Skip to main content

Тефэстрол

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ТЕФЭСТРОЛ

TEFOESTROL

 

Препаратнинг савдо номи: Тефэстрол

Таъсир этувчи модда (ХПН): тефэстрол

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: тефэстрол – 0,005 г, қанд – 0,1018 г.

ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, стеарин кислотаси ёки магний стеарати.

Таърифи: оқ рангли ёки сарғиш тусли оқ рангли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Эстроген восита.

Код АТХ: G03C 

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик хусусиятлари

Эстроген таъсир кўрсатади. Организмга юборилганда қин ва бачадон эндометрияси шиллиқ қаватини пролиферациясини ҳамда бачадонни ривожланишини рағбатлантиради, жинсий безлар фаолиятини етишмовчилиги туфайли юз берувчи умумий бузилишларини бартараф қилади. Тефэстрол гипофиздаги лютинловчи ва фолликулани рағбатлантирувчи гормонлари синтези ва секрецияси жараёнини фаоллашувига таъсир кўрсатади ва овуляция жараёнини рағбатлантиради.

Қўлланилиши

Тухумдон гипофункцияси, аменорея (бирламчи, иккиламчи), олигоменорея, Шершевский-Тернер синдроми, дисфункционал бачадондан қон кетишида гемостаз мақсадида, ановуляция билан боғлиқ бепуштликни даволаш, бачадонга боғлиқ аменореяси бўлган беморларда бачадон ичи синехиясини кесиш операциясидан сўнг, пременопауза ва менопаузадаги климактерик синдромида, гонадалар дисгенезияси ва жинсий ривожланишининг кечикишида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Овқатланишдан қатъий назар ичга буюрилади; препаратнинг дозаси ва қўллаш давомийлигини касалликнинг характери ва даво самарасига қараб, шахсий равишда танланади.

Аменореяда (бирламчи, иккиламчи) ва тухумдонлар гипофункциясида ҳар куни 5-10 мг (1-2 таблетка) дан 12-14 кун давомида буюрилади. Препарат билан даволаш тугагандан кейин гестаген препаратлар буюрилади. Даволаш курси 2-3 марта такрорланади.

Гонадалар дисгенезиясида сунъий циклнинг биринчи фазасини 1 таблетка (5 мг) дан кунига 2 мартадан қабул қилишни 20-30 кунгача узайтирилади. Даволаш курси 2-3 марта такрорланади.

Ановуляция билан кечувчи тухумдонлар гипофункциясини циклик гормонтерапиянинг 2-3 курсидан сўнг, адъювант кўринишида овуляцияни рағбатлантирувчи кломифен билан бирга буюрилади. Кломифенни одатдаги схема бўйича (циклнинг 5-9 кунлари) буюрилади, Тефэстрол кунига 1 таблетка (5 мг) дан 11, 12, 13 кунлари қўлланилади.

Шершевский-Тернер синдромида суткада 1-3 таблеткадан циклнинг биринчи ярмида, циклнинг икинчи ярмида этистерон (прегнин) билан бирга кунига 2 марта 1 таблеткадан буюрилади. Оптимал доза суткада 2-3 таблетка (10-15 мг) ни ташкил қилади. Даволаш курси 3-9 ойни ташкил қилади.

Жинсий ривожланишни кечикишида суткада 1-2 таблетка (5-10 мг) дан буюрилади. 20 кундан 12 даволаш курси, ҳар бири 10 кунлик танаффус билан ўтказилади.

Дисфункционал бачадондан қон кетишида гемостаз мақсадида қуйидаги схема бўйича буюрилади: 1-2 кунлари 1 таблеткадан кунига 4 марта, 3-4 кунлари 1 таблеткадан кунига 3 марта, 5-6 кунлари 1 таблеткадан кунига 1 марта, сўнгра эса прогестерон ёки прегнин 8-10 кун давомида буюрилади.

Климактерик синдромда пременопауза ёки менопауза даврида кунига 1/4-1/2 таблеткадан, 15-20 кун давомида, кейин гестагенларни 8-10 кун давомида буюрилади. Даволаш курси 2-3 марта такрорланади.

Терапевтик доза 5 мг, бир марталик юқори доза – 20 мг, суткалик юқори доза – 50 мг ни ташкил қилади.

Ножўя таъсирлари

Узоқ қўлланганда метроррагия, эндометрий гиперплазияси, эндометрий ўсмаси кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик.

Жинсий аъзоларни, сут безлари ва бошқа аъзоларни хавфли ва хавфсиз ўсмалари.

Ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас.

 

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши.

Ҳомиладорлик, шу жумладан гумон қилинган ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас (эстрогенлар эмбриотоксик самара кўрсатиши мумкин).

Даволаш давомийлигида эмизишни тўхтатиш лозим (эстрогенлар кўкрак сутига ўтади).

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: қўнгил айниши, қусиш, айрим ҳолларда метроррагия кузатилиши мумкин.

Даволаш: ҳаёти муҳим фаолиятларини тутиб туриш (препарат бекор қилинган фонида), симптоматик даволаш.

 

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар 0,005 г №30 (банкалар, флаконларда), №10 (контур уясиз ўрамларда), №10, №30 (контур уяли ўрамларда).

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365