Skip to main content

Тантум Верде спрей

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ТАНТУМ® ВЕРДЕ

TANTUM® VERDE

 

Препаратнинг савдо номи: Тантум® Верде

Таъсир этувчи модда (ХПН): бензидамин

Дори шакли: маҳаллий қўллаш учун спрей.

Таркиби:

100 мл маҳаллий қўллаш учун спрей қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: бензидамин гидрохлориди – 0,15 г (30 мл бир флаконда 0,045 г мувофиқ келади);

ёрдамчи моддалар: этанол 96%, глицерол, метилпарагидроксибензоат, ментол ароматизатори (ширин қўшимча), сахарин, натрий гидрокарбонати, полисорбат 20, тозаланган сув.

Таърифи: рангсиз, ўзига хос ялпиз ҳидли тиниқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: оғиз бўшлиғи касалликларини даволаш учун бошқа препаратлар.

АТХ коди: А01АD02

 

Фармакологик хусусиятлари

Бензидамин ностероид яллиғланишга қарши препарат бўлиб, индазоллар гуруҳига киради. Яллиғланишга қарши ва маҳаллий оғриқни қолдирувчи таъсир кўрсатади, микроорганизмларнинг кенг доирасига қарши антисептик таъсирга эга.

Препаратнинг таъсир механизми ҳужайра мембраналарини барқарорлашиши ва простагландинларнинг синтезини ингибиция қилиши билан боғлиқ.

Бензидамин микроорганизмларнинг мембраналари орқали тез кириши, кейинги ҳужайра тузилмаларини шикастланиши, метаболик жараёнларни ва ҳужайра лизисомаларини бузилиши ҳисобига антибактериал ва специфик антимикроб таъсир кўрсатади.

Candida Albicans га нисбатан замбуруғларга қарши таъсирга эга. Замбуруғларнинг ҳужайра деворини ва мицетларнинг метаболик занжирларининг структур модификациясини  чақиради, шундай қилиб уларнинг репродукциясига тўсқинлик қилади, бу бензидаминни инфекцион этиологияли оғиз бўшлиғини яллиғланиш жараёнларида қўллашга асос бўлади.

Фармакокинетикаси

Маҳаллий қўлланганида препарат шиллиқ қаватлардан яхши сўрилади ва ўзининг юзаки эпителиал қаватлар орқали ўтиш хусусияти туфайли самарали концентрацияга етиб, яллиғланган тўқималарга киради. Препаратни чиқарилиши асосан буйрак ва ичак орқали метаболитлари ёки конъюгация маҳсулотлари кўринишида юз беради.

Маҳаллий қўллаш учун дори шакллари тизимли таъсирга эга эмас.

 

Қўлланилиши

Таъсирланиш ва яллиғланиш ҳолатлар, жумладан оғиз бўшлиғини оғриқли синдромлари билан бирга ва томоқ (масалан, гингивит, стоматит, фарингит) ни симптоматик даволаш, шунингдек тишларни консерватив даволаш ва суғуришдан кейин қўлланади.

 

 

Қўллаш усули ва дозалари

2-6 пуркашлар кунига 2-6 марта (ҳар бир пуркаш 0,17 мл эритмага эквивалент).

Катталарга: 4-8 пуркашлар кунига 2-6 марта;

Болалар (6-12 ёшлиларда): 4 пуркаш кунига 2-6 марта;

Болалар (6 ёшдан кичик): ҳар 4 кг бола тана вазнига 1 пуркаш, максимал доза – 4 пуркаш кунига 2-6 марта буюрилади.

Буюрилган дозани оширманг.

Катталар, кекса ёшдаги беморлар ва 12 ёшдан ошган болаларга томоқни ёки оғиз бўшлиғини чайиш учун 15 мл дан препарат (ўлчов стаканча берилади) кунига 2-3 марта ишлатилади.

Препаратни томоқни чайиш қобилиятига эга 12 ёшдан кичик болаларга буюриш мумкин.

– суйилтирилмаган эритма яллиғланиш жараёнларида чайиш учун ишлатилади;

– суюлтирилган эритма (15 мл препарат ва 15 мл сув ўлчов стаканчада суюлтирилади) ҳар кунги оғиз ва томоқни гигиеник чайиш учун ишлатилади.

Даволаш курси:

– оғиз бўшлиғи ва ЛОР-аъзоларининг яллиғланиш касалликлари (турли этиологияли):

4 кундан 15 кунгача.

– одонто-стоматологик патологияда: 6 кундан 25 кунгача.

– оператив аралашувлар ва травмалардан кейин (тонзиллэктомия, жағларни синиши);

4 кундан 7 кунгача.

Препаратни узоқ муддат давомида қўллашда, шифокорнинг маслаҳати керак.

Ножўя таъсирлари

Маҳаллий реакциялар: оғизни қуриши, оғиз бўшлиғида увишиш, ачишиш ҳисси;

Аллергик реакциялар: тери тошмаси;

Жуда кам ҳолларда: ларингоспазм;

Тез-тез эмас: ёруғликка сезувчанлик;

Жуда кам ҳолларда: ангионевротик шиш.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:

Препаратни ҳар қандай компонентларидан бирига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Тантум® Верде препаратининг бошқа дори воситалари билан клиник аҳамиятга эга ўзаро таъсири аниқланмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Ушбу препаратни қўллаш, айниқса узоқ муддатли даволашда, сезувчанлик реакцияларини чақириши мумкин. Бундай ҳолатларда даволашни тўхтатиш ва мувофиқ даволашни аниқлаш учун шифокорга мурожаат қилиш керак.

Чекланган сондаги беморларда оғиз-томоқ яра шакли янада жиддий патология белгилари ҳисобланиши мумкин. Агар симптомлар 3 кундан юқори сақланса, пациент аниқ ҳолатга қараб ўз шифокори ёки стоматолог билан маслаҳатлашиши шарт.

Бензидаминни қўллаш салицил кислотага ёки НЯҚП (ностероид яллиғланишга қарши препаратлар) га юқори сезувчанлик ҳолатларида тавсия этилмайди.

Анамнезида бронхиал астмаси бўлган беморларга препарат эҳтиёткорлик билан буюрилади, чунки ушбу гуруҳ пациентларида бронхоспазм юзага келиши мумкин.

Тантум® Верде препарати аллергик реакцияларни (жумладан секинлашган турини) чақирувчи метилпарагидроксибензоатни сақлайди.

Спорт билан шуғулланувчи пациентлар учун: этил спирти сақловчи дори препаратларини қўллаш, айрим спорт федерацияларининг ўрнатилган меъёрларига мувофиқ қонда алкоголь сақланиши допинг тестига ижобий натижа бериши мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация

Ҳар қандай дори воситаларини қабул қилишдан олдин ўз шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Зарурати бўлганида Тантум® Верде препаратини фақат шифокор кўрсатмаси бўйича хавф ва фойда нисбати мувофиқ равишда индивидуал баҳолангандан сўнг ишлатиш мумкин.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Препарат автотранспортни бошқариш қобилиятига ва бошқа юқори диққатни талаб қилувчи фаолият турларига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Жуда кам ҳолларда қўзғалувчанлик, конвульсия, кўп терлаш, атаксия, тремер ва қусиш каби, болаларда бензидаминни тавсия этилган дозаларидан тахминан 300 марта оширилган дозаларда перорал қабул қилгандан сўнг дозани ошириб юбориш симптомлари кузатилади.

Ўткир дозани ошириб юбориш ҳолларида фақат симптоматик даволаш ўтказиш мумкин; қусишни чақириш билан меъдани тозалаш ёки меъдани ювиш керак, бунда бемор тутиб турувчи даволаш ва адекват гидратацияни таъминлаш билан шифокор кузатуви остида бўлиши зарур.

 

Чиқарилиш шакли

– 30 мл эритма помпа ва йиғилувчи канюлали сиқувчи мослама билан таъминланган оқ рангли полиэтилен флаконда.

– 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Яроқлилик муддати

4 йил.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: