Skip to main content

Цефин С

Улашиш:
  Reading time 13 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЦЕФИН С

CEFINUM S

 

Препаратнинг савдо номи: цефин С

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): цефтриаксон, сульбактам

Дори шакли: инъекция учун эритма тайёрлаш учун кукун.

Таркиби:

1 флакон қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 1000 мг цефтриаксонга эквивалент бўлган цефтриаксон натрий; 500 мг сульбактамга эквивалент бўлган сульбактам натрий;

Таърифи: деярли оқ рангли кристалл кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антибактериал восита (цефалоспоринлар гуруҳи).

АТХ коди: J01DA63

Фармакологик хусусиятлари

Цефин С cульбактам натрий ва цефтриаксон натрийни қуруқ кукун кўринишидаги мажмуаси бўлиб, эритилганидан кейин қўлланади.

6-yillik-qizil-jenshen

Цефтриаксон натрий вена ичига ва мушак ичига юбориш учун кенг таъсир доирасига эга бўлган стерил, яримсинтетик цефалоспорин антибиотикдир.

Сульбактам натрий асосий пенициллин қатори ҳосиласидир.

Сульбактам клиник аҳамиятли антибактериал фаолликка эга эмас. Текширишларда уни, β-лактам антибиотикларга чидамли микроорганизмлар ишлаб чиқарувчи кўпчилик асосий β-лактамазаларнинг қайтмас ингибитори эканлиги кўрсатилган.

Сульбактам айрим пенициллинларни боғловчи оқсиллар билан бирикади, шунинг учун цефтриаксон/сульбактам мажмуаси сезгир штаммларга кўпинча бир цефтриаксонга нисбатан, кучлироқ таъсир кўрсатади.

Цефтриаксон ва сульбактам мажмуаси

Сульбактам ва цефтриаксонни мажмуаси цефтриаксонга сезувчан барча микроорганизмларга нисбатан фаолдир. Бундан ташқари, компонентларнинг мажмуаси турли микроорганизмларга нисбатан препаратнинг алоҳида компонентлари билан солиштирганда синергизм (минимал ингибирловчи концентрацияларни пасайиши) намоён қилади.

Грамманфий аэроблар: Acinetobacter calcoaceticus, Enterobacter aerogenes, Enterobacter cloacae, Escherichia coli, Haemophilus influenzae (жумладан, ампициллинга чидамли ва бета-лактамаза ишлаб чиқарадиган штаммлари), Haemophilus parainfluenzae, Klebsiella oxytoca, Klebsiella pneumonia, Moraxella catarrhalis (бета-лактамаза ишлаб чиқарадиган штаммлари), Morganella morganii Neisseria gonorrhoeae (жумладан, пенициллиназа ишлаб чиқарадиган ва ишлаб чиқармайдиган штаммлар), Neisseria meningitides, Proteus mirabilis, Proteus vulgaris, Serratia marcescens.

Цефтриаксон Pseudomonas aeruginosa га нисбатан ҳам фаол.

Юқорида кўрсатилган микроорганизмларнинг кўпчилик штаммлари одатда бошқа антибиотикларга, масалан, пенициллинлар, цефалоспоринлар ва аминогликозидларга нисбатан чидамли, цефтриаксонга нисбатан эса сезувчандир.

Граммусбат аэроблар: Staphylococcus aureus (жумладан, пенициллиназа ишлаб чиқарадиган штаммлари), Staphylococcus epidermidis, Streptococcus pneumonia, Streptococcus pyogenes, Viridans group streptococci.

Метициллинга чидамли стафилококклар цефалоспоринларга, жумладан цефтриаксонга ҳам чидамлидир.

Анаэроблар: Bacteroides fragilis, Clostridium species, Peptostreptococcus species.

Clostridium difficile ни кўпчилик штаммлари цефтриаксонга чидамли.

Аэроб грамманфий микроорганизмлар: Citrobacter diversus, Citrobacter freundii,

Providencia species (жумладан, Providencia rettgeri), Salmonella species (жумладан, Salmonella typhi), Shigella species.

Аэроб граммусбат микроорганизмлар: Streptococcus agalactiae, Prevotella (Bacteroides) bivius, Porphyromonas (Bacteroides) melaninogenicus.

Listeria monocytogenes ва менингитни чақирадиган пенициллинга чидамли S. pneumoniae га нисбатан кам фаол.

Фармакокинетикаси

Мушак ичига юборилганидан сўнг цефтриаксон ва сульбактамнинг плазмадаги максимал концентрацияси 15 минут ва 2 соатлар орасида аниқланади. Цефтриаксоннинг плазмадаги максимал концентрацияси мушак ичига бир марталик дозаси 1,0 г юборилганидан сўнг тахминан 81 мг/л ни ташкил этади ва 2-3 соат давомида аниқланади, айни пайтда сульбактам натрийнинг концентрацияси эса 6-24 мг/мл ни ташкил этади ва доза юборилганидан кейин 1 соат давомида аниқланади.

Тавсия этилган дозаларда вена ичига қўлланганида цефтриаксон натрий организмнинг аъзолари ва тўқималарига яхши тақсимланади. Бактерицид концентрациялари 24 соат давомида тутиб турилади. Цефтриаксон альбумин билан қайтар боғланади, ва концентрацияси ошиши билан боғланиши камаяди, масалан, плазмадаги концентрацияси <100 мг/л бўлганида боғланиши 95% дан 300 мг/л бўлганида боғланиши 85% гача камаяди. Альбуминнинг миқдори камлиги туфайли, эркин цефтриаксоннинг тўқима суюқлигидаги пропорцияси плазмадагига нисбатан мувофиқ равишда юқори бўлади.

Цефтриаксон натрийни тақсимланиш хажми 7-12 л ни ташкил этади ва сульбактамники 18-27,6 л ни ташкил этади. Иккаласи хам амниотик суюқликга кенг тақсимланади. У шунингдек сутда ҳам аниқланади. Ёш ва катта ёшдаги соғлом кўнгиллиларда плазманинг тозаланиш коэффициенти 10-22 мл/мин ни ташкил этади. Жигарнинг тозаланиши 5-12 мл/мин ташкил этади. Тахминан 75-85% сульбактам ва 50-80% цефтриаксон ўзгармаган ҳолда буйраклар орқали, қолган доза эса, ўт-сафро билан чиқарилади.

Цефтриаксонни плазмадаги ўртача ярим парчаланиш даври соғлом ёш, катта ёшдаги кўнгиллиларда 8 соатни ташкил этади. Янги туғилган чақалоқларда сийдик билан чиқарилиши дозасининг тахминан 70% ни ташкил этади. Саккиз кунликдан кичик болаларда ва 75 ёшдан ошган кекса одамларда ярим парчаланиш вақти одатда соғлом, ёш одамлар гуруҳига нисбатан 2-3 марта юқори бўлади. Сульбактамни плазмадаги ўртача ярим парчаланиш вақти тахминан 1 соат.

Гемодиализ сульбактамнинг ярим парчаланиш вақтини, организмдан умумий чиқарилишини, тақсимлаш ҳажмини ўзгартиради.

Педиатрияда ўтказилган текширишлар, мажмуавий шаклда юборилганида цефтриаксоннинг компонентларини фармакокинетикаси аҳамиятли ўзгаришларга эга эмаслигини кўрсатди.

Қўлланилиши

Цефин С, унга сезгир микроорганизмлар чақирган, қуйидаги инфекцияларни даволаш учун буюрилади:

  • юқори ва қуйи нафас йўллари ва ЛОР-аъзоларининг инфекцион-яллиғланиш касалликлари (шу жумладан, ўткир ва сурункали бронхит, пневмония, касалхонадан ташқари пневмония, ўпка абсцесси, плевра эмпиемаси, ўрта қулоқни ўткир бактериал отити);
  • тери ва юмшоқ тўқималарни инфекцион-яллиғланиш касалликлари;
  • сийдик жинсий аъзоларни инфекцион-яллиғланиш касалликлари (пиелит, ўткир ва сурункали пиелонефрит, цистит, простатит, эпидидимит ва бошқ.);
  • суяк ва бўғимлар, юз-жағ соҳасини инфекцион-яллиғланиш касалликлари;
  • қорин бўшлиғи аъзоларини инфекцион-яллиғланиш касалликлари (перитонит, холецистит, панкреатит ва бошқ.);
  • асоратланмаган гонорея, шу жумладан, пенициллиназа ишлаб чиқарадиган микроорганизмлар чақирган гонорея;
  • сепсис ва бактериал септицемия;
  • бактериал менингит ва эндокардит;
  • юмшоқ шанкр ва сифилис;
  • Лайм касаллиги (спирохетоз);
  • сальмонеллез ва сальмонелла ташувчилар;
  • иммунитети кучсизланган пациентлардаги инфекциялар;
  • операциядан кейинги инфекцион асоратларни олдини олиш.

Операциядан кейинги инфекцион асоратларни олдини олиш: операциядан олдин препаратни юбориш операциядан кейинги инфекциялар ҳавфини камайтириши мумкин. Операция ўтказиладиган пациентлар (масалан, вагинал абдоминал гистерэктомия, ҳавф гуруҳидаги пациентларда сурункали калькулез холецистит бўлганда холецистэктомия, антимикроб препаратлар юборишни талаб қилмайдиган ўткир холецистит, обструктив сариқлик ёки ўт йўлларига тошларни тиқилиб қолиши ва бошқ.) инфекцияни ривожланишига нисбатан потенциал ҳавфли ҳисобланадилар. Шунингдек, операция майдони жиддий ҳавф солиши мумкин бўлган пациентлар (масалан, аорта-коронар шунтлаш вақтида) ҳам инфекцияни ривожланишига нисбатан потенциал ҳавфли ҳисобланадилар.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар

Катталар учун цефтриаксоннинг одатдаги суткалик дозаси 1-2 граммни ташкил этади, у инфекциянинг тури ва жиддийлигига қараб, кунига 1 марта (ёки тенг бўлинган дозаларда кунига икки марта) юборилади. Максимал суткалик дозаси 4 грамм дан ошмаслиги керак.

Буйракларни яққол бузилишлари (КК 15-30 мл/мин) бўлган беморларда препаратнинг максимал дозаси ҳар 12 соатда 1 г ни ташкил этади (сульбактамни максимал суткалик дозаси – 2 г), КК минутига 15 мл дан кам бўлган беморларда эса, сульбактамнинг максимал дозаси ҳар 12 соатда 500 мг ни ташкил этади (сульбактамни максимал суткалик дозаси – 1 г).

Педиатрик пациентлар

Тери ва юмшоқ тўқималарининг инфекцияларини даволаш учун тавсия этилган умумий суткалик дозаси (цефтриаксонга ҳисоблаганда) 50-75 мг/кг ташкил этади, кунига 1 марта (ёки тенг бўлинган дозаларда кунига икки марта) юборилади. Максимал суткалик доза 1 грамм дан ошмаслиги керак. Ўткир бактериал отитни даволаш учун: мушак ичига юбориладиган бир марталик дозаси 25 мг/кг (цефтриаксонга ҳисоблаганда) тавсия этилади (1 граммдан ошмаслиги керак).

Менингитдан ташқари, жиддий аралаш инфекцияларни даволаш учун, цефтриаксонни тавсия этилган суткалик дозаси 50-75 мг/кг ни ташкил этади, ҳар 12 соатда бўлинган дозаларда юборилади. Максимал суткалик дозаси 2 грамм дан ошмаслиги керак.

Менингитни даволашда цефтриаксонни бошланғич терапевтик дозаси 100 мг/кг ни ташкил этади (4 грамм дан оширмаслик керак). Цефтриаксонни суткалик дозаси 1 кунда бир марта (ёки бир хил бўлинган дозаларда ҳар 12 соатда) юборилиши мумкин. Одатда даволашни давомийлиги 7-14 кунни ташкил этади. Одатда цефтриаксон билан даволашни инфекциянинг белгилари йўқолганидан кейин, камида яна 2 кун давомида давом эттириш керак. Одатда даволаш 4-14 кун давом этади. Асоратланган инфекцияларда узоқ вақт даволаш талаб қилиниши мумкин.

Стрептококк чақирган инфекцияларни даволашда антипиоген даволаш энг камида 10 кун давом этиши керак.

Қўллаш бўйича кўрсатмалар

Вена ичига оқим билан юбориш учун препарат инъекция учун стерил сувда, натрий хлорид эритмасида ёки декстроза эритмасида 1:10 нисбатда, мушак ичига юбориш учун 1% ли лидокаин эритмасида эритилади. Цефин С препаратини тегишли эритувчида (инъекция учун сув, натрий хлорид эритмаси, декстроза эритмаси) суюлтириш қуйидаги жадвалда келтирилган:

Дозаси (цефтриаксонга ҳисоблаганда)250 мг500 мг1000 мг
Вена ичига юбориш учун эритувчини миқдори (мл)2,44,89,6
Мушак ичига юбориш учун эритувчини миқдори (мл) (1% лидокаин гидрохлорид эритмаси)0,5-0,91,0-1,83,6

Вена ичига инъекцияни камида 2-4 минут давомида юбориш керак.

Вена ичига инфузияни камида 30 минут давомида юбориш керак.

Препарат 1% ли лидокаин эритмасида эритилганидан сўнг, тайёр эритмани мушак ичига чуқур юбориш керак. 1 г дан ортиқ дозаларни (цефтриаксонга ҳисоблаганда) 2 га бўлиш ва 12 соат интервал билан юбориш керак.

Тайёр бўлган эритмани зудлик билан юбориш керак.

Цефин С  препаратини эритиш ёки тайёр эритмани вена ичига юбориш учун суюлтириш учун кальция сақловчи эритмаларни (масалан, Рингер эритмаси ёки Гартман эритмаси) ишлатиш мумкин эмас. Бу чўкинди ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин.

Ножўя таъсирлари

Препарат қабул қилинганида аллергик реакциялар (эшакеми, қичишиш, эозинофилия, зардоб касаллиги, кўп шаклли экссудатив эритема, анафилактик реакциялар, кам ҳолларда – анафилактик шок) пайдо бўлиши мумкин; стоматит, глоссит, овқат хазм қилиш тизими томонидан эса кўнгил айниши, қусиш, таъм сезишни йўқолиши, қорин оғриғи, дисбактериоз, суперинфекция сохта мембраноз колит. Периферик қон кўрсаткичларини ўзгаришлари: нейтропения, лимфопения, тромбоцитопения, кам ҳолларда – гемолитик анемия бўлиши мумкин, айрим ҳолларда қон зардобидаги плазма омилларининг (II, VII, IX, X) даражаси пасаяди, протромбин вақти узаяди, бурундан қон кетиши кузатилади, холестатик сариқлик ривожланади, сийдикда: креатининни даражаси ошади, цилиндрлар пайдо бўлади; олигурия, анурия, биохимик ўзгаришлар (жигар трансаминазалари фаоллигини ва қон плазмасида билирубинни ошиши), ўткир буйрак етишмовчилиги, аритмиялар, бош оғриғи, юборилган жойда оғриқ ва инфильтрат, айрим ҳолларда вена ичига юборилганида – флебит ёки тромбофлебит кузатилиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига ёки пенициллинга, шунингдек лидокаинга (мушак ичига юборишда) маълум аллергияси бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас. Жигар ва буйрак етишмовчилиги, анамнездаги меъда-ичак йўллари касалликлари, айниқса носпецифик ярали колит ёки энтеритда, ҳомиладорлик, лактация вақтида қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларни ўзаро таъсири

Цефалоспоринлар ва циклоспорин бир вақтда қўлланганида, охиргисининг қон плазмасидаги даражаси ва токсиклиги ошиши мумкин.

Аминогликозидлар билан мажмуада қўлланганда синергизм оқибатида грамманфий микроорганизмларга нисбатан самарадорлиги кучаяди, аммо уларнинг оптимал дозаларини танлаш керак. Ностероид яллиғланишга қарши воситалар, антиагрегантлар қон кетиш эҳтимолини оширади, ҳалқали диуретиклар ва нефротоксик препаратлар (аминогликозидлар, полимиксин В) буйрак фаолиятини бузилишини чақиради.

Диклофенак билан бирга қўлланганида цефтриаксонни сафрога ажралишини рағбатлантиради ва сийдикдаги умумий клиренсини пасайтиради.

Ацеталозамид меъда ширасидаги цефтриаксоннинг концентрациясини оширади.

Цефтриаксоннинг эритмаларини бошқа микробларга қарши препаратлар билан аралаштириш ёки бир вақтда юбориш мумкин эмас.

Цефтриаксонни кальций сақловчи эритмалар билан аралаштириш мумкин эмас.

 

Махсус кўрсатмалар

Жиддий анафилактик реакцияларда эпинефринни (адреналинни) шошилинч ҳолатда юбориш керак. Вена ичига глюкокортикостероидлар юборилади ва нафас йўлларини ўтказувчанлиги таъминланади, шу жумладан интубация қилинади.

Ўт-сафро йўлларини оғир обструкциясида, оғир даражадаги жигар касалликларида, шунингдек буйраклар фаолиятини бузилишларида, препаратнинг дозалаш тартибини тўғрилаш талаб қилинади.

Жигар фаолиятини бузилишлари ва буйраклар фаолиятини йўлдош бузилишлари бўлган беморларда цефтриаксоннинг зардобдаги концентрациясини монитор ўтказиш ва зарурати бўлганида унинг дозасини тўғрилаш керак. Агарда бундай ҳолларда цефтриаксоннинг зардобдаги концентрациясини мунтазам монитори ўтказилмаса, у ҳолда унинг дозаси 2 г дан ошмаслиги керак.

Препарат билан узоқ муддат даволашда (бошқа антибиотиклар каби) сезгир бўлмаган микроорганизмларни хаддан зиёд ўсиши кузатилиши мумкин. Даволаш вақтида беморларни синчиклаб кузатиш керак.

Препарат билан узоқ муддат даволашда ички аъзолар фаолиятини, шу жумладан, буйраклар, жигар ва қон яратиш тизими кўрсаткичларини, вақти-вақти билан назорат қилиш тавсия этилади. Бу айниқса янги туғилган чақалоқлар, энг аввало чала туғилган чақалоқлар ва кичик ёшли болалар учун мухимдир.

Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши

Ҳомиладорлик ва лактация даврида фақат она учун кутилган фойда, ҳомила ва бола учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолларда қўлланиши мумкин.

Педиатрияда қўлланилиши

Гипербилирубинемияси бўлган янги туғилган чақалоқларга, айниқса муддатидан олдин туғилганларга препаратни юбориш мумкин эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: ножўя таъсирларини кучайиши.

Даволаш: симптоматик, гемодиализ ёки перитонеал диализ самарасиз.

Чиқарилиш шакли

Инъекция қилиш учун кукун тайёрлаш учун кукун. Тиниқ шиша флаконда. Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Тайёр бўлган эритмани тайёрлангандан сўнг дарҳол ишлатиш керак.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби.

Рецепт бўйича.

Улашиш: