Skip to main content

ВИФЕРОН®

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВИФЕРОН®

VIFERON

 

Препаратнинг савдо номи: ВИФЕРОН®

Таъсир этувчи модда (ХПН): интерферон альфа-2b

Дори шакли: сиртга ва маҳаллий қўллаш учун суртма

Таркиби:

1 г суртма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: одам рекомбинант альфа-2 интерферони 40 000 ХБ;

ёрдамчи моддалар: 0,02 г альфа-токоферол ацетати, 0,34 г сувсиз ланолин, 0,45 г тиббий вазелин, 0,12 г шафтоли мойи, 1 г гача тозаланган сув.

Таърифи: оқ-сариқдан сариқ ранггача ўзига хос ланолин ҳидли суртма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: вирусларга қарши восита (цитокинлар).

АТХ коди: L03AB04

 

Фармакологик хусусиятлари

Иммуномодуляция қилувчи ва вирусларга қарши препарат. Одам рекомбинант альфа-2 интерферони яққол вирусларга қарши, антипролифератив ва иммуномодуляция қилувчи хусусиятга эга. Препаратнинг таркибига кирувчи ёрдамчи моддалар (антиоксидант альфа-токоферол ацетати) мавжудлигида одам рекомбинант альфа-2 интерферонининг вирусларга карши специфик фаоллиги ошади, унинг иммуномодуляция қилувчи таъсири кучаяди (жароҳатланган ўчоқда нейтрофилларнинг фагоцитар функциясини рағбатлантирилиши).

Сиртга ва маҳаллий қўлланганида интерфероннинг тизимли сўрилиши паст.

Қўлланилиши

Турли локализацияли тери ва шиллиқ қаватларнинг герпетик инфекцияларини (Herpes simplex 1 ва 2 тип) даволаш учун қўлланади.

1 ёшдан бошлаб болаларда грипп ва бошқа ЎРВИ ни мажмуавий даволаш таркибида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Герпетик инфекцияда суртма шикастланиш ўчоғига юпқа қават қилиб суткада 3- 4 марта суртилади, даволаш давомийлиги 5-7 кунни ташкил қилади.

Тери ва шиллиқ қаватларини шикастланишининг биринчи белгилари пайдо бўлганда (қичишиш, ачишиш, қизариш) дарҳол даволашни бошлаш тавсия қилинади. Қайталанувчи герпесни даволаганда даволашни продромал даврида ёки касалликни қайталанишининг белгилари пайдо бўлишини энг бошида бошлаган маъқул.

Грипп ва бошқа ЎРВИ ни даволаш учун касалликнинг бутун даврида суртма бурун йўлларининг шиллиқ қаватига юпқа қават қилиб суткада 3-4 марта суртилади: Болаларга 1 ёшдан 2 ёшгача 2500 ХБ (диаметри 0,5 см бўлган 1 қисм) суткада 3 марта, 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга 2500 ХБ (диаметри 0,5 см бўлган 1 қисм) суткада 4 марта, 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга 5000 ХБ (диаметри 1 см бўлган 1 қисм) суткада 4 марта. Даволаш давомийлиги 5 кунни ташкил қилади.

Очилган алюмин туба 1 ой совутгичда сақланади.

 

Ножўя таъсирлари

Кўпчилик ҳолларда ВИФЕРОН® препарати, сиртга ва маҳаллий қўллаш учун суртма яхши ўзлаштирилади. Бурун шиллиқ қаватига суртилганида ножўя самаралари (ринорея, аксириш, бурун шиллиқ қаватини ачишиши) кучсиз ва ўткинчи характерга эга ва препарат бекор қилингандан кейин мустақил ўтиб кетади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препарат компонентларини индивидуал ўзлаштираолмаслик.

1 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

ВИФЕРОН® препарати, сиртга ва маҳаллий қўллаш учун суртма ЎРВИ, шу жумладан грипп, тери ва шиллиқ қаватларнинг вирусли шикастланишларини (герпетик) даволаш учун қўлланадиган барча дори препаратлари билан мутаносиб.

 

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Сиртга ва маҳаллий қўлланилганда интерферонни тизимли сўрилиши пастлиги ва препарат фақат шикастланиш ўчоғига таъсир кўрсатиши туфайли, ВИФЕРОН® суртмаси препаратини ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши мумкин.

Транспорт воситаларини бошқариш ва бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш қобилиятига таъсири

Аниқланмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Аниқланмаган.

 

Чиқарилиш шакли

Сиртга ва маҳаллий қўллаш учун суртма 40000 ХБ/г. 12  г дан алюмин тубада.

1 туба давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

 

Сақлаш шароити

2°С дан 8°С гача бўлган ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

1 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецептисиз берилади.

Улашиш: