Skip to main content

Воби Кидс

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВОБИ КИДС

VOBI KIDS

Препаратнинг савдо номи: Воби Кидс

Дори шакли: сироп.

Таркиби:

150 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

оддий черника шарбатининг концентрати          15,000 мл;

оқ қайин баргларининг қуруқ концентрати        2,775 г;

пиво ачитқилари                                                     3,000 г;

хитой шизандраси меваларининг экстракти       1,500 г;

пардали астрагал илдизининг экстракти             1,500 г;

ҳинд қалқонбарги ўтларининг экстракти            15,000 мг;

лиофилизация қилинган асалари она сути          750 мг;

6-yillik-qizil-jenshen

ёрдамчи моддалар: полиэтиленгликоль 400, калий сорбати, глицерин, мальтитол, «Гилос» ароматизатори, тозаланган сув.

Таърифи: қизғиш рангдан қизил ранггача бўлган, гилос ҳидли сироп.

Фармакотерапевтик гуруҳи: тонусни оширувчи восита.

АТХ коди: A13A

Фармакологик ҳусусиятлари

Фармакодинамикаси

Воби Кидс – ўсимликлардан олинадиган мажмуавий препарат бўлиб, таъсир механизми унинг таркибига кирувчи компонентлари билан ифодаланади.

Оддий черника шарбати – бактерицид таъсирга эга. Черниканинг барглари яллиғланишга қарши, йиринглашга қарши, сийдик ҳайдовчи, сафро ҳайдовчи, буриштирувчи, кардиотоник таъсир кўрсатади, қонда қанднинг миқдорини пасайтиради, меъда ости безининг фаолиятини бошқаради. Қуруқ черника мевалари буриштирувчи ҳусусиятга эга, янги узилган мевалари эса – ел ҳайдовчи, яллиғланишга қарши, сийдик ҳайдовчи, қон тўхтатувчи, антибактериал ҳусусиятларга эга, моддалар алмашинуви, овқат ҳазм қилиш йўлларининг фаолиятини бошқаради. Черникадаги каротиноидлар тунда кўришни ва кўрув аппарати фаолиятини яхшилайди.

Оқ қайин барглари эфир мойлари ва спирт сақловчи компонентлар, фитонцидлар, С витамини, каротин, ўсимлик гликозидлари, ошловчи моддалар ва бошқа элементларга бой. Таркиби шундай бўлганлиги сабабли, оқ қайин барглари антимикоз ва вирусларга қарши таъсирга эга, бактерицид ва яллиғланишга қарши ҳусусиятларга эга.

Пиво ачитқилари В гуруҳи витаминлари (B1, B2, РР, пантотен кислотаси, B6 витаминлари), D витаминининг манбаи ҳисобланади. Улар таркибида ультрабинафша нурлари билан нурлантирилганида қатор кристалл моддалар, шу жумладан D2 витаминини ҳосил қилиши мумкин бўлган эргостерол сақлайди. Пиво ачитқилари одамнинг иш қобилиятини ошишига ёрдам беради ва толиқишни камайтиради, нерв тизимини мустаҳкамлайди ва одамга стресс ҳолатларининг таъсирини сусайтиради.

Хитой шизандраси мевалари адаптоген, умумий тонусни оширувчи ва психостимулятор таъсирга эга. Меваларнинг тонусни оширувчи таъсири марказий нерв тизимининг қўзғалувчанлигини оширувчи ва юрак ҳамда нафас аппаратининг ишини рағбатлантирувчи схизандрин билан ифодаланади. Хитой шизандраси мевалари шунингдек артериал босимни оширади, бош миянинг тузилмаларида қўзғалувчанлик жараёнларини ва рефлектор фаолиятини кучайтиради, ақлий ва жисмоний ҳаракатлар ошганида иш қобилиятини оширади ва толиқишни камайтиради.

Пардали астрагал илдизи таркибида тритерпен сапонинлари – астрагалозидлар, алкалоидлар, кумаринлар, биофлавоноидлар, полисахаридлар сақлайди. Астрагалнинг ноёб даволовчи ҳусусиятлари селеннинг биологик фаол шакллари ва биологик фаол моддаларнинг миқдорини юқорилиги билан ифодаланади. Астрагал умумий мустаҳкамловчи, тонусни оширувчи, жисмоний иш қобилиятини оширувчи таъсирларга эга. Тез-тез кузатиладиган шамоллаш касалликларида, ақлий ва жисмоний ҳаракатлар ошганида иммун тизимининг нормал фаолиятини (биринчи навбатда полисахаридлар ҳисобига) тутиб туради.

Ҳинд қалқонбарги ўти – нерв ва мия ҳужайраларини рағбатлантириш ва мустаҳкамлаш учун асосий воситадир. Бош миянинг фаолиятини рағбатлантиради, хотирани мустаҳкамлайди, концентрацияни, диққатни яхшилайди, фикрни тиниқлаштиради, мияни озиқлантиради, мия ҳужайраларини ёшартиради, бош мияда қон айланишини нормаллаштиради. Зўрайган айлий фаолиятдан кейин толиқишни бартараф қилиб, стрессни йўқотади, бош оғриғини бартараф қилади. Иммун тизимини мустаҳкамлайди.

Лиофилизация қилинган асалари она сути организмнинг иммун тизимини рағбатлантиради, липидлар метаболизмини, хусусан – холестерол алмашинувини бошқаради. Ақлий ва жисмоний иш қобилиятини оширади, кўришни ва хотирани яхшилайди, бола организмини нормал ривожланиши ва ўсишига ёрдам беради.

Фармакокинетикаси

Воби Кидс препаратининг таъсири унинг таркибидаги компонентларнинг ҳусусиятларини йиғиндиси билан ифодаланади, шунинг учун кинетик кузатишларни ўтказиш имкони йўқ.

Қўлланилиши

Воби Кидс препарати мактабгача ва мактаб ёшидаги (айниқса, кичик ва ўрта мактаб ёшидаги) болаларда хотирани яхшилаш, реакциялар тезлигини ошириш, диққатни жамлаш ва билим олиш қобиятини ошириш учун мўлжалланган.

Қўллаш усули ва дозалари

Воби Кидс сиропи овқатдан кейин ичга қабул қилинади. Қабул қилишдан олдин сиропни чайқатиш керак. Зарурат бўлганида сиропни сувга ёки мевали шарбатга қўшиш мумкин.

3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга 5 мл дан суткада 2-3 марта буюрилади.

6 ёшдан ошган болаларга – 5 мл дан суткада 3-4 марта буюрилади.

Сиропни дозалаш учун 2,5 мл, 3 мл, 5 мл, 7,5 мл, 10 мл, 15 мл ҳажмларга бўлинган ўлчов стакани ишлатилади.

Даволаш курси ва давомийлиги шифокор томонидан белгиланади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг бирор-бир компонентига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Ножўя таъсирлари

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Тавсия этилган дозалардан ортиқ дозаларда ишлатилганида кўнгил айниши, аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа препаратлар билан ўзаро таъсири таърифланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Препаратнинг таркибида табиий компонентлар борлиги туфайли, чўкма ҳосил бўлиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши

Ҳомиладорликда ва лактацияда препаратни қўллаш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган.

Педиатрияда қўлланиши

Препарат 3 ёшдан бошлаб болаларга қўллаш учун мўлжалланган.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат болаларда қўллаш учун мўлжалланган. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири ўрганилмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Воби Кидс препаратининг дозасини ошириб юборилиш ҳолатлари ҳақида хабар берилмаган. Дозаси ошириб юборилганида меъдани ювиш ва симптоматик даволашни буюриш тавсия этилади.

Чиқарилиш шакли

Ичга қабул қилиш учун сироп 150 мл дан бураладиган ҳимоя қопқоқли сариқ рангли шиша флаконда.

1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси ва ўлчов стакани билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз берилади.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365