Skip to main content

Цинкоперол

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЦИНКОПЕРОЛ

ZINCOPEROL

 

Препаратнинг савдо номи: Цинкоперол

Таъсир этувчи моддалар: Пирацин, пиридоксин гидрохлориди.

Дори шакли: Инъекция учун эритма.

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар: Пирацин – 2,5 мг, пиридоксин гидрохлориди – 0,5 мг.

Ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув.

Таърифи: Тиниқ, рангсиз эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: витаминлар минерал моддалар билан комбинацияси.

АТХ коди: A12СB.

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Пирацин – рух микроэлементининг пиридоксин (витамин В6) билан комплекс бирикмаси.

Препаратнинг таъсири уни ташкил қилувчи компонентларининг фармакологик хусусиятларига боғлиқ.

Рух – биологик мембраналар, ҳужайра рецепторлари, протеинларнинг структур компоненти бўлиб, 200 дан ортиқ энзиматик тизимининг таркибига киради. Терини трофикасини яхшилайди, пигмент алмашинувини нормаллаштиради, терини эластиклигини ва унинг регенератор ҳусусиятларини яхшилайди. Эркак организмининг репродуктив аъзоларини нормал фаолият кўрсатиши учун муҳим омил ҳисобланади. Сперматозоидларни етилишини рағбатлантиради ва фаоллигини оширади, эркак жинсий безларини нормал фаолият кўрсатиши ва ривожланишига ёрдам беради. Рух таъсири остида фолликулани рағбатлантирувчи гормон даражаси ошади.

Пиридкоксин (В6 витамини) – моддалар алмашинувида иштирок этади, марказий ва периферик нерв тизимининг нормал фаолият кўрсатиши учун зарур. Организмга тушгач, у фосфорланади, пиридоксаль-5-фосфатга айланади ва аминокислоталарни декарбоксилланишини ва переаминланишини амалга оширувчи ферментларнинг таркибига киради. Триптофан, метионин, цистеин, глутамин кислотаси ва бошқа аминокислоталар алмашинувида иштирок этади. Липид алмашинувини нормаллашувига ёрдам беради.

Препарат яққол гиполипидемик ва антиатеросклеротик фаолликка эга. Гиперлипидемия ва атеросклерозда периферик қонда холестерин, умумий липидлар, триглицеридлар, паст ва жуда паст зичликдаги липопротеидлар, липидларнинг перекис оксидланиш маҳсулотлари миқдорини камайтиради, зичлиги юқори липопротеидлар ва фосфолипидларнинг миқдорини оширади. Гиперлипидемия билан кечувчи қандли диабетда препарат қонда глюкоза, пируват ва сут кислотасининг миқдорини камайтиради.

Фармакокинетикаси

Препарат парентерал юборилгандан кейин организмнинг тўқима ва биологик суюқликларида яхши тақсимланади.

Препаратнинг энг юқори концентрацияси жигарда, меъда ости безида, буйракларда, талоқда ва ўпкада аниқланади.

Қондан ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 3 соат 46 минутни ташкил қилади. Юборилганидан сўнг 24 соатдан кейин препарат қонда аниқланмайди. Асосан аҳлат билан чиқарилади, буйрак орқали жуда оз чиқарилади.

 

 

 

Қўлланилиши

Рух танқислиги ҳолатларини терида намоён бўлишини (витилиго, ўчоқли алопеция, себореяли алопеция, пустулез ва флегмоноз ҳуснбузарлар, энтеропатик акродерматит ва бошқа терининг қийин битувчи яралари) комплекс даволашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препаратни мушак ичига (м/и) буюрилади.

Рух танқислиги ҳолатлари терида намоён бўлганида (энтеропатик акродерматит, ўчоқли алопеция, себореяли алопеция, пустулез ва флегмоноз ҳуснбузарлар, витилиго, терининг қийин битувчи яралари) препаратнинг эритмаси 1 мл дан кунига 1 марта 10 кун давомида мушак ичига юборилади. Зарурати бўлганида даволаш курсларини 10 кунлик танаффус билан бир неча марта такрорлаш мумкин.

Ножўя таъсирлари

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Жуда кам ҳолларда кўнгил айниши ва қусиш каби диспептик ҳолатлар, эшакеми кўринишидаги аллергик реакциялар бўлиши мумкин, улар одатда препарат бекор қилингандан кейин мустақил равишда ўтиб кетади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Рух сақловчи препаратларга ўта юқори сезувчанлик.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Таърифланмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат қўлланганида спиртли ичимликларни истеъмол қилишдан сақланиш керак.

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиш ҳолларида ножўя таъсир белгилари кучайиши мумкин.

 

Чиқарилиш шакли

Инъекция учун 0,25 % эритма, 1 мл дан №5, №10, №20 (2х10) ампулаларда.

10 ампуладан поливинилхлорид плёнкали ва алюмин муҳрли лакланган фольгали контур уяли ўрамда.

2 контур уяли ўрамлар давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365