Skip to main content

Тутукон

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ТУТУКОН

TUTUKON®

 

Препаратнинг савдо номи: Тутукон®

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун эритма – ўсимлик ингредиентларининг дистилляциясидан олинадиган гидролат.

Таркиби:

Фаол моддалар:

Ичга қабул қилиш учун 100 мл эритма таркибига киради:

Дала қирқ бўғими: пояси 570 мг

Қизил торичник: ўсимлик бутунлигича 330 мг

Болдо: барглари 280 мг

Анжир опунцияси (кактуc): гуллари 170 мг

Торбаргли железница: гулловчи қисмлари 170 мг

Доривор розмарин: барглари 170 мг

6-yillik-qizil-jenshen

Бермуд ўти (пальчатник): илдизи 170 мг

Доривор лимонўти: барглари 170 мг

Ёрдамчи модда: натрий метилпарабен.

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки бироз товланувчи, ўзига хос ҳидли суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: урологияда қўлланадиган воситалар, шу жумладан турли препаратлар мажмуалари. 

АТХ коди: G04BX50.

 

Фармакологик хусусиятлари

Сийдик ҳайдовчи, спазмолитик, литолитик, яллиғланишга қарши, антибактериал, сафро ҳайдовчи ва антиоксидант самараларга эга бўлган ўсимликлардан олинган мажмуавий препарат. Организмдан сийдик кислотаси, токсинлар ва оғир металл тузларини чиқарилишига ёрдам беради.

 

Қўлланилиши

  • Буйракларда тузларни (уратлар, оксалатлар, фосфатлар, карбонатлар) ортиқча ҳосил бўлиши.
  • Майда уролитиаз.
  • Тошлар олиб ташланганидан кейин тош ҳосил бўлишини қайталанишини олдини олиш.
  • Подагра.
  • Сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари: цистит, уретрит, пиелонефрит.
  • Дизурик кўринишлар.
  • Сийдик ва сафро чиқариш йўлларининг спазмлари.
  • Спастик колит.
  • Интоксикациянинг ҳар хил турлари (доривор, алкоголли, наркотик, овқатли заҳарланишлар.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат ичга, овқатдан 30 минут олдин кунига 3 марта қабул қилинади, даволаш дозалари:

ЁшДозалаш
Мактабгача ёшдаги болалар5-10 мл дан кунига 3 марта
Мактаб ёшидаги болалар15 мл дан кунига 3 марта
Катталар45 мл дан кунига 3 марта
Ҳомиладорлар20 мл дан кунига 3 марта

Препаратни қабул қилиш давомийлиги 2-4 ҳафта давомида.

Доза шифокор томонидан тўғриланиши мумкин.

 

Ножўя таъсирлари 

Тавсия қилинган дозалар буюрилганида ножўя таъсирлари кузатилмаган.  

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг қандай бўлмасин компонентига юқори сезувчанлик. 

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа препаратлар билан ўзаро таъсири аниқланмаган.

 

Махсус кўрсатмалар:

Агарда Сиз препаратни қабул қилиш вақтини ўтказиб юборган бўлсангиз, кейинги қабулда дозани иккилантириш мумкин эмас. 

Ҳомиладорликда ва болаларда қўллаш:

Тутуконни ҳомиладорлик вақтида ва 12 ёшгача бўлган болаларда фақат шифокорнинг буюриши бўйича қўллаш мумкин.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. 

 

Чиқарилиш шакли

300 ва 600 мл дан эритма флаконларда, пластик ўлчов стаканчаси билан.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ва намликдан ҳимояланган жойда, хона ҳароратида сақлансин. 

 

Яроқлилик муддати

5 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: