Skip to main content

Цефтризоне-ТЗ 562,5, Цефтризоне-ТЗ 1125

Улашиш:
  Reading time 15 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЦЕФТРИЗОНЕ-ТЗ 562,5

CEFTRIZONE-TZ 562,5

ЦЕФТРИЗОНЕ-ТЗ 1125

CEFTRIZONE-TZ 1125

 

Препаратнинг савдо номи: Цефтризоне-ТЗ 562,5, Цефтризоне-ТЗ 1125

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): цефтриаксон натрий, тазобактам натрий.

Дори шакли: инъекция учун эритма тайёрлаш учун кукун.

Таркиби:

1 флакон қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

цефтриаксон натрий (цефтриаксонга эквивалент) – 500 мг ва 1000 мг,

тазобактам натрий (тазобактамга эквивалент) – 62,5 мг ва 125 мг;

эритувчи: инъекция учун сув – мувофиқ 5 мл ва 10 мл.

6-yillik-qizil-jenshen

Таърифи: оқ рангдан оч сариқ ранггача бўлган кристалл кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антибиотиклар (цефалоспоринлар гуруҳи).

АТХ коди: J01DA13.

Фармакологик ҳусусиятлари

Цефтриаксон – учинчи авлод цефалоспорини. Цефтриаксон бактерицид таъсирга эга, пенициллин-боғловчи протеинлардан бири ёки бир нечтаси билан бирикиш орақали боғланиб, бактерияларнинг фаол бўлинаётган ҳужайра деворларининг синтезини ингибирлайди. Ушбу протеинлар бактерияларнинг ҳужайра мембраналари билан боғланган ва эҳтимол уларни синтезида иштирок этади. Ҳужайра деворида нуқсонлар ҳосил бўлишини натижаси ҳужайрадаги осмотик босимни ностабил холатига келади. Бактерия ҳужайралари уникал пенициллин-боғловчи протеинлар тўпламига эга. Бактерияларни ҳар хил турлари учун пенициллинни боғловчи протеинларга цефтриаксоннинг яқинлиги, препаратнинг антимикроб фаоллик доираси билан боғлиқ. Шунингдек цефалоспоринлар, пенициллинлар каби ҳужайраларни бўлинишига жавобгар фермент муреин гидролаза ингибиторининг ҳусусиятини пасайтириш орқали бактерияларнинг ҳужайра деворларини парчаланиш тезлигини ошириши мумкин. Ушбу фермент бактерияларнинг хужайра деворларининг бутунлигини парчалаши мумкин.

Тазобактам – пенициллинат сульфон, тузилиш жиҳатидан сульбактамга ўхшаш. Бета-лактамазани ингибитори бўлиб, пенициллинлар ва цефалоспоринлар каби ушбу фермент таъсири остида парчаланадиган кўпчилик препаратлар билан синергизм намоён қилади. Тазобактам клавулан кислотаси ингибирлаши мумкин бўлган барча бета-лактамазаларни ингибирлайди, бундан ташқари, Morganella morganii, Citrobacter freundii, Enterobacter cloacae, Serratia marcescens ва Pseudomonas aeruginosa бактерияларнинг индуцияланган ферментларига нисбатан маълум бир фаолликка эга. Тазобактам бошқа бета-лактамазаларга нисбатан кучсиз фермент индуктори ҳисобланади.

Цефтриаксон ва тазобактам мажмуаси

Тазобактам ва цефтриаксонни мажмуаси цефтриаксонга сезгир барча микроорганизмларга нисбатан фаолдир. Бундан ташқари, мажмуа турли микроорганизмларга нисбатан препаратнинг алоҳида компонентлари билан солиштирганда синергизм (минимал ингибирловчи концентрацияларни пасайиши) намоён қилади.

Грамманфий аэроблар: Acinetobacter calcoaceticus, Enterobacter aerogenes, Enterobacter cloacae, Escherichia coli, Haemophilus influenzae (жумладан, ампициллинга чидамли ва бета-лактамаза ишлаб чиқарадиган штаммлари), Haemophilus parainfluenzae, Klebsiella oxytoca, Klebsiella pneumonia, Moraxella catarrhalis (бета-лактамаза ишлаб чиқарадиган штаммлари), Morganella morganii Neisseria gonorrhoeae (шу жумладан, пенициллиназа ишлаб чиқарадиган ва ишлаб чиқарувчи штаммлар), Neisseria meningitides, Proteus mirabilis, Proteus vulgaris, Serratia marcescens.

Цефтриаксон Pseudomonas aeruginosa га нисбатан ҳам фаол.

Юқорида кўрсатилган микроорганизмларнинг кўпчилик штаммлари одатда бошқа антибиотикларга, масалан, пенициллинлар, цефалоспоринлар ва аминогликозидларга нисбатан чидамли, цефтриаксонга нисбатан эса сезувчандир.

Граммусбат аэроблар: Staphylococcus aureus (шу жумладан, пенициллиназа ишлаб чиқарувчи штаммлари), Staphylococcus epidermidis, Streptococcus pneumonia, Streptococcus pyogenes, Viridans group streptococci.

Метициллинга чидамли стафилококклар цефалоспоринларга, жумладан цефтриаксонга ҳам чидамлидир.

Анаэроблар: Bacteroides fragilis, Clostridium species, Peptostreptococcus species.

Clostridium difficile нинг кўпчилик штаммлари цефтриаксонга чидамли.

Аэроб грамманфий микроорганизмлар: Citrobacter diversus, Citrobacter freundii,

Providencia species (жумладан, Providencia rettgeri), Salmonella species (жумладан, Salmonella typhi), Shigella species.

Аэроб граммусбат микроорганизмлар: Streptococcus agalactiae, Prevotella (Bacteroides) bivius, Porphyromonas (Bacteroides) melaninogenicus.

Listeria monocytogenes ва менингитни чақирувчи пенициллинга чидамли S. pneumoniae га нисбатан кам фаол.

Фармакокинетикаси

Плазмадаги цефтриаксоннинг максимал концентрацияга юборилганидан сўнг 30 минут давомида эришилади. Цефтриаксон сийдикда юқори концентрацияларга эришади. Умуман олганда цефтриаксоннинг 33-67% ўзгармаган ҳолда чиқарилади, қолган қисми эса сафро ва аҳлат билан чиқарилади. 1 г цефтриаксон вена ичига юборилганидан сўнг ўртача концентрацияси сафрода 581 мкг/мл ва плазмада 62,1 мкг/мл ни ташкил қилади. Ярим чиқарилиш даври 8,7 соатни ташкил қилади. Цефтриаксон плазма оқсиллари билан 98% боғланади. Цефтриаксон гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади. Перитонеал ва гемодиализда организмдан чиқарилмайди.

Тазобактам фармакологик ва антибактериал фаолликка эга бўлмаган ягона метаболитгача метаболизмга учрайди. Тазобактам калава фильтрацияси ва найчалар секрецияси йўли билан буйраклар орқали чиқарилади. Тазобактам ва унинг метаболити асосан буйраклар орқали чиқарилади, юборилган дозанинг 80% ўзгармаган ҳолда, қолган қисми ягона метаболит кўринишида чиқарилади. Тазобактам шунингдек ўт-сафрога ҳам чиқади. Тазобактам плазма оқсиллари билан тахминан 30% боғланади. Тазобактамнинг метаболитларини оқсиллар билан боғланиши аҳамиятсиз даражада бўлади. Тазобактам организмнинг тўқима ва суюқликларига, шу жумладан ичакнинг шиллиқ қавати, ўт пуфаги, ўпка, аёлларнинг репродуктив аъзолари (бачадон, тухумдонлар, бачадон найлари), ҳужайралараро суюқлик ва ўт-сафрога кенг тарқалади.

Қўлланилиши

Препаратга чидамли бактерияларнинг ривожланишини пасайтириш ва цефтриаксон ва тазобактамнинг самарадорлигини тутиб туриш учун, препаратни фақат сезгир микроорганизмлар чақирган инфекцияларни даволаш учун қўллаш керак. Цефтриаксон натрий ва тазобактамнинг мажмуасини қуйидаги ҳолатларда қўллаш кўрсатилган:

  • Юқори ва қуйи нафас йўллари ва ЛОР-аъзоларининг инфекцион-яллиғланиш касалликлари (шу жумладан ўткир ва сурункали бронхит, пневмония, касалхонадан ташқари пневмония, ўпка абсцесси, плевра эмпиемаси, ўрта қулоқни ўткир бактериал отити);
  • Тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекцион-яллиғланиш касалликлари;
  • Сийдик жинсий аъзоларнинг инфекцион-яллиғланиш касалликлари (пиелит, ўткир ва сурункали пиелонефрит, цистит, простатит, эпидидимит ва бошқ.);
  • Суяк ва бўғимлар, юз-жағ соҳасининг инфекцион-яллиғланиш касалликлари;
  • Қорин бўшлиғи аъзоларининг инфекцион-яллиғланиш касалликлари (перитонит, холецистит, панкреатит ва бошқ.);
  • Асоратланмаган гонорея, шу жумладан пенициллиназа ишлаб чиқарувчи микроорганизмлар чақирган гонорея;
  • Сепсис ва бактериал септицемия;
  • Бактериал менингит ва эндокардит;
  • Юмшоқ шанкр ва сифилис;
  • Лайма касаллиги (спирохетоз);
  • Сальмонеллез ва сальмонелла ташувчилар;
  • Иммунитети сусайган пациентлардаги инфекциялар;
  • Операциядан кейинги инфекцион асоратларни олдини олиш.

Операциядан кейинги инфекцион асоратларни олдини олиш: операциядан олдин препаратни (цефтриаксон) юбориш операциядан кейинги инфекциялар ҳавфини камайтириши мумкин. Операция ўтказиладиган пациентлар (масалан, вагинал абдоминал гистерэктомия, ҳавф гуруҳидаги пациентларида сурункали калькулез холециститдаги холецистэктомия, антимикроб препаратлар юборишни талаб қилмайдиган ўткир холецистит, обструктив сариқлик ёки ўт-сафро йўлларига тошларни тиқилиб қолиши ва бошқ.) инфекцияни ривожланишига нисбатан потенциал ҳавфли ҳисобланадилар. Шунингдек, операция майдони жиддий ҳавф солиши мумкин бўлган пациентлар (масалан, аорта-коронар шунтлаш вақтида) ҳам инфекцияни ривожланишига нисбатан потенциал хавфли ҳисобланадилар.

Қўллаш усули ва дозалари

Болалар: Жиддий инфекцияларни даволаш учун тавсия қилинган доза 50-75 мг/кг ни (цефтриаксонга ҳисоблаганда) ташкил қилади, иккига бўлиб ҳар 12 соатда юборилади. Умумий суткалик доза 2 г (цефтриаксонга ҳисоблаганда) дан ошмаслиги керак. 2 ҳафтагача бўлган янги туғилган чақалоқлар учун суткалик доза 20-50 мг/кг ни ташкил қилади. Ўткир бактериал ўрта қулоқ отитини даволаш учун тавсия қилинган бир марталик доза 50 мг/кг (аммо цефтриаксонга ҳисоблаганда 1 г дан кўп эмас) мушак ичига юборилади.

Катталар: Катталар учун одатдаги доза 1000/125 мг цефтриаксон/тазобактамни ташкил қилади, инфекциянинг оғирлигига қараб суткада 1-2 марта юборилади. Умумий суткалик доза 4 г дан (цефтриаксонга ҳисоблаганда) ошмаслиги керак.

Операциядан олдин юбориш учун (операциядан кейинги асоратларни олдини олиш учун) 1 г цефтриаксонга тенг бўлган дозани жарроҳлик аралашувидан 30 минут – 2 соат олдин вена ичига бир марта юбориш тавсия қилинади. Цефтриаксон билан даволашни инфекцияни симптомлари ўтиб кетганидан кейин камида 2 кун давомида юбориш керак. Одатда даволашни давомийлиги 4-14 кунни ташкил қилади; инфекцияни оғирлигига қараб даволаш муддатини узайтириш талаб қилиниши мумкин. Streptococcus pyogenes чақирган инфекцияларни даволашда, даволашни камида 10 кун давом эттириш керак. Цефтриаксон эритмаси қуйида келтирилган кўрсатмаларга мувофиқ тайёрланган сўнг вена ичига секин инъекция ёки инфузия қилиш ёки мушак ичига юбориш мумкин.

Қўллаш бўйича кўрсатмалар

Вена ичига оқим билан юбориш учун препарат инъекция учун стерил сувда, натрий хлорид эритмасида ёки декстроза эритмасида 1:10 нисбатда, мушак ичига юбориш учун 1% ли лидокаин эритмасида эритилади. Цефтриаксон препаратини тегишли эритувчида (инъекция учун сув, натрий хлорид эритмаси, декстроза эритмаси) суюлтириш қуйидаги жадвалда келтирилган.

Дозаси (цефтриаксонга ҳисоблаганда)250 мг500 мг1000 мг
Вена ичига юбориш учун эритувчини миқдори (мл)2,44,89,6
Мушак ичига юбориш учун эритувчини миқдори (мл) (1% лидокаин гидрохлорид эритмаси)0,5-0,91,0-1,83,6

Вена ичига инъекцияни камида 2-4 минут давомида юбориш керак.

Вена ичига инфузияни камида 30 минут давомида юбориш керак.

Препарат 1% ли лидокаин эритмасида эритилганидан сўнг тайёр эритмани чуқур мушак ичига юбориш керак. 1 г дан ортиқ дозаларни (цефтриаксонга ҳисоблаганда) 2 га бўлиш ва 12 соат интервал билан юбориш керак.

Тайёрланган эритмани дархол ишлатиш керак.

Цефтриаксон препаратини эритиш ёки тайёр эритмани вена ичига юбориш учун суюлтириш учун кальция сақловчи эритмаларни (масалан, Рингер эритмаси ёки Гартман эритмаси) ишлатиш мумкин эмас. Бу чўкма ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин.

Ножўя таъсирлари

Цефтриаксон ва тазобактам мажмуаси одатда яхши ўзлаштирилади.

Препарат қўлланганида қуйидаги ножўя реакциялар ривожланиши мумкин:

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик, тиришишлар (буйрак етишмовчилигида), эшитишни бузилиши;

Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, қабзият, метеоризм, анорексия, қорин оғриғи ва спазмлари, таъм билишни бузилиши, стоматит, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватида яраларни пайдо бўлиши, оғиз бўшлиғи кандидози, глоссит, сохта мембраноз колит, дисбактериоз;

Жигар томонидан: трансаминазалар, ишқорий фосфатаза, ЛДГ ёки билирубиннинг фаоллигини транзитор ошиши, жигар фаолиятининг бузилиши, холестаз;

Қон тизими томонидан: гемоглобин ва гематокритни пасайиши, транзитор эозонофилия, нейтропения, лейкопения, апластик ва гемолитик анемия, тромбоцитопения, агранулоцитоз, гипопротромбинемия, протромбин вақтини узайиши, плазмада қонни ивиш омиллари (II, VII, IX, X) даражасини пасайиши;

Сийдик-жинсий тизим томонидан: буйраклар фаолиятини бузилиши, интерстициал нефрит, дизурия, вагинит, уролитиаз, нефролитиаз, оралиқни қичишиши, қон зардобида креатинин ва/ёки мочевина азотини ошиши;

Аллергик реакциялар: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, тери тошмалари, қичишиш, аллергик пневмонит, аллергик дерматит, эшакеми, экзантема, Квинке шиши, кам ҳолларда – иситма ёки этни увишиши, зардоб касаллиги, анафилактик шок, бронхоспазм. Бошқа препаратларни қўллашдаги каби алоҳида ҳолларда тери томонидан кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми, Лайелл синдроми каби ножўя реакциялар кузатилиши мумкин;

Маҳаллий реакциялар: инъекция қилинган жойда оғриқ ёки инфильтрат, вена ичига юборилганидан сўнг тромбофлебит бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Цефалоспоринлар ва бета-лактамаза ингибиторларига (шу жумладан, пенициллинларга, карбапенемларга) юқори сезувчанлик. Ҳомиладорлик (I уч ойлик), эмизиш даври.

Эҳтиёткорлик билан: янги туғилган чақалоқларда гипербилирубинемия, чала туғилган чақалоқлар, буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги, носпецифик ярали колит, антибактериал воситаларни қўллаш билан боғлиқ бўлган энтерит ёки колит, ҳомиладорлик, эмизиш даври.

Дориларнинг ўзаро таъсири

НЯҚВ ва тромбоцитлар агрегациясини бошқа ингибиторлари билан бир вақтда қўлланганида қон кетишининг эҳтимоли ошади.

Диуретиклар ва аминогликозидлар цефтриаксоннинг нефротоксик самарасини кучайтирадилар.

Препарат аминогликозидлар, флуконазол, лабеталол, ванкомицин, пентамидин, кальция сақловчи эритмалар билан фармацевтик жиҳатдан номутаносиб.

Махсус кўрсатмалар

Бактериал инфекция тасдиқланмаганида, шунингдек профилактик мақсадда цефтриаксонни буюриш мақсадга мувофиқ эмас, чунки бундай ҳолда препаратга чидамли бактерияларни ривожланиш ҳавфи ошади.

Артериал гипертензияда ва сув-электролит мувозанати бузилганида плазмада натрийни даражасини текшириш керак. Препарат узоқ вақт буюрилганида қонни цитологик таҳлил қилиш керак, дисбактериоз ривожланиши мумкинлигини инобатга олиш керак.

Цефтриаксон билан даволашни бошлашдан олдин пациентда цефалоспоринлар, пенициллинлар ва бошқа препаратларга аллергик реакциялар бўлганлигини аниқлаш керак. Бу препаратни пенициллинга сезувчан пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Жиддий юқори сезувчанлик реакциялари пайдо бўлганида тери остига эпинефринни юбориш ва бошқа тегишли даволаш чораларини кўриш керак.

Clostridium difficile чақирган диарея антибактериал препаратлар, шу жумладан цефтриаксон олган деярли барча пациентларда кузатилади ва енгил даражадан оғир даражагача бўлиши мумкин.

Гемолитик анемия цефалоспоринлар, шу жумладан цефтриаксон/тазобактам олган пациентларда кузатилиши мумкин. Гемолитик анемияни оғир ҳоллари ҳам катталар, ҳам болалар даволанганда кузатилган. Агарда пациентда цефтриаксон юборилгандан сўнг анемия ривожланган бўлса (цефалоспоринлар билан боғлиқ бўлган анемия ташхисини касалликни этиологияси аниқланганда ҳам баҳолаш керак), препарат билан даволашни тўхтатиш керак.

Препарат ҳатто тавсия қилинган дозаларда юборилганда плазмада креатинин ва мочевина азоти даражасини вақтинчалик ошиши кузатилган. Протромбин вақтини узайиши баъзи пациентларда кузатилган.

К витаминининг синтези бузилган ёки К витаминини заҳираси кам бўлган пациентларда (масалан, жигарни сурункали касаллиги ёки овқат ҳазм бўлишини бузилиши) цефтриаксон билан даволаш вақтида протромбин вақтини доим текшириш керак. Агарда протромбин вақти даволаш вақтида ошса ёки даволашдан олдин ушбу кўрсаткич юқори бўлса, у ҳолда К витаминини (ҳар куни 10 мг) юбориш керак.

Цефтриаксонни узоқ вақт қўллаш препаратга чидамли микроорганизмларни ўсишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун пациентларни доим назорат қилиш керак. Суперинфекция ривожланганида тегишли даволаш чораларини кўриш керак. Цефтриаксон МИЙ касалликлари, айниқса колитлари бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Бошқа цефалоспоринлар билан даволашда бўлгани каби анафилактик шокни ривожланишини истисно қилиш мумкин эмас.

Буйрак ва жигар етишмовчилиги қўшилганида ва гемодиализда бўлган беморларда препаратнинг дозасини тўғрилаш ва плазмадаги концентрациясини мониторинг қилиш (жигар ва буйраклар фаолиятининг алоҳида изоляцияланган бузилишларида қондаги миқдорини вақти-вақти билан назорат қилиш тавсия этилади) талаб қилинади. Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда цефтриаксоннинг дозасига тузатиш киритиш талаб қилинмайди; бироқ жигар ва буйраклар фаолияти аҳамиятли даражада бузилган пациентларда цефтриаксоннинг дозаси кунига 2,250 г дан ошмаслиги керак, бунда плазмада препаратнинг концентрациясини назорат қилиш талаб қилинмайди.

 

 

Янги туғилган чақалоқлар (</= 28 кун)

Гипербилирубинемияси бўлган янги туғилган чақалоқларда, айниқса, чала туғилган чақалоқларда цефтриаксонни қўллаш мумкин эмас. In vitro шароитда ўтказилган тадқиқотлар, цефтриаксон билирубинни плазма альбумини билан боғидан сиқиб чиқариши ва бу кейинчалик билирубин энцефалопатияси ривожланишига олиб келиши мумкинлигини кўрсатди.

Янги туғилган чақалоқларда цефтриаксонни кальций тузлари билан чўкма ҳосил қилиш ҳавфи туфайли парентарал озиқлантириш каби кальций сақловчи эритмалар билан бирга қўллаш мумкин эмас. Цефтриаксон ва кальций сақловчи суюқликлар юборилган янги туғилган чақалоқларда ўлим ҳоллари ўпкалар ва буйракларда кристалларни пайдо бўлиши билан бирга кузатилган.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Ҳомиладорлик

Цефтриаксон препаратини ҳомиладорликнинг I-уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.

Лактация

Препарат кўкрак сутига кам миқдорда ўтади. Шунинг учун даволаш вақтида эмизишни тўхтатиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозасини ошириб юборилиши

Симптомлари: нейрорефлектор қўзғалувчанлик синдроми, энцефалопатия, буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда тиришишлар, кўнгил айниши, қусиш, диарея.

Даволаш: гемодиализ ва тутиб турувчи даволаш.

Чиқарилиш шакли

Антибиотиклар учун шиша флаконларда (III тури), бир дона флакон эритувчи – инъекция учун сув 5 мл (562,5 мг дозаси учун) ёки 10 мл (1125 мг дозаси учун) LDPE ампулаларда ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғлик ва намликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Музлатилмасин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365