Skip to main content

Викасол эритма

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВИКАСОЛ

VIKASOL

 

Препаратнинг савдо номи: Викасол

Таъсир этувчи модда (ХПН): менадион натрий бисульфити

Дори шакли: мушак ичига юбориш учун эритма

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: менадион натрий бисульфити (10 мг менадион натрий бисульфити тригидратига мос келади) – 8,36 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий дисульфити (метабисульфити) – 1,0 мг; 0,1 М хлорид кислотаси – 0,00184 мл; инъекция учун сув – 1 мл гача.

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки яшил-сарғиш тусли суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: гемостатик воситалар.

АТХ коди: В02ВА02

Фармакологик хусусиятлари

К витаминининг (К3 витамини) сувда эрувчан аналогидир, протромбин ва проконвертин синтезига ёрдам беради, қон ивишининг II, VII, IX, X омилларининг синтезини кучайиши ҳисобига қон ивишини оширади. Гемостатик таъсирга эга (К витаминининг танқислигида юқори қонаш юзага келади).

Қонда протромбин (II омил) тромбопластин ва кальций ионлари иштирокида, проконвертин (VII омил), IX омиллар (Кристмасс-омили), X омили (Стюарт-Прауер омили) иштирокида тромбинга айланади, унинг таъсирида фибриноген қон лаҳтаси (тромб) нинг асосини ташкил этувчи фибринга айланади.

К витамини фаоллаштирувчи ва уни гемостазнинг К витаминига боғлиқ омилларини жигарда синтезида иштирок этувчи К-витаминредуктазани рағбатлантиради.

Самарасини бошланиши – 8-24 соатдан кейин (мушак ичига юборилгандан кейин).

Фармакокинетикаси

Мушак ичига юборилгандан кейин осон ва тез сўрилади. Аҳамиятсиз миқдорда тўқималарда тўпланади. Метаболик фаоллашиш циклидан тез ўтиб, жигарда диол шаклигача оксидланади. Буйраклар орқали ва сафол билан асосан метаболитлари кўринишида чиқарилади. Ахлатда К витаминининг юқори концентрациялари уни ичак микрофлораси томонидан синтезланиши билан боғлиқ.

Қўлланилиши

Гипопротромбинемия билан боғлиқ геморрагик синдром; К гиповитаминози (шу жумладан обтурацион сариқлик, гепатит, жигар циррози, узоқ муддатли диареядаги); шикастланишлар, жароҳатлар ва жаррохлик операцияларидан кейинги қон кетишлар; бачадондан дисфункционал қон кетиши, меноррагияни мажмуавий даволаш таркибида. Янги туғилган чақалоқлардаги геморрагик касалликни даволаш ва олдини олиш. К витаминининг антагонист-препаратларини (фениндион, аценокумарол, этил бискумацетати ва бошқалар) дозасини ошириб юборилишида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат мушак ичига юборилади.

Катталар учун бир марталик доза 10-15 мг, максимал бир марталик доза – 30 мг, максимал суткалик доза – 60 мг ни ташкил этади.

Педиатрияда:

янги туғилган чақалоқларгасуткада 4 мг гача
1 ёшгачасуткада 2-5 мг
1-2 ёшсуткада 6 мг
3-4 ёшсуткада 8 мг
5-9 ёшсуткада 10 мг
10-14 ёшсуткада 15 мг

15 ёшдан бошлаб препарат катталардаги дозаларда буюрилади.

Даволаш давомийлиги 3-4 кун, тўрт кунлик танаффусдан кейин такроран 3-4 кун юборилади. Суткалик доза 2-3 марта юборишга бўлиниши мумкин. Кучли паренхиматоз қон кетиши билан кечиши мумкин бўлган жаррохлик аралашувларида операциядан олдин 2-3 кун давомида буюрилади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. Қонни юқори ивиши, тромбоэмболия. Янги туғилган чақалоқларда гемолитик касалликда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги, жигар етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан қўлланади.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар: юз гиперемияси, тери тошмаси (шу жумладан эритематоз, эшакеми), тери қичишиши, бронхоспазм.

Қон тизими томонидан: гемолитик анемия, янги туғилган чақалоқларда глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги билан кечувчи гемолиз.

Маҳаллий реакциялар: юбориш жойида оғриқ ва шиш, бир жойга такроран юборилганда доғ кўринишидаги терини шикастланиши.

Бошқалар: гипербилирубинемия, сариқлик (шу жумладан эмизикли болаларда ядровий сариқлик); бош айланиши, артериал босимни транзитор пасайиши, “кўп” терлаш, тахикардия, пульсни “кучсиз” тўлишиши, таъм билишни ўзгариши.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Билвосита антикоагулянтлар (шу жумладан кумарин ҳосилалари ва индандион) нинг самарасини сусайтиради.

Антацидлар ингичка ичакнинг бошланғич қисмида ўт кислоталарининг тузларини чўкмага тушиши оқибатида сўрилишини пасайтиради.

Гепариннинг антикоагулянт фаоллигига таъсир кўрсатмайди.

Кенг таъсир доирасига эга антибиотиклар, хинидин, хинин, юқори дозаларда салицилатлар, антибактериал сульфонамидлар билан бир вақтда буюриш К витаминининг дозасини оширишни талаб этади.

Колестирамин, колестипол, минерал мойлар, сукралфат, дактиномицин К витаминининг сўрилишини пасайтиради, бу унинг дозасини оширишни талаб этади.

Гемолитик дори воситалари билан бир вақтда буюриш ножўя самараларни намоён бўлиш хавфини оширади.

Махсус кўрсатмалар

Гемофилия, Виллебранд касаллиги ва Верльгоф касаллигида препарат самарасиз. Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислигида препарат гемолиз чақириши мумкин.

Даволаш вақтида транспорт воситаларини бошқариш, шунингдек психомотор реакцияларнинг тезлигини ва аниқ ҳаракатларни талаб этувчи бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш тавсия этилмайди.

 

 

 

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомила ёки эмизикли чақалоққа препаратнинг салбий таъсири ҳақидаги маълумотлар йўқ. Шунинг учун дори воситасини қўллаш масаласини ҳал қилганда она учун фойда ва ҳомила ёки чақалоқ учун хавфни солиштириш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Доза ошириб юборилганда гиперпротромбинемия, гипербилирубинемия билан кечувчи К гипервитаминоз юзага келади, кам ҳолларда болаларда тиришишлар кузатилади.

Даволаш симптоматик.

Чиқарилиш шакли

Мушак ичига юбориш учун эритма, 10 мг/мл.

1 мл дан нейтрал шиша ампулада.

10 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси ва ампулани очиш учун пичоқ  ёки ампула скарификатори билан картон қутига жойланади.

5 ампуладан контур уяли ўрамга жойланади.

2 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

Синдириш ўйиқча, ҳалқа ёки нуқтаси бўлган ампулалар ишлатилганда ампула скарификатори ёки ампулани очиш учун пичоқ жойланмайди.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 2°С дан 25°С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича берилади.

Улашиш: