Skip to main content

Тетурам

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ТЕТУРАМ

TETURAM

 

Препаратнинг савдо номи: Тетурам

Таъсир қилувчи модда (ХПН): дисульфирам

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка сақлайди:

Фаол модда: дисульфирам (тетурам) – 150 мг;

Ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, коллоид кремний диоксиди (аэросил), повидон (тиббий қуйи молекуляр поливинилпирролидон), стеарин кислотаси, кроскармеллоза натрий (примеллоза).

Таърифи: оқ ёки бироз сарғиш-яшилроқ тусли оқ рангли, яссицилиндрик, фаскали таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: алкоголга қарамликни даволаш учун восита

АТХ коди: N07BB01

 

Фармакологик хусусиятлари

Этанолнинг метаболизмида иштирок этувчи ацетальдегидрогеназани ингибирлайди; этанолнинг метаболити бўлган ва  у истеъмол қилинганидан кейин қатор нохуш хиссиётларни (юз терисига қонни «оқиб келишлари», кўнгил айниши, қусиш, сирқовланиш хисси, тахикардия, артериал босимни пасайиши) чақирувчи ацетальдегиднинг концентрациясини оширади. Натижада этанолнинг таъми ва ҳидига жирканиш шартли-рефлектор реакция ишлаб чиқарилиши юз беради.

Максимал терапевтик самарага перорал қабул қилинганидан кейин 12 соат ўтгач эришилади ва даволаш тўхтатилганидан кейин 10-14 кун давомида давом этиши мумкин.

 

Фармакокинетикаси

Перорал қабул қилинганидан кейин дисульфирамнинг МИЙ дан сўрилиши 70 дан 90% гачани ташкил қилади. У дитиокарбаматгача тикланиб, тез метаболизмга учрайди, унинг ўзи глюкурон-конъюгати кўринишида чиқарилади ёки диэтиламин ва карбон сульфидига айланади, унинг бир қисми (4-53%) ўпка орқали чиқарилади.

Қўлланилиши

Сурункали алкоголизмнинг қайталанишларини даволаш ва олдини олиш.

Препарат қўшимча никель билан сурункали заҳарланишда дезинтоксикацион восита сифатида ишлатилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Даволаш бемор синчиклаб текширилганидан ва асоратлари ҳақида огоҳлантирилгандан кейин буюрилади. Препарат ичга 150-500 мг дан суткада 2 марта шахсий схема бўйича қабул қилинади. 7-10 кундан кейин тетурам алкоголли синама (500 мг тетурам қабул қилинганидан кейин 20-30 мл 40% ли этанол (ароқ) қабул қилиш), кучсиз реакция кузатилганда алкоголнинг дозаси 10-20 мл га оширилади (максимал доза 100-200 мл ароқ). Синама заруратга қараб, алкоголнинг дозасини ва/ёки препаратнинг дозасини тўғирлаш билан 1-2 кун ўтгач стационарда ва 3-5 кун ўтгач амбулоторияда такрорланади. Кейинчалик 1-3 йил давомида суткада 150-200 мг тутиб турувчи дозани ишлатиш мумкин.

Ножўя таъсирлари

Дисульфирамнинг хусусиятлари билан боғлиқ бўлган:

– Оғизда металл таъми.

– Колостомаси бўлган беморларда нохуш хид (карбон сульфити билан боғлиқ бўлган).

– Алкоголизми бўлмаган никелли экземали беморларда баъзида учровчи гепатитнинг камдан-кам холлари.

– Оёқларнинг полиневрити, кўрув нервининг неврити.

– Хотирани пасайиши, онгни чалкашиши, астения.

– Бош оғриғи.

– Тери аллергик реакциялари.

Дисульфирам-этил спиртинининг мажмуаси билан боғлиқ бўлган:

Нафас етишмовчилиги, коллапс, юрак ритмини бузилиши ёки ўткир стенокардия, баъзида миокард инфаркти, геморрагик инсульт, шунингдек неврологик бузилишлар, мия шиши ҳоллари таърифланган.

Узоқ муддат қабул қилишдаги асоратлар: алкоголли психозни эслатувчи психозлар, гепатит, гастрит; юрак-қон томир касалликлари бўлган шахсларда мия қон томирларининг тромбози бўлиши мумкин, шунинг учун оёқ-қўлларда ва юздаги парастезияларга шикоятларда препаратни дархол бекор қилиш керак; полиневритни зўрайиши.

Алкогол 50-80 мл дан юқори дозаларда (40% ли этанолга қайта хисоблаганда) қабул қилинганида, Тетурамни қабул қилиш фонида юрак-қон томир ва нафас тизимини оғир бузилишлари, шишлар, тиришишлар ривожланади. Бундай ҳолларда шошилинч дезинтоксикацион терапия ўтказилади, аналептиклар юборилади, симптоматик даволаш ўтказилади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Мутлоқ: Ўта юқори сезувчанлик, тиреотоксикоз, декомпенсация босқичидаги юрак-қон томир касалликлари (шу жумладан яққол ифодаланган атеросклероз, мия қон томирларининг атеросклерози, инфаркт олди ва инфарктдан кейинги ҳолатлар, аорта аневризмаси, коронар етишмовчилик, II-III даражали артериал гипертензия, сурункали юрак етишмовчилиги), қон тупуриш билан кечувчи ўпка туберкулёзи, бронхиал астма, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, ўпканинг яққол ифодаланган эмфиземаси, меъда-ичак йўллари шиллиқ қаватини эрозив шикастланишлари, меъда ва 12-бармоқли ичакнинг яра касаллиги (зўрайиш босқичидаги), меъда-ичак йўлларидан қон кетиши, буйрак касалликлари, буйрак етишмовчилиги, қандли диабет, тутқаноқ, нерв-рухий касалликлар, МНТ инфекцион касалликлари, полиневропатия, эшитиш ва кўз нервларининг неврити, глаукома, хавфли ўсмалар, ҳомиладорлик, лактация даври.

Нисбий: компенсация босқичидаги юрак-қон томир касалликлари, кексалик ёши (60 ёшдан ошганлар), ремиссия босқичидаги меъда ва 12-бармоқ ичакнинг яра касаллиги, мияда қон айланишини бузилишларидан кейинги оқибатлар, эндартериит, илгари ўтказилган тетурамли (антабусли) психозлар.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Қўллаш мумкин бўлмаган мажмуалар:

Алкоголь. Ўзлаштираолмаслик реакциялари (қонни «оқиб келишлари», эритема, қусиш, тахикардия). Спиртли ичимликлар ва спирт сақловчи дори воситаларини қабул қилишдан сақланиш керак.

Мақсадга мувофиқ бўлмаган мажмуалар:

– Изониазид: хулқни ва координацияни бузилиши.

– 5-нитроимидазол ҳосилалари (метронидазол, орнидазол, секнидазол, тинидазол): делириоз бузилишлар, онгни чалкашиши.

– Фенитоин: токсик симптомлари билан қон плазмасида фенитоиннинг концентрациясини аҳамиятли ва тез ошиши (унинг метаболизмини бостирилиши).

Агарда мажмуадан сақланишнинг иложи бўлмаса, дисульфирам билан даволаниш давомида ва кейинчалик клиник кузатув ва қон плазмасида препаратнинг концентрациясини назоратини ўтказиш керак.

Эҳтиёткорликни талаб қилувчи мажмуалар:

– Варфарин (ва бошқа перорал антикоагулянтлар): перорал антикоагулянтларнинг юқори самараси ва қон кетишининг хавфи (жигарда варфариннинг метаболизмини пасайиши). Варфариннинг концентрациясини тез-тез назорат қилиш ва дисульфирам бекор қилинганидан кейин 8 кун давомида антикоагулянтларнинг дозасини тўғрилаш тавсия қилинади.

– Теофиллин: дисульфирам теофиллиннинг метаболизмини ингибирлайди. Бунинг натижаси сифатида, клиник симптомлар ва плазмадаги препаратнинг концентрациясига қараб, теофиллиннинг дозасини тўғрилаш керак (пасайтирилган дозалаш).

– Бензодиазепинлар: дисульфироам бензодиазепинларнинг (айниқса хлордиазепоксид ва диазепамнинг) оксидланишли метаболизмини ингибирлаш йўли билан уларнинг седатив таъсирини кучайтириши мумкин. Клиник кўринишларга мувофиқ равишда бензодиазепиннинг дозаси тўғриланиши керак.

– Трициклик антидепрессантлар: алкоголни ўзлаштираолмаслик реакциясини кучайиши.

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Онгни хатто комагача сусайиши, юрак-қон томир коллапси, неврологик асоратлар.

Даволаш симптоматик.

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар 150 мг.

10 ёки 15 таблеткадан контур уяли ўрамда.

10 таблеткадан 3 ёки 5 контур уяли ўрам ёки 15 таблеткадан 2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

4 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: