Skip to main content

Тиамин

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ТИАМИН

THIAMINUM

Препаратнинг савдо номи: Тиамин

Таъсир қилувчи модда (ХПН): тиамин

Дори шакли: мушак ичига юбориш учун эритма

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: тиамин гидрохлориди – 25 мг ёки 50 мг

Ёрдамчи моддалар: димеркаптопропоансульфонат натрий моногидрати (унитиол), инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки сарғиш ёки сарғиш-кўкимтир тусли, кучсиз ўзига хос ҳидли суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Витамин.

АТХ коди: A11DA01.

 

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

В1 витамини (тиамин) сувда эрувчан витаминларга мансуб. Одам организмида фосфорланиш жараёнлари натижасида учта ферментатив реакцияларнинг коферменти ҳисобланган кокарбоксилазага айланади. Карбонсувлар, оқсил ва ёғлар алмашинуви, синапсларда нерв қўзғалувчанлигини ўтказилиш жараёнларида муҳим рол ўйнайди.

Фармакокинетикаси

Қондаги концентрацияси нисбатан паст, бунда плазмада эркин тиамин айланиб юради, эритроцитлар ва лейкоцитларда–унинг фосфорли эфирлари мавжуд. Фосфорланиш жигарда амалга ошади. Фаолроқ фосфорли эфири кофермент фаолликка эга тиаминдифосфат ҳисобланади. Асосан жигар, юрак, мия, буйрак, талоқда тўпланади. Умумий миқдорининг ½ қисми кўндаланг-тарғил ва миокардда ва тахминан 40% – ички аъзоларда мавжуд бўлади. Ичак ва буйрак орқали чиқарилади.

Қўлланилиши

В1 гиповитаминози ва авитаминози.

Мажмуавий даволашда:

-невритлар, радикулитлар; невралгия; периферик парез ва фалаж;

-меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, меъданинг секретор ва мотор фаолиятини пасайиши, анорексия, ичак атонияси; атоник қабзиятлар;

-миокардиодистрофия; коронар қон айланишни бузилиши;

-қандли диабет;

-нейротрофик ўзгаришлар ва моддалар алмашинувини бузилишлари билан дерматозлар (экзема, нейродермит, псориаз, қизил ясси темиратки) да қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

5% ли тиамин эритмасини мушак ичига (мушакка чуқур) юборилади.

Препаратни юборишни кичик дозалардан (5% ли эритмани 0,5 мл дан кўп эмас) бошлаш ва яхши ўзлаштирилганида юқорироқ дозаларга ўтиш тавсия қилинади.

Катталарга тиаминни ҳар куни 25-50 мг дан (5% ли эритма 0,5 мл ёки 1 мл) кунига 1 марта буюрилади. Даволаш курси – 10-30 инъекциядан иборат.

Болаларга – тиамин 12,5 мг (2,5% ли эритма 0,5 мл) дан буюрилади.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар (тери қичишиши, эшакеми, Квинке шиши, анафилактик шок), кўп терлаш, тахикардия, баъзида юбориш жойида оғриқ (эритманинг рН пастлиги сабабли) бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Шахсий юқори сезувчанлик.

Эҳтиёткорлик билан: Вернике энцефалопатияси, аёлларда пери- ва постменопауза даврида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Тиамин ва пиридоксин (В6 витамини) ёки цианокобаламинни (В12 витамини) бир вақтда парентерал юбориш тавсия этилмайди. Цианокобаламин тиаминнинг аллергия чақирувчи таъсирини кучайтиради. Пиридоксин тиаминнинг биологик фаол шаклига ўтишини қийинлаштиради. Тиамин ва бензилпенициллин ёки стрептомицинни (антиботикларни парчаланиши), тиамин ва никотин кислотасини (тиаминни парчаланиши) бир шприцда аралаштириш мумкин эмас.

Тиамин суксаметоний йодиди, фентоламин, пропранолол, симпатолитиклар (резерпин), уйқу воситаларнинг (ухлатувчи самараси камаяди) фармакологик фаоллигини камайтиради.

Тиамин эритмасини сульфитлар сақловчи эритмалар билан аралаштириш мумкин эмас, чунки уларда у тўлиқ парчаланади.

Тиамин ишқорий ва нейтрал муҳитда нотурғун; карбонатлар, цитратлар, барбитуратлар, мис препаратлари билан буюриш тавсия қилинмайди.

 

Махсус кўрсатмалар

Спектрофотометрия усули билан қон зардобида теофиллинни, Эрлих реагенти ёрдамида уробилиногенни аниқлаш вақтида натижасини ўзгартириши мумкин (юқори дозаларни қабул қилишда). Анафилактик реакция кўпинча юқори дозаларни вена ичига юборилганида ривожланади.

Парентерал юбориш фақат ичга қабул қилиш имконияти бўлмаганида (кўнгил айниши, қусиш, мальабсорбция синдроми, операциядан олдинги ва/ёки операциядан кейинги ҳолат) тавсия этилади.

Вернике энцефалопатиясида декстрозани тиаминни қабул қилишдан олдин буюриш керак.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Автомобилни бошқариш ва диққатни жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб қилувчи бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш қобилиятига препаратнинг салбий таъсири ҳақида хабар берилмаган.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симтомлари: ножўя самараларининг кучайиши.

Даволаш: симптоматик даволаш.

Чиқарилиш шакли

Мушак ичига юбориш учун эритма 25 мг/мл ва 50 мг/мл.

1 мл ёки 2 мл дан нейтрал шиша ампулада.

Ампулага ўзи ёпишадиган этикетка ёпиштирилади ёки этикетка матни бевосита ампулага чиқур босма усули билан ёзилади.

10 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси ва ампулани очиш учун пичоқ ёки ампула скарификатори билан картон қутига жойланади.

Қутига этикетка-бандерол ёпиштирилади.

5 ампуладан поливинилхлорид плёнка ва лакланган босма алюмин фольгали ёки фольгасиз контур уяли ўрамда.

2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси ва ампулани очиш учун пичоқ ёки ампула скарификатори билан картон қутига жойланади.

Синдириш нуқтаси бўлган ампулаларни ишлатишда ампулани очиш учун пичоқ ёки ампула скарификаторини жойлаштирилмасликка йўл қўйилади.

 

Сақлаш шароити

15 дан 25оС гача ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: