Skip to main content

Цефекон® Н

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ЦЕФЕКОН® Н дори препаратини тиббиётда қўллаш бўйича

                                                                ЙЎРИҚНОМА

 

Препаратнинг савдо номи: Цефекон® Н

Халқаро патентланмаган номи: Йўқ.

Дори шакли: ректал суппозиторийлар

Таркиби:

Бир суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:

таъсир этувчи моддалар: кофеин – 50 мг, напроксен – 75 мг, салициламид – 600 мг;

ёрдамчи моддалар: қаттиқ ёғ (H 15, W 35 маркали Витепсол, NA 15, NAS 50 маркали суппосир) – 2,20 г вазнли суппозиторий олингунча.

Таърифи:

Оқ ёки сарғиш ёки кремсимон тусли оқ рангли, торпедасимон шаклли суппозиторийлар. Суппозиторийнинг кўндаланг кесимида доғлар бўлмаслиги керак, ҳаволи ўзак ёки воронкасимон чуқурлик бўлишига йўл қўйилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи:

Мажмуавий оғриқни қолдирувчи восита (НЯҚП + психостимулловчи восита).

АТХ коди: N02BA55.

 

Фармакологик хусусиятлари

Цефекон® Н – мажмуавий препарат, оғриқни қолдирувчи, иситмани туширувчи ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.

Напроксен ва салициламид ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП) бўлиб, уларнинг таъсир механизми простагландинлар синтезини ингибиция қилиниши ва гипоталамусдаги ҳароратини бошқарувчи марказга таъсири билан боғлиқ.

Кофеин психостимуляцияловчи, аналептик ва силлиқ мушакларга спазмолитик таъсир кўрсатади.

 

Қўлланилиши

  • енгил ва ўртача оғирликдаги оғриқ синдромида оғриқсизлантирувчи воситаси сифатида: невралгия, миалгия, ишиас, люмбаго; таянч-ҳаракат аппаратининг дегенератив-дистрофик касалликлари (остеохондроз, остеоартроз, анкилозловчи спондилит), бош ва тиш оғриғи, мигрень; дисменорея (оғриқли ҳайз кўриш);
  • иситмани туширувчи восита сифатида: шамоллаш, инфекцион, яллиғланиш касалликлардаги иситма синдромида қўлланади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги (зўрайиш босқичида), бронхиал астманинг тўлиқ ёки нотўлиқ қўшилиши, бурун ва буруннинг ён бўшлиқларини қайталанувчи полипози ва ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа НЯҚВ ни (шу жумладан анамнездаги) ўзлаштираолмаслик, гипокоагуляция, оғир жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги, артериал гипертензия, юрак-қон томир тизимининг органик касалликлари, юрак етишмовчилиги, қон касалликлари, шишлар, вестибуляр аппаратнинг патологияси, юқори қўзғалувчанлик, уйқусизлик, ёпиқ бурчакли глаукома, болалар (16 ёшгача), ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Кексаларда (70 ёшдан ошган) эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ректал буюрилади. Суппозиторий контур уяли ўрамидан чиқарилади ва ичак ўз-ўзидан ёки тозаловчи клизмадан сўнг бўшалганидан кейин тўғри ичакка 1 суппозиторийдан, кунига 1-3 марта чуқур қилиб киритилади. Пациент суппозиторийлар киритилганидан сўнг 30-40 минут давомида горизонтал ҳолатда бўлиш лозим.

Шифокор маслаҳатисиз оғриқсизлантирувчи восита сифатида кўпи билан 5 кун, иситмани туширувчи восита сифатида эса 3 кун давомида қўллаш лозим.

 

Ножўя таъсири

Аллергик реакциялар, бош айланиши, қўзғалиш, уйқучанлик, психомотор реакциялар тезлигини пасайиши, қулоқларда шовқин, тахикардия, артериал босимни ошиши, тромбоцитопения, агранулоцитоз, апластик анемия, жигар ва/ёки буйрак функциясини бузилиши; тўғри ичакда қичишиш ва оғриқ.

 

Дозани ошириб юборилиши

Цефекон® Н препаратининг дозасини ошириб юбориш ҳоллари ҳақида хабар берилмаган.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Напроксен бета-адреноблокаторларнинг гипотензив таъсирини камайтиради. Бир вақтда қўлланганида напроксен фуросемиднинг диуретик самарасини камайтириши мумкин. Напроксен фенитоин, сульфаниламидлар, метотрексатнинг токсиклигини оширади.

Салициламид билвосита антикоагулянтларнинг, антиагрегантлар, фибринолитикларнинг таъсирини кучайтиради. Салициламид бир вақтда қўлланганида глюкокортикостероидлар, минералокортикостероидлар, эстрогенларнинг ножўя самараларини ривожланиш хавфини кучайтиради. Салициламид миелотоксик дори воситалари билан бир вақтда қўлланганида суяк кўмигида қон ҳосил бўлишини (гемопоэз) сусайиш хавфи ошади.

Кофеин юрак гликозидларининг сўрилишини тезлаштиради ва таъсирини кучайтиради, уларнинг токсиклигини оширади. Кофеинни бета-адреноблокаторлар билан бирга қўллаш терапевтик самараларини ўзаро бостирилишига олиб келиши мумкин; адренергик бронхларни кенгайтирувчи дори воситалари билан – марказий нерв тизимини қўшимча рағбатлантирилишига ва бошқа аддитив токсик самараларга олиб келади.

 

Махсус кўрсатмалар

Тўғри ичакда қичишиш ёки нохушлик ҳисси пайдо бўлганида препаратни қўллашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

Автомобилни ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Автотранспорт ва механизмларни бошқариш қобилиятига препаратнинг таъсир қилишига нисбатан махсус тадқиқотлар ўтказилмаган.

Даволаш вақтида автотранспортни бошқариш ва диққатни юқори жамлаш, психомотор реакциялар тезлигини ва яхши кўришни талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолиятларни бажаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

 

Чиқарилиш шакли

Ректал суппозиторийлар. 5 суппозиторийдан контур уяли ўрамда. Икки контур уяли ўрам препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: