Skip to main content

ТИРЕГИС

Улашиш:
  Reading time 15 minutes

ИЛОВА-ВАРАҚА: ПАЦИЕНТЛАР УЧУН МАЪЛУМОТ

ТИРЕГИС® қобиқ билан қопланган таблеткалар 20 мг

ТИРЕГИС® қобиқ билан қопланган таблеткалар 40 мг

ТИРЕГИС® қобиқ билан қопланган таблеткалар 80 мг

телмисартан

 

Ушбу дори воситасини қабул қилишдан олдин илова-варақани диққат билан тўлиқ ўқиб чиқинг.

  • Ушбу илова-варақани сақлаб қўйинг: уни яна ўқиб чиқишингизга тўғри келиши мумкин.
  • Агар сизда қўшимча саволлар туғилса, шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
  • Бу дори воситаси шахсан сизга буюрилган. Уни бошқа шахсларга бериб юбориш мумкин эмас. Агар уларнинг симптомлари Сизникига ўхшаш бўлса ҳам, бу уларга зарар келтириши мумкин.
  • Агар сизда жиддий ножўя самаралар ривожланса ёки агар Сиз ушбу илова-варақада келтирилмаган ножўя самараларни аниқласангиз, бу ҳақида шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг.

Ушбу илова-варақада сақланган маълумот:

  1. Тирегис® ўзи нима ва у нима учун қўлланади
  2. Тирегис® препаратини қабул қилишдан олдин
  3. Тирегис®ни қандай қабул қилиш керак
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари
  5. Тирегис®ни қандай сақлаш керак
  6. Қўшимча маълумотлар

  1. ТИРЕГИС® ЎЗИ НИМА ВА У НИМА УЧУН ҚЎЛЛАНАДИ

Тирегис ангиотензин II рецепторларининг антагонистлари сифатида маълум бўлган дори воситалар синфига киради. Ангиотензин II – бу организмда ҳосил бўладиган ва қон томирларини торайишини чақириб, артериал босимни оширадиган моддадир. Тирегис® ангиотензин II ни блоклайди, бу қон томирларни бўшашишига ва артериал босимни пасайишига олиб келади.

Тирегис® эссенциал (яъни, бошқа ҳолат билан чақирилмаган) артериал гипертензия (юқори босим) ни даволаш учун ишлатилади.

Юқори артериал босим даволанмаса, баъзи аъзоларда қон-томирларини шикастлаши мумкин, бу баъзида миокард инфаркти, юрак ва буйрак етишмовчилиги, инсульт ёки кўрликка олиб келиши мумкин. Аъзоларни шикастланиши ривожланмагунича, юқори артериал босим одатда симптомларни чақирмайди. Артериал босим меъёрий чегараларда турганлигига ишонч ҳосил қилиш учун артериал босимни мунтазам равишда ўлчаб туриш муҳимдир.

Тирегис® юрак ёки оёқларга қонни оқиб келиши пасайиш ёки тиқилиб қолиш ҳавфи бўлган гуруҳдаги пациентларда, инсульт ўтказган ёки қандли диабет билан хасталанган қон томир касалликлари ҳавфи юқори бўлган пациентларда юрак қон-томир касалликлари (яъни, инфаркт ёки инсульт) нинг частотасини камайтириш учун ҳам ишлатилади.

  1. ТИРЕГИС® ПРЕПАРАТИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШДАН ОЛДИН

Тирегис® препаратини қабул қилманг:

  • агар сизда телмисартанга ёки Тирегис®нинг таркибидаги бошқа компонентларга аллергия (юқори сезувчанлик) бўлса (“Қўшимча маълумотлар”  бўлимидаги   ёрдамчи

моддалар рўйхатига қаранг.

  • агар сиз ҳомиладор бўлсангиз ва ҳомиладорлик муддати 3 ойдан ортиқ бўлса. Шунингдек ҳомиладорликни бошланишида Тирегис® қабул қилишдан сақланиш керак – “Ҳомиладорлик” бўлимига қаранг.
  • агар сизда холестаз ёки ўт йўлларининг обструкцияси каби оғир даражадаги жигар касалликлари (жигар ва ўт пуфагидан сафро ажралишида муаммолар) бўлса қўллаш мумкин эмас.

Агар юқоридагилардан биронтаси сизга ҳам тааллуқли бўлса, Тирегис®ни қабул қилишдан олдин бу ҳақида шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

6-yillik-qizil-jenshen

Тирегис® препаратини жуда эҳтиёткорлик билан қабул қилинг

Агар сизда қуйидаги касалликлар ва ҳолатлар бўлса ёки илгари бўлган бўлса, шифокорингизга хабар беринг:

  • Буйрак касалликлари ёки буйрак трансплантацияси;
  • Буйрак артериялари стенози (буйракларга қон олиб келувчи бир ёки ҳар иккала қон-томирни торайиши);
  • Жигар касалликлари;
  • Юрак касалликлари;
  • Альдостероннинг даражасини юқори бўлиши (организмда сув ва тузларни тутилиб қолиши, шунингдек қонда турли минерал моддаларнинг мувозанатини бузилиши);
  • Сувсизланиш ҳолида (организмдан ҳаддан ташқари кўп миқдорда сувни йўқолиши) ёки диуретиклар (сийдик ҳайдовчилар) билан даволаш, тузнинг миқдори кам парҳез, диарея ва қусиш оқибатида туз етишмовчилигида ривожланиши мумкин бўлган паст артериал босим (гипотензия);
  • Қонда калийнинг даражасини ошиши;
  • Қандли диабет.

Агар сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки ҳомиладорликни режалаштираётган бўлсангиз, бу хақида шифокорга айтиш керак. Тирегис® ҳомиладорликнинг илк муддатларида тавсия этилмайди ва уни ҳомиладорликнинг муддати 3 ойликдан ортганида қабул қилиш мумкин эмас, чунки бу вақтда препаратни қўллаш болангизга жиддий зарар етказиши мумкин (“Ҳомиладорлик” бўлимига қаранг).

Жарроҳлик аралашуви ҳолларида ёки анестезия ўтказишда, Тирегис®ни қабул қилаётганингиз хақида шифокорга хабар бериш керак.

Болалар ва 18 ёшгача ўсмирларда Тирегис®ни қўллаш тавсия этилмайди.

Ангиотензин II-рецепторларининг барча антагонистлари каби, Тирегис®ни негроид ирқига мансуб пациентларда артериал босимни пасайтиришида самараси камроқ бўлиши мумкин.

Бошқа дориларни қабул қилиш

Агар сиз қандайдир бошқа дори воситаларни, шу жумладан рецептсиз бериладиган дори воситаларни қабул қилаётган ёки яқин вақтда қабул қилган бўлсангиз, шифокорингизга хабар беринг. Шифокорингиз ушбу дори воситаларнинг дозаларини ўзгартириши ёки бошқа эҳтиёткорлик чораларини кўриши мумкин. Баъзи ҳолларда сиз айрим дори воситаларни қабул қилишни тўхтатишингиз керак бўлади. Бу айниқса, Тирегис® билан бир вақтда қабул қилинадиган, қуйида келтирилган дори воситаларига тааллуқли:

  • Баъзи эмоционал бузилишларни даволаш учун ишлатиладиган литий препаратлари;
  • Калий сақловчи тузларни ўрнини босувчилар, калийни тежовчи диуретиклар (баъзи сийдик ҳайдовчилар) каби қонда калийнинг даражасини ошириши мумкин бўлган дори воситалар, ААФ ингибиторлари, ангиотензин II-рецепторларининг антагонистлари, НЯҚВ (ностероид яллиғланишга қарши воситалар, масалан, аспирин ёки ибупрофен), гепарин, иммунодепрессантлар (масалан, циклоспорин ёки такролимус) ва триметоприм антибиотик.
  • Диуретиклар (сийдик ҳайдовчилар), айниқса, Тирегис® билан бирга юқори дозаларда қабул қилинганида, сувни ҳаддан ташқари йўқолишига ва артериал босимни пасайишига (гипотензия) олиб келиши мумкин.

Агар сиз НЯҚВ (ностероид яллиғланишга қарши воситалар, масалан, аспирин ёки ибупрофен) ёки кортикостероидлар қабул қилаётган бўлсангиз, артериал босимни пасайтириш учун қўлланадиган бошқа дори воситалар каби, Тирегис®нинг таъсири ҳам пасайиши мумкин.

Тирегис® юқори артериал босимни пасайтириш учун ишлатиладиган бошқа дори воситаларнинг таъсирини кучайтириши мумкин.

Тирегис®ни овқат ва ичимликлар билан қабул қилиш

Тирегисни Сиз овқатланишдан қатъий назар, қабул қилишингиз мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Ҳомиладорлик

Сиз ҳомиладорлигингиз (ёки ҳомиладорликни режалаштираётган) хақида шифокорингизга айтишингиз керак. Шифокор сизга ҳомиладор бўлишдан олдин Тирегис® қабул қилишни тўхтатишни тавсия бериши ва Тирегис®нинг ўрнига бошқа дори воситасини қабул қилишни маслаҳат бериши кутилади. Ҳомиладорликнинг илк муддатларида Тирегис®ни қабул қилиш тавсия этилмайди ва ҳомиладорликнинг муддати 3 ойликдан ошган бўлса, уни қабул қилиш мумкин эмас, чунки ҳомиладорликнинг учинчи ойидан сўнг жиддий зарар етказиши мумкин.

Эмизиш даври

Агар сиз эмизсангиз ёки эмизишни бошлаётган бўлсангиз, шифокорингизга хабар беринг. Тирегис® эмизикли аёлларга тавсия этилмайди ва агар сиз эмизишни ҳоҳлаётган бўлсангиз, айниқса, болангиз яқинда туғилган бўлса ёки чала туғилган бўлса, шифокорингиз сизга бошқа даволаш усулини тавсия этиши мумкин.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш

Автотранспортни ҳайдаш ёки механизмларни бошқариш қобилиятига Тирегис®нинг самараси ҳақида маълумотлар йўқ. Юқори артериал босимни даволаш вақтида баъзи одамлар бош айланиши ёки толиқишни ҳис қиладилар. Агар сизда шундай ҳис-туйғулар кузатилса, автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш мумкин эмас.

Тирегис®нинг баъзи компонентлари хақида муҳим маълумот

Тирегис® лактоза сақлайди. Агар шифокорингиз сизда баъзи қандларни ўзлаштираолмаслик борлигини айтган бўлса, бу дори воситасини қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

  1. ТИРЕГИС®НИ ҚАНДАЙ ҚАБУЛ ҚИЛИШ КЕРАК

Тирегис® препаратини шифокорингиз қандай тавсия қилган бўлса, доимо шундай қабул қилинг. Агар Сиз нимагадир ишончингиз комил бўлмаса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Тирегис®нинг одатдаги дозаси кунига бир таблеткани ташкил этади. Таблеткани куннинг айнан бир вақтида қабул қилишга ҳаракат қилинг.

Тирегис®ни овқатланишдан қатъий назар қабул қилишингиз мумкин. Таблеткалар кўп бўлмаган миқдордаги сув ёки бошқа алкоголсиз ичимлик билан қабул қилинади.

Агар шифокорингиз ўзгача тавсия этмаган бўлса, Тирегис®ни ҳар куни қабул қилиш муҳимдир.

Агар сизга, Тирегис® ҳаддан ташқари кучли ёки етарли бўлмаган таъсир кўрсатаётгандек туюлса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Артериал гипертензияни даволашда кўпчилик пациентлар учун Тирегис®нинг одатдаги дозаси кунига 1 марта 40 мг ли таблеткани ташкил этади, бу артериал босимни 24 соат давомида назорат қилиш имконини беради. Бироқ баъзида шифокорингиз сизга пастроқ           (20 мг) ёки юқорироқ (80 мг) дозаларни маслаҳат бериши мумкин.

Шунингдек Тирегис®ни, масалан, гидрохлортиазид каби диуретиклар (сийдик ҳайдовчилар) билан, бунда Тирегис® билан бирга қабул қилинганида артериал босимни қўшимча пасайиши керак бўлган пациентларда бирга қўллаш мумкин.

Юрак-қон томир бузилишларини камайтириш учун Тирегис®нинг одатдаги дозаси кунига бир марта битта 80 мг ли бир таблеткани ташкил этади. Тирегис®ни 80 мг дозада профилактика мақсадида қабул қилишни бошлашда артериал босимни тез-тез ўлчаб туриш керак.

Агар сизда жигар фаолияти бузилган бўлса, препаратнинг одатдаги дозаси суткада бир марта 40 мг дан ошмаслиги керак.

Агар сиз Тирегис®ни тавсия этилгандан кўпроқ миқдорда қабул қилган бўлсангиз

Агар сиз бехосдан ҳаддан ташқари кўп таблетка қабул қилган бўлсангиз, дарҳол шифокорингизга, фармацевтга ёки яқин атрофдаги шошилинч ёрдам бўлимига мурожаат қилинг.

Агар сиз Тирегис® қабул қилишни унутган бўлсангиз

Агар сиз бир дозани таблетка қабул қилишни унутган бўлсангиз, ташвишланманг. Ёдингизга тушган заҳоти уни қабул қилинг ва препаратни одатдагидек қабул қилишни давом эттиринг. Агар сиз таблеткани керакли кунда қабул қилмаган бўлсангиз, унда одатдаги дозада кейинги куни қабул қилинг. Ўтказиб юборилган дозани ўрнини қоплаш учун дозани икки марта оширманг.

Агар сизда ушбу препаратни қўллаш юзасидан яна қандайдир саволлар бўлса, шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

Агар сиз Тирегис® қабул қилишни тўхтатишни ҳоҳласангиз

Шифокорингиз билан маслаҳатлашмасдан, Тирегис®ни қабул қилишни тўхтатманг.

Артериал босимни пасайтирувчи дори воситаларини бутун ҳаёт давомида қабул қилиш керак бўлиши мумкин. Агар сиз Тирегис®ни қабул қилишни тўхтатсангиз, қон босимингиз бир неча кун давомида даволангунгача бўлган кўрсаткичига қайтади.

Агар сизда ушбу дори воситасини қўллаш юзасидан қандайдир саволлар бўлса, шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

  1. МУМКИН БЎЛГАН НОЖЎЯ САМАРАЛАРИ

Барча дори воситалари каби, Тирегис® ҳам ножўя самараларни чақириши мумкин, бироқ улар ҳамма пациентда ҳам ривожланмайди.

Бу ножўя самараларнинг тез-тезлиги қуйидагича аниқланади:

  • Жуда тез-тез: 10 пациентдан 1 нафаридан кўпида ривожланади;
  • Тез-тез: 100 пациентдан 1-10 нафарида ривожланади;
  • Тез-тез эмас: 1000 пациентдан 1-10 нафарида ривожланади;
  • Кам ҳолларда: 10000 пациентдан 1-10 нафарида ривожланади;
  • Жуда кам ҳолларда: 10000 пациентдан 1 нафаридан камида ривожланади;
  • Номаълум: мавжуд бўлган маълумотлар асосида тез-тезлигини баҳолаш мумкин эмас.

Баъзи ножўя самаралари жиддий бўлиши ва шошилинч равишдаги тиббий аралашувни талаб қилиши мумкин:

Агар сиз қуйидаги симптомлардан бирини ҳис қилаётган бўлсангиз, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг: сепсис* (кўпроқ “қонни заҳарланиши” деб номланади – ўлимга олиб келиши мумкин бўлган, оғир даражадаги тарқоқ яллиғланишга жавоб реакцияси), тери ва шиллиқ қаватларни тез ривожланадиган шиши (Квинке шиши). Бу ножўя самаралар кам кузатилади, бироқ ҳаддан ташқари жиддий бўлади. Пациент препаратни қабул қилишни тўхтатиши ва дарҳол шифокорга мурожаат қилиши керак. Даволаш ўтказилмаса, бу ҳолат ўлимга олиб келиши мумкин.

Тез-тез кузатиладиган ножўя самаралар қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:

Юрак-қон томир касалликларини олдини олиш учун даволанаётган пациентларда артериал босимни паст бўлиши (гипотензия) кузатилади.

Тез-тез кузатилмайдиган ножўя самаралар қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:

Юқори нафас йўлларининг инфекциялари (масалан, томоқда оғриқ, бурун ён бўшлиқларини яллиғланиши, шамоллаш). Сийдик йўлларининг инфекциялари, эритроцитлар сонини камайиши (анемия), калийнинг даражасини ошиши, кайфиятни тушиб кетиши (депрессия), хушдан кетиш, уйқуга кетишни қийинлашиши, жисмларни атрофда айланаётганини ҳис этиш (тизимли бош айланиши), юрак уришини секинлашиши (брадикардия), артериал босимни паст бўлиши (гипотензия) – юқори артериал босим бўйича даволанганда, ўриндан турганда бош айланиши (ортостатик гипотензия), ҳансираш, қоринда оғриқ, диарея, қоринда дискомфорт, қоринни дам бўлиши, қусиш, кучли терлаш, терини қичишиши, дориларнинг таъсири оқибатидаги тошма, мушакларда оғриқ (миалгия), мушаклар спазми, буйрак фаолиятини бузилиши, шу жумладан ўткир буйрак етишмовчилиги, кўкрак қафасида оғриқ. Ҳолсизлик ҳисси ва қонда креатинин даражасини ошиши.

Кам кузатиладиган ножўя самаралар қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:

Сепсис* (кўпроқ “қонни заҳарланиши” деб номланади – ўлимга олиб келиши мумкин бўлган, оғир даражадаги тарқоқ яллиғланишга жавоб реакцияси), лейкоцитларнинг баъзи турлари сонини ошиши (эозонофилия), тромбоцитлар даражасини пасайиши (тромбоцитопения), оғир даражадаги аллергик реакция (анафилактик реакция), аллергик реакциялар (масалан, тери тошмаси, терини қичишиши, нафасни қийинлашиши, хуштаксимон хириллашлар, юзни шиши ёки артериал босимни пасайиши), қонда қанд даражасини пасайиши (қандли диабети бўлган пациентларда), ҳавотирлик ҳисси, кўришни бузилиши, юракни тез-тез уриши (тахикардия), овқатни ҳазм бўлмаслиги, оғизни қуриши, жигар фаолиятини бузилиши**, дориларнинг таъсири оқибатидаги оғир даражадаги тошмалар, қавариқ (эшакеми), терини қизариши, тери ва шиллиқ қаватларни тез ривожланадиган шиши (Квинке шиши) – бу ўлимга олиб келиши мумкин, экзема (тери касаллиги), бўғимларда оғриқ (артралгия), қўл-оёқларда оғриқ, пайлар соҳасида оғриқ, гриппсимон касаллик, сийдик кислотаси, жигар ферментлари ёки креатинфосфокиназанинг даражасини ошиши, гемоглобин (қондаги оқсиллар) даражасини пасайиши.

*20000 дан ортиқ пациентлар иштирокидаги узоқ муддатли тадқиқотларда, сепсис ривожланган пациентларнинг сони телмисартан олган гуруҳда юқори бўлган. Бу кутилмаган ёки ҳозирги вақтгача номаълум бўлган таъсир механизми билан боғлиқ бўлиши мумкин.

**Телмисартанни қайд этилгандан кейинги қўллаш тажрибасидан келиб чиқиб, жигар фаолиятини бузилишини кўпчилик ҳоллари, ушбу ножўя самарани ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган япон миллатига мансуб пациентларда кузатилган.

Агар сизда жиддий ножўя самаралар ривожланса ёки агар ушбу илова-варақада кўрсатилмаган ножўя самаралар кузатилса, бу хақида шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг.

  1. ТИРЕГИС® ҚАНДАЙ САҚЛАНАДИ

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Тирегис® ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин. Яроқлилик муддати тугайдиган сана – кўрсатилган ойнинг охирги кунидир.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дори воситаларини маиший чиқиндиларга ёки оқар сувларга ташлаш мумкин эмас. Агар энди керак бўлмаган препаратни чиқиндиларга ташлаб юбориш керак бўлса, фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бу чоралар атроф-муҳитни ифлосланишини олдини олишга ёрдам бериши мумкин.

  1. ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТ

Тирегис®нинг таркиби:

  • Таъсир этувчи модда: телмисартан, ҳар бир таблетка 20, 40 ёки 80 мг телмисартан сақлайди.
  • Ёрдамчи моддалар: Бошқа компонентлар: натрий гидроксиди, повидон (К-25), меглумин, лактоза моногидрати, кросповидон, темир (III) оксиди (Е172), магний стеарати.

Қобиғининг таркиби: гипромеллоза, титан диоксиди (Е171), макрогол-400, тальк, темир (III) оксиди (Е172).

Тирегис® препаратини ташқи кўриниши ва ўрамининг ичидагиси

Бир томонида “20” рақами гравировкали ва бошқа томонида “Т” ҳарфи стилизация қилинган, қобиқ билан қопланган сариқ думалоқ таблеткалар.

Бир томонида “40” рақами гравировкали ва бошқа томонида “Т” ҳарфи стилизация қилинган, қобиқ билан қопланган сариқ овал таблеткалар.

Бир томонида “80” рақами гравировкали ва бошқа томонида “Т” ҳарфи стилизация қилинган, қобиқ билан қопланган сариқ овал таблеткалар.

7 ёки 14 плёнка қобиқ билан қопланган таблеткадан мажмуавий алюмин фольгали (совуқ-формавон алюмин фольга ва тобланган алюмин фольга) блистер ўрамга жойланган.
4 (7 таблеткадан) ёки 2 (14 таблеткадан) блистер пациентлар учун илова-варақаси билан бирга картон қутига жойланган.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича берилади

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365