• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Вамелан

Home Йўриқномалар Вамелан
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВАМЕЛАН

VAMELAN

Препаратнинг савдо номи: Вамелан

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): Валериана, Қалампир ялпиз, Лимонўт

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун юмшоқ желатин капсулалар.

Таркиби:

Препаратининг 1 капсуласи қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

Валериананинг қуруқ экстракти               125 мг;

Қалампир ялпизнинг қуруқ экстракти     25 мг;

Лимонўтнинг қуруқ экстракти                  25 мг.

ёрдамчи моддалар: соя лецитини, асалари муми, кокос мойи, пальма мойи, соя мойи.

капсула қобиғининг таркиби: желатин, глицерин, титан диоксиди, хлорофиллин мис комплекси, сариқ квинолин, темир II-III оксиди.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Нерв тизимини даволаш учун қўлланадиган препаратлар. Ухлатувчи ва седатив воситалар.

АТХ коди: N05CM

Фармакологик ҳусусиятлари

Вамелан – седатив таъсирга эга бўлган мажмуавий фитопрепарат. Унинг таркибига учта компонент – доривор ўсимликлар: валериана, қалампир ялпиз ва лимонўт экстрактлари киради.

Валериана экстракти седатив хусусиятларга эга, руҳий толиқиш ва неврастения учун хос бўлган зўриқиш ва таъсирчанликни камайтиради. Уйқусизликда меъёрий уйқуни тиклайди. Спазмолитик таъсир кўрсатади.

Қалампир ялпиз экстракти меъда-ичак йўлларининг силлиқ мушакларига спазмолитик таъсир кўрсатади, шунингдек сафро ҳайдовчи ва карминатив таъсирга эга, енгил уйқусизликда самарали.

Лимонўт экстракти, таркибида эфир мойлари мавжудлиги туфайли, ўзининг ёқимли специфик ҳиди ва таъмига эга. Лимонўтнинг эфир мойлари оғриқни ва тиришишларни бартараф қилади. Мана шу ҳусусияти туфайли лимонўт санчиқларда спазмолитик ва оғриқ қолдирувчи восита сифатида кенг қўлланади. Лимонўтнинг эфир мойлари шунингдек тинчлантирувчи таъсир кўрсатади, неврастения билан хасталанган беморларда кўпинча пасайган иштаҳани оширади.

Қўлланилиши

Тинчлантирувчи восита сифатида Вамелан қуйидаги ҳолатларда буюрилади:

  • кучли нерв қўзғалувчанлигида;
  • нерв тизимини зўриқишида;
  • таъсирчанликда;
  • хавотирлик, тушкунлик ҳиссида;
  • уйқуни бузилишларида ва уйқусизликда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталарга ва 12 ёшдаги ва ундан ошган болаларга одатда 1-2 капсуладан суткада 2-3 марта буюрилади.

Уйқусизликда препаратнинг дозаси 1-2 капсулани ташкил этади – уйқудан бир-икки соат олдин қабул қилинади.

Ножўя таъсирлари

Кам ҳолларда: аллергик реакциялар, ҳолсизлик.

Узоқ муддат қўлланганида қабзият кузатилади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
  • 12 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бир вақтда қўлланганида Вамелан марказий нерв тизимининг фаолиятига сусайтирувчи таъсир кўрсатувчи препаратларнинг таъсирини кучайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Вамелан препаратини қўллаш давомийлиги чекланмаган. Препарат бекор қилинганида абстиненция синдроми ривожланмайди.

Препарат уйқуни бузилиши ва нерв қўзғалувчанлигини енгил шаклларида қўлланади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни фақат шифокорнинг кўрсатмаси ва кузатуви остида қўллаш мумкин.

Автомобилни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаниш вақтида автотранспортни хайдаш ва диққатни юкори жамлаш ҳамда психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турларини бажаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлар: бош айланиши, қоринда спастик оғриқ, кўкракда эзилиши, қорачиқларни кенгайиши бўлиши мумкин.

Даволаш: меъдани ювиш мумкин, зарурат бўлганида симптоматик даволаш ўтказилади.

 

Чиқарилиш шакли

Вамелан препарати тўқ-яшил рангли юмшоқ желатин капсулалар кўринишида чиқарилади. 15 юмшоқ желатина капсула блистерга жойланган. 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

15-250С ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
13
1095 Views
ОлдингисиВальтровир03.05.2018
ВАН-БИ03.05.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Вамелан
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.