Skip to main content

НОРЕПАЙН

Улашиш:
  Reading time 20 minutes

ЙЎРИҚНОМА-ИЛОВА: ПАЦИЕНТ УЧУН МАЪЛУМОТ

НОРЕПАЙН 1 мг/мл

инфузия учун эритма тайёрлаш учун концентрат

Норэпинефрин

 

Препаратни қўллашни бошлаш олдидан йўриқномани диққат билан ўқиб чиқинг, чунки у муҳим маълумот сақлайди.

  • Бу йўриқномани сақлаб қўйинг. Сиз уни яна ўқиб чиқишингиз мумкин..
  • Агар сизда саволлар туғилса ёки тушунарсиз ҳолатлар пайдо бўлса, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
  • Ушбу дори препарати фақат сиз учун мўлжалланган ва сиз уни кимгадир бериб юборманг. Препарат, хатто агар бошқа одамнинг симптомлари худди сизникига ўхшаса ҳам, унга зиён келтириши мумкин.
  • Агар қандайдир ножўя таъсирлар, айниқса ушбу йўриқномада келтирилмаган ножўя таъсирлар намоён бўлса шифокорга хабар беринг. (4-бўлимга қаранг).

 

Йўриқноманинг мазмуни

  1. Норепайн ўзи нима ва у нима учун қўлланилади
  2. Норепайнни ишлатишни бошлашдан олдин нималарни билиш керак
  3. Норепайнни қандай қўллаш керак
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар
  5. Норепайнни қандай сақлаш керак
  6. Ўрам ичидагиси ва қўшимча маълумотлар

 

  1. НОРЕПАЙН ЎЗИ НИМА ВА У НИМА УЧУН ҚЎЛЛАНИЛАДИ

Норепайн – шифокорлар томонидан стационар шароитида ишлатиладиган препаратдир.
1 мл Норепайн 1 мг норэпинефрин сақлайди. У эритма кўринишида чиқарилади ва фақат суюлтирилганидан кейингина вена ичига юбориш учун мўлжалланган.

Норепайн – қон томирларини торайтирувчи ва юрак ишини кучайтирувчи препаратдир.

Норепайн тез ёрдам воситаси сифатида:

  • қон ҳажми танқислигисиз кечувчи ўткир гипотонияда (қон босими пасайганида);
  • юрак-қон томир коллапсида (юрак ва қон томирлари организмнинг барча тўқималарига етказиб бера олмаслиги оқибатидаги ўткир кризис) қўлланилади.

  1. НОРЕПАЙННИ ИШЛАТИШНИ БОШЛАШДАН ОЛДИН НИМАЛАРНИ БИЛИШ КЕРАК

Норепайнни қуйидаги ҳолатларда ишлатиш мумкин эмас

Норэпинефринга ёки ушбу препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентига (6-бўлимда келтирилган) аллергия бўлган ҳолларда ишлатиш мумкин эмас.

  • Гипертония (қон босими юқори) бўлган ҳолларда, чунки пациентлар қон босими ошганида норэпинефриннинг самараларига сезувчанроқ бўлиб қоладилар.
  • Қон ҳажмини танқислиги туфайли гипотония (босим паст) бўлган ҳолларда.
  • Қонда карбонат ангидриди гази ортиқча (гиперкапния) бўлган, тўқималарда кислород танқислиги (гипоксия) бўлган ҳолларда ва қон томирларининг окклюзион касаллигида.
  • Гипертиреоз (қалқонсимон без фаоллиги юқори) бўлган ҳолларда, чунки бундай пациентлар норэпинефриннинг самараларига жуда ҳам сезувчан бўлиб, токсиклик ҳатто паст дозаларда ҳам кузатилиши мумкин.
  • Принцметал стенокардияси (тинч ҳолатдаги стенокардия) бўлган ҳолларда, чунки коронар тромбоз (юрак-қон томирларини тромбози) ва қон оқими миокард инфаркти (юрак хуружи) юз бериши мумкин бўлган даража ва давомийликкача камайиши мумкин.
  • Хлороформ, циклопропан ёки галотан билан наркоз берилган ҳолларда қўллаш мумкин эмас (Бошқа дори воситалар ва Норепайн бўлимига қаранг).

Огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари

6-yillik-qizil-jenshen

Қуйидагиларда Норепайнни қўллашдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг:

  • Юрак-қон томир тизими касалликларида, гипертонияга йўл қўймаслик мақсадида Сизнинг қон босимингиз ва препаратни юбориш тезлиги тез-тез текшириб турилиши лозим (4-бўлимга қаранг).
  • Кислород етишмовчилиги ёки карбонат ангидридининг концентрациясини хаддан ташқари ошиб кетиши билан кечувчи қон касалликларида й мив случае болезни крови с нехваткой кислорода или чрезмерной концентрацией Норепайнни ишлатилиши юрак ритмини бузилишиларига (пульсни тезлашиши ёки юракни мувофиқлашмаган ва самарасиз қисқаришларига) олиб келиши мумкин (4-бўлимга қаранг).
  • Норэпинефрин – тўқималарни кучли таъсирловчи моддадир, шунинг учун препаратнинг фақат суюлтирилган эритмалари ишлатилиши лозим.

Агар Сиз инъекция қилинган жойда ачишиш ёки оғриқ сезсангиз, зудлик билан шифокорга хабар беринг, чунки бу экстравазация (эритмани қон томирларидан тўқималарга ўтишини) белгиси бўлиши мумкин (4-бўлимга қаранг).

  • Агар Сиз гипертиреоз, қандли диабет, ёпиқ бурчакли глаукома ёки простата бези гипертрофияси билан хасталанган бўлсангиз, шифокорингизга хабар беринг.
  • Катехоламинлар, шу жумладан норэпинефрин, оғир ўткир зўриқишдан кейин юрак мушагини тўсатдан вақтинчалик кучсизланиб қолишини (Tako-Tsubo кардиомиопатиясини) ривожланишида муҳим роль ўйнаши мумкин (4-бўлимга қаранг).
  • Инсулиннинг сезувчанлиги анамнезида қандли диабети ёки гипертонияси бўлмаган озғин катта ёшдаги пациентларда норэпинефрин юборилганидан кейин камайиши мумкинлиги аниқланган. Норэпинефрин юборилганда инсулиннинг дозалари миқдорини ошириш ва норэпинефринни ишлатиш тўхтатилганида эса камайтириш таклиф этилади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам қонда глюкоза даражасининг ҳар қандай ўзгаришларига йўл қўймаслик учун шифокор даволаш вақтида пациентнинг қонида глюкоза даражасини мунтазам текшириши ва клиник ҳолатни мониторлаши керак (4-бўлимга қаранг).

Бошқа препаратлар ва Норепайн

Агар Сиз ҳар қандай бошқа препаратларни ишлатаётган, яқинда ишлатган бўлсангиз ёки ишлатишингиз мумкин бўлса, шифокорга хабар беринг.

Анестезия учун ишлатиладиган воситалар (хлороформ, циклопропан, галотан) нинг хатто жуда оз миқдорини ишлатиш Норепайнни ишлатиш учун қарши кўрсатма бўлиб хизмат қилади, чунки ушбу препарат юрак мушагининг қўзғалувчанлигини ошириши ҳамда юракни тез ва номунтазам қисқаришларини чақириши мумкин (2-бўлимга қаранг).

Норепайн қуйидаги препаратлар ишлатилганида эҳтиёткорлик билан юборилиши лозим:

  • атропин сульфати (тез ёрдам кўрсатишда ишлатиладиган препарат);
  • трициклик антидепрессантлар (имизин) ва моноаминоксидаза ингибиторлари каби депрессияга қарши препаратлар;
  • антигистамин препаратлар, яъни антиаллергик воситалар (масалан, дифенгидрамин, трипеленнамин, дексхлорфенирамин);
  • эрготамин типидаги айрим алкалоидлар, масалан гвайнетидин ёки метилдопа;
  • юрак касалликларини даволашда қўлланиладиган дигиталис ва хинидин препаратлари;
  • сийдик ҳосил бўлишини оширувчи препаратлар, масалан фуросемид ёки бошқа сийдик ҳайдовчи воситалар.
  • энтакапон.
  • милнаципран.

Қуйидаги дори воситалари: фентоламин мезилати ва пропранолол норэпинефриннинг самарасини ўзгартириши мумкин.

Ҳомиладорлик, эмизиш ва фертиллик

Ҳомиладорлик

Норепайн ҳомиладорлик вақтида фақат ўта зарур бўлган ҳоллардагина ишлатилиши лозим. Бу, норэпинефринни ўта зарур ҳолларда, ҳомиладор аёлларни реанимациясида, агар она учун клиник афзалликлар ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳолларда ишлатган афзаллигини англатади.

Эмизиш даври

Норепайнни кўкрак сутига ўтиш-ўтмаслиги номаълум. Янги туғилган чақалоқлар/гўдаклар учун хавф инкор этилиши мумкин эмас. Норепайн билан даволаш вақтида эмизиш тўхтатилиши лозим.

Фертиллик

Етарли маълумотлар йўқ.

Норепайн ёрдамчи ингредиент сифатида натрий метабисульфитини сақлайди, у кам ҳолларда, айниқса сульфитларга сезувчан бўлган пациентларда жиддий аллергик реакциялар ва бронхоспазм чақириши мумкин (2-бўлимга қаранг).

Дори препарати 1 мл да 1 ммоль (23 мг) дан камроқ натрий сақлайди, яъни деярли натрий сақламайди.

  1. НОРЕПАЙННИ ҚАНДАЙ ИШЛАТИШ КЕРАК

Норепайн юборилишидан олдин инфузия учун 5% ли глюкоза эритмасида суюлтирилиши лозим.

Норепайн битта катта венага, яхшиси билак венасига юборилади.

Норепайннинг дозасини пациентнинг ҳар бир ҳолатига қараб, шифокор танлайди.

Агар Норепайннинг катта дозаси юборилган бўлса

Норэпинефриннинг дозасини ошириб юборилиши қуйидаги белгиларни чақириши мумкин:

  • бош оғриғи;
  • тери қопламаларини оқариши;
  • қон босимини жуда ошиб кетиши;
  • пульсни ҳаддан ташқари секинлашиши;
  • периферик қон томир қаршилигини кучли ошиши ва юракдан қон отилиб чиқишини камайиши.

Норепайнни қўллаш тўхтатилганидан кейин даволашни охирида гипотония симптомлари пайдо бўлиши мумкин.

  1. БЎЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН НОЖЎЯ САМАРАЛАРИ

Барча дори воситалари каби, бу препарат ҳам, гарчи улар барча пациентларда намоён бўлмаса-да, ножўя самараларни чақириши мумкин.

Ножўя самаралар тез-тезлиги қуйидагича белгиланади:

  • жуда кенг тарқалган: 10 нафардан бир пациентдан кўп ҳолат
  • кенг тарқалган: 100 нафардан 1-10 пациент
  • ғайри оддий: 1000 нафардан 1-10 пациент
  • кам учрайдиган: 10000 нафардан 1-10 пациент
  • жуда кам учрайдиган: 10000 нафардан 1 пациентдан кам ҳолат
  • номаълум: тез-тезлигини мавжуд маълумотлар асосида баҳолаб бўлмайди.

Ҳаёт учун потенциал хавфли ноҳуш ножўя самаралар:

  • бош мияга қон қуйилиши ва ўпка шиши билан кечувчи ўткир гипертония.

Норепайн билан даволаш вақтида қуйидаги ножўя таъсирлар кузатилиши мумкин:

Жуда кенг тарқалган ножўя самаралар:

  • анатомик жиҳатдан шунга мойил пациентларда ўткир глаукома (кўз тўқималарида босимни ошиши) (2-бўлимга қаранг).
  • артериал гипертония (юқори қон босими) (2-бўлимга қаранг);
  • тўқималар гипоксияси (тўқималарга кислородни тушишини камайиши);
  • ўта кучли вазоконстриктор таъсири туфайли шикастланиш (тўқималарни қон билан таъминланишини камайиши).

Кенг тарқалган ножўя самаралар:

  • тахикардия (юрак ритмини тезлашиши) (2-бўлимга қаранг);
  • брадикардия (юрак ритмини секинлашиши) (2-бўлимга қаранг);
  • аритмия (юрак римида ўзгаришлар) (2-бўлимга қаранг);
  • юрак бўлмачаларини липпилаши;
  • юрак мушакларини қисқарувчанлигини ошиши;
  • ўткир юрак етишмовчилиги.

Ғайри оддий ножўя самаралар:

  • безовталик;
  • уйқусизлик;
  • онгни чалкашиши;
  • бош оғриғи;
  • психотик статус (хулқ-атворни бузилиши);
  • ҳолсизлик;
  • тремор
  • диққатни жамлашни пасайиши;
  • анорексия (иштаҳани йўқолиши);
  • кўнгил айниши;
  • қусиш;
  • нафас олишни қийинлашиши;
  • диспноэ (ҳансираш);
  • юбориш жойда таъсирланиш ва некрозни юз бериши мумкинлиги;
  • юзни оқириши ва қон томирларни трайиши;
  • ўткир глаукома (кўз тўқималарида босимни ошиши) (2-бўлимга қаранг).

Номаълум ножўя самаралар:

  • юракни тўхтаб қолиши,
  • юрак оқибатида тўсатдан ўлим,
  • тромбозга олиб келувчи қонда тромбоцитлар даражасини ошиши,
  • қўрқув,
  • жиззакилик,
  • сийдик тутлиши,
  • креатинин индексини пасайиши
  • глюкоза метаболизмини ўзгариши (инсулинга сезувчанликни камайиши) (2-бўлимга қаранг).
  • жадал стресс таъсир туфайли юрак мушагини издан чиқиши (Tako-Tsubo кардиомиопатияси) (2-бўлимга қаранг).

Доза ошириб юборилганда ёки ўта сезувчан пациентларда одатдаги дозалар қўлланганда қуйидаги ноҳуш самаралар кўпроқ пайдо бўлади:

  • тери қопламаларини оқариши;
  • кучли терлаш;
  • қусиш;
  • кўкракда оғриқ;
  • стенокардия;
  • гипертония;
  • ёруғликка қарай олмаслик.

Қон босимини бир маромда ушлаб туриш учун норэпинефринни узлуксиз юбориш, қон ҳажмини ўрни қопланмаган ҳолларда  қуйидаги белшилар юз бериши мумкин:

  • қон томирларни жиддий периферик ва рефлектор торайиши;
  • буйракда қон оқими ҳажмини камайиши;
  • сийдикни ҳосил бўлишини камайиши;
  • тўқималарда кислород етишмовчилиги;
  • қонда сут кислотаси даражасини ошиши.

Норэпинефринни экстравазацияси (эритмани қон томирларидан тўқималарга ўтиши) эритмани қуйиш жойида некрозга олиб келади. Препаратни узоқ муддат қуйиш натижасида қўл-оёқлар гангренаси юз бериши мумкин. Юбориш жойидаги реакциялар иссиқ компресслар ёрдамида ва юбориш соҳасини фентоламин билан ишлов бериш билан камайтириш мумкин (2-бўлимга қаранг).

Норэпинефрин каби ҳар қандай кучли вазопрессор препаратни узоқ муддат давомида юбориш қон ҳажмини камайишига олиб келиши мумкин, бу ҳолат тегишли сувли эритмаларни узлуксиз қуйиш ва электролитлар билан ўринбосар даволаш ёрдамида тузатилиши лозим. Агар қон ҳажми мувофиқлаштирилмаса, норэпинефринни юбориш тўхтатилганидан кейин гипотония юз бериши мумкин ёки қон босими қон ҳажми пасайиши шароитида оғир периферик ва висцерал вазоконстрикция хавфи билан тутиб турилади.

Ножўя самаралар бўйича ҳисоботлар

Агар сизда қандайдир ножўя самаралар намоён бўлса, шифокорга хабар беринг. Бу ушбу йўриқномада келтирилмаган ҳар қандай ножўя самараларни ўз ичига олади. Сиз шунингдек ножўя самаралар тўғрисида қуйидаги манзилларга хабар беришингиз мумкин:

  1. НОРЕПАЙННИ ҚАНДАЙ САҚЛАШ КЕРАК

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Норепайн ампулалари ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгунича совутгичда 2 дан 8°C гача ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақланиши лозим.

Инфузион юбориш учун мўлжалланган ва “Ишлатиш, юбориш ва утилизацияси бўйича йўриқнома” га (фақат тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган бўлим) мувофиқ тайёрланган суюлтирилган эритмалар 5% ли глюкозанинг 0,9% ли натрий хлориди эритмаси билан ёки усиз (аралашма 50/50 ҳ/н) эритмаларида атроф-муҳит ҳароратида (15-25°C) 24 соат давомида барқрор бўлиб қолади. Қути ва ампулалардаги “EXP” ёзувидан кейин келтирилган яроқлилик муддати санасидан кейин бу препаратни ишлатманг. Яроқлилик муддатини тугаши кўрсатилган ойнинг охирги кунига тўғри келади.

Дориларни оқар сувларга ёки уй чиқиндиларига ташлаб юборманг. Шифокордан энди ишлатилмайдиган дориларни қандай ташлаб юборишни сўранг. Бу чоралар атроф-муҳитни муҳофаза қилишга ёрдам беради.

  1. Ўрам ичидаги модда ва бошқа маълумотлар

Норепайн таркибида нималар сақланади

  • Фаол модда – норэпинефрин асоси (норэпинефрин битартрат кўринишида) (1 мг/мл норэпинефрин асоси 2 мг/мл норэпинефрин битартратига тўғри келади);
  • Бошқа компонентлар: натрий хлориди, натрий метабисульфити, узум кислотаси ва инъекция учун сув.

Норепайн – бу инфузия учун эритма тайёрлаш учун концентратдир (Стерил концентрат).

Ўрами: 4 мл эритма сақловчи 5 мл ли I типидаги ампула

Ампулалар бир ампулани сақловчи пластик блистерларга жойланган бўлиши мумкин.

Қути 5, 10, 20, 50 ёки 100 ампула сақлайди.

Норепайн – стерил, тиниқ, рангсиз ёки сарғиш, кўринарли заррачаларни сақламайдиган, инфузия учун сувли эритмадир.

Препарат шифокор рецепти бўйича сотилади.

 

Қуйидаги маълумотлар фақат тиббиёт ходимларига мўлжалланган:

 

Ишлатиш, юбориш ва утилизацияси бўйича йўриқнома:

  1. Инфузион эритманинг концентрати инфузия учун 5% ли глюкоза эритмасида эритилиши лозим. Вена ичига юбориш учун Норепайнни эритиш вақтида стерил техникани ишлатинг.
  2. Инъекция учун препарат доимо визуал кўриб чиқилиши лозим ва агар заррачалар борлиги ёки ранги ўзгаргани аниқланса, ишлатилмаслиги керак.
  3. Норэпинефрин фақат вена ичига инфузия учун ишлатилади. Норэпинефринни вена ичига юборилиши катта венага, хусусан билак венасига амалга оширилиши лозим, чунки бундай ҳолатларда қон томирларни узоқ муддат давомида торайиши оқибатида яқинда жойлашган тўқималарнинг некрози хавфи пасаяди. Оёқ веналарига юборишдан сақланиш керак.
  4. Вена ичига қўйиладиган катетерни игна орқали қўйинг, марказий венага ўрнатинг ва лейкопластир билан мустаҳкамланг.
  5. Эритмани қуйиш жойида эркин оқим бўлиши юзасидан тез-тез текшириб турилиши лозим.
  6. Қон босимининг назоратини мунтазам ўтказиб туриш лозим, у препаратни юборишни бошида, исталган қон босимига эришилгунга қадар ҳар икки минутда ўтказилиши лозим. Сўнгра қон босимининг назорати эритмани қуйиш вақтида ҳар беш минутда ўтказилиши лозим.
  7. Юборилаётган эритмани сарф этилиши юбориш тизими орқали мунтазам текшириб турилиши, пациент эса назорат остида бўлиши лозим. Ҳар қандай ишлатилмаган препарат маҳаллий талабларга мувофиқ утилизация қилиниши лозим.

Қон босимини тиклаш чоралари

Ўткир гипотензив ҳолатларда:

Қон ҳажмини пасайиши, ҳар қандай вазопрессор препарат юборилишидан олдин, иложи борича тўлиқроқ тузатилиши лозим. Норэпинефринни қон ҳажми тикланаётган вақтда хам юбориш мумкин.

Эритиш:

Норепайннинг бир ампуласини инфузия учун 5% ли глюкоза эритмаси ёки 5% ли глюкоза ва 0,9% ли натрий хлориди сақлаган инфузия учун эритманинг 1000 мл га қўшилади.

Паст тузли парҳезга амал қилаётган пациентлар учун фақат инфузия учун 5% ли глюкоза эритмаси ишлатилиши лозим.

Одатдаги дозалаш:

4 мл ҳажмга эга ампулани (4 мг норэпинефрин асосини) инфузия учун 5% ли глюкоза эритмасининг 1000 мл га қўшинг. Бу эритманинг ҳар бир мл 4 микрограмм норэпинефрин асосини сақлайди.

 

Суюлтиришлар жадвали:

Қуйидаги жадвал норэпинефриннинг талаб концентрацияларини олиш учун зарур бўлган ампулалар сонини ҳисоблаб чиқиш учун мисол сифатида ишлатилиши мумкин.

Норэпинефриннинг талаб концентрацияОлиш лозим бўлган ампулалар сониЭритманинг ҳажми
4 мкг/мл11 л
8 мкг/мл21 л
12 мкг/мл31 л
16 мкг/мл41 л
20 мкг/мл51 л

 

Препаратни бошланғич дозада – минутига 2-3 мл суюлтирилган эритма (8-12 мкг норэпинефрин асоси) (ёки минутига 0,11-0,17 мкг/кг) тезлигида юборинг ва реакцияни кузатинг. Ҳаётий муҳим аъзоларда қон айланишини қўллаб-қувватлаб туриш учун етарли ҳисобланган нормал қон босими (одатдаги систолик босим 80-100 mm Hg) ни бир маромда сақлаб туриш мақсадида эритма оқимини бошқариб туриш керак.

Гипертонияси бўлган пациентларда қон босимини мавжуд систолик босимга нисбатан, кўпи билан яна 40  mm Hg га ошириш тавсия қилинади.

Препаратни минутига 0,5-1 мл суюлтирилган эритма (ёки минутига 0,03-0,06 мкг/кг) тезлигида юборилган ўртача оқими одатда қон босимининг қониқарли даражаларига эришишга олиб келади.

Препаратнинг юқори дозалари:

Юқорида эслатилган дозалаш тартиби пациентнинг юрак фаолиятини ҳолати ва қон томир касалликларига қараб, ўзгартирилиши мумкин. Дори воситасига бўлган сезувчанлик пациентларга қараб, анча фарқ қилиши мумкин.

4 мл дан 17 ампулани 24 соат давомида юборилиши (минутига 0,67 мкг/мл га тўғри келади), агар гипотония сақланиб турса, зарур бўлиши мумкин, лекин қон ҳажми заруратга қараб, доимо тўғрилаб турилиши лозим.

Марказий венадаги босимни назорат қилиш кўпинча ушбу вазиятни аниқлаш ва бартараф этиш учун зарур ҳисобланади.

Қон ҳажмини тўлдириш:

Эритмаларни юбориш даражаси пациентнинг суюқликларга бўлган клиник эҳтиёжига боғлиқдир.

Агар катта ҳажмда суюқлик юбориш зарур бўлса, маълум вақт бирлигида норэпинефриннинг ҳаддан ташқари юқори дозасини юборишдан сақланиш лозим, эритмани кўпроқ суюлтириш талаб этилади. Бошқа томондан, катта ҳажмда суюқликни юбориш клиник жиҳатдан лозим бўлмаса, 4 мкг/мл дан ортиқ концентрация зарур бўлиши мумкин.

Даволаш давомийлиги:

Даволаш давомийлиги ҳар бир клиник вазиятга боғлиқ бўлиб, бир неча соатдан олти кунгача ўзгариб туриши мумкин.

Қон босими ва юбориш жойидаги тўқималар нормал ҳолда қолмагунича, препаратни қуйишни давом эттириш керак. Препаратни қўллашни ҳар қандай кескин тўхтатилишида мумкин бўлган нохуш таъсирлардан сақланиш учун, норэпинефринни томчилаб қуйиш аста-секин камайтирилиши лозим.

Юрак тўхтаб қолганда қўшимча терапия

Юрак фаолиятини реанимацияси вақтида, самарали юрак уриши ва нафас фаолияти бошқа воситалар ёрдамида тикланганидан сўнг, норэпинефринни қуйиш нормал қон босимини тикланиши ва бир маромда сақлаб турилиши учун амалга оширилади.

Одатдаги дозалаш:

Юрак тўхтаб қолганда тизимли қон босимини қўллаб туриш учун норэпинефрин “Қон босимини тиклаш” бандида таърифланганидек тарзда ишлатилади.

Алоҳида гуруҳ пациентлари юзасидан маълумотлар.

Янги туғилган чақалоқлар:

Янги туғилган чақалоқларда норэпинефриннинг ўзига хос самаралари маълум эмас.

Болалар:

Бошланғич доза – қон босими назорати остида минутига 0,05 мкг/кг норэпинефринни, эритманинг оқим тезлиги – минутига 0,5 мкг/мл гачани ташкил этади.

Кекса ёшли пациентлар:

Кексалар симпатомиметикларнинг самараларига айниқса сезувчандирлар, шунинг учун норэпинефрин эҳтиёткорлик билан қўлланиши лозим.

Буйрак ва жигар етишмовчилиги

Норэпинефриннинг фармакокинетикаси жигар ва буйрак касалликларида бироз ўзгариши мумкин. Бироқ симпатомиметиклар ишлатилганида жигар ва буйракда қон оқими даражаси пасайиши туфайли, жигар ва буйрак касалликлари бўлган пациентларда бундай препаратлар эҳтиёткорлик билан қўлланиши лозим.

Ишлатишда ва утилизация қилишда эҳтиёткорлик чоралари

Норэпинефрин  қуйидаги эритмалар ва дори препаратлари: ишқорий эритмалар ёки оксидатив моддалар, барбитуратлар, хлорфенирамин, хлоротиазид, новобиоцин, нитрофурантоин, фенитоин, натрий бикарбонати, натрий йодиди, стрептомицин, қон ёки плазма, цефамандол, цефокситин, моксалактам билан номутаносиб.

Норепайнни плазма ёки қон билан аралаштирманг. Агар қон ҳажмини оширишга кўрсатма бўлса, Норепайнни плазма ёки қондан алоҳида, масалан Y типидаги тизимни қўллаган ҳолда қуйиш керак.

Препаратни қуйиш жойини тез-тез текшириб туриш лозим. Томчилаб қуйиш учун танланган венани атрофини ўраб турган тўқималарни некрозини чақирмаслиги учун экстравазацияга (эритмани венадан ташқарига чиқишига) йўл қўймаслик лозим.

Экстравазация вақтида ёки игнани венадан чиқариб олишда, тўқималарни таъсирланиши дори препаратининг қон томирларига бўлган вазоконстриктор (томирларни торайтирувчи) таъсири оқибатида юз бериши мумкин.

Веналарнинг деворини торайиши туфайли, кейинчалик қон томирини ўтказувчанлигини ошиши оқибатида томчилаб қуйиш учун ишлатилган норэпинефринни венани ўраб турган тўқималарга, гарчи бевосита экстравазация оқибатида юз бермаса-да, сизиб чиқиши юз бериши мумкин ва тўқималарни таъсирлаши мумкин. Демак, тўқималарни таъсирланиши юз берса, тўқималарга салбий таъсирларни камайтириш мақсадида, эритмани юбориш жойини вақти-вақти билан ўзгартириб туриш керак.

 

 

 

Экстравазация оқибатидаги ишемини даволаш

Эритма юборилган соҳага иложи борича тезроқ 5 – 10 мг фентоламин мезилатини сақлаган инъекция учун 0.9 % ли натрий хлориди эритмасининг 10-15 мл ни юбориш керак. Бу мақсадларда ингичка игнали шприц ишлатиш ва эритмани маҳаллий юбориш лозим.

Қон айланишини бошқа бузилишларини даволаш

Эритмани қуйиш жойидаги экстравазация билан ёки усиз кечувчи қон айланишини бузилиши иссиқ компресслар ёрдамида ва шу соҳага 5 мг фентоламин мезилатини сақлаган инъекция учун 0.9% ли натрий хлориди эритмасини юбориш билан бартараф этилиши мумкин.

Агар буюрилганига нисбатан, Норепайннинг кўпроқ миқдори юборилган бўлса

Пациентнинг аҳволи барқарорлашмагунча, препаратни юборишни дарҳол тўхтатинг.

Антидот сифатида вена ичига альфа-блокатор, масалан фентоламин мезилати (5-10 мг) ни юбориш мумкин.

Бу доза зарурат бўлган ҳолларда такроран юборилиши мумкин.

Лаборатория синамаларига таъсири

Норепайн қонда глицерин, ацетоацетат, β-гидроксибутират ва глюкоза даражасини оширади. Лактат, пируват ва аланин даражалари эса, Норепайн юборилганда пасаяди.

Улашиш: