): эноксапарин

Дори шакли: инъекция учун эритма 2000 анти-Ха ХБ/0,2 мл, 4000 анти-Ха ХБ/0,4 мл, 6000 анти-Ха ХБ/0,6 мл, 8000 анти-Ха ХБ/0,8 мл.

Таркиби:

фаол модда:2000 анти-4000 анти-6000 анти-8000 анти-
 

– эноксапарин натрий

Ха ХБ/0,2 млХа ХБ/0,4 млХа ХБ/0,6 млХа ХБ/0,8 мл
20 мг40 мг60 мг80 мг

ёрдамчи модда – инъекция учун сув

Таърифи: тиниқ, рангсиз эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: бевосита таъсирга эга антикоагулянтлар (гепарин ва унинг ҳосилалари).

АТХ коди: В01А В05

 

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакодинамикаси

Виноксапар – қуйимолекуляр гепарин препаратидир (молекуляр массаси тахминан 4,500 дальтон бўлган; 2000 дальтондан кам – <20%; 2000 дан 8000 дальтонгача – >68%, 8000 дальтондан ортиқ – <18%). Виноксапар чўчқанинг ингичка ичаги шиллиқ қаватидан ажратиб олинган гепариннинг бензил эфирини гидролизи ёрдамида олинади. Унинг структураси 2-О-сульфо-4-енпиразиносурон кислотасининг кимёвий жиҳатдан қайтарилмайдиган фрагменти ва 2-N,6-О-дисульфо-D-глюкопиранозиднинг қайтариладиган фрагменти билан характерланади. Виноксапарнинг структураси полисахарид занжирнинг қайтарилаётган фрагментида тахминан 20% (тахминан 15% дан 25% гача атрофида) 1,6-ангидро ҳосиласини сақлайди.

Қон ивишининг Ха-факторига нисбатан юқори фаолликка (анти- Ха фаоллик тахминан 100 ХБ/мл) ва қон ивишининг IIа-факторига ниабатан пастроқ фаолликка эга (анти- IIа ёки антитромбин фаоллик тахминан 28 ХБ/мл).

Препаратни профилактик дозаларда қўлланганда, у фаоллашган қисман тромбопластин вақтини (АЧТВ) бироз ўзгартиради, тромбоцитлар агрегациясига ва фибриногенни тромбоцитлар рецепторлари билан боғланиш даражасига деярли таъсир кўрсатмайди.

Плазмада анти-IIа фаоллиги, анти-Ха-фаолликка нисбатан тахминан 10 марта паст. Ўртача максимал анти-IIа фаоллиги тери остига юборилганидан кейин тахминан 3-4 соат ўтгач кузатилади ва тана вазнига 1 кг/мг ни икки марта юбориш ва тана вазнига 1,5 мг/кг дозада бир марта юбориш орқали такроран юборилганидан кейин мувофиқ 0,13 ХБ/мл ва 0,18 ХБ/мл га етади.

Плазмада ўртача максимал анти-Ха фаоллиги препарат тери остига юборилганидан кейин 3-5 соатдан сўнг кузатилади ва 20, 40 мг ни ва 1 мг/кг ва 1,5 мг/кг ни тери остига юборилганидан кейин мувофиқ тахминан 0,2; 0,4; 1,0 ва 1,3 анти-Ха ХБ/мл ни ташкил қилади.

Фармакокинетикаси

Кўрсатилган дозалаш тартибларида эноксапариннинг фармакокинетикаси тўғри чизиқли характерга эга.

 

Сўрилиши ва тақсимланиши

Эноксапарин натрийни 40 мг дозада тери остига такроран юборилганидан кейин ва тана вазнига 1,5 мг/кг дозада суткада бир марта тери остига юборилганидан сўнг Css (мувозанатли концентрацияси) га 2-чи кунга келиб эришилади, айни пайтда AUC (эгри чизиқ остидаги майдон) кўрсаткичи бир марта юборилганига нисбатан ўртача 15% га юқори бўлган. Эноксапарин натрий тана вазнига 1 мг/кг суткалик дозада суткада 2 марта тери остига такрор юборилганидан кейин Css га 3-4 кундан кейин эришилади, айни вақтда AUC кўрсаткичи, бир марта юборилганидан кейинги кўрсаткичга қараганда ўртача 65% га юқори ва Cmax (максимал концентрациялари) нинг ўртача қийматлари мувофиқ равишда 1,2 ХБ/мл ва 0,52 ХБ/мл ни ташкил қилади.

Тери остига юборилганида эноксапарин натрийнинг анти-Ха фаоллигига асосланиб баҳоланган биокираолишлиги 100% га яқин.

Эноксапарин натрийнинг (анти-Ха фаоллиги бўйича) Vd (тақсимланиш ҳажми) тахминан 5 л ни ташкил қилади ва қон ҳажмига яқинлашади.

Метаболизми

Эноксапарин натрий асосан жигарда десульфатланиш ва/ёки деполимеризация йўли билан биотрансформацияга учрайди ва нофаол метаболитлар ҳосил бўлади.

Чиқарилиши

Эноксапарин натрий паст клиренсли препаратдир. Тана вазнига 1,5 мг/кг дозада 6 соат давомида вена ичига юборилгандан кейин, анти-Ха нинг плазмадаги клиренсининг ўртача қиймати соатига 0,74 л ни ташкил қилади.

Препаратни чиқарилиши монофазали характерга эга. Ярим чиқарилиш даври 4 соат (тери остига бир марта юборилганидан кейин) ва 7 соат (препарат кўп марта юборилганидан кейин) ни ташкил этади. Юборилган дозанинг тахминан 40% буйрак орқали чиқарилади, айни вақтда 10% – ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Ўзига хос клиник ҳолатлардаги фармакокинетикаси

Кекса пациентларда буйрак фаолиятини пасайиши натижасида эноксапарин натрийни чиқарилиши кечикиши мумкин.

Буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда эноксапарин натрийнинг клиренсини камайиши аниқланган. 40 мг эноксапарин натрий суткада бир марта т/о такрор юборилганидан кейин, буйрак фаолиятини бироз (креатинин клиренси минутига 50-80 мл) ва ўртача бузилиши (креатинин клиренси минутига 30-50 мл) бўлган пациентларда AUC кўрсаткичи билан ифодаланган анти-Ха фаоллигини ошиши юз беради. Буйрак фаолиятини оғир бузилишлари (креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам) бўлган пациентларда AUC кўрсаткичи мувозанат ҳолатида, препаратни 40 мг дозада суткада бир марта т/о такрор юборилганида ўртача 65% га юқори бўлган.

Тана вазни ошиқча бўлган одамларда препаратни тери остига юборилганда клиренси бироз кам. Агар беморнинг тана вазнини ҳисобга олиб, дозага тузатиш киритилса, унда 40 мг эноксапарин натрий тери остига бир марта юборилганидан кейин анти-Ха фаоллик, одатдаги ўртача тана вазнига эга пациентларга нисбатан, тана вазни 45 кг дан кам бўлган аёлларда 50% га юқори ва тана вазни 57 кг дан кам бўлган эркакларда 27% га юқори бўлади.

Қўлланилиши

  • жарроҳлик аралашувларида, айниқса ортопедияда ва умумий жарроҳликда веноз тромбозлар ва тромбоэмболияларни олдини олиш.
  • ўткир терапевтик касалликлари (сурункали юрак етишмовчилиги NYHA таснифи бўйича III ёки IV функционал синф, ўткир нафас етишмовчилиги, ўткир инфекция, веноз тромб ҳосил бўлиш хавфи омилларидан бири билан бирга кечувчи ўткир ревматик касалликлар) бўлган ётоқ тартибидаги пациентларда веноз тромбозлар ва тромбоэмболияларни олдини олиш,
  • ўпка артериясининг тромбоэмболияси билан бирга ёки усиз кечувчи чуқур веналар тромбозини даволаш.
  • ностабил стенокардия ва Q тишисиз миокард инфарктини ацетилсалицил кислотаси билан бирга даволаш.
  • гемодиализни ўтказиш вақтида, экстракорпорал қон айланиш тизимида тромб ҳосил бўлишини олдини олиш учун қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат тери остига юборилади. Препаратни мушак ичига юбориш мумкин эмас!

Веноз тромбоз ва тромбоэмболияларни олдини олиш учун, уларни ривожланишини ўртача хавфи бўлган пациентларга Виноксапар тери остига суткада 1 марта 20-40 мг (0,2-0,4 мл) дан буюрилади. Биринчи инъекция жарроҳлик аралашувидан 2 соат олдин ўтказилади.

Тромбоз ва эмболияларни ривожланишини юқори хавфи (ортопедик операциялар) бўлган пациентларга т/о суткада 1 марта 40 мг (0,4 мл) дан буюрилади ва айни пайтда биринчи доза жарроҳлик аралашувидан 12 соат олдин ёки операциядан кейин 12-24 соат ўтгач юборишни бошлаш билан 30 мг (0,3 мл) дан суткада 2 марта юборилади.

Препарат билан даволаш давомийлиги 7-10 кунни ташкил қилади. Зарурати бўлганида даволашни тромбоз ва эмболияни ривожланиш хавфи сақланиб тургунча давом эттириш мумкин (масалан, ортопедияда Виноксапар 40 мг дозада суткада 1 марта 5 ҳафта давомида буюрилади).

Ўткир терапевтик касалликлар оқибатида ётоқ тартибида бўлган беморларда веноз тромбозларни олдини олиш учун 6-14 кун давомида тери остига суткада 1 марта 40 мг дан буюрилади.

Чуқур веналар тромбозини даволаш учун тана вазнига 1 мг/кг дан т/о ҳар 12 соатда (суткада 2 марта) ёки 1,5 мг/кг дан суткада 1 марта ёки юборилади. Асоратланган тромбоэмболик бузилишлари бўлган пациентларда препаратни 1 мг/кг дан  суткада 2 марта қўллаш тавсия қилинади. Даволаш давомийлиги ўртача 10 кунни ташкил қилади. Билвосита антикоагулянтлар билан даволашни дарҳол бошлаган маъқул, бунда препарат билан даволашни етарли антикоагулянт самарага эришилгунича давом эттириш керак, яъни халқаро нормаллашган нисбат (МНО) 2,0-3,0 ни ташкил қилиши керак.

Ностабил стенокардия ва Q тишисиз миокард инфарктида Виноксапарнинг тавсия қилинадиган дозаси ҳар 12 соатда т/о тана вазнига 1 мг/кг ни ташкил этади. Бир вақтда ацетилсалицил кислотаси буюрилади. Даволашнинг ўртача давомийлиги 2-8 кунни ташқил қилади (пациентнинг клиник ҳолати барқарорлашгунича давом этади).

Гемодиализни ўтказиш вақтида экстракорпорал қон айланиш тизимида тромб ҳосил бўлишини олдини олиш учун Виноксапарнинг дозаси тана вазнига ўртача 1 мг/кг ни ташкил қилади. Қон кетишини ривожланишининг юқори хавфида дозани қон томирига икки томонлама тушиши мумкинлигида тана вазнига 0,5 мг/кг гача ёки томирга бир томонлама тушишида 0,75 мг га пасайтириш керак.

Гемодиализда препаратни гемодиализ сеансининг бошида шунтнинг артериал соҳасига юбориш керак. Одатда тўрт соатлик сеанс учун бир доза етарлидир, бироқ фибрин ҳалқалари аниқланганида давомлироқ ўтказилган гемодиализда препаратни тана вазнига 0,5-1 мг/кг ҳисобидан қўшимча юбориш мумкин.

Буйрак фаолиятини бузилишида дозага креатинин клиренси (КК) га қараб, тузатиш киритиш керак. КК < 30 мл/мин бўлганида препарат даволаш мақсадларида тана вазнига
1 мг/кг ҳисобидан суткада 1 марта ва профилактика мақсадларида 20 мг суткада 1 марта юборилади. Дозалаш тартиби гемодиализ ҳолатларига тааллуқли эмас. КК >30 мл/мин бўлганида дозага тузатиш талаб этилмайди, бироқ даволашнинг лаборатор назоратини синчковлик билан ўтказиш керак.

Эритмани юбориш қоидалари

Инъекцияларни пациент ётганида ўтказган афзал. Препарат тери остига чуқур юборилади. Олдиндан 20 мг ва 40 мг дан тўлдирилган шприцлар ишлатилганида, инъекциядан олдин препаратни йўқотилишидан сақланиш учун, шприцдан ҳаво пуфакчаларини чиқариб ташлаш керак эмас. Инъекцияларни қорин деворининг чап ёки ўнг олд латерал ёки орқа латерал соҳаларига навбатма-навбат юбориш керак.

Игнани катта ва кўрсаткич бармоқ орасида йиғилган ва инъекция тугаганча ушлаб туриладиган тери бурмасига бутун узунлиги бўйлаб вертикал юбориш керак. Тери бурмасини инъекция тугаганидан кейингина қўйиб юборилади. Препарат юборилганиден кейин инъекция жойини уқаламаслик керак.

 

Ножўя таъсирлари

  • остеопороз
  • гиперкалиемия
  • геморрагик синдром
  • турли жадалликдаги неврологик бузилишларга, шу жумладан турғун ёки қайтмас фалажга олиб келувчи орқа мия гематомалари.
  • инъекция жойида оғриқ

Айрим ҳолларда

  • препарат сақловчи қаттиқ яллиғланиш инфильтратлари ҳосил бўлиши мумкин, улар бир неча кундан кейин сўрилиб кетади ва бунда препаратни бекор қилиш талаб этилмайди.
  • тери некрози,
  • жигар ферментлари фаоллигини қайтувчан ва симптомсиз ошиши.

Қон кетиши

Қон кетиши ривожланганида препаратни бекор қилиш, қон кетиши сабабини аниқлаш ва тегишли даволашни бошлаш керак.

0,01-0,1% ҳолларда геморрагик синдром, шу жумладан қорин орти ва бош мия ички қон қуйилишлари ривожланиши мумкин. Бу ҳоллардан айримлари ўлим билан якунланган.

эноксапаринни спинал/эпидурал анестезия ва кирувчи катетерларни операциядан кейин ишлатиш фонида қўлланганида, орқа мия гематомалари ҳолатлари (0,01-0,1% ҳолларда) таърифланган.

Тромбоцитопения

Даволашнинг биринчи кунлари давомида аҳамиятсиз намоён бўлувчи, ўткинчи, симптомсиз тромбоцитопения ривожланиши мумкин. 0,01% дан кам ҳолларда тромбоз билан бирга кечувчи аутоиммун тромбоцитопения ривожланиши мумкин. Кам ҳолларда (0,01% дан кам) тромбоз билан бирга кечувчи аутоиммун тромбоцитопенияни ривожланиши мумкин, бу аъзонинг инфаркти ёки қўл-оёқларнинг ишемияси билан асоратланиниши мумкин.

Маҳаллий реакциялар

Тери остига юборилганидан кейин инъекция жойида оғриқ, 0,01% дан кам ҳолларда – гематома кузатилиши мумкин. Айрим ҳолларда ҳосилалар (инфильтратлар) ҳосил бўлиши мумкин. 0,001% ҳолларда инъекция жойида, олдин пурпура ёки эритематоз бляшкалар (инфильтратли ва оғриқли) билан кечувчи тери некрози ривожланиши мумкин; бундай ҳолларда препаратни бекор қилиш керак.

Бошқалар

0,01-0,1% ҳолларда тери ва тизимли аллергик реакциялар кузатилган. Айрим пациентларда даволашни тўхтатиш талаб қилиши мумкин бўлган аллергик васкулит ҳолатлари (0,01% дан кам) аниқланган..

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • қон кетишининг юқори хавфи мавжуд бўлган ҳолатлар ва касалликлар: хавф солувчи аборт, бош мия томирларининг аневризмаси ёки аортанинг қаватланувчи аневризмаси (жарроҳлик аралашувидан ташқари), геморрагик инсульт, назорат қилинмайдиган қон кетиши, оғир эноксапарин ёки гепарин индукциялаган тромбоцитопения.
  • 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган).
  • эноксапаринга, гепарин ёки унинг ҳосилаларига, шу жумладан бошқа қуйимолекуляр гепаринларга юқори сезувчанлик.
  • юракнинг сунъий клапанлари бўлган ҳомиладор аёлларда қўллаш мумкин эмас.

Қуйидаги ҳолатларда эҳтиёткорлик билан ишлатиш керак: гемостазни бузилишлари (шу жумладан, гемофилия, тромбоцитопения, гипокоагуляция, Виллебранд касаллиги ва бошқ.), оғир васкулит, меъда ёки 12-бармоқ ичакнинг яра касаллиги ёки меъда-ичак йўлларининг бошқа эрозив-ярали шикастланишлари; яқинда ўтказилган ишемик инсульт; назорат қилиб бўлмайдиган оғир артериал гипертония; диабетик ёки геморрагик ретинопатия; оғир қандли диабет; яқинда ўтказилган ёки тахмин қилинган неврологик ёки офтальмологик операциялар; спинал ёки эпидурал анестезияни ўтказиш (гематомани ривожланишини потенциал хавфи), орқа мия пункцияси (яқинда ўтказилган); яқинда бўлган туғруқлар; бактериал эндокардит (ўткир ёки нимўткир); перикардит ёки перикардда сув йиғилиши; буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги, бачадон ички контрацепцияси, оғир жароҳат (айниқса марказий нерв тизимининг), катта юзалардаги очиқ жароҳатлар, гемостаз тизимига таъсир қилувчи препаратларни бир вақтда қабул қилиш. Препаратни лактация даврида қўлланганда эмизишни тўхтатиш керак.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Виноксапарни гемостазга таъсир этувчи препаратлар (салицилатлар/ностабил стенокардия ва ST сегментини кўтарилишисиз миокард инфарктидан ташқари/, ностероид яллиғланишга қарши воситалар / шу жумладан кеторолак/, декстран 40, тиклопидин, тизимли қўллаш учун глюкокортикостероидлар, тромболитиклар, антикоагулянтлар, антиагрегантлар /шу жумладан IIb/IIIa глюкопротеин рецепторларининг антагонистлари) билан бир вақтда қўлланганда, геморрагик асоратлар ривожланиши мумкин. Агар бундай комбинацияни ишлатишдан сақланишни иложи бўлмаса, Виноксапарни қон ивиши кўрсаткичларини синчков назорати остида қўллаш керак.

Виноксапарни ва бошқа қуйимолекуляр гепаринларни навбатма-навбат қўллаш мумкин эмас, чунки улар бир-биридан ишлаб чиқариш усули, молекуляр оғирлиги, специфик анти-Ха фаоллиги, ўлчов бирлиги ва дозаси билан фарқ қилади. Демак, бу препаратларда фармакокинетика ва биологик фаоллик (анти-Ха фаоллик, тромбоцитлар билан ўзаро таъсири) турличадир.

Фармацевтик ўзаро таъсири

Виноксапар эритмасини бошқа препаратлар билан аралаштириш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Препарат олдини олиш мақсадларида буюрилганида қон оқувчанлигини ошишига тенденция кузатилмаган. Препарат даволаш мақсадларида буюрилганида кекса ёшли пациентларда (айниқса 80 ёшдан ошганларда) қон кетишларини ривожланиш хавфи бор. Пациентнинг ҳолатини синчиклаб кузатиш тавсия қилинади.

Ушбу препарат билан даволашни бошлаш олдидиан гемостазни бузиш қобилиятига эга бошқа препаратларни: салицилатлар, шу жумладан ацетилсалицил кислотаси, ностероид яллиғланишга қарши воситалар (шу жумладан кеторолак); декстран 40, тиклопидин, клопидогрел, ГКС, тромболитиклар, антикоагулянтлар, антиагрегантларни (шу жумладан IIb/IIIa глюкопротеин рецепторларининг антагонистларини), уларни қўллаш зарур бўлган ҳолатлардан ташқари ҳолларда бекор қилиш тавсия қилинади. Эноксапаринни кўрсатилган препаратлар билан мажмуада қўллаш зарурати бўлган ҳолларда алоҳида эҳтиёткорликка амал қилиш (беморнинг аҳволини ва тегишли лаборатор кўрсаткичларни синков кузатувини ўтказиш) керак.

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда анти-Ха фаолликни ошиши натижасида қон кетишини ривожланишини хавфи бор. Бу ошиш буйрак фаолиятини оғир бузилишлари (креатинин клиренси <30 мл/мин) бўлган пациентларда аҳамиятли кучайиши туфайли, препарат профилактика учун ҳам, даволаш учун ҳам буюрилганида дозага тузатиш киритиш тавсия қилинади. Гарчи буйрак фаолиятини енгил ва ўртача бузилишлари (КК >30 мл/мин) бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб қилинмасада, бундай пациентларнинг ҳолатини синчков назоратини ўтказиш тавсия қилинади.

Эноксапарин натрийнинг анти-Ха фаоллигини, уни тана вазни 45 кг дан кам аёлларга ва тана вазни 57 кг дан кам эркакларга олдини олиш мақсадида буюрилишида ошиши, қон кетишларини ривожланиш хавфини ошишига олиб келиши мумкин.

Гепарин чақирган аутоимун тромбоцитопениянинг хавфи, қуйимолекуляр гепаринлар ишлатилганида ҳам мавжуддир. Агарда тромбоцитопения ривожланса, унда у одатда эноксапарин натрий билан даволаш бошланганидан кейин 5- ва 21-чи кунлар орасида аниқланади. Шунинг учун препарат билан даволашни бошлашдан олдин ва уни қўллаш вақтида тромбоцитлар сонини мунтазам назорат қилиш тавсия қилинади. Тромбоцитлар сонини тасдиқланган аҳамиятли пасайишида (дастлабки кўрсаткичга нисбатан 30-50% га) эноксапарин натрийни дарҳол бекор қилиш ва пациентни бошқа даволашга ўтказиш керак.

Спинал/эпидурал анестезия

Бошқа антикоагулянтлар қўлланганида бўлгани каби, Виноксапар спинал/эпидурал анестезиянинг фонида ишлатилганида барқарор ёки қайтмас фалажни ривожланиши билан кечувчи орқа мия гематомаларини пайдо бўлиш ҳоллари таърифланган. Бу кўринишларни пайдо бўлиш хавфи препарат 40 мг ёки пастроқ дозада қўлланганида пасаяди. Хавф, препаратнинг дозаси оширилганида, шунингдек операциядан кейин катетерлар ишлатилганида ёки гемостазга худди шундай таъсир кўрсатувчи НЯҚВ каби қўшимча препаратлар ёндош қўлланганида ошади. Хавф шунингдек жароҳатга олиб келувчи таъсирда ёки такрорий орқа мия пункциясида ҳам ошади.

Эпидурал ёки спинал анестезияда орқа мия каналидан қон кетиши хавфини пасайтириш учун препаратнинг фармакокинетик профилини ҳисобга олиш лозим. Катетерни ўрнатиш ёки олиб ташлашни эноксапарин натрийнинг паст антикоагулянт самарасида ўтказган афзал.

Катетерни ўрнатиш ёки олиб ташлаш, чуқур веналарнинг тромбозини олдини олиш учун, эноксапариннинг олдини олиш дозалари қўлланганидан кейин 10-12 соат ўтгач ўтказилади. Пациентлар эноксапарин натрийнинг юқори дозаларини (1 мг/кг суткада 2 марта ёки 1,5 мг/кг суткада 1 марта) олаётган ҳолларда, ушбу муолажаларни узоқроқ вақт оралиғига (24 соат) кечиктириш керак. Препаратни кейинги юборишлари катетер олиб ташланганидан кейин, кечи билан 2 соатдан кейин амалга оширилиши керак.

Агар шифокор эпидурал/спинал анестезияни ўтказиш вақтида антикоагулянт даволашни буюрса, белдаги оғриқлари, сенсор ва мотор функцияларини бузилиши (оёқларда жимирлаш ёки ҳолсизлик), ичак ва/ёки қовуқ фаолиятини бузилиши каби ҳар қандай неврологик симптомларни аниқлаш учун, пациентни ўта синчковлик билан мунтазам кузатиш керак. Пациентга юқорида таърифланган симптомлар пайдо бўлганида шифокорни дарҳол хабардор қилиш кераклиги тўғрисида йўл-йўриқ бериш керак. Орқа мия гематомаси учун хос бўлган симптомлар аниқланганида, зарурати бўлганида орқа мия декомпрессиясини ўз ичига олувчи шошилинч диагностика ва даволашни ўтказиш зарур.

Гепарин томнидан индукцияланган тромбоцитопения

Анамнезида гепарин томонидан чақирилган, тромбоз билан ёки усиз кечувчи тромбоцитопения тўғрисидаги маълумотлар бўлган пациентларга препаратни алоҳида эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Гепарин томонидан чақирилган тромбоцитопения хавфи бир неча йиллар давомида сақланиши мумкин. Агар анамнез жиҳатидан, гепарин чақирган тромбопенияни борлиги тахмин қилинса, унда in vitro шароитида тромбоцитлар агрегациясининг тестлари, уни ривожланиш хавфини башорат қилишда чекланган аҳамиятга эга. Бундай ҳолларда Виноксапарни буюриш тўғрисидаги қарорни фақат тегишли мутахассис билан маслаҳатлашгандан кейингина қабул қилиш мумкин.

Тери орқали коронар ангиопластикаси

Ностабил стенокардия ва Q тишисиз миокард инфарктини даволашда инвазив томир муолажаси билан боғлиқ қон кетиши хавфини камайтириш мақсадида, сон артериясининг интродьюсерини Виноксапар тери остига юборилганидан кейин 6-8 соат давомида олиб ташлаш мумкин эмас. Кейинги ҳисобланган дозани, сон артериясининг интродьюсери олиб ташланганидан кейин кечи билан 6-8 соатдан кейин юбориш керак.

Қон кетиши ва гематомаларни ҳосил бўлиши белгиларини ўз вақтида аниқлаш учун инвазия жойини кузатиш керак.

Юракнинг сунъий клапанлари

Юракнинг сунъий клапанлари бўлган пациентларда тромбоэмболик асоратларни олдини олишда, Виноксапарнинг самарадорлиги ва хавфсизлигини ишончли баҳолашга имкон берувчи текширишлар ўтказилмаган. Препаратни бу мақсадларда қўллаш учун тавсия қилиб бўлмайди.

Лаборатория тестлари

Тромбоэмболик асоратларни олдини олиш учун ишлатиладиган дозаларда Виноксапар қон кетиш вақтига ва умумий коагуляцион кўрсаткичларга, шунингдек тромбоцитлар агрегациясига ёки уларни фибриноген билан боғланишига жиддий таъсир қилмайди.

Доза оширилганида АЧТВ ва қон ивиш вақти узайиши мумкин. АЧТВ ва қон ивиш вақтини ошиши препаратнинг антитромболитик фаоллигини ошиши билан тўғри чизиқли боғлиқликда бўлади, шунинг учун уларнинг мониторингини ўтказишга зарурат йўқ.

Ўткир терапевтик касалликлари бўлган, ётоқ тартибидаги пациентларда веноз тромбозлар ва эмболияларни олдини олиш

Ўткир инфекция, ўткир ревматик ҳолатлар риволанган ҳолларда, Виноксапарни профилактик буюрилиши, фақат агар юқорида санаб ўтилган ҳолатлар веноз тромбоз ҳосил бўлишини санаб ўтилган хавф омилларидан бири (75 ёшдан катталар, хавфли ўсмалар, анамнездаги тромбозлар ва тромбоэмболиялар, гормонал даволаш, юрак етишмовчилиги, сурункали нафас етишмовчилиги) қўшилиб келгандагина оқланган

Ҳомиладорлик ва лактация даври Виноксапарни ҳомиладорлик вақтида, она учун тахмин қилинаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардан ташқари ҳолларда қўллаш мумкин эмас.

Дори воситасини транспорт воситалари ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хос хусусиятлари

Виноксапар транспорт воситаларини бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари

Вена ичига, экстракорпорал ёки тери остига қўлланганида Виноксапарнинг дозасини тасодифан ошириб юборилиши геморрагик асоратларга олиб келиши мумкин. Ичга хатто катта дозалар қабул қилинганида препаратни сўрилиш эҳтимоли кам.

Даволаш

Антикоагулянт самараларни, асосан протамин сульфатини вена ичига секин юбориш йўли билан нейтраллаш мумкин, унинг дозаси юборилган Виноксапарнинг дозасига боғлиқ. 1 мг протамин сульфати 1 мг эноксапаринининг антикоалугянт самарасини нейтраллайди, агар эноксапарин натрий протаминни юборишдан 8 соат олдин юборилган бўлса 0,5 мг протамин 1 мг эноксапаринининг антикоагулянт самарасини нейтраллайди, агар охиргини юборилган вақтдан 8 соатдан ортиқ вақт ўтган бўлса ёки протаминнинг иккинчи дозасини юбориш зарурати бўлса. Агар эноксапарин натрий юборилганидан кейин 12 ва ундан ортиқ вақт ўтган бўлса, препаратни юбориш талаб қилинмайди. Бироқ, хатто протамин сульфатнинг катта дозалари юборилганида ҳам, эноксапаринининг анти-Ха фаоллиги тўлиқ нейтралланмайди (максимал 60% гача).

Чиқарилиш шакли

Инъекция учун эноксапарин эритмаси билан олдиндан тўлдирилган стерил шприцлар: 1 шприц 20 мг эноксапарин натрийга эквивалент 2000 анти-Ха ХБ/0,2 мл; 40 мг эноксапарин натрийга эквивалент 4000 анти-Ха ХБ/0,4 мл; 60 мг эноксапарин натрийга эквивалент 6000 анти-Ха ХБ/0,6 мл; 80 мг эноксапарин натрийга эквивалент 8000 анти-Ха ХБ/0,8 мл эритма сақлайди.

2 ёки 10 шприцдан картон қутида.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365