Skip to main content

Цефекон® Д

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ЦЕФЕКОН® Д

препаратини тиббиётда қўллаш бўйича

ЙЎРИҚНОМА

 

Препаратнинг савдо номи: Цефекон® Д

Халқаро патентланмаган номи: парацетамол

Дори шакли: болалар учун ректал суппозиторийлар.

Таркиби

Бир суппозиторий қуйидагиларни сақлайди: фаол модда  – парацетамол – 50 мг, 100 мг ёки 250 мг; суппозиторийлар учун асос: қаттиқ ёғ (витепсол, суппосир) – 1,25 г гача вазнли суппозиторийларни олиш учун етарли миқдорда.

Таърифи

Оқ ёки оч-сариқ ёки сарғиш тусли оқ рангли, торпедасимон шаклли суппозиторий.

Фармакотерапевтик гуруҳи

Анальгетик нонаркотик восита

АТХ коди: N02BE01

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Парацетамол оғриқни қолдирувчи ва ҳароратни туширувчи таъсирга эга. Препарат оғриқ ва терморегуляция марказларига таъсир қилиб, марказий нерв тизимида циклооксигеназани блоклайди. Яллиғланган тўқималарда хужайра пероксидазалари парацетамолнинг циклооксигеназага таъсирини нейтраллайди, бу аҳамиятли яллиғланишга қарши самарасини йўқлигини тушунтиради.

Периферик тўқималарда простагландинлар синтезига блокловчи таъсирини йўқлиги унда сув-туз алмашинувига (натрий ва сувни тутилиши) ва меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватига салбий таъсирини йўқлигини белгилайди.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши юқори, меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Максимал концентрацияга эришиш даври – 30-60 минут. Гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади. Болаларда ва янги туғилган чақалоқларда биокираолишлигининг кўрсаткичи катталардагига ўхшаш. Жигарда метаболизмга учрайди.

Ярим чиқарилиш даври 2-3 соат. 24 соат давомида парацетамолнинг 85-95% буйраклар орқали глюкуронидлар ва сульфатлар кўринишида, 3% – ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Парацетамолнинг элиминациясини тезлигида ва сийдик билан чиқариладиган препаратнинг умумий миқдорида, ёшга боғлиқ бўлган аҳамиятли фарқ йўқ.

Қўлланилиши

3 ойликдан 12 ёшгача бўлган болаларда қуйидагиларда қўлланади:

– ҳароратни туширувчи восита сифатида ўткир респиратор касалликларда, гриппда, болалар инфекцияларида, поствакцинал реакцияларда ва тана ҳароратини кўтарилиши билан бирга кечувчи бошқа ҳолатларда;

– оғриқни қолдирувчи восита сифатида кучсиз ва ўртача жадалликка эга оғриқ синдромида, шу жумладан бош ва тиш оғриғида, мушаклар оғриғи, невралгияларда, жароҳатлар ва куйишлардаги оғриқларда қўлланади.

1 ойликдан 3 ойликкача бўлган болаларда вакцинациядан кейинги ҳароратни тушириш учун препаратни бир марта қабул қилиш мумкин, препаратни барча кўрсатмалар бўйича фақат шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қўллаш мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик, янги туғилган чақалоқлик даврида (1 ойликкача) қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Жигар ва буйрак етишмовчилиги, хавфсиз гипербилирубинемия (шу жумладан Жильбер синдроми), вирусли гепатит, жигарнинг алкоголли шикастланиши, алкоголизм, ҳомиладорлик, лактация даври, глюкозо-6-фосфатдегидро-геназани генетик йўқлиги, бошқа парацетамол сақловчи препаратларни бир вақтда қабул қилиш.

Қўллаш усули ва дозалари

Ректал буюрилади. Ичак ўз ҳолича бўшалганидан кейин ёки тозаловчи клизмадан сўнг, суппозиторий контур уяли ўрамидан ажратилади ва тўғри ичакка киритилади. Препаратнинг дозаси жадвалга мос равишда, ёши ва тана вазнига қараб ҳисобланади. Бир марталик доза боланинг тана вазнига 10-15 мг/кг ни ташкил қилади, суткада 2-3 марта, ҳар 4-6 соатда қўлланади. Парацетамолнинг максимал суткалик дозаси боланинг тана вазнига 60 мг/кг дан ошмаслиги керак.

ЁшиВазниБир марталик доза
1-3 ойлик4-6 кг50 мг ли 1 суппозиторий
3-12 ойлик7-10 кг100 мг ли 1 суппозиторий
1-3 ёш11-16 кг100 мг ли 1-2 суппозиторий
3-10 ёш17-30 кг250 мг ли 1 суппозиторий
10-12 ёш31-35 кг250 мг ли 2 суппозиторий

Даволаш курсининг муддати: ҳароратни туширувчи восита сифатида 3 кун ва оғриқни қолдирувчи восита сифатида 5 кунгача. Зарурати бўлганида шифокор билан маслаҳатлашгандан сўнг курсни узайтириш мумкин.

Ножўя таъсири

Аллергик реакциялар (шу жумладан тери тошмаси).

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Жигарда микросомал оксидланиш рағбатлантирувчилари (фенитоин, этанол, барбитуратлар, флумецинол, рифампицин, фенилбутазон, трициклик антидепрессантлар), этанол ва гепатотоксик дори воситалар гидроксидланган фаол метаболитларини ҳосил бўлишини оширади, бу ҳаттоки доза бироз ошириб юборилганида ҳам оғир интоксикация ривожланишига олиб келиши мумкин. Микросомал оксидланиш ингибиторлари (шу жумладан циметидин) гепатотоксик таъсир хавфини пасайтиради. Салицилатлар билан бирга қабул қилинганида парацетамолнинг нефротоксик таъсири ошади. Хлорамфеникол билан бирга қўллаш, хлорамфениколнинг токсик хусусиятларини ошишига олиб келади. Билвосита антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради, урикозурик препаратларнинг самарасини пасайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Иситма 3 кундан ортиқ ва оғриқ синдроми 5 кундан ортиқ давом этса, даволовчи шифокорга мурожаат қилиш керак.

Парацетамолни бошқа парацетамол сақловчи препаратлар билан бир вақтда қўллашдан сақланиш керак, чунки бу парацетамолнинг дозасини ошириб юборилишига олиб келиши мумкин. Препарат 5-7 кундан ортиқ қўлланганида периферик қон кўрсатгичларини ва жигарнинг функционал ҳолатини назорат қилиш керак. Парацетамол плазмада глюкоза ва сийдик кислотасининг миқдорини аниқлашдаги текширувларда лаборатория кўрсатгичларини сохталаштиради.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: қабул қилгандан кейинги биринчи 24 соат давомида – тери қопламаларини оқариши, кўнгил айниши, қусиш, анорексия, абдоминал оғриқ; глюкозанинг метаболизмини бузилиши, метаболик ацидоз. Жигар фаолиятини бузилишининг симптомлари доза ошириб юборилганидан кейин 12-48 соат ўтгач пайдо бўлиши мумкин. Оғир доза ошириб юборилишида – зўрайиб борувчи энцефалопатия билан кечувчи жигар етишмовчилиги, кома, ўлим; тубуляр некроз билан ўткир буйрак етишмовчилиги (шу жумладан жигарнинг оғир шикастланиши йўқлигида); аритмия, панкреатит. Катталарда гепатотоксик самараси 10 г ва кўпроқ қабул қилинганида намоён бўлади.

Даволаш: SH-гуруҳи донаторлари ва глютатион синтезининг ўтмишдоши – метионинни доза ошириб юборилганидан кейин 8-9 соат ўтгач ва N-ацетилцистеинни – 12 соат ўтгач юбориш. Кейинги даволаш чораларини ўтказиш кераклиги (кейинчалик яна метионинни юбориш, N-ацетилцистеинни вена ичига юбориш) парацетамолнинг қондаги концентрацияси, шунингдек уни қабул қилгандан кейинги ўтган вақтга қараб белгиланади.

 

Чиқарилиш шакли

Цефекон® Д болалар учун ректал суппозиторийлари 50 мг, 100 мг ёки 250 мг дан. 5 суппозиторийдан контур уяли ўрамда; икки контур уяли ўрам препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

Болалар олаолмайдиган жойда, 200С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

3 йил. Яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: