• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Yetkazib berish xizmati
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Yetkazib berish xizmati
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Триогален

Home Йўриқномалар Триогален
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ТРИОГАЛЕН

TRIOGALEN

 

Препаратнинг савдо номи: Триогален

Таъсир этувчи модда: валериана, арслонқуйруқ, дўлана

Дори шакли: суюқлик флаконларда

Таркиби:

100 мл қуйидагиларни сақлайди:

валериана настойкаси – 33,4 мл;

арслонқуйруқ настойкаси – 33,3 мл;

дўлана настойкаси – 33,3 мл.

Таърифи: яшилсимон-жиграрранг рангли ўзига хос ҳидли тиниқ суюқлик.

Фармакотерапевтик  гуруҳи:  Доривор ўсимликдан тайёрланган седатив  восита. 

 

Фармакологик хусусиятлари

Мажмуавий дори воситаси бўлиб, таркиби валериана настойкаси, арслонқуйруқ настойкаси ва дўлана настойкаларидан иборат. Препарат уйқу чақирувчи ва седатив таъсир кўрсатади. Дори востаси таркибидаги валериан кислотаси енгил уйқу чақирувчи самара беради. Бу таъсир асосий қисмини борнеол ва изовалериан кислотасининг мураккаб эфири ташкил этувчи эфир мойлари мавжудлиги билан ифодаланади. Шунингдек валепотриатлар ва алколоидлар-валерин ва хотеин моддалари ҳам уйқу чақирувчи хусусиятига эга. Валериана табиий уйқу келишини енгиллаштиради. 

Арслонқуйруқ настойкаси яққол уйқу чақирувчи, енгил кардиотоник (юрак қискаришларини кучини ошириб, ритмини пасайтиради)  таъсир қилади, шунингдек енгил гипотензив таъсир қилиш хусусиятига эга. 

Уйқу чақириш таъсиридан ташқари дўлана настойкаси юрак ритмини пасайтириб, юрак қисқаришлари кучини оширади. Дўлана асосида ишлаб чиқарилган дори воситалари катта қон айланиш тизими қон томирларини кенгайтириш ҳисобига қон босимини пасайтиради. Стенокардияда хуружларида юрак оғриқларини камайтиради.

Қўлланилиши

Триогален настойкаси қўйидаги ҳолатларда тавсия қилинади: уйқусизлик (енгил шакли), стресс: ақлий ва жисмоний чарчоқ, тахикардия .(юрак қисқаришлари кўпайиши); невроз; юрак ритмини бузилиши, юрак етишмовчилики (сурункали), артериал гипертензия (I босқич-асосий дори воситаси, II-III босқичларда ёрдамчи препарат); вегето-қон томир дистониясини гипертония шаклида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалар

Настойканинг дозалари ва қўллаш усуллари даволовчи шифокор томонидан касалликнинг кечиши ва турига мос равишда индивидуал аниқланади. Одатда 20 томчидан кунига 3 маҳал ичиш тавсия қилинади. 

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар, бош оғриши, уйқунинг бузилиши, қон босимининг пасайиб кетиши ва гипогликемия.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Дори восита таркибига кирувчи компонентларга юқори сезувчанлик, артериал гипотензия (артериал қон босимининг пасайиши), тутқаноқ, тиришиш ҳолатлари, жигар сурункали касалликлари, ҳомиладорлик, эмизиш даври, 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.  

Эҳтиёткорлик билан Алкоголизм, бош мия травмаси, бош мия касалликларида эҳтиёткорлик билан қўлланилсин.

 

Дориларнинг ўзаро таъсирлари

Бошқа препаратлар билан ўзаро таъсилари ҳақида тадқиқотлар ўтқазилмаган.

 

Маҳсус кўрсатмалар

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгандан кейин қўлланилмасин.

 

Чиқарилиш шакли

Суюқлик флаконларда 25 мл, 40 мл, 50 мл дан.

 

Саклаш шароитлари

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
0
51 Views
ОлдингисиТриовит22.03.2021
триомбраст22.03.2021Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Триогален
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.