Skip to main content

Виферон®

Улашиш:
  Reading time 12 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВИФЕРОН®

VIFERON®

 

Препаратнинг савдо номи: Виферон®

Таъсир этувчи модда (ХПН): интерферон альфа-2b

Дори шакли: ректал суппозиторийлар

Таркиби:

ВИФЕРОН® 150000 ХБ 1 суппозиторийси қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 150000 ХБ одам рекмобинант интерферон альфа-2b,

ёрдамчи моддалар: аскорбин кислотаси 0,0054 г, натрий аскорбати 0,0108 г, альфа-токоферол ацетати 0,055 г, динатрий эдетати дигидрати 0,0001 г, полисорбат-80 0,0001 г, какао мойи 0,1958 г, қандолат ёғи ёки какао мойи ўрнини босувчи 1 г гача

ВИФЕРОН® 500000 ХБ 1 суппозиторийси қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 500000 ХБ одам рекмобинант интерферон альфа-2b,

ёрдамчи моддалар: аскорбин кислотаси 0,0081 г, натрий аскорбати 0,0162 г, альфа-токоферол ацетати 0,055 г, динатрий эдетати дигидрати 0,0001 г, полисорбат-80 0,0001 г, какао мойи 0,1941 г, қандолат ёғи ёки какао мойи ўрнини босувчи 1 г гача.

ВИФЕРОН® 1000000 ХБ 1 суппозиторийси қуйидагиларни сақлайди:

6-yillik-qizil-jenshen

фаол модда: 1000000 ХБ одам рекмобинант интерферон альфа-2b,

ёрдамчи моддалар: аскорбин кислотаси 0,0081 г, натрий аскорбати 0,0162 г, альфа-токоферол ацетати 0,055 г, динатрий эдетати дигидрати 0,0001 г, полисорбат-80 0,0001 г, какао мойи 0,1941 г, қандолат ёғи ёки какао мойи ўрнини босувчи 1 г гача.

ВИФЕРОН® 3000000 ХБ 1 суппозиторийси қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 1000000 ХБ одам рекмобинант интерферон альфа-2b,

ёрдамчи моддалар: аскорбин кислотаси 0,0081 г, натрий аскорбати 0,0162 г, альфа-токоферол ацетати 0,055 г, динатрий эдетати дигидрати 0,0001 г, полисорбат-80 0,0001 г, какао мойи 0,1941 г, қандолат ёғи ёки какао мойи ўрнини босувчи 1 г гачасақлайди.

Таърифи: Пулясимон шаклли, оқ-сариқдан сариқ ранглигача бўлган суппозиторийлар. Доғлар ёки мармарлик кўринишида рангини бир хил бўлмаслигига йўл қўйилади. Бўйлама кесимида воронкасимон чуқурлик мавжуд. Суппозиторийнинг диаметри 10 мм гача.

Фармакотерапевтик гуруҳи: цитокин.

АТХ коди: L03AB05

Фармакологик хусусиятлари

Одам рекомбинант альфа-2b интерферонb вирусларга қарши, иммунитетни рағбатлантирувчи, антипролифератив хусусиятларга эга, РНК- ва ДНК-сақловчи вирусларнинг репликациясини сусайтиради. Макрофагларнинг фагоцитар фаоллигини кучайтириш, нишон-хужайраларга лимфоцитларнинг цитотоксиклигини специфик ошиши каби интерферон альфа-2b нинг иммунитетни рағбатлантирувчи хусусиятлари унинг билвосита антибактериал фаоллигини таъминлайди.

Аскорбин кислотаси ва альфа-токоферол ацетати мавжудлигида интерферон альфа-2b нинг вирусларга қарши специфик фаоллиги ошади, унинг иммунитетни рағбатлантирувчи таъсири кучаяди, бу патоген микроорганизмга қарши организмнинг хусусий иммун жавобининг самарадорлигини ошириш имконини беради. Препарат қўлланилганда А синф секретор иммуноглобулинлар даражаси ошади, иммуноглобулин Е даражаси нормаллашади, интерферон альфа-2b эндоген тизимининг фаолияти тикланади. Аскорбин кислотаси ва альфа-токоферол ацетати юқори фаолликка эга антиоксидант ҳисобланиб, яллиғланишга қарши, мембранани барқарорлаштирувчи, шунингдек регенерацияловчи хусусиятларга эга. ВИФЕРОН® препаратини қўллаганда интерферон альфа-2b препаратларини парентерал юборилганда пайдо бўлувчи ножўя самаралар кузатилмайди, интерферон альфа-2b нинг вирусларга қарши фаоллигини нейтрализация қилувчи антителалар ҳосил бўлмаслиги аниқланган. Мажмуавий даволаш таркибида ВИФЕРОН® препаратини қўллаш антибактериал ва гормонал дори воситаларининг терапевтик дозаларини камайтириш, шунингдек кўрсатилган даволашнинг токсик самараларини камайтириш имконини беради.

Какао мойи фосфолипидлар сақлайди бу эса препаратни ишлаб чиқариш жараёнида синтетик токсик эмульгаторларни ишлатмаслик имконини беради, кўп тўйинмаган ёғлар мавжудлиги эса препаратни юборишни ва эришини енгиллаштиради.

Қўлланилиши

  • катталар ва болаларда мажмуавий даволаш таркибида ўткир респиратор вирусли инфекциялар, шу жумладан грипп, шу жумладан бактериал инфекция билан асоратланган, пневмония (бактериал, вирусли, хламидияли);
  • мажмуавий даволаш таркибида янги туғилган болаларда, шу жумладан чала туғилган чақалоқларда инфекцион-яллиғланиш касалликлари: менингит (бактериал, вирусли), сепсис, бачадон ичи инфекциялари (хламидиоз, герпес, цитомегаловирус инфекцияси, энтеровирус инфекцияси, кандидоз, шу жумладан висцерал, микоплазмоз);
  • болалар ва катталарда мажмуавий даволаш таркибида сурункали вирусли В, С, D гепатитлари, шу жумладан жигар циррози билан асоратланган яққол фаолликдаги сурункали вирусли гепатитларда плазмаферез ва гемосорбцияни қўллаш билан бирга;
  • катталарда мажмуавий даволаш таркибида урогенитал йўлларининг инфекцион-яллиғланиш касалликлари (хламидиоз, цитомегаловирус инфекцияси, уреаплазмоз, трихомониаз, гарднереллёз, папилломавирус инфекцияси, бактериал вагиноз, қайталанувчи қин кандидози, микоплазмоз);
  • тери ва шиллиқ қаватларнинг бирламчи ёки қайталанувчи герпетик инфекциялари, чегараланган шакли, енгил ва ўртача оғирликда кечиши, шу жумладан катталардаги урогенитал шаклида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат ректал қўлланади. 1 суппозиторий фаол модда сифатида кўрсатилган дозаларда (150000 ХБ, 500000 ХБ, 1000000 ХБ, 3000000 ХБ) одам рекомбинант интерферон альфа-2b сақлайди.

Катталар ва болаларда мажмуавий даволаш таркибида ўткир респиратор вирусли инфекциялар, шу жумладан грипп, шу жумладан бактериал инфекция билан асоратланган, пневмония (бактериал, вирусли, хламидияли).

Катталар, шу жумладан ҳомиладор ва 7 ёшдан ошган болаларга тавсия этиладиган доза ВИФЕРОН® 500000 ХБ 1 суппозиторийдан суткада 2 марта ҳар 12 соатда ҳар куни 5 сутка давомида буюрилади. Клиник кўрсатмалар бўйича даволаш давом эттирилиши мумкин.

7 ёшгача бўлган болалар, шу жумладан янги туғилган ва гестацион ёши 34 хафтадан ошган чала туғилган чақалоқларга ВИФЕРОН® 150000 ХБ препаратини 1 суппозиторийдан суткада 2 марта ҳар 12 соатда ҳар куни 5 сутка давомида буюрилади. Клиник кўрсатмалар бўйича даволаш давом эттирилиши мумкин. Даволаш курслари орасида танаффус 5 суткани ташкил этади.

Гестацион ёши 34 хафтадан кам бўлган чала туғилан чақалоқларга ВИФЕРОН® 150000 ХБ препаратини 1 суппозиторийдан суткада 3 марта ҳар 8 соатда ҳар куни 5 сутка давомида қўллаш тавсия этилади. Клиник кўрсатмалар бўйича даволаш давом эттирилиши мумкин. Даволаш курслари орасида танаффус 5 суткани ташкил этади.

Мажмуавий даволаш таркибида янги туғилган болаларда, шу жумладан чала туғилган чақалоқларда инфекцион-яллиғланиш касалликлари: менингит (бактериал, вирусли), сепсис, бачадон ичи инфекциялари (хламидиоз, герпес, цитомегаловирус инфекцияси, энтеровирус инфекцияси, кандидоз, шу жумладан висцерал, микоплазмоз).

Янги туғилган чақалоқлар, шу жумладан гестацион ёши 34 хафтадан ошган чала туғилган чақалоқларга ВИФЕРОН® 150000 ХБ препарати 1 суппозиторийдан суткада 2 марта ҳар 12 соатда буюрилади. Даволаш курси – 5 сутка.

Гестацион ёши 34 хафтадан кам бўлган чала туғилан чақалоқларга ВИФЕРОН® 150000 ХБ препаратини 1 суппозиторийдан суткада 3 марта ҳар 8 соатда буюрилади. Даволаш курси – 5 сутка.

Турли инфекцион-яллиғланиш касалликларида тавсия этилган даволаш курслар сони: сепсис – 2-3 курс, менингит – 1-2 курс, герпетик инфекция – 2 курс, энтеровирус инфекция – 1-2 курс, цитомегаловирус инфекция – 2-3 курс, микоплазмоз, кандидоз, шу жумладан висцерал – 2-3 курс. Курслар орасидаги танаффус 5 суткани ташкил этади. Клиник кўрсатмалар бўйича даволаш давом эттирилиши мумкин.

Болалар ва катталарда мажмуавий даволаш таркибида сурункали вирусли В, С, D гепатитлари, шу жумладан жигар циррози билан асоратланган яққол фаолликдаги сурункали вирусли гепатитларда плазмаферез ва гемосорбцияни қўллаш билан бирга.

Катталар учун тавсия этилган доза – ВИФЕРОН® 3000000 ХБ препаратини 1 суппозиторийдан суткада 2 марта ҳар 12 соатда ҳар куни 10 сутка давомида, кейинчалик хафтада уч марта кунора 6-12 ой давомида буюрилади. Даволаш давомийлиги клиник самарадорлик ва лаборатор кўрсаткичларга қараб аниқланади.

6 ойликкача бўлган болаларга суткада 300000-500000 ХБ; 6 ойликдан 12 ойликкача – суткада 500000 ХБ тавсия этилади.

1 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларга суткада тана юзасининг 1 м2 га 3000000 ХБ тавсия этилади.

7 ёшдан ошган болаларга суткада тана юзасининг 1 м2 га 5000000 ХБ тавсия этилади.

Препарат суткада 2 марта ҳар 12 соатда 10 суткада давомида ҳар куни, сўнгра хафтада кунора 6-12 ой давомида қўлланади. Даволаш давомийлиги клиник самарадорлик ва лаборатор кўрсаткичларга қараб аниқланади.

Ҳар бир пациент учун препаратнинг суткалик дозасини ҳисоблаш ушбу ёшда тавсия этиладиган дозани Гарфорд, Терри ва Рурку бўйича бўй ва тана вазни бўйича тана юзаси майдонини ҳисоблаш учун номограмма бўйича ҳисобланган тана юзаси майдонига кўпайтириш орқали амалга оширилади. Бир марталик дозани аниқлаш учун ҳисоблаб топилган суткалик дозани 2 марта юборишга бўлиш орқали амалга оширилади, олинган қийматни суппозиторийнинг дозасигача яхлитланади.

Яққол фаолликдаги сурункали вирусли гепатит ва жигар циррозида плазмаферез ва/ёки гемосорбция ўтказишдан олдин 7 ёшгача бўлган болаларга ВИФЕРОН® 150000 ХБ, 7 ёшдан ошган болаларга ВИФЕРОН® 500000 ХБ препаратини 1 суппозиторийдан суткада 2 марта ҳар 12 соатда ҳар куни 14 сутка давомида буюрилади.

Катталарда, шу жумладан ҳомиладорларда мажмуавий даволаш таркибида урогенитал йўлларининг инфекцион-яллиғланиш касалликлари (хламидиоз, цитомегаловирус инфекцияси, уреаплазмоз, трихомониаз, гарднереллёз, папилломавирус инфекцияси, бактериал вагиноз, қайталанувчи қин кандидози, микоплазмоз).

Катталар учун тавсия этилган доза – ВИФЕРОН® 500000 ХБ 1 суппозиторийдан суткада 2 марта ҳар 12 соатда ҳар куни 5-10 сутка давомида буюрилади. Клиник кўрсатмалар бўйича даволаш давом эттирилиши мумкин.

Ҳомиладор аёлларга ҳомиладорликнинг II уч ойлигидан бошлаб (гестациянинг 14 хафтасидан бошлаб) ВИФЕРОН® 500000 ХБ препаратини 1 суппозиторийдан суткада 2 марта ҳар 12 соатда ҳар куни 10 сутка давомида, сўнгра 9 кун давомида 3 марта 3 кун интервал билан (тўртинчи куни) 1 суппозиторийдан суткада 2 марта ҳар 12 соатда буюрилади. Сўнгра ҳар 4 хафтада туғруққача ВИФЕРОН®150000 ХБ 1 суппозиторийдан суткада 2 марта ҳар 12 соатда ҳар куни 5 сутка давомида буюрилади. Зарурати бўлганида туғруқдан олдин (гестациянинг 38 хафтасидан бошлаб) ВИФЕРОН® 500000 ХБ препаратини 1 суппозиторийдан суткада 2 марта ҳар 12 соатда ҳар куни 10 сутка давомида қўллаш кўрсатилган.

Тери ва шиллиқ қаватларнинг бирламчи ёки қайталанувчи герпетик инфекциялари, чегараланган шакли, енгил ва ўртача оғирликда кечиши, шу жумладан катталардаги, шу жумладан ҳомиладорлардаги урогенитал шакли.

Катталар учун тавсия этиладиган доза – ВИФЕРОН®1000000 ХБ 1 суппозиторийдан суткада 2 марта ҳар 12 соатда ҳар куни 10 сутка давомида ва қайталанувчи инфекцияда ундан кўпроқ буюрилади. Клиник кўрсатмаларга қараб даволаш давом эттирилиши мумкин. Тери ва шиллиқ қаватларни шикастланишининг биринчи белгилари (қичишиш, ачишиш, қизариш) пайдо бўлганда даволашни дарҳол бошлаш тавсия этилади.

Қайталанувчи герпесни даволаганда даволашни продромал даврда ёки қайталаниш белгиларини пайдо бўлишини бошида бошлаш афзал.

Ҳомиладорларга ҳомиладорликнинг II уч ойлигидан бошлаб (гестациянинг 14 хафтасидан бошлаб) ВИФЕРОН® 500000 ХБ препаратини 1 суппозиторийдан суткада 2 марта ҳар 12 соатда ҳар куни 10 сутка давомида, сўнгра 9 кун давомида 3 марта 3 кун интервал билан (тўртинчи куни) 1 суппозиторийдан суткада 2 марта ҳар 12 соатда буюрилади. Сўнгра ҳар 4 хафтада туғруққача ВИФЕРОН® 150000 ХБ 1 суппозиторийдан суткада 2 марта ҳар 12 соатда ҳар куни 5 сутка давомида буюрилади. Зарурати бўлганида туғруқдан олдин (гестациянинг 38 хафтасидан бошлаб) ВИФЕРОН® 500000 ХБ препаратини 1 суппозиторийдан суткада 2 марта ҳар 12 соатда ҳар куни 10 сутка давомида қўллаш кўрсатилган.

Ножўя таъсирлари

Кам ҳолларда аллергик реакциялар (тери тошмалари, қичишиш) кузатилиши мумкин. Ушбу кўринишлар қайтувчандир ва препаратни қабул қилиш тўхтатилгандан 72 соатдан кейин йўқ бўлади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларидан биронтасига юқори сезувчанлик бўлганида уни қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

ВИФЕРОН®, ректал суппозиторийлар юқорида кўрсатилган касалликларни даволашда қўлланадиган барча дори препаратлари (антибиотиклар, химиопрепаратлар, глюкокортикостероидлар) билан мутаносиб ва бирга яхши қўлланади.

 

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорликнинг 14 хафтасидан бошлаб қўллаш мумкин. Эмизиш даврида қўллаш учун чекловлар йўқ.

Транспорт воситаларини бошқариш ва бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш қобилиятига таъсири

Аниқланмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Аниқланмаган.

 

 

 

 

Чиқарилиш шакли

Ректал суппозиторийлар 150000 ХБ, 500000 ХБ, 1000000 ХБ, 3000000 ХБ. 10 суппозиторийдан ПВХ/ПВХ контур уяли ўрамда. 10 суппозиторийли 1 контур уяли ўрам давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Сақлаш шароити

2°С дан 8°С гача ҳароратда сақлансин.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецептисиз берилади.

Улашиш: