Skip to main content

Ундевит

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА 

УНДЕВИТ

 

Препаратнинг савдо номи: Ундевит

Гуруҳлаш номи: Поливитаминлар.

Дори шакли: Драже.

Бир драже таркиби:  

Фаол субстанцияларлар:

Аскорбин кислотаси – 0,075000 г

Никотинамид – 0,020000 г

Аьфа-токоферол ацетати (Е витамини) – 0,010000 г

Рутин – 0,010000 г

Кальций пантотенати – 0,003000 г

Пиридоксин гидрохлориди – 0,003000 г

Тиамин хлориди – 0,002000 г

Рибофлавин – 0,002000 г

Ретинол пальмитати (А витамини) – 0,001817 г 

  (3300 ХБ) 

Фолат кислотаси – 0,000070 г

Цианокобаламин – 0,000002 г

Ёрдамчи моддалар:

Сахароза (қанд) – 0,772612 г

Крахмал патокаси – 0,049350 г

Буғдой уни – 0,049200 г

Тальк – 0,001380 г

Кунгабоқар мойи – 0,000260 г

Асалари мумии – 0,000260 г

Озуқа ароматизатори «Апельсин 508» – 0,000049 г

Драже массаси: – 1,000 г

 

Таърифи: Сариқ-тўқ сариқ рангли кучсиз ўзига хос ҳидли, шарсимон шаклли драже.

 

Фармакотерапевтик гуруҳи: Поливитамин

 

АТХ коди: [A11BA]

 

Фармакологик хусусиятлари

Препаратнинг фармакологик таъсири унинг таркибига кирувчи витаминларнинг хусусиятлар билан боғлиқ. Ундевит препаратида А, В, Е, С ва Р гуруҳи витаминларини бирга қўшиш учун асос, уларнинг организмга физиологик таъсирини синергизми бўлиб, бунда фақат у ёки бу витаминларни бўлишигина эмас, балки уларнинг миқдорий нисбати ҳам муҳимдир.

 

Қўлланилиши

Гиповитаминозларда; моддалар алмашинувини яхшилаш учун; антибиотикларни қўллашда; ўтказилган касалликлардан кейинги соғайиш даврида, юқори жисмоний ва ақлий юкламаларда; кекса ва қарилик ёшида моддалар алмашинувини яхшилаш учун қўлланади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, болалар, ҳомиладорликнинг I уч ойлигида қўллаш мумкин эмас. 

Жигарнинг оғир шикастланишларида, меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллигида эҳтиёткорлик билан қўлланади.

 

Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Бир драже ҳомиланинг нормал ривожланиши ва ҳомиладор аёлнинг соғлиғини тутиб туриш учун керак бўлган витаминларга суткалик эхтиёжни тўлдиришни таъминлайди.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овқатдан кейин қўлланади. Гиповитаминозларни олдини олиш мақсадида катталарга суткада 1 дражедан тавсия қилинади.

Соғайиши даврида, моддалар алмашинувини яхшилаш учун, юқори жисмоний ва ақлий юкламаларда суткада 2-3 драже. 

Даволаш курси 20-30 кун. Курслар орасидаги танаффуслар 1-3 ой.

Шифокор тавсияси бўйича қайта курслар ўтказилади.

 

Ножўя таъсири

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

 

Дозани ошириб юборилиши

А витаминининг дозасини ўткир ошириб юборишнинг симптомлари (300000 ТБ дан 1 млн ТБ гача дозани бир марта қабул қилгандан кейин 6 соат ўтгач ривожланади): уйқучанлик, ҳолсизлик, диплопия, бош айланиши, кучли бош оғриғи, кўнгил айниши, оғир қусиш, диарея, таъсирчанлик, остеопороз, милклардан қон кетиши, оғиз шиллиқ қаватини қуриши ва яра пайдо бўлиши, лабларни, терини кепакланиши (айниқса кафтларни), қўзғалиш, онгни чалкашиши. Клиникаси қайтувчан. Даволаш: препаратни бекор қилиш; симптоматик даволаш.

 

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсри

Дозани ошириб юборилишидан сақланиш учун бир вақтда бошқа поливитамин мажмуаларини қабул қилиш тавсия этилмайди.

 

Махсус кўрсатмалар

Сийдик сариқ рангга бўялиши мумкин, бу умуман зарарсиз ва препаратда рибофлавиннинг борлиги билан тушунтирилади.

Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилмайди.

 

Чиқарилиш шакли:

Драже. 50 дражедан полимер банкаларда. 

 

Сақлаш шароити:

Ёруғликдан химояланган, +25°С юқори бўлмаган ҳароратда.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати: 

1 йил. 

Ўрамида кўрсатилган муддатидан тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз берилади.

Улашиш: