• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Yetkazib berish xizmati
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Yetkazib berish xizmati
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Умкалор

Home Йўриқномалар Умкалор
Улашиш:

Илова-варақа. Пациентлар учун маълумот.

УМКАЛОР

UMKALOR

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

 

Ушбу дори воситасини қабул қилишн бошлашдан олдин илова-варақани диққат билан ўқиб чиқинг!

  • Илова-варақани сақлаб қўйинг, Сизга уни яна ўқиб чиқиш керак бўлиши мумкин. 
  • Тўлиқроқ маълумотни Сиз шифокорингиз ёки фармацевтдан олишингиз мумкин. Агар зарур деб ҳисобласангиз, уларга маслаҳат учун мурожаат этинг.

 

Асосий физик-кимёвий хусусиятлари

Думалоқ, қизғиш-жигарранг, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

 

Дори воситасининг таркиби

Плёнка қобиқ билан қопланган 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 20 мг Пеларгония очитковой (Pelargonium sidoides) илдизларининг қуритилган суюқ экстракти (1:8-10), экстрагент: этанол 11 х.%.

ёрдамчи моддалар: мальтодектрин; микрокристалл целлюлоза; лактоза моногидрати; натрий кросакрмелоза; чўктирилган кремний; магний стеарати;

қобиғининг таркиби: гипромелоза 5 мПа; макрогол 1500, темир (II) оксиди Е 172; темир (III) оксиди Е 172; титан диоксиди Е 171; тальк; кўпикка қарши эмульсия.

 

Дори шакли

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

 

Фармакотерапевтик гуруҳи

Йўталда ва шамоллаш касалликларда қўллаш учун воситалар.

АТС коди R05

 

Қўлланилиши

Ўткир ва сурункали нафас йўлларининг ва қулоқ-томоқ-бурун соҳасининг инфекцияларида (бронхит, синусит, ангина, тонзиллит, ринофарингит) қўлланади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • фаол ва ҳар қандай ёрдамчи моддаларга юқори сезувчанликда.
  • дори восита қўллашни етарли тажрибаси йўқлиги туфайли жигар оғир касалликларида қўллаш мумкин эмас.  

 

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Препаратнинг ўзаро таъсири ҳақидаги маълумотлар ҳозирги вақтгача номаълум.

Умкалор препаратини қон ивиши кўрсаткичларига таъсир қилиши мумкинлиги туфайли, бир вақтда қўлланилганда у варфарин каби билвосита антикоагулянтларнинг самарасига таъсир қилиш имкони инкор этилмайди.

Соғлом кўнгиллилар иштирокидаги плацебо-назоратланган икки томонлама яширин тадқиқотлар Пеларгония экстракти ва пенициллин V орасида ўзаро таъсирни кўрсатмаган.

 

Махсус огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари

Агар пациентнинг аҳволи бир ҳафта давомида яхшиланмаса, бир неча кун давомида давом этаётган иситма, ҳансираш ёки қон аралаш балғам ажралган ҳолатларда пациент шифокорга мурожаат этиши лозим.

Галактозани ўзлаштираолмаслик, лактаза танқислиги ёки глюкозо-галактоз мальабсорбцияси синдроми каби кам учрайдиган наслий касалликлари бўлган пациентларда препаратни қўллаш тавсия этилмайди.

 

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллашнинг хавфсизлиги бўйича маълумотларнинг етарли эмаслиги туфайли, препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди.

 

Транспорт воситаларини бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Препаратни автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири ҳақида ҳеч қандай тадқиқотлар ўтказилмаган.

 

Дозалаш тартиби ва қўллаш усули

Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар: плёнка қобиқ билан қопланган 1 таблеткадан кунига 3 марта (эрталаб, кундузи ва кечқурун) буюрилади.

6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга: плёнка қобиқ билан қопланган 1 таблеткадан кунига 2 марта (эрталаб ва кечқурун) буюрилади.

Умкалорни чайнамасдан, оз миқдордаги суюқлик билан қабул қилиш тавсия этилади.

Бундан ташқари, қайталанишни олдини олиш мақсадида препарат билан даволашни касалликнинг симптомлари йўқолгандан кейин яна бир неча кун давом эттириш тавсия этилади. 

6 ёшгача бўлган болаларда Умкалорни қўллаш тавсия этилмайди, чунки бу дори шакли ушбу ёшдаги гуруҳга тўғри келмайди.

 

Ножўя таъсирлари

Жуда тез-тез (≥1/10)

Тез-тез (≥1/100 – <1/10)

Тез-тез эмас (≥1/1000 – <1/100)

Кам ҳолларда (≥1/10000 – <1/1000)

Жуда кам ҳолларда (<1/10000)

Номаълум (мавжуд маълумотлар асосида тез-тезлигини аниқлаб бўлмайди)

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар:

тез-тез эмас: меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар;

кам ҳолларда: милклардан кучсиз қон кетиши

Нафас, торакал ва медиастинал томонидан бузилишлар:

кам ҳолларда: бурундан кучсиз қон кетиши

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар/ иммун тизими томонидан бузилишлар:

кам ҳолларда: ўта юқори сезувчанлик реакциялари

Гепатобилиар бузилишлар:

тез-тезлиги номаълум: турли генезли жигар функциясини бузилишлари; бу бузилишлар ва препаратни қўллаш орасида тўғридан-тўғри сабаб-оқибат боғлиқлиги аниқланмаган. 

 

Яроқлилик муддати

5 йил.

 

Сақлаш шароити

Препарат махсус сақлаш шароитларини талаб этмайди. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

 

Ўрами ва унинг ичидагиси

Плёнка қобиқ билан қопланган 15 таблеткадан ПВХ/ПВДХ ва алюмин фольгали блистерда. Плёнка қобиқ билан қопланган 15 ёки 30 таблеткадан илова-варақаси билан картон қутига жойланади.

 

Бериш тартиби

Рецептсиз берилади.

Улашиш:
0
39 Views
ОлдингисиУмкалор03.04.2021
Ундевит03.04.2021Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Умкалор
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.