• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Нормизан

Home Йўриқномалар Нормизан
Улашиш:

қЎллаш БЎЙИЧА йЎриқнома

НОРМИЗАН

NORMIZAN

 

Препаратнинг савдо номи: Нормизан

Таъсир этувчи модда (ХПН): cиметикон

Дори шакли: капсулалар

Таркиби:

1 капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: симетикон – 120 мг;

ёрдамчи моддалар: метилпарагидроксибензоат, желатин, глицерин 85%, хинолинли сариқ бўёвчиси, Е104, қуёш шафақи бўёвчиси.

Таърифи: шарсимон ёки овал шаклли юмшоқ желатин капсулалар. Ташқи кўриниши, оч сариқдан тўқ сариқ ранглигача бўлган бир хил массали капсулалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Ел ҳайдовчи восита.

АТХ коди: А02DA

Фармакологик хусусиятлари

Нормизан  капсулалари препарати меъда-ичак йўллари томонидан бузилишларни бартараф қилувчи дори воситалари синфига киради. Таъсир этувчи модда – симетикон – меъда ва ичакда йиғилаётган газ пуфакларини парчалайди. Ажралиб чиққан газлар табиий йўл билан чиқарилади.

қўлланилиши

  • Газ ҳосил бўлишини ошиши (метеоризм), қоринни дам бўлиши ёки тўлиб кетиш ҳисси оқибатида юз берган меъда-ичак йўллари томонидан шикоятлар бўлганида симптоматик даволаш учун.
  • Меъда-ичак йўллари аъзоларини рентгенологик ёки ультратовуш текширишларни ўтказишга пациентни тайёрлаш учун қўлланади.

қўллаш усули ва дозаси

Агар Сизга бошқа қабул қилиш тартиби буюрилмаган бўлса, Нормизан капсулаларини ушбу йўриқномада баён қилинган йўриқномага амал қилган ҳолда қабул қилинг. Қўшимча саволлар туғилганда шифокор билан маслаҳатлашинг.

Дозалаш:

Газ ҳосил бўлишини ошиши, метеоризм ёки тўлиб кетиш  ҳисси оқибатида юз берган меъда-ичак йўллари томонидан шикоятлар бўлганида симптоматик даволаш учун:

Ёши Дозаси Қабул қилишлар сони
6 ёшдан ошган болалар, ўсмирлар ва катталар 1 капсуладан

(120 мг симетиконга мос келади)

Суткада 1 марта

Изоҳ: Нормизан  капсулаларини жарроҳлик муолажаларидан кейин ҳам қабул қилиш мумкин.

Чақалоқлар ва 6 ёшдан кичик бўлган болалар учун сотувда бошқа дори шакллари (масалан, суюқ шакллари) мавжуд.

Нормизан  капсулаларини овқат вақтида ва овқатдан кейин қабул қилинг, шунингдек агарда зарурати бўлса уйқудан олдин қабул қилинг.

Зарурати бўлганида Нормизан  капсулаларини узоқроқ вақт давомида қўллаш мумкин.

Меъда-ичак йўлларини аъзоларини, рентгенологик ва ультратовуш  текширишга тайёрлаш учун:

Текшириш ўтказилишидан бир сутка олдин Эрталаб, текшириш ўтказилган кунда
1 капсуладан суткада 2 марта (умумий дозаси 240 мг симетиконга тўғри келади) 1 капсуладан

 

Ножўя таъсирлари

Ҳозирги вақтгача Нормизан капсулаларини қабул қилиш билан боғлиқ ҳеч қандай ножўя таъсирлар кузатилмаган.

Ножўя таъсирлари кучайганида, шунингдек ушбу йўриқномада таърифланмаган ножўя таъсирлари пайдо бўлганида, бу ҳақида даволовчи шифокорга хабар беринг.

қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ҳақида маълумотлар йўқ.

 

Махсус кўрсатмалар

Меъда-ичак йўллари томонидан шикоятларнинг бўлиши бу аъзолар томонидан жиддийроқ касалликнинг белгилари бўлиши мумкин. Симптомлар қуйидагича намоён бўлиши мумкин:

– қоринни таранглашиши ёки тўлиб кетиш ҳисси

– кекириш

– қоринда “ғулдираш”

– қоринни дам бўлиши

Бундай шикоятлар пайдо бўлганида ёки узоқроқ давом этганида шифокорга мурожаат қилиш керак. Бу симптомлар касалликнинг белгилари эканлиги ёки даволашни давом эттириш кераклигини шифокор аниқлаши мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Ҳар қандай дори воситаларни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида Нормизан капсулаларини қабул қилиш оқибатида салбий самаралар кутилмайди, чунки таъсир этувчи модда – симетикон меъда-ичак йўлларидан сўрилмайди ва қонга ўтмайди.

Шунга қарамасдан, Нормизан  капсулаларини ҳомиладорликда қўллаш бўйича клиник маълумотлар мавжуд эмас.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири.

Алоҳида эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш талаб қилинмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Чиқарилиш шакли

Капсулалар 120 мг дан. 10 капсуладан ПВХ пленкали контур – уяли ўрамларда. 20 ёки 50 капсуладан қўллаш йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз

Улашиш:
3
162 Views
ОлдингисиВинебрал04.05.2018
Виноксапар04.05.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Нормизан
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.

centrum multivitamin multimineral kompleks