Skip to main content

Тринтал

Улашиш:
  Reading time 14 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ТРИНТАЛ С.Т.

TRINTALUM S.T.

 

Препаратнинг савдо номи: Тринтал С.Т.

Таъсир этувчи модда (ХПН): Пентоксифиллин 

Чиқарилиш шакли: 2% инъекция учун эритма, 5 мл дан ампулаларда.

1 мл эритма таркиби сақлайди:

Фаол модда: пентоксифиллин – 20 мг.

Ёрдамчи моддалар: натрий хлориди – 7 мг, инъекция учун сув – 1 мл гача.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Периферик қон айланиши бузилишларини даволаш учун воситалар. 

 

Фармакологик хусусиятлари

Пентоксифиллин метилксантиннинг ҳосиласидир. Пентоксифиллиннинг таъсир механизмини фосфодиэстеразани сусайиши ва қон томирларининг силлиқ мушак ҳужайраларида, қон ҳужайраларида, шунингдек бошқа тўқима ва аъзоларида цАМФ ни тўпланиши билан боғлайдилар. Пентоксифиллин тромбоцитлар ва эритроцитларнинг агрегациясини тормозлайди, уларнинг эгилувчанлигини оширади, қон плазмасида фибриногеннинг ошган концетрациясини  камайтиради ва фибринолизни кучайтиради, бу қоннинг қовушқоқлигини камайтиради ва унинг реологик хусусиятларини яхшилайди. Бундан ташқари, пентоксифиллин кучсиз миотроп қон томирларини кенгайтирувчи таъсирни чақиради, томирларнинг умумий периферик қаршилигини бироз камайтиради, мусбат инотроп таъсирга эга. Пентоксифиллинни қўллаш натижасида энг юқори даражада қўл-оёқларда, марказий нерв тизимида, ўртача даражада – буйракларда микроциркуляция ва тўқималарни кислород билан таъминланиши яхшиланади. Препарат коронар томирларни бироз кенгайтиради. 

Фармакокинетикаси

Асосий фармакологик фаол метаболити 1-(5-гидроксигексил)-3,7-диметилксантин (метаболит I) кон плазмасида ўзгармаган модданинг концентрациясидан 2 марта ортиқ концентрацияда аниқланади ва у билан қайтар биокимевий мувозанат ҳолатида бўлади. Шунинг учун пентоксифиллин ва унинг метаболитини фаол бир бутун модда сифатида қаралиши мумкин.

Пентоксифиллиннинг ярим чикарилиш даври 1,6 соатни ташкил қилади. Пентоксифиллин тўлиқ метаболизмга учрайди, 90% дан ортиғи конъюгацияланмаган сувда эрувчан қутбланган метаболитлари кўринишида буйраклар орқали чиқарилади. Дозанинг 4% дан камроғи аҳлат билан чиқарилади. Буйраклар фаолиятини оғир бузилишлари бўлган беморларда метаболитларни чиқарилиши секинлашган. Жигар фаолиятини бузилиши бўлган беморларда пентоксифиллиннинг ярим чиқарилиш даврини узайиши аниқланган.

 

Қўлланиши

Атеросклеротик энцефалопатия, ишемик церебрал инсульт; дисциркулятор энцефалопатия, периферик қон айланишини атеросклероз, қандли диабет (шу жумладан диабетик ангиопатия), яллиғланиш оқибатидаги бузилишлари; веналарни шикастланиши ёки микроциркуляцияни бузилиши (посттромбофлебитик синдром, трофик яралар, гангрена, музлаш) билан боғлик тўқималарда трофик бузилишлар, облитерацияловчи эндартериит, ангионейропатия (Рейно касаллиги), кўзда қон айланишини бузилиши (кўзнинг тўр пардаси ва томирли пардаларида қон айланишини ўткир, ним ўткир сурункали етишмовчилиги); эшитишни пасайиши билан кечувчи ички қулоқнинг фаолиятини томир генезли бузилиши.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Вена ичига (в/и) ва артерия ичига (а/и).

Вена ичига инфузиялар препаратни парентерал юборишнинг энг самарали шаклидир, улар яхши ўзлаштирилади. Дозалаш тартиби шифокор томонидан белгиланади ва қон айланишининг бузилишларини оғирлик даражаси, тана вазни ва даволашни ўзлаштирилишига боғлик. Инфузияни, фақат агарда эритма тиниқ бўлсагина ўтказиш мумкин.

Катталарга қуйидаги даволаш схемалари тавсия қилинади:

  1. Вена ичига инфузия 100-600 мг пентоксифиллинни Рингер эритмаси, 0,9% натрий хлориди эритмаси ёки 5% глюкоза эритмасининг 100-500 мл да суткада 1-2 марта ўтказилади. Вена ичига томчилаб юбориладиган инфузиянинг давомийлиги 60-360 минутни ташкил қилади, яъни 100 мг пентоксифиллинни юборилиши камида 60 минут давом этиши керак. Инфузия, максимал суткалик доза (инфузион ва перорал) 1200 мг ни ташкил қилишни ҳисобга олиб, пентоксифиллинни – (400 мг), перорал қабул қилиш билан тўлдирилиши мумкин.
  2. Пациентнинг аҳволи оғир бўлганида (айникса доимий оғриқда, гангренада ёки трофик яраларда) препаратнинг инфузиясини 24 соат давомида ўтказиш мумкин, бундай юбориш схемасида дозани 0,6 мг/кг/соат ҳисобидан белгиланади. Тана вазни 70 кг бўлган бемор учун бундай йўл билан ҳисобланган суткалик доза 1000 мг ни, тана вазни 80 кг бўлган пациент учун 1150 мг ни ташкил қилади.

Пациентнинг тана вазнидан қатъий назар максимал суткалик доза 1200 мг ни ташкил килади.

Инфузион эритманинг хажми йўлдош касалликларни, беморнинг ҳолатини хисобга олиб шахсий равишда белгиланади ва суткада ўртача 1-1,5 л ни ташкил килади.

  1. Айрим ҳолларда препарат 5 мл (100 мг) дан вена ичига инъекция йўли билан қўлланади. Инъекцияни аста-секин, 5 минут давомида, пациент – ётган холатида бўлганида бажарилади.

Кекса ёшдаги беморлар. Кекса ёшдаги пациент учун дозани тўғрилашнинг зарурати йук. Парентерал даволаш курсининг давомийлиги даволаш ўтказаётган шифокор томонидан белгиланади.

Артерия ичига аввал 20-50 мл натрий хлориднинг изотоник эритмасида эритилган 0,1 г препаратни юборилади, кейинги кунлари 0,2-0,3 г дан (30-50 мл натрий хлориднинг изотоник эритмасида эритилган). 0,1 г ни (5 мл 2% эритма) 10 минут давомидаги тезликда юборилади.

Беморнинг ҳолати яхшиланганидан кейин, препаратнинг таблетка шаклини қўллаб, даволашни давом эттириш тавсия қилинган.

 

Ножўя таъсирлари

Организмнинг айрим тизимлари бўйича ножўя реакцияларни пайдо бўлиш тез-тезлиги куйидагича: 

Юрак-томир тизими томонидан: кам ҳолларда – тахикардия; тез-тез эмас – периферик шишлар, юзни қизариши ёки қизиб кетиш қисси (куйилишлар), жуда кам ҳолларда – кўкракда ғайри – табиий оғрик, артериал гипотензия, ҳансираш, аритмия, юрак уриши.

Қон ва лимфатик тизим томонидан: якка ҳолатларда – тромбоцитопения ва тромбоцитопеник пурпура, лейкопения, панцитопения (у ўлим билан якунланиши мумкин) протромбин вақтини узайиши, гипофибриногенемия, анемия, апластик анемия, қон кетишлари (масалан, тери, шиллиқ қаватлар, меъда, ичак, бурунн қон томирларидан қон кетишлари).

Нерв тизими томонидан: кам ҳолларда – бош оғриғи, бош айланиши, асептик менингит (юқори дозаларда қўлланганда); якка ҳолатларда – қўлларни қалтираши, уйқусизлик, қўзғалиш, хавотирлик, қўрқув ҳисси, хушни йўқотиш, уйқуни бузилиши, галлюцинациялар, кўз олдини қоронғилашиши, қўл-оёкларни увишиши, гипергидроз, тиришишлар, парестезиялар кузатилади.

Сезги аъзолари томонидан: кўришни бузилиши, скотома, кўз ёшини оқиши, конъюнктивитлар, қулоқларда оғриқ, мигрень, кўзнинг тўр пардасига қон қуйилиши, тўр пардани кўчиши.

Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез – меъда-ичак бузилишлари, меъдада босим ҳисси, уни тўлиб кетиш ҳисси, диарея; тез-тез эмас – кўнгил айниши, қусиш (шу жумладан бир неча марта), метеоризм, эпигастрал оғриқлар, анорексия, ичак атонияси, қабзиятлар, томоқни қуриши, чанқоқлик.

Метаболизм томонидан: жуда кам ҳолларда – гипогликемия, гипокалиемия.

Иммун тизими томонидан: якка ҳолларда – аллергик реакциялар (шоккача ривожланувчи анафилактик/анафилактоид реакциялар, ангионевротик шиш, бронхоспазм, терини кизариши, кичишиш, тошмалар, эшакеми), токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми), Стивенс-Джонсон синдроми.

Гепатобилиар тизим томонидан: жуда кам ҳолларда – жигар ички холестази, жигар ферментлари фаоллигини ошиши, холециститни зўрайиши, холестатик гепатит.

Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: жуда кам ҳолларда – кўчли терлаш, юз ва кўкрак кафасининг юқори қисмини қизариши, шишлар, макулопапулёз тошма, тирноқларни юқори синувчанлиги.

Юбориш жойидаги ўзгаришлар: юбориш жойида оғрик, гиперемия, шиш, тошма.

Бошқалар: таъмни бузилиши, сўлакни кучли ажралиши, ланжлик, томокда/бўйинда оғрик, ларингит, бурунни битиши, тана вазнини ошиши/камайиши, этни увишиши, қизиш ҳисси, иситма, гипертермик синдром.

Лаборатория кўрсаткичлари: жигар трансаминазалари (АЛТ, ACT, ЛДГ) ва ишқорий фосфатазанинг фаоллигини ошиши.

Ножўя реакцияларининг кўпчилиги доза билан боғлик. Уларни, дозани камайтириш, билан минимумга етказиш ёки умуман бартараф этиш мумкин.

Агарда оғир ножўя реакциялар кузатилса, даволашни тўхтатиш керак.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Пентоксифиллинга, препаратнинг бошқа компонентларига ёки теофиллин, кофеин, холин теофиллинати, аминофиллин ёки теобромин каби метилксантин гуруҳининг бошқа препаратларига юқори сезувчанлик;
  • массив қон кетишлари (қон кетишини кучайиш хавфи);
  • кўзнинг тўр пардасига, мияга қон қуйилишлар; агарда пентоксифиллин билан даволаниш вақтида кўзнинг тўр пардасига, мияга қон қуйилиши юз берса, дори воситасини қўллашни дарҳол тўхтатиш керак;
  • геморрагик диатез;
  • ўткир миокард инфаркти;
  • жигар ёки буйрак етишмовчилиги;
  • меъда яраси ва/ёки ичак яралари;
  • порфирия;
  • ҳомиладорлик ва эмизиш даври;
  • болалик ёши.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Пентоксифиллин ва антигипетензив препаратларни (хусусан, ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибиторларини) бир вақтда қўллаш, охиргиларнинг таъсирини кучайтиради, шунинг учун гипотензив препаратларнинг дозасини мувофик равишда тўғрилаш талаб қилинади.

Антикоагулянтлар, қон коагуляциясини сусайтирувчи препаратлар. Пентоксифиллин ва қон коагуляциясини камайтирувчи препаратларни бир вақтда қабул қилиш қон кетиши эҳтимолини оширади, шунинг учун протромбин вақтини тез-тез назорат қилиб туриш керак. Пентоксифиллин буюрилганида ёки дозалаш ўзгартирилганида, бу беморларда антикоагулянт фаолликни назоратини ўтказиш тавсия қилинади.

Циметидин. Циметидинни бир вақтда юборилганда қон зардобида пентоксифиллиннинг концентрациясини анча ошиши юз беради. Пентоксифиллиннинг дозасини ошириб юборилиши белгиларини пайдо бўлишини диққат билан кузатиш керак.

Н2-рецепторларининг бошқа антагонистлари (фамотидин, ранитидин ва низатидин) пентоксифиллиннинг метаболизмига анча кам таъсир қилади.

Теофиллин. Пентоксифиллин ва теофиллинни бир вақтда юборилиши қон зардобида теофиллиннинг концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун қон зардобида теофиллиннинг концентрациясини кузатиб туриш, зарурати бўлганида эса, унинг дозасини камайтириш керак.

Кеторолак, мелоксикам. Пентоксифиллин ва кеторолакни бир вақтда қўлланиши протромбин вақтини ошишига олиб келиши ва қон кетиш хавфини ошириши мумкин. Қон кетиш хавфи, шунингдек пентоксифиллин ва мелоксикам бир вақтда қўлланганида ошиши мумкин. Шунинг учун бу препаратлар билан бир вақтда даволаниш тавсия қилинмайди.

Ципрофлоксацин. Ципрофлоксацин жигарда пентоксифиллиннинг метаболизмини тормозлайди, шунинг учун пентоксифиллин ва ципрофлоксацинни бир вақтда қўллаш қон зардобида пентоксифиллиннинг концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин. Пентоксифиллин ва ципрофлоксацин билан бир вақтда даволаш зарурати туғилганида пентоксифиллиннинг дозасини икки мартага камайтириш тавсия қилинади. 

Инсулин ва перорал диабетга қарши препаратлар. Пентоксифиллиннинг вена ичига юбориладиган катта дозалари инсулин ва перорал диабетга қарши препаратларнинг гипогликемик самараларини кучайтириши мумкин, шунинг учун инсулин ёки гипогликемик препаратнинг дозасини мувофиқ тўғрилаш керак. 

Нитратлар. Пентоксифиллин нитратларнинг таъсирини кучайтиради. 

Эритромицин. Пентоксифиллин ва эритромициннинг ўзаро таъсири бўлиши мумкинлиги тўғрисида маълумотлар йўқ. Бироқ пентоксифиллин ва эритромицин бирга қўлланганида эритромициннинг плазмадаги даражасини ошиши заҳарли реакцияларни намоён бўлиши билан қайд этилади.

 

Махсус кўрсатмалар

Пентоксифилинни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас. Препаратни болаларда қўллаш тажрибаси йўқ.

Анафилактик/анафилактоид реакцияларни ривожланишининг биринчи белгиларида препарат билан даволашни тўхтатиш ва ёрдам учун шифокорга мурожаат қилиш керак. Препаратни сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморларда қўлланганида, аввал қон айланишини компенсация босқичига эришиш керак. Диабети бўлган ва инсулин ёки перорал антидиабетик воситалар билан даволанаётган беморларда, препаратнинг юқори дозалари қўлланганида, қондаги қанднинг даражасига бу препаратларнинг таъсири кучайиши мумкин. Бундай ҳолларда инсулиннинг ёки перорал диабетга қарши воситаларнинг дозасини камайтириш ва айниқса беморни синчков кузатиш керак. Тизимли қизил югирик (ТКЮ) ёки бириктирувчи тўқиманинг бошқа касалликлари бўлган беморларга пентоксифиллинни фақат бўлиши мумкин бўлган хавф ва фойда батафсил таҳлил қилинганидан кейин буюриш мумкин. Пентоксифиллин билан даволаниш вақтида апластик анемияни ривожланиш хавфи мавжудлиги туфайли, умумий қон таҳлилини мунтазам назорат қилиш керак.

Буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси 30 мл/мин дан кам) бўлган ёки жигар фаолиятининг оғир бузилишлари бўлган беморларда пентоксифиллиннинг чиқарилиши секинлашган бўлиши мумкин, тегишли мониторинг керак.

Кекса ёшдаги беморларда фаол модданинг биокираолишлигини ошиши ва чиқарилиш тезлигини пасайиши туфайли, ўртача терапевтик дозани камайтиришга зарурат туғилиши мумкин. Чекиш препаратнинг терапевтик самарадорлигини пасайтириши мумкин.

Айниқса диққат билан кузатиш қуйидагилар учун зарур:

  • оғир юрак аритмиялари бўлган пациентлар; 
  • миокард инфаркти бўлган пациентлар; 
  • артериал гипотензияси бўлган пациентлар;
  • церебрал ва коронар артерияларининг яққол атеросклерози бўлган пациентларда, айниқса йўлдош артериал гипертензияда ва юрак ритмини бузилишларида. Бундай беморларда препарат қабул қилинганида стенокардия хуружлари, аритмиялар ва артериал гипертензия юз бериши мумкин; 
  • буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам) бўлган пациентлар;
  • оғир жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар;
  • қон кетишларига, масалан антикоагулянтлар билан даволаниш ёки қон ивишининг бузилишлари билан боғлиқ юқори мойилликка эга бўлган пациентлар. Қон кетишлари юзасидан – «Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар» бўлимига қаранг; 
  • анамнезида меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яраси бўлган беморлар, яқинда оператив даволаш ўтказган беморлар (қон кетишини пайдо бўлишини юқори хавфи, шу туфайли гемоглобин ва гематокрит даражасини мунтазам назорат қилиш талаб этилади);
  • артериал босимни пасайиши юқори хавф бўлиши мумкин бўлган пациентлар (масалан, оғир юрак ишемик касаллиги ёки мияга қонни етказиб берувчи томирларнинг стенози бўлган беморлар);
  • пентоксифиллин ва К витамини антивитаминлари билан бир вақтда даволанаётган беморлар ;
  • пентоксифиллин ва диабетга қарши воситалар билан бир вақтда даволанаётган беморлар. 

Шунингдек марказий нерв тизими томонидан ножўя реакцияларни пайдо бўлиш эҳтимолини ҳам ҳисобга олиш керак.

Препаратни бир идишда «Қўллаш усули ва дозалари» бўлимида кўрсатилган эритмалардан ташқари, бошқа дори воситалари билан аралаштириш мумкин эмас.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: ҳолсизлик, кўнгил айниши, бош айланиши, артериал босимни пасайиши/ошиши, ҳушдан кетиш ҳолати, тахикардия, уйкучанлик ёки қўзғалиш, хушни йўқотиш, гипертермия, арефлексия, тоник-клоник тиришишлар, меъда-ичакдан қон кетиши белгилари («кофе қуйқаси» га ўхшаш қусиш массалари), иситма, қизиб кетиш ҳисси (қуйилишлар).

Даволаш: дозани ошириб юборилишининг биринчи симптомлари (терлаш, кўнгил айниши, цианоз) пайдо бўлганида препаратни қўллаш дарҳол тўхтатилади, бош ва тананинг юқори қисмини пастрок ҳолатга келтириш, нафас йўлларини эркин ўтказувчанлигини назорат қилиш лозим. Симптоматик даволаш ўтказилади, махсус эътиборни АБ ва нафас фаолиятини тутиб туришга қаратиш лозим. Тиришиш синдромини бартараф этиш учун диазепам юборилади.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Музлатилмасин.

 

Яроқлилик муддати

4 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: