Skip to main content

Викасол таблеткалар

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВИКАСОЛ

VIKASOLUM

 

Препаратнинг савдо номи: Викасол

Таъсир этувчи модда (ХПН): менадион натрий бисульфати

Дори шакли: таблеткалар.

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: викасол (менадион натрий бисульфати) -15 мг;

ёрдамчи моддалар: сахароза (қанд), картошка крахмали, натрий дисульфити (натрий метабисульфит), силикон эмульсияси (эмульсия КЭ 10-12), тальк, стеарин кислотаси.

Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли, яссицилиндрик шаклли, фаскали таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: гемостатик.

АТХ коди: В02ВА02

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик хусусиятлари

К витаминининг синтетик сувда эрувчан аналоги, протромбин ва проконвертиннинг синтезига ёрдам беради, қон ивишининг II, VII, IX ва X омилларини кучайтириши ҳисобига қон ивишини оширади.

Гемостатик таъсирга эга (К витаминининг танқислигида юқори қоновчанлик пайдо бўлади).

Қонда протромбин (II омили), тромбопластин ва кальций мавжудлигида, проконвертин (VII омили), IX (Кристмасс омили), X (Стюарт-Прауер омили) омиллари иштирокида тромбинга ўтади, унинг таъсири остида фибриноген қон лахтасининг (тромбнинг) асосини ташкил қилувчи фибринга айланади.

К витаминини фаоллаштирувчи ва унинг гемостазни К-витаминига боғлиқ плазма омилларининг жигардаги синтезида иштирокини таъминловчи К-витаминредуктазани субстратли рағбатлантиради.

Таъсирини бошланиши – ичга қабул қилинганидан кейин 7-12 соат ўтгач юз беради.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан кейин осон ва тез сўрилади. Оз миқдорларда тўқималарда тўпланади. Жигарда тез метаболик фаоллашиш циклини ўтиб, диолли шаклигача оксидланади. Буйраклар (70% гача) ва сафро билан деярли фақат метаболитлар кўринишида чиқарилади. К витаминининг аҳлатдаги юқори концентрациялари уни ичак микрофлораси томонидан синтези билан боғлиқ.

Қўлланилиши

Гипопротромбинемия билан боғлиқ бўлган геморрагик синдром; К гиповитаминози (шу жумладан обтурацион сариқлик, гепатит, жигар циррози, давомли диареядаги).

Жароҳатланишлар, шикастланишлар ва жарроҳлик аралашувлардан кейинги қон кетишлари; мажмуавий даволаш таркибида, дисфункционал бачадон қон кетишларида, меноррагияларда.

Айрим дори воситаларини (кумарин хосилалари ва индандионни, салицилатларни, айрим антибиотикларни) қабул қилиш фонида II, VII, IX ва X омилларининг миқдорини пасайиши оқибатидаги гипопротромбинемияда қўлланади.

 

 

 

Қўллаш усули ва дозалари

Викасол ичга 3-4 кун давомида буюрилади, тўрт ҳафталик танаффусдан кейин курс такрорланади. Суткалик доза 2-3 марта қабул қилишга бўлиниши мумкин.

Катталар учун максимал бир марталик доза – 30 мг, максимал суткалик доза – 60 мг ни ташкил қилади.

Кучли паренхиматоз қон кетиши мумкин бўлган жарроҳлик аралашувларида операциядан олдин 2-3 кун давомида буюрилади.

Педиатрияда: 1 ёшдан 5 ёшгача – суткада 7,5 мг, 5-14 ёш – суткада 15 мг, 14 ёшдан катталарга – суткада 30 мг.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар: юзни қизариши, тери тошмаси (шу жумладан эритематоз, эшакеми), терини қичишиши, бронхоспазм.

Қон тизими томонидан: гемолитик анемия, глюкозо-6-фосфатдегидрогеназанинг туғма танқислиги бўлган болаларда гемолиз.

Бошқалар: гипербилирубинемия, сариқлик, кам ҳолларда – бош айланиши, артериал босимни транзитор пасайиши, “профуз” (кучли) терлаш, тахикардия, пульсни “кучсиз” тўлиши, таъм сезиш хиссини ўзгариши.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. Қоннинг юқори ивувчанлиги, тромбоэмболиялар.

Эҳтиёткорлик билан – глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги, жигар етишмовчилиги, ҳомиладорлик.

Обтурацион сариқликда препаратнинг инъекцион шаклига афзаллик бериш керак.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Неокумарин ва фенилиннинг антикоагулянт таъсирини камайтиради ёки блоклайди.

Гепариннинг антикоагулянт фаоллигига таъсир қилмайди.

Антацидлар ингичка ичакнинг бошланғич бўлимида ўт кислоталарини чўкиши оқибатида сўрилишини пасайтиради.

Кенг таъсир доирасига эга антибиотиклар, хинидин, хинин, юқори дозалардаги салицилатлар, антибактериал сульфонамидлар билан бир вақтда буюриш, К витаминининг дозасини оширишни талаб қилади.

Колестирамин, колестипол, минерал мойлар, сукралфат, дактиномицин К витаминини сўрилишини пасайтиради, бу унинг дозасини оширишни талаб қилади.

 

Махсус кўрсатмалар

Гемофилияда, Виллебранд касаллигида, Верльгоф касаллигида препарат самарасиз.

Сафрони оқиб чиқишини бузилишига олиб келувчи касалликларда, шунингдек 1 ёшгача бўлган болаларга парентерал юбориш тавсия қилинади.

Ҳомиладорликнинг III уч ойлигида К витаминини профилактик буюриш, унинг учун йўлдошнинг паст ўтказувчанлиги оқибатида самарали эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Доза ошириб юборилганида гиперпротромбинемия, гипербилирубинемия билан намоён бўлувчи К гипервитаминози пайдо бўлади, кам ҳолларда болаларда тиришишлар бўлиши мумкин.

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар 10 ёки 20 донадан контур уяли ўрамда. 1, 2 ёки 3 контур уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

25ºС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365