Skip to main content

Нормовен

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НОРМОВЕН

NORMOVEN

 

Препаратнинг савдо номи: Нормовен

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): диосмин, геспиридин

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 500 мг флавоноидлар фракцияси: 450 мг диосмин 100% модда хисобида, 50 мг гесперидин 100% модда хисобида сақловчи;

ёрдамчи моддалар: натрий крахмалгликоляти (А тип), микрокристалл целлюлоза, гидроксипропилметилцеллюлоза, циклодекстрин, магний стеарати;

қобиғи: Opadry II Yellow плёнка қобиғи учун аралашма (гидроксипропилметилцеллюлоза; лактоза моногидрати; полиэтиленгликоль; триацетин; сариқ хинолин (Е 104); титан диоксиди (Е 171); индигокармин (Е 132), сариқ шафақ FCF (Е 110)).

Таърифи: думалоқ шаклли, икки ёқлама қавариқ юзали, сариқдан жигарранг-сариқ ранггача бўлган плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Веноз етишмовчилигини даволаш учун восита. Капиллярларни барқарорлаштирувчи восита. Биофлавоноидлар. Диосмин, мажмуалар.

АТХ коди: С05СA53

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Нормовен венотоник ва ангиопротектор таъсир кўрсатади, веноз тонусни оширади, веналарнинг чўзилувчанлиги ва веностазни камайтиради, микроциркуляцияни яхшилайди, капиллярларнинг ўтказувчанлигини камайтиради ва уларнинг резистентлигини оширади, лимфатик оқимни яхшилаб, лимфатик дренажни яхшилайди.

Дори воситаси шунингдек лейкоцитлар ва эндотелийнинг ўзаро таъсирини, посткапилляр венулаларда лейкоцитлар адгезиясини камайтиради. Бу яллиғланиш медиаторларини веналар девори ва вена клапанларининг қопқопларига шикастланувчи таъсирини камайтиради.

Фармакокинетикаси

Дори воситасининг ярим чиқарилиш даври 11 соатни ташкил қилади.

Таъсир этувчи моддани чиқарилиши асосан ичак орқали амалга оширилади. Қабул қилинган дозанинг ўртача 14% сийдик орқали чиқарилади.

Қўлланилиши

Венолимфатик етишмовчилик (оёқларда оғирлик ҳисси, оғриқ, шишлар) ни симптоматик даволаш.

Геморройни симптоматик даволашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Перорал қўллаш учун буюрилади.

Катталарга буюрилади.

Венолимфатик етишмовчиликни даволаш (симптомлар: шиш, оғриқ, оёқларда оғирлик ҳисси, тунги тиришишлар, трофик яралар, лимфедема ва бошқалар).

Тавсия этилган доза суткада 2 таблеткани ташкил қилади: 1 таблетка – кундузи ва 1 таблетка кечқурун овқатланиш вақтида қабул қилинади. Бир хафта қўллагандан кейин суткада 2 таблеткадан бир марта овқатланиш вақтида қабул қилиш мумкин.

Сурункали геморройни даволаш

Суткада 2 таблеткадан (икки марта) овқатланиш вақтида қабул қилинади. Бир хафта қўллагандан кейин суткада 2 таблеткадан бир марта овқатланиш вақтида қабул қилиш мумкин.

Ўткир геморройни даволаш

Суткада 6 таблеткадан 4 кун давомида, сўнгра кейинги 3 кун давомида суткада 4 таблеткадан буюрилади. Овқатланиш вақтида қабул қилинади. Таблетканинг суткалик миқдори 2-3 марта қабул қилишга бўлинади.

Даволаш курси

Даволаш давомийлиги қўллашга кўрсатмалар ва касалликни кечишига боғлиқ. Даволашнинг ўртача давомийлиги 2-3 ойни ташкил қилади.

Ножўя таъсирлари

Нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, лоҳаслик.

Меъда-ичак йўллари томонидан: диарея, диспепсия, кўнгил айниши, қусиш; колит.

Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: тошма, қичишиш, эшакеми; юз, лаб, қовоқларни чегараланган шиши. Айрим ҳолларда – Квинке шиши.

Дори воситасининг таркибида сариқ шафақ FCF мавжудлиги туфайли аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Таъсир этувчи модда ёки ёрдамчи моддалардан биронтасига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ўзаро таъсир юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаган. Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ҳақида хозирча хабар берилмаган (дори воситасини қўллашнинг катта пострегистацион тажрибасини эътиборга олиб).

Махсус кўрсатмалар

Ўткир геморройда ушбу дори воситасини қўллаш специфик даволашнинг ўрнини босмайди ва бошқа проктологик касалликларни даволашга тўсқинлик қилмайди. Агар қисқа даволаш курси давомида симптомлар тез бартараф этилмаса, проктологик текширувни ўтказиш ва даволашни қайта кўриб чиқиш керак.

Веноз қон айланишини бузилишларида қуйидаги ҳаёт тарзлари каби тавсияларга риоя қилиш билан бирга даволашни таъминлаш самарали бўлиб ҳисобланади:

  • Қуёшда узоқ вақт бўлиш, узоқ вақт тикка оёқда туриш, ортиқча тана вазни;
  • Пиёда юриш ва айрим ҳолларда қон айланишини яхшилаш учун махсус пайпоқ кийиш керак.

Болалар

Нормовен дори воситасини болаларда қўллаш юзасидан маълумотлар йўқ.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладор аёлларга дори воситаси эҳтиёткорлик билан буюрилади. Қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Дори воситасининг таркибига кирувчи фаол моддаларнинг мажмуаси тератоген таъсир кўрсатмаслиги маълум; ножўя самаралар ҳақида хабар берилмаган.

Дори воситасини кўкрак сутига кириши юзасидан маълумотлар йўқлиги туфайли, эмизиш даврида дори воситасини қўллашдан сақланиш керак.

Мавжуд маълумотлар фаол моддаларнинг каламушлар фертиллигига таъсири йўқлигини намойиш қилади.

Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир кўрсатиш қобилияти

Дори воситаси транспорт воситаларини бошқариш ва турли механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатмайди. Дори воситасининг ножўя таъсирларининг белгилари пайдо бўлганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг).

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиши ҳақида хабар берилмаган.

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан блистерда. 3 ёки 6 блистердан қутида.

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365