Skip to main content

Тыквелик

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ТЫКВЕЛИК

TIKVELICUM

 

Препаратнинг савдо номи: Тыквелик 

Таъсир этувчи модда: қовоқ уруғи мойи 

Дори шакли: капсулалар

Таркиби: 

бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: қовоқ уруғи мойи – 500 мг;

ёрдамчи моддалар: желатин, глицерин, метилпарагидроксибензоати, тозаланган сув.

Таърифи: капсула ичидагиси: яшил-қўнғир рангли, ўзига хос ҳидли мойсимон суюқлик. Чўкма бўлишига йўл қўйилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Простата безининг хавфсиз гиперплазиясини даволаш учун воситалар.

АТХ коди: G04CX

 

Фармакодинамикаси

Ўсимликлардан олинган воситадир. Қовоқдан олинадиган биологик фаол моддаларни (каротиноидлар, токофероллар, стеринлар, фосфатидлар, флавоноидлар, В1, В2, С, Р, РР, F витаминлари тўйинган, тўйинмаган ёғ кислоталари – пальмитин, стеарин, олеин, линолинли, арахидон) сақлайди. Меъда ярасига қарши, гепатопротектор ва сафро ҳайдовчи таъсирларни намоён қилади. Простата бези хужайраларини пролиферациясини пасайтиради. Яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. 

Қовоқ уруғи тасмали гельминтларга нисбатан (шу жумладан қорамол, чўчқа, қил бошли гижжа, кенг лентец) гельминтларга қарши фаолликка эга. 

 

Қўлланилиши

Ичга қабул қилиш учун: гепатит, жигарнинг ёғли дистрофияси, холецистохолангит, сафро чиқарувчи йўлларни дискинезияси, гастрит, жиғилдон қайниши, меъда ва ўн икки бармоқли ичакнинг яра касаллиги, колит, энтероколит, геморрой, атеросклероз,простатит, простата безининг хавфсиз дисплазияси, бачадон бўйнини эрозиясини мажмуавий даволаш фонида. Турли тасмали гижжаларни ташувчанликда даволаш ва олдини олиш учун.

Сиртга ва маҳаллий қўллаш учун: герпес, дерматит, диатез, псориаз, экзема, куйишлар ва куйиш касаллиги, пародонтозда қўлланилади. 

 

Қўллаш усули ва дозалари

Простата бези касалликларида: 2 капсуладан суткада 3 марта 4 ҳафта давомида, сўнгра- 1 капсуладан суткада 3 марта қўлланилади. Қон айланиши аъзолари касалликларини даволаш ва олдини олиш учун-2 капсуладан суткада 3 марта 2 ой давомида,сўнгра 1 капсуладан суткада 3 марта. Препаратни овқатдан кейин, илиқ сув билан қўллаш тавсия этилади. Капсулани оғизда тутмасдан тез ютиш лозим, чунки капсула қобиғи желатинини шиши туфайли, капсула ёпишқоқ бўлиб қолиши мумкин, бу ютишни қийинлаштиради.

 

Ножўя таъсирлари

Алоҳида ҳолларда узоқ қўлланганда суюқ ич кетиши, диарея, ўта юқори сезувчанлик реакциялари кузатилиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Таърифланмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Кучсиз антитромботик таъсири туфайли препаратни гемофилияси бўлган ёки гемморагияга мойиллиги билан бошқа касалликлари бўлган пациентларда, шунингдек антикоагулянларни (варфарин, аценокумарол) қабул қилаётган шахсларга эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Бундай пациентларда қон ивиши кўрсаткичларини аниқ интерваллар билан лабаратор назоратини ўтказиш зарур (одатда ҳар 2-3 ойда). Жарроҳлик аралашувларни ўтказишдан камида 4 кун олдин препаратни қўллашни тўхтатиш тавсия этилади. Препарат простата безини катталашиши билан боғлиқ бўлган симптомлар яққоллигини камайтиради, бироқ унинг ўлчамига таъсир кўрсатмайди. 

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши.

Ҳомиладорлик даврида ва эмизикли аёлларда препаратни қўллашга таълуқли маълумот йўқ, шунинг учун препаратни ушбу даврда қўллаш тавсия этилмайди.

Болалар.

Кўрсатмаларга кўра препаратни болаларда қўлланилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиши аниқланмаган. Юқори дозаларни доимий равишда қўлланганда ножўя самараларни хавфи ошиши мумкин.

 

Чиқарилиш шакли

Капсулалар 500 мгдан. 10 капсуладан ПВХ пленкали ва печатли лакланган алюмин фольгали контур уяли ўрамларда.

2, 5, 6 контур уяли ўрамлар давлат ва рус тилларидаги тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида жойланган.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. 

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: