Skip to main content

Тонзилгон Н

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ТОНЗИЛГОН® Н

TONSILGON® N

Препаратнинг савдо номи: Тонзилгон® Н

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун томчилар

Таркиби:

100 г Тонзилгон® Н томчилари қуйидаги ўсимликларнинг 29 г сувли­спиртли ажралмаларини сақлайди:

Althaeae radix (Гулҳайри илдизи)                          0,4 г

Chamomillae flores (Мойчечак гуллари)                0,3 г

Equiseti herba (Қирқбўғим ўти)                              0,5 г

Joglandis folia (Ёнғоқ барги)                                  0,4 г

Millefolium herba (Бўймадарон ўти)                       0,4 г

Quercus cortex (Эман пўстлоғи)                             0,2 г

Taraxaci herba (Доривор момоқаймоқ ўти)           0,4 г

Этанол таркиби: 19% (ҳажм нисбатида)

Қўшимча ингредиентлар: тозаланган сув.

Таърифи: ичга қабул қилиш учун томчилар: тиниқ ёки бироз хира сариқ­жигарранг рангли, ўзига хос хидли ва мойчечак таъмли суюқлик. Сақлаш жараёнида озгина миқдорда чўкмалар бўлиши мумкин.

Фармакотерапевтик гуруҳи: оғиз-ҳалқум касалликларини даволаш учун ўсимликлардан олинадиган дори препарати.

АТХ коди: R02АР30.

Фармакологик хусусиятлари

Экспериментал тадқиқотларнинг натижалари Тонзилгон® Н фагоцитлар ва табиий киллер ҳужайраларини ошиши ҳисобига иммун тизимига модулятор таъсир қилишини кўрсатди. Бундан ташқари, тадқиқотлар Тонзилгон® Н яллиғланишга қарши, антиоксидант, антибактериал ва антивирал таъсирга эга эканини кўрсатди.

Фармакокинетикаси

Фармакокинетикаси ва биологик кираолишлиги бўйича текширув маълумотлари препаратнинг барча фаол моддалари ҳақидаги маълумотлар етарли бўлмаганлиги сабабли мавжуд эмас.

 

Қўлланилиши

– юқори нафас йўлларининг ўткир ва сурункали касалликлари (тонзиллит, фарингит, ларингит);

– респиратор вирусли инфекциялардаги асоратларнинг профилактикаси ва бактериал инфекцияларда антибиотиклар билан даволашга қўшимча сифатида.

Қўллаш усули ва дозалари

Касалликни ривожланишининг ўткир даврида: Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирлар 25 томчидан кунига 5-6 марта қабул қиладилар. Мактаб ёшидаги 6 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар 15 томчидан кунига 5-6 марта қабул қиладилар. Мактаб ёшигача бўлган 2­5 ёшли болалар 10 томчидан кунига 5­6 марта қабул қиладилар. 1 ёшдан ошган болалар 5 томчидан кунига 5­6 марта қабул қиладилар. Касаллик енгиллашганидан кейин даволанишни яна 1 ҳафта давом эттириш керак.

Ўткир симптомлар енгиллашганидан кейин: Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирлар 25 томчидан кунига 3 марта қабул қиладилар. Мактаб ёшидаги 6 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар 15 томчидан кунига 3 марта қабул қиладилар. Мактаб ёшигача бўлган 2­5 ёшли болалар 10 томчидан кунига 3 марта қабул қиладилар. 1 ёшдан ошган болалар 5 томчидан кунига 3 марта қабул қиладилар. Томчилар суюлтирилмаган холда қабул қилинади, ютишдан олдин бироз вақт давомида оғизда тутиб турилади.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар ва меъда­ичак бузилишлари бўлиши мумкин.

Мойчечак гулларини сақловчи препаратлар бошқа мураккаб гулдошлар оиласига мансуб ўсимликларига (масалан, оддий шувоқ, бўймадарон ўти, хризантема, дасторгулга) юқори сезувчанлиги бор одамларда кесишган реакциялар туфайли аллергик реакцияларни чақириши мумкин.

Юқори сезувчанликнинг биринчи белгилари пайдо бўлганида, препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, хусусан мураккаб гулдошлар оиласи ўсимликларига. 1 ёшгача бўлган болалар.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Антибактериал воситалар билан бирга ишлатилиши мумкин ва мақсадга мувофиқдир.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.

Махсус кўрсатмалар

Агар симптомлар йўқолмаса, шунингдек тана ҳарорати ошганида, ҳансираш, йирингли ёки қонли балғам пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилиш зарур.

Ичга қабул қилиш учун томчилар алкогол сақлаганлиги сабабли, уларни алкоголизм билан касалланган беморлар, шунингдек алкоголизмни муваффақиятли даволашдан сўнг қабул қилиш мумкин эмас. Алкоголни сақланиши жигар касалликлари, тутқаноғи ва бош мия касалликлари бўлган пациентлар каби юқори хавф гуруҳи пациентларида қўлланганида эътиборга олиниши керак.

Флаконни ишлатишда уни вертикал холатда ушланг. Сақлаш жараёнида озгина миқдорда чўкмалар ва хиралашиш бўлиши мумкин, бу препаратнинг самарадорлигига таъсир қилмайди.

Тонзилгон® Н томчиларини қабул қилишдан олдин уни чайқатиш керак!

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Препарат ҳомиладорлик ва эмизиш даврида фақат шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қўлланиши мумкин.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги вақтгача препаратнинг дозаси ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар йўқ.

Даволаш симптоматик.

Чиқарилиш шакли

Ичга қабул қилиш учун томчилар: 50 ва 100 мл.

 

 

Сақлаш шароити

Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

Тегишли шароитларда сақлаш таъминланса, ичга қабул қилиш томчилар 2 йил яроқлилик муддати эга.

Очилган флаконлар 6 ой давомида ишлатилиши мумкин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептcиз

Улашиш: