Skip to main content

Вальтровир

Улашиш:
  Reading time 13 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВАЛЬТРОВИР

VALTROVIR

 

Препаратнинг савдо номи: Вальтровир

Таъсир этувчи модда (ХПН): валацикловир

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: валацикловирга қайта ҳисобланганда валацикловир гидрохлориди – 500 мг;

ёрдамчи моддалар: повидон, кальций стеарати, натрий крахмалгликоляти (А тип), микрокристалл целлюлоза, қобиқ учун “Opadry II Yellow” аралашмаси;

қобиқ учун “Opadry II Yellow” аралашмаси қуйидагиларни сақлайди: гипромелоза; лактоза моногидрати; титан диоксиди (Е 171); полиэтиленгликоль 3000 (макрогол); триацетин; сариқ хинолин (Е 104), сариқ шафақ FCF (Е 110); темир (II) оксиди (Е 172); индигокармин (Е 132).

Таърифи: лимон-сариқ рангли, икки томонлама қавариқ, таблетканинг бир томонида рискали ва бошқа томонидан “КМП” ёзувли қобиқ билан қопланган таблеткалар. Кўндаланг кесимида оқ рангли ядроси кўринади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: бевосита вирусларга қарши восита.

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Валацикловир – вирусларга қарши препарат. Герпес вирусининг ДНК-полимеразасининг специфик ингибитори ҳисобланади. Вирус ДНК синтези ва вируслар репликациясини блоклайди. Одам организмида валацикловир валацикловиргидролаза ферменти ёрдамида тез ва тўлиқ ацикловирга айланади. Валацикловир in vitro шароитда I ва II тип оддий герпес вируслари, Varicella zoster вируси, цитомегаловирус, Эпштейн-Барр вируси ва IV тип одам герпеси вирусига нисбатан фаол. Фосфорланиш оқибатида ацикловир фаол ацикловир трифосфатига айланади, у вирус ДНК синтезини рақобатли ингибиция қилади. Фосфорланишнинг биринчи босқичида вирусспецифик фермент – вирус тимидинкиназасининг фаоллиги талаб этилади, у фақат вирус билан инфекцияланган хужайраларда бўлади. Цитомегаловирус инфекциясида ацикловирни фосфорланиши специфик фермент – фосфотрансфераза UL 97 томонидан қисман амалга оширилади, бу унинг спецификлигини аҳамиятли даражада тушунтиради. Фосфорланиш (монофосфатни трифосфатга айланиш) жараёни хужайра ферментлари томонидан тўлиқ якунланади. Ацикловир трифосфати вирус ДНК-полимеразасини ингибиция қилади ва нуклеозид аналоги бўлиб, вирус ДНК га тизилиб олади, бу занжирни облигат узилишига, ДНК синтезини тўхташига ва шу орқали вирус репликациясини блокланишига олиб келади.

Фармакокинетикаси

Валацикловир ва ацикловир ичга қабул қилингандан кейин ўхшаш фармакокинетик кўрсаткичларга эга. Валацикловир ичга қабул қилингандан кейин ацикловир ва L-валинга тез ва деярли тўлиқ айланади. Ацикловирнинг биокираолишлиги 1000 мг валацикловир қабул қилингандан кейин 54% ни ташкил қилади ва бир вақтда овқат қабул қилинганда камаймайди. 250-1000 мг валацикловир бир марта қабул қилингандан кейин ацикловирнинг максимал концентрацияси 10-25 ммоль (2,2-5,7 мкг/мл) ни ташкил қилади ва қабул қилингандан 1-1,5 соатдан кейин эришилади. Валацикловирнинг плазмадаги максимал концентрациясига қабул қилингандан ўртача 30-60 минутдан кейин эришилади ва 3 соатдан валацикловир кейин қон плазмасида аниқланмайди.

Валацикловирни плазма оқсиллари билан боғланиши жуда паст (15%). Бир марта ва кўп марта юборилгандан кейин буйрак фаолияти нормал бўлган пациентларда ацикловирнинг ярим чиқарилиш даври тахминан 3 соатни ташкил қилади. Валацикловир асосан ацикловир кўринишида (дозанинг 80% дан кўпроғи) ва унинг метаболити 9-карбокси-метоксиметилгуанин кўринишида сийдик билан чиқарилади, препаратнинг 1% дан камроғи ўзгармаган кўринишда чиқарилади.

Терминал босқичдаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ацикловирнинг Т1/2 тахминан 14 соатни ташкил қилади.

Қўлланилиши

  • Herpes simplex вируси чақирган тери ва шиллиқ қаватлар касалликларини, шу жумладан, биринчи марта аниқланган ва қайталанувчи генитал вирусни даволаш;
  • лаблар герпесини (herpes labialis) даволаш;
  • оддий герпес вируси чақирган инфекцияларни (касалликнинг биринчи симптомлари бошланиши биланоқ даволашни бошлаш шарти билан), шу жумладан тери ва шиллиқ қаватларни шикастланишини қайталанишини олдини олиш;
  • оддий герпес вируси, шу жумладан генитал герпес вируси чақирган тери ва шиллиқ қаватлар инфекцияларнинг қайталанишини превентив даволаш;
  • генитал герпеси бўлган беморда вирусни юқиши хавфини камайтириш учун (хавфсиз жинсий алоқа қоидаларига риоя қилиш билан вальтровирни супрессив даволаш сифатида қўлланилганда);
  • ўраб олувчи герпесни даволаш;
  • аъзолар кўчириб ўтказилгандан кейин ривожланадиган цитомегаловирус инфекциясини олдини олишда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар. Оддий герпес вируси чақирган инфекцияларни даволаш учун катталарга Вальтровир 500 мг дан суткада 2 марта буюрилади. Касалликни қайталанишларини даволаш 3-5 кун давом этади; оғирроқ кечиши мумкин бўлган бирламчи касалланиш ҳолларида 5 кундан 10 кунгача. Даволашни продромал даврда ёки касалликнинг биринчи симптомлари пайдо бўлиши биланоқ бошлаган афзал.

Лаблар герпесини даволаш: 2 г дан суткада 2 марта 1 кун давомида қабул қилишлар орасида тахминан 12 соат, лекин камида 6 соатлик оралиқ билан. Даволашни лаблар герпесининг биринчи эрта симптомлари (лаблар соҳасида чимчилаш, қичишиш ёки ачишиш ҳисси) пайдо бўлганида бошлаш керак.

Ўраб олувчи герпесни даволаш: 1000 мг Вальтровир суткада 3 марта 7 кун давомида.

Даволашни иложи борича эртароқ бошлаш керак.

Оддий герпес вируси чақирган инфекцияларни қайталанишини олдини олиш: иммунитети нормал бўлган беморларга 500 мг суткада 1 марта буюрилади. Жуда тез-тез қайталанадиган (масалан, бир йилда 10 ва ундан кўп эпизодлар) айрим пациентларга
500 мг дозани 2 қабул қилишга (250 мг дан суткада 2 марта) буюрилади.

Генитал герпес вируси юқишини камайтириш: бир йил давомида 9 ёки камроқ касалликни зўрайиши аниқланган генитал герпеси бўлган (инфекцияланган жинсий шерик) гетеросексуал катта шахсларга (иммунитети нормал бўлган) Вальтровирни инфекцияланган шерикка 500 мг дозада суткада 1 марта буюриш керак. Беморларнинг бошқа популяциясида генитал герпес вируси юқишини камайтириш ҳақидаги маълумотлар йўқ.

Цитомегаловирус инфекциясини олдини олиш учун катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирларга трансплантациядан кейин иложи борича эртароқ 2 г дозада суткада 4 марта буюрилади. Қабул қилиш давомийлиги 90 кунни ташкил қилади, лекин юқори даражали хавфи бўлган пациентлар учун узайтирилиши мумкин.

Буйрак фаолиятини бузилишида дозалаш: Вальтровирнинг дозаси қуйида кўрсатилганидек буйрак фаолиятини бузилиш даражасига мувофиқ ўзгартирилиши керак:

Буйрак фаолияти (креати-нин клиренси мл/мин)Вальтровир дозасини ўзгартириш
Herpes zosterHerpes simplexГенитал герпесда вирус юқиши хавфини камайтириш
ДаволашПрофилактика
Нормал иммунитетИммун танқислик
15-301 000 мг суткада 2 мартаЎзгарти-рилмайдиЎзгартирил-майдиЎзгартирил-майдиЎзгартирилмайди
< 151 000 мг суткада 1 марта500 мг суткада 1 марта250 мг суткада 1 марта500 мг суткада 1 марта250 мг суткада 1 марта

Herpes labialis (oral Herpes simplex) ни даволаш учун:

Креатинин клиренси, мл/минДозалаш тартиби
31-491 г суткада 2 марта 1 кун давомида
15-30500 мг суткада 2 марта 1 кун давомида
< 15500 мг бир марта

Цитомегаловирус инфекциясини олдини олиш учун қуйидаги дозалар тавсия этилади:

Креатинин клиренси, мл/минДозалаш тартиби
75 ва ундан юқори2 г суткада 4 марта
50-751,5 г суткада 4 марта
25-501,5 г суткада 3 марта
10-251,5 г суткада 2 марта
10 дан паст ёки диализ1,5 г суткада 1 марта

Гемодиализда бўлган пациентларда Вальтровирнинг креатинин клиренси минутига 15 мл дан паст бўлган пациентлар учун дозаси каби дозани қўллаш тавсия этилади. Препарат гемодиализ муолажасидан кейин қабул қилинади.

Жигар фаолиятини бузилиши бўлганида дозалаш. Енгил ёки ўртача даражадаги жигар циррози бўлган беморларда дозани ўзгартириш зарурати йўқ (жигарнинг синтезловчи фаолияти сақланган). Жигар циррозининг ўтказиб юборилган ҳолатларидаги фармакокинетик кўрсаткичлар (жигарнинг синтез қилувчи фаолиятини бузилиши билан ва портал блок белгилари билан) дозани ўзгартириш керак эмаслигидан далолат беради, лекин клиник тажриба чекланган.

Ножўя таъсирлари

Ножўя реакциялар ривожланиши тез-тезлигини баҳолаш мезонлари: жуда тез-тез – 10 дан ≥1 тага, тез-тез – 100 дан ≥1 тага ва 10 дан ≤1 тага, тез-тез эмас – 1000 дан ≥1 тага ва 100 дан ≤1 тага, кам ҳолларда – 10000 дан ≥1 тага ва 1000 дан ≤1 тага, жуда кам ҳолларда – 10000 дан <1 тага.

Марказий нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи, кам ҳолларда – бош айланиши, онгни бузилиши ва чалкашиши, галлюцинациялар, ақлий қобилиятни пасайиши, ҳушдан кетиш каби қайтувчан неврологик бузилишлар; жуда кам ҳолларда – ажитация, тремор, атаксия, дизартрия, психотик симптомлар, тиришишлар, энцефалопатия, кома. Одатда бу симптомлар қайтувчан характерга эга ва хавф гуруҳидаги пациентларда кузатилади.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез – кўнгил айниши, кам ҳолларда – қорин бўшлиғи соҳасида дискомфорт ҳисси, қоринда оғриқ, қусиш, диарея, оғизни қуриши, метеоризм, анорексия.

Гепатобилиар тизим томонидан: жуда кам холларда – жигар синамалари кўрсаткичларини транзитор ошиши, баъзида гепатит каби баҳоланади.

Буйраклар томонидан: кам ҳолларда – буйрак фаолиятини бузилиши, жуда кам ҳолларда – буйрак етишмовчилиги билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган буйракдаги оғриқ, ўткир буйрак етишмовчилиги.

Қон яратиш тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – лейкопения/нейтропения (айниқса иммун танқислиги бўлган пациентларда), тромбоцитопения.

Аллергик реакциялар: тез-тез эмас – тошма, фотосенсибилизация, кам ҳолларда – чиқишиш, жуда кам ҳолларда – эшакеми, ангионевротик шиш, анафилаксия.

Бошқалар: тез-тез эмас – ҳансираш. Шунингдек валацикловирнинг юқори дозаларини узоқ вақт қабул қилаётган иммун танқислиги бўлган пациентларда буйрак етишмовчилиги, микроангиопатия, гемолитик анемия ва тромбоцитопения (баъзида мажмуада) бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Валацикловир, ацикловир ёки препаратнинг таркибига кирувчи ҳар қандай бошқа компонентга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Вальтровирни бошқа дори воситалари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсирлари аниқланмаган.

Циметидин ва пробенецид ацикловирнинг AUC (“концентрация/вақт” боғлиқлигини таърифловчи фармакокинетик эгри чизиғи остида майдон) унинг буйрак клиренсини камайтириш йўли орқали оширади: шунга қарамасдан, ацикловирнинг кенг терапевтик индекси туфайли, дозани ўзгартириш зарурати йўқ.

Фаол каналчалар секреция йўли орқали чиқариладиган ва Вальтровир билан бир вақтда буюриладиган ҳар қандай препаратлар қон плазмасида ацикловирнинг концентрациясини ошириши мумкин.

Вальтровирни циклоспорин, такролимус каби нефротоксик препаратлар билан бир вақтда эҳтиёткорлик билан ва буйрак фаолиятини назорати остида буюриш керак.

Цитомегаловирус инфекциясини олдини олиш учун чиқарилиш йўли учун ацикловир билан рақобатлашадиган препаратлар билан бир вақтда Вальтровирни юқори дозаларда (суткада 4 г) эҳтиёткорлик билан буюриш керак, чунки бу қон плазмасида бир ёки иккала препаратларнинг ва уларнинг метаболитларининг даражасини ошишига олиб келиши мумкин. Валацикловир микофенол мофетилни (аъзолар трансплантациясида қўлланадиган иммунодепрессант) бир вақтда қўллаш қон плазмасида иккала ингредиентларнинг концентрациясини ошишига олиб келади.

Махсус кўрсатмалар

Кекса пациентларда қўлланиши. Буйрак фаолиятини жиддий бузилишлари бўлмаганида дозани ўзгартириш керак эмас. Гидратациянинг адекват даражасини сақлаб туриш керак.

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш керак (Қўллаш усули ва дозалари га қаранг).

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда ва аъзолар трансплантациясидан кейин цитомегаловирус инфекциясини олдини олиш учун Вальтровир қабул қилаётган пациентларда неврологик реакциялар ривожланиши тез-тезлиги юқори. Шунинг учун жигар етишмовчилиги ва жигар трансплантациясида Вальтровирни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Жигар касалликлари бўлган пациентларни даволаш учун валацикловирнинг юқори суткалик дозаларини (4 мг ва ундан юқори) қўллаш бўйича маълумотлар йўқ. Жигар трансплантациясида валацикловирни қўллаш бўйича махсус тадқиқотлар ўтказилмаган; лекин ацикловирнинг юқори дозалари билан профилактика цитомегаловирус чақирган инфекцияланиш ва касаллик тез-тезлигини камайтириши аниқланган.

Валациклавир билан супрессив даволаш генитал герпес юқиши хавфини камайтиради, лекин герпетик инфекцияни даволамайди ва вирусни юқиш хавфини тўлиқ инкор этмайди. Вальтровир билан даволашга қўшимча хавфсиз жинсий алоқа қоидаларига риоя қилиш тавсия этилади.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши.

Препаратни ҳомиладорлик даврида фақат аёл учун кутилган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлгандагина буюриш мумкин.

Валацикловирнинг асосий метаболити ацикловир кўкрак сути билан ажралади. Буни эътиборга олиб, Вальтровир препаратини эмизиш даврида буюрилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш ва эмизишни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш керак.

Болалар. Болаларни даволаш учун препарат қўлланилмайди.

Автотранспортни бошқарганда ва бошқа механизмлар билан ишлаганда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти. Ҳозирги вақтда бундай хабарлар йўқ. Лекин, нерв тизими томонидан бўлиши мумкин бўлган нохуш реакциялар ривожланиши хавфи туфайли, автотранспортни бошқараётган ёки бошқа механизмлар билан ишлаётган шахслар препаратни эҳтиёткорлик билан қабул қилишлари керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари. Кўнгил айниши, қусиш, ўткир буйрак етишмовчилигини ривожланиши, неврологик симптомлар (онгни чалкашиши, галлюцинациялар, ажитация, ҳушдан кетиш ва кома) бўлиши мумкин. Таърифланган симптомлардан кўпчилиги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар ва кекса пациентларда дозани етарли даражада камайтирмасликнинг оқибати ҳисобланади. Дозани белгилаганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Даволаш. Токсик таъсир белгиларини аниқлаш учун пациентлар кузатув остида бўлишлари керак. Гемодиализ ацикловирни қондан чиқарилишини сезиларли даражада тезлаштиради ва симптоматик доза ошириб юборилганда оптимал даволаш усули бўлиб ҳисобланиши мумкин.

Чиқарилиш шакли

Қобиқ билан қопланган таблеткалар.

10 таблеткадан блистерда, 1 ёки 5 блистер қутида.

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365