Skip to main content

Фагести

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИКНОМА.

ФАГЕСТИ

PHAGESTI

 

Дори воситасининг савдо номи: Фагести (Phagesti)

Таъсир этувчи модда (ХПН): Bacteriophagum Intestinalis Liquidum

Дори шакли: Ичга қабул қилиш ва ректал қўллаш учун суюқлик  

Таркиби: 

фаол моддалар: стериль фильтратлар фаголизат бактериялар аралашмаси: Shigella, Salmonella, Escherichia coli (E.Coli), Proteus, Enterococcus, Staphylococcus, Pseudomonas aeruginosa.

Миқдорий таркиби: 

1 мл препарат таркиби: стериль фильтратлар фаголизат бактериялар аралашмаси:

Shigella flexneri 1, 2, 3, 4, 6 сераворлар; Shigella sonnei; 

Salmonella paratyphi A; Salmonella paratyphi B; Salmonella typhimurium; Salmonella choleraesuis; Salmonella oranienburg; Salmonella enteritidis; 

энтеропатоген E.Coli ичак таёқчаларининг энг этиологик ахамиятли серовариантлари 

Proteus; 

6-yillik-qizil-jenshen

Enterococcus; 

Staphylococcus; 

Pseudomonas aeruginosa; 

Хар бири 1х105 дан кам бўлмаган миқдорда

Таърифи: бегона қўшимчаларсиз, спецефик таъмли сариқ рангли шаффоф суюқлик, 

 Фармакотерапевтик гурухи: специфик антебактериал препарат

АТХ коди: J01XХ

 

Фармакологик ҳусусиятлари

Бактериофаг специфик бактерияларнинг вируси бўлиб,  у бактериянинг хужайра мембранасида абсорбцияга учрайди, хужайрага сингади ва уни лизислайди.  Фагести таркибига селектив, фақат вирулент фаг бактериялар киради: Shigella flexneri 1, 2, 3, 4, 6 сероварлар; Shigella sonnei; Salmonella paratyphi A; Salmonella paratyphi B; Salmonella typhimurium; Salmonella choleraesuis; Salmonella oranienburg; Salmonella enteritidis; энтеропатоген E. coli турли серогурух, энтерал этиологияда энг ахамиятли; Proteus; Enterococcus; Staphylococcus; Pseudomonas aeruginosa – 

қайсики, препаратнинг юқори фаоллиги ва самарадорлигини таъминлайди. 

Фармакокинетикаси

Қўлланиш усулидан қатъий назар бактериофаг препарати қон ва лимфага сингади, ва яллиғланиш ўчоғига таъсир кўрсатади.  Препаратнинг асосий қисми буйрак орқали чиқарилади, сийдик чиқариш йўлига санацияловчи самара кўрсатади, қолган қисми эса меъда – ичак тизими орқали чиқарилади.  

 

Қўлланилиши

Фагести ошқозон – ичак трактининг юқорида санаб ўтилган микроорганизмлар ёки уларнинг мажмуаси чақирган касалликларни даволаш ва профилактикаси учун қўлланилади. Препарат қуйидаги барча ёшга оид ва юқори хавф гурухига кирувчи беморларда касалликларни даволашда қўлланилади: шигелоз, сальмонеллез, ич терлама, паратиф, дисбактериоз (ёки СРК), энтероколит, инфекцион колит, диспепсия.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Бактериофаг препаратини  мувафаққиятли қўллашнинг асаосий шарти, бу қўзғатувчининг фаготаъсирчанлигини аниқлаш ва препаратни эрта қўллашдир. Фагести оғиз орқали (per os)  ёки клизма (per rectum) шаклида ичга қўллаш учун мўлжалланган. Препарат касалликнинг илк аломатлари намоён бўлиши билан овқатдан 1 соат олдин, 5 -10 кун мобайнида қўллаш керак. 

Юқори терапевтик самарадорликка эришиш учун, даволаш вақтида, дори воситасини перорал қабул қилиш билан бирга, клизма (ректаль) орқали,   ичаклар бўшагандан кейин,  кунига бир махал қўллаш тавсия қилинади.

Дори воситасини дозалаш бўйича тавсиялар: 

ЁшPer os (ичга қабул)Per rectum (клизма орқали)
6 ойликкача5 мл дан кунига 1 марта5 мл дан кунига 1 марта
6 дан 12 ойлик5 мл дан кунига 2 марта10 мл дан кунига 1 марта 
1 ёшдан 3 ёшгача5 мл дан кунига 3 марта20 мл дан кунига 1 марта
3 ёшдан 8 ёшгача10 мл дан кунига 2-3 марта30 мл дан кунига 1марта
8 ёшдан юқори20 мл дан кунига 2-3 марта40 мл дан кунига 1 марта

 

Профилактика учун қабул қилиш учун тавсия қилинадиган дозалаш:

ЁшPer os
6 ойликкача5 мл дан кунига 1марта, хафтасига 3 марта
6 дан 12 ойлик5 мл дан кунига1 марта, хафтасига 3 марта
1 ёшдан 3 ёшгача10 мл дан кунига 1 марта, хафтасига 3 марта
3 ёшдан 8 ёшгача20 мл дан кунига 1 марта, хафтасига 3 марта
8 ёшдан юқори20 мл дан кунига 1 марта, хафтасига 3 марта

 

Ножўя таъсирлари

Бактериофаг препаратлари токсик таъсирга эга эмас. Фагести дори воситасини қўллаш билан боғлиқ ноҳуш таъсирлар ва реакциялар қайд этилмаган.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг бирон-бир компонентига ўта юқори сезувчанлик (гиперсезувчанлик).

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Дори воситаларини Бактериофаг дори воситаси билан ўзаро таъсири таърифланмаган.

Бактериофаг препаратларини бошқа дори воситалари билан қўллаш мумкин, шу жумладан антибактериал препаратлар билан хам. 

 

Махсус кўрсатмалар

Дори воситасини қўллашдан олдин  чайқатилсин. Препарат хиралашган бўлса қўллаш учун яроқсиз хисобланади. 

Агар жарохат жойига антисептик воситалар билан ишлов берилган бўлса, Бактериофаг препаратларини қўллашдан олдин  жарохатни стерил 0.9 %ли натрий хлорид эритмаси билан  ювиб ташлаш лозим.

Флаконни танлаш, очиш ва сақлашда қуйидаги қоидаларга амал қилиш лозим:

  • Қўлларни яхшилаб ювиш;
  • Флакон қопқоғини очишдан олдин, уни спиртли эритма билан ишлов бериш лозим;
  • Қопқоқни тиқинини олмасдан очиш лозим;
  • Дори воситасини очилган флакондан стерил шприц (тиқинни тешиш орқали) билан ториб олиш лозим;
  • Агар флаконни очиш жараёнида қопқоқ билан биргаликда тиқин хам очилиб кетган бўлса, уни стол устига ички қопламаси билан қўйиш керак эмас, флаконни очиқ холда қолдириш мумкин эмас; дори воситасини тортиб олгандан сўнг тиқин ёрдамида флаконни ёпиш зарур;
  • Очилган флаконни музлаткичда сақлаш лозим, музлатилмасин.

Флакон очилганидан сўнг,  сақлаш қоидаларига амал қилинган шароитда сақланган бўлса,  24 соат мобайнида ишлатиш  мумкин.

Хомиладорлик ва эмизиклик даври

Бактериофаг препаратларини хомиладорлик ва эмизиклик даврларида қўллаш мумкин.

Транспорт воситалари ва хавфли механизмларни бошқаришга дори воситасиниг таъсири хусусиятлари.  

Бактериофаг препаратлари автомобил бошқариш ва юқори диққат ва харакат реакциясини талаб қилувчи  иш бажариш фаолиятига хеч қандай таъсир кўрсатмайди. 

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани оиширилиб юборилиши

Бактериофаг препаратлари дозаси ортириб юборилиш аломатлари номаълум.

 

Чиқарилиш шакли

20 мл сиғимли  флаконларда тиббиёт шишасидан ишлаб чиқарилади.  4 та флакон картон қадоқда қўллаш учун йўриқнома билан.   

 

Сақлаш шароити

Препарат 2oС – 25oС температурада, қуруқ ёруғликдан сақланган  жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати 

2 йил. 

Агар бактериофаг дори воситаси хиралашган бўлса ишлатиш мумкин эмас.

 

Аптекалардан берилиш тартиби

Шифокор рецептисиз.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365