Skip to main content

Умкалор

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

Илова-варақа. Пациентлар учун маълумот.

УМКАЛОР

UMKALOR

ичга қабул қилиш учун эритма

 

Ушбу дори воситасини қабул қилишн бошлашдан олдин илова-варақани диққат билан ўқиб чиқинг!

  • Илова-варақани сақлаб қўйинг, Сизга уни яна ўқиб чиқиш керак бўлиши мумкин. 
  • Тўлиқроқ маълумотни Сиз шифокорингиз ёки фармацевтдан олишингиз мумкин. Агар зарур деб ҳисобласангиз, уларга маслаҳат учун мурожаат этинг.

 

Асосий физик-кимёвий хусусиятлари

Оч-жигаррангдан қизил-жигарранггача бўлган суюқлик.

 

Дори воситасининг таркиби

1 г эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 800 мг пеларгония очитковой (Pelargonium sidoides) илдизларининг экстракти (1:8-10);

экстрагент: этанол 11% (м/м);

бошқа ингредиентлар: глицерин 85%.

 

Дори шакли

Ичга қабул қилиш учун эритма

 

Фармакотерапевтик гуруҳи

Йўталда ва шамоллаш касалликларда қўлланадиган воситалар.

 

Қўлланилиши

Ўткир ва сурункали нафас йўлларининг ва қулоқ-томоқ-бурун соҳасининг инфекцияларида (бронхит, синусит, ангина, тонзиллит, ринофарингит) қўлланади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • фаол  ва ҳар қандай ёрдамчи моддаларга юқори сезувчанлик.
  • дори восита қўллашни етарли тажрибаси йўқлиги туфайли жигар оғир касалликларида қўллаш мумкин эмас.  

 

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Ҳозирги вақтгача бу ҳақидаги хабарлар йўқ.

Умкалор препаратини қон ивиши кўрсаткичларига таъсир қилиши мумкинлиги туфайли, бир вақтда қўлланилганда у варфарин каби билвосита антикоагулянтларнинг самарасига таъсир қилиш имкони инкор этилмайди.

Соғлом кўнгиллилар иштирокидаги плацебо-назоратланган икки томонлама яширин клиник тадқиқотлар Умкалор препарати ва пенициллин V орасида ўзаро таъсирни кўрсатмаган.

Агар Сиз ёки Сизнинг фарзандингиз бошқа дори воситаларини қабул қилаётган ёки яқин ўтмишда қабул қилган бўлсангиз, бу ҳақида шифокорингизга албатта хабар беринг.

 

Махсус огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари

Агар пациентнинг аҳволи бир хафта давомида яхшиланмаса, терини, кўз оқсилларини сарғайиши каби жигар фаолиятини бузилиши симптомлари ҳолатларида, бир неча кун давомида давом этаётган иситма, ҳансираш ёки қон аралаш балғам ажралган ҳолатларда пациент шифокорга мурожаат этиши лозим.

Препаратни эмизикли болаларда қўллаш бўйича етарли маълумотлар йўқлиги туфайли, Умкалорни 1 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Кичик ёшдаги (6 ёшгача) болаларни даволаш учун Умкалор препаратини қўллашни шифокор назорати остида амалга ошириш тавсия этилади.

Умкалор препаратида 12 х.% этанол мавжуд.

 

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллашнинг хавфсизлиги бўйича маълумотларнинг етарли эмаслиги туфайли, препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди.

 

Транспорт воситаларини бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Препаратни автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири ҳақида ҳеч қандай тадқиқотлар ўтказилмаган.

 

Дозалаш тартиби ва қўллаш усули

Бошқа кўрсатмалар бўлмаганида қуйида келтирилган препаратни қабул қилиш бўйича йўриқномага амал қилиш лозим.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар: 30 томчидан кунига уч марта;

6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар: 20 томчидан кунига уч марта;

1 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар: 10 томчидан кунига уч марта буюрилади

Эритмани эрталаб, кундузи ва кечқурун оз миқдордаги сув билан қабул қилиш лозим. Флаконни вертикал ҳолатда тутилсин, зарурати бўлганида тубига бироз урилсин.

Касалликни қайталанишни олдини олиш мақсадида Умкалор препарат билан даволашни касалликнинг симптомлари йўқолгандан кейин яна бир неча кун давом эттириш тавсия қилинади. Агар Сиз Умкалорни қабул қилишни унутган бўлсангиз, дозани икки марта оширманг, даволашни эса шифокор тавсия этганидек ёки ушбу йўриқномада тавсия этилганидек давом эттиринг.

 

Ножўя таъсирлари

Жуда тез-тез (≥1/10)

Тез-тез (≥1/100 – <1/10)

Тез-тез эмас (≥1/1000 – <1/100)

Кам ҳолларда (≥1/10000 – <1/1000)

Жуда кам ҳолларда (<1/10000)

Номаълум (мавжуд маълумотлар асосида тез-тезлигини аниқлаб бўлмайди).

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар:

тез-тез эмас: меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар;

кам ҳолларда: милклардан кучсиз қон кетиши.

Нафас, торакал ва медиастинал томонидан бузилишлар:

кам ҳолларда: бурундан кучсиз қон кетиши

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар/иммун тизими томонидан бузилишлар:

кам ҳолларда: ўта юқори сезувчанлик реакциялари.

Гепатобилиар бузилишлар:

Тез-тезлиги номаълум: турли генезли жигар функциясини бузилишлар; бу бузилишлар ва препаратни қўллаш орасида тўғридан-тўғри сабаб-оқибат боғлиқлиги аниқланмаган..

Агар Сиз ўзингизда ушбу йўриқномада санаб ўтилмаган ножўя кўринишларни аниқласангиз, бу ҳақида шифокорга хабар беринг.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Флакон очилгандан кейин яроқлилик муддати 6 ойни ташкил этади.

 

Сақлаш шароити

Болалар ололмайдиган жойда, 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Чиқарилиш шакли ва ўрами

20 мл ёки 50 мл дан препарат бураладиган қопқоқча билан томчилагич билан таъминланган тўқ шиша флаконда.

1 флакондан илова-варақа билан картон қутига жойланади.

 

Бериш тартиби

Рецептсиз берилади.

Улашиш: