Skip to main content

Триовит

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ТРИОВИТ®

TRIOVIT®

 

Препаратнинг савдо номи: Триовит®

Дори шакли: капсулалар

Таркиби:

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар:

Бетатаб 20% 50,0 мг*

Ачитқини селен билан мажмуаси 2000 25,0 мг**

Қобиқ билан қопланган аскорбин кислотаси, ЕС тури 102,6 мг***

Альфа-токоферол ацетати 50% 80,0 мг****

Ёрдамчи моддалар: тальк 325,0 мг гача, сувсиз коллоид кремний диоксиди 4,0 мг, магний стеарати 3,0 мг.

*50,0 мг бетатаб 20% 10,0 мг бета-каротинга тўғри келади;

6-yillik-qizil-jenshen

**25,0 мг ачитқини селен билан мажмуаси 2000 ачитқилар билан бирга 50,0 мкг селенга тўғри келади;

***аскорбин кислотаси (100 мг), Аскорбин кислотаси қобиқ билан, ЕС тури (102,6 мг) кўринишида тақдим қилинган.

****80,0 мг альфа-токоферол ацетати 50% 40,0 мг альфа-токоферол ацетатига тўғри келади.

Капсуланинг таркиби: желатин, титан диоксиди (Е171), хинолин сариғи бўёвчиси (Е104), азорубин бўёвчиси (Е122).

Таърифи: олча рангли капсула, капсула ичидагиси – қизил, жигарранг ва оқ рангли кукунлар аралашмаси.

Фармакотерапевтик гуруҳи: поливитаминлар + минераллар

АТХ коди: А11АА04.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Триовит® капсулалари таркибида антиоксидант витаминлар: С (аскорбин кислотаси), Е (альфа-токоферол ацетати), бетакаротен (А провитамини) ва селен микроэлементини сақлайди. С витамини, Е витамини ва бетакаротен организмнинг хужайралари ва тўқималарини эркин радикаллар билан шикастланишдан химоя қилади.

Бетакаротен – А витаминининг ўтмишдоши (провитамин). Биологик антиоксидант бўлиб, у хужайра мембраналаридаги липидларини ва бошқа моддаларни эркин радикаллар билан оксидланишдан ҳимоя қилади. Эркин радикалларнинг реакциялари занжирида бошқа маҳсулотлар билан бир қаторда кислороднинг фаол синглет шакли ҳосил бўлади, бетакаротен эса уни барқарор триплет шаклга ўтказади.

Е витамини хужайранинг липофил мухитида биологик антиоксидант сифатида таъсир қилади ва хужайра мембраналари липидлари ва бошқа моддаларни (ферментлар, ДНК) эркин радикаллар билан оксидланишдан сақлайди. Бунда барқарорроқ токоферилли радикал ҳосил бўлади, у сўнгра аскорбин кислотаси ёки ферментларнинг таъсири остида қайта токоферолга айланади.

С витамини хужайранинг липофил муҳитида биологик антиоксидант сифатида таъсир қилади ва хужайра мембраналаридаги липидлар ва бошқа моддаларни (ферментлар, ДНК ) эркин радикаллар томонидан оксидланишдан ҳимоя қилади. Аскорбин кислотаси ёки ферментлар таъсирида қайтадан токоферилга айланади. С витамини хужайранинг гидрофил муҳитида антиоксидант сифатида таъсир қилади. У эркин радикалларни нейтраллайди. Бунда барқарорроқ аскорбинли радикаллар ҳосил бўлади, улар сўнгра турли йўллар билан ва глютатион-пероксидаза ёрдамида қайта аскорбин кислотаси ва дигидроаскорбин кислотасига айланади. С витамини Е витамини билан бир қаторда овқатнинг таркибидаги N-нитрозо-бирикмалардан токсик нитрозаминлар ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади.

Селен микроэлементи антиоксидант фермент глутатион-перооксидазанинг компоненти бўлиб, у хужайрадан пероксидлар ва эркин радикалларни йўқотади. Глютатион-пероксидаза водород пероксиди ва айрим бошқа гидроксил пероксидларни тикланишини катализлайди, ва бошқа антиоксидантлар билан бир қаторда хужайрани оксидланишли шикастланишдан ҳимоя қилади.

Фармакокинетикаси

Триовит® капсулалари учун маълумотлар мавжуд эмас.

 

Қўлланилиши

Триовит® капсулалари катталар ва 15 ёшдан бошлаб болаларда (шифокор тавсияси бўйича 10 ёшдан бошлаб болаларда) қўллашга тавсия этилади.:

  • овқат рационида С, Е, витаминлари, бета-каротин ва селенни танқислигида;
  • кекса ёшлиларда  иммун тизимини сусайганида;
  • тўлиқ бўлмаган ва мувозанатланмаган овқатланишда;
  • нохуш экологик вазиятнинг (саноат ва шахар марказлари) таъсирида;
  • никотинга қарамликда;
  • турли нурланишларнинг таъсирида (компьютерда ишлаш, узоқ вақт қуёшда бўлиш);
  • жадал жисмоний ва ақлий иш фаолиятида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, яхшиси овқатдан кейин, оз миқдордаги сув билан қабул қилинади.

Катталар ва 15 ёшдан ошган болаларга – 1-2 капсуладан кунига 1 марта.

Триовит® капсулаларини қабул қилиш курси – 2 ой.

Триовит® капсулаларини такрорий қабул қилиш курслари – шифокор тавсияси бўйича.

10 дан 15 ёшгача бўлган болалар – 1 капсуладан кунига 1 марта (шифокор тавсияси бўйича) қабул қиладилар.

 

Ножўя таъсирлари

Тери қопламаларини сарғайиши, сийдик рангини ўзгариши, меъдада оғирлик ҳисси, метеоризм, аллергик реакциялар (шу жумладан, бронхиал астма, бронхоспазм), эшакеми.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларидан бирортасига юқори сезувчанлик, 10 ёшгача бўлган болалар, А ва Е гипервитаминози; сахароза/изомальтоза танқислиги, фруктозани ўзлаштираолмаслик, глюкоза-галактоза мольабсорбцияси.

Эҳтиёткорлик билан: 10 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратни бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ҳақида маълумотлар йўқ.

 

Махсус кўрсатмалар

Кам ҳолларда препаратни бекор қилишни ва шифокорга мурожаат қилишни талаб этувчи, препаратнинг алоҳида компонентларига аллергик реакциялар (шу жумладан, бронхиал астма) бўлиши мумкин. Капсулалар оч қоринга қабул қилинганида меъдада оғирлик хисси ёки метеоризм пайдо бўлиши мумкин.

Бошқа витаминли, витамин-минералли ёки минералли препаратларни бир вақтда қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Бетакаротен узоқ муддат қабул қилинганда тери қопламалари сариқ рангга бўялиши мумкин, бу хавфли эмас. Триовит® капсулаларини қабул қилиш тўхтатилганда терининг  сариқ ранги йўқолади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Агар она учун потенциал фойда хомила ҳамда бола учун кузатилиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлса, Триовит® капсулаларини хомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши

Катта дозалари (суткада 15 капсуладан кўпроқ) кўнгил айниши ва тери ва тирноқларнинг рангини ўзгаришини чақириши мумкин.

Бундай ҳолда препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак.

Даволаш: симптоматик.

 

Чиқарилиш шакли

Капсулалар. 10 капсуладан блистерда. 3 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган хароратда, ёруғлик ва намликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз берилади.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365