Skip to main content

ВАН-БИ

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВАН-БИ

ONE-BE

 

Препаратнинг савдо номи: ВАН-БИ

Дори шакли: капсулалар.

Таркиби:

Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар:

Шатавари (Asparagus resimosus) қуруқ экстракти                       170 мг

Ашвагандха (Withania somnifera) қуруқ экстракти                     100 мг

Видариканд (Pueraria tuberosa) қуруқ экстракти                         100 мг

Каунч Бидж (Mucuna pruriens) қуруқ экстракти                          50 мг

Варахиканд (Dioscorea bulbifera) қуруқ экстракти                      50 мг

Вриддхадару (Argyreia speciosa) қуруқ экстракти                                   50 мг

Пиппали (Piper longum) қуруқ экстракти                                     25 мг

Шуддха Шиладжит (мумиё)                                                          85 мг

Фармакотерапевтик гуруҳи: адаптоген и умумий рағбатлатирувчи восита.

Код АТХ: А13А

 

 

Фармакологик хусусиятлари

Антистресс ва адаптоген хусусиятларига эга бўлган восита, жинсий фаолиятини табиий стимулятори.

Ван Би стрессга қарши, адаптоген, тинчлантирувчи, тикловчи ва иммуномодулятор хусусиятларига эга, шунингдек ҳаёт тонусини оширувчи препарат сифатида танилган. У шунингдек ўқишга бўлган қобилиятни оширади ва хотирани яхшилайди. У стресс ва хавотирли вазиятларга мослашишга ёрдам беради. Ван Би таркибига Ҳинд тиббиёт тизимида кенг қўлланилувчи ва уларнинг таъсир фаоллиги яхши ўрганилган инградиентлар киради.

Шатавари (Asparagus racemosus) Ван Би нинг ингредиентларидан бири бўлиб, тикловчи ва адаптоген восита сифатида кенг танилган. Унинг ингредиентлари ҳинд тиббиёт тизимида стресс ва шунга ўхшаш ҳолатларда тонусни оширувчи восита сифатида тавсия этилади.

Ван Би организмда гоместазни тутиб туришга ёрдам беради. Шиладжит (мумиё) Ван Би нинг муҳим таркибий қисмларидан бири бўлиб, Материя Медикада кенг ёритилган ва унинг стрессга қарши фаол, тикловчи ва иммуномодулятор самаралари кенг миқиёсда қўлланади.

Ван Би рағбатлантирувчи хусусиятга эга ва тонусни оширувчи восита сифатида Вриддхадару (Argyreia speciosa) ни сақлайди.

Ван Би ўзининг тикловчи хусусиятлари билан танилган Видариканд ва Варахиканд (Dioscorea bulbifera) ни сақлайди. Каунч Бидж (Mucuna prurients), Видариканд (Puereria tuberose), Вриддахараду (Argyreia speciosa), Варахиканд (Dioscorea bulbifera) ва Пиппали (Piper longum) ҳаёт тонусини оширувчи самараларга эга ингредиентларидир.

Ван Би нинг Withania somnifera, Mucuna prurients, Asparagus racemosus каби ингредиентлари нерв тизимининг тонусини оширувчи воситалар ҳисобланиб, либидо/жинсий фаолликни оширади.

 

 

ИнгредиентХусусиятлари
Asparagus racemosusТикловчи ва адаптоген
Withania somniferaСтрессга қарши, адаптоген, тинчлантирувчи, тикловчи, иммуномодулятор ва жинсий фаолликни кучайтирувчи
Puereria tuberoseИммуностимулловчи
Mucuna prurientsНерв тизимининг тонусини оширувчи, либидони оширувчи
Dioscorea bulbiferaТикловчи
Argyreia speciosaСтимулловчи ва тонусни оширувчи
Piper longumЁшартирувчи
МумиёСтрессга єарши, тикловчи ва иммуномодулятор

 

Қўлланилиши

Адаптоген, тикловчи, либидо/жинсий фаолликни оширувчи восита сифатида, стресс, ваҳима, қарилик, умумий чарчоқлик билан боғлиқ ҳолатлар.

Қўллаш усли ва дозалари

Бир ёки икки капсуладан кунига икки марта, ёки шифокор кўрсатмаси бўйича.

Ножўя таъсирлари

Тавсия этилган терапевтик дозалари ножўя таъсирлар чақирмайди. Шундай бўлсада, сезувчан пациентларда жуда кам учрайдиган диарея ва қабзият, уйқучанлик, бош айланиши кузатилиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ван Би капсулаларини болаларга буюриш тавсия этилмайди. Шунингдек ҳомиладор ва эмизикли аёлларга ҳам буюриш тавсия этилмайди.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ван Бини бошқа препаратлар билан ўзаро таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ.

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Кузатилмаган.

 

Чиқарилиш шакли

Капсулалар (3х10) блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Сақлаш шароити

Ёрғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: