Skip to main content

Тантум Верде таблеткa

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ТАНТУМ® ВЕРДЕ

TANTUM VERDE

 

Препаратнинг савдо номи: Тантум® Верде

Таъсир этувчи модда (ХПН): бензидамин

Дори шакли: шимиш учун таблеткалар

Таркиби:

Шимиш учун бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: бензидамин гидрохлориди -3 мг;

ёрдамчи моддалар: изомальтоза, левоментол, аспартам, лимон кислотасининг моногидрати, ялпиз ароматизатори, лимон ароматизатори, хинолин сариқ бўёвчиси (Е104), индигокармин (Е132).

Таърифи: шимиш учун таблеткалар 3 мг: марказида чуқурчаси бўлган яшил квадрат таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: оғиз бўшлиғи касалликларини даволаш учун бошқа препаратлар.

АТХ коди: А01АD02

 

Фармакологик хусусиятлари

Бензидамин ностероид яллиғланишга қарши препарат бўлиб, индазоллар гуруҳига мансуб. Яллиғланишга қарши ва маҳаллий оғриқни қолдирувчи таъсир кўрсатади, микроорганизмларнинг кенг доирасига қарши антисептик  таъсирга эга.

Препаратнинг таъсир механизми хужайра мембраналарини барқарорлашиши ва простагландинларнинг синтезини ингибиция қилиниши билан боғлиқ.

Бензидамин микроорганизмларнинг мембраналари орқали тез кириши, кейинчалик хужайра структураларини шикастланиши, метаболик жараёнларни ва хужайра  лизисомаларини бузилиши ҳисобига антибактериал ва специфик антимикроб  таъсир кўрсатади.

Candida albicans га нисбатан замбуруғларга қарши таъсирга эга. Замбуруғларнинг хужайра деворини ва мицетларнинг метаболик занжирларининг структур модификациясини  чақиради, шундай қилиб уларнинг репродукциясига тўсқинлик қилади, бу бензидаминни  инфекцион этиологияли оғиз бўшлиғини яллиғланиш жараёнларида қўллашга асос бўлади.

Фармакокинетикаси

Одам қон зардобидаги бензидамин миқдорини шундан далолат берадики, ушбу модда оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати ва томоқ орқали сўрилади. 3 мг таблеткалар қабул қилингандан кейин 37,8 нг/мл га тенг плазмадаги бензидаминнинг максимал концентрациясига тахминан 2 соатдан кейин AUC соатига 367 нг/мл кўрсаткичида эришилади. Аммо ушбу кўрсаткичлар тизимли фармакологик таъсирни таъминлаш учун етарли эмас.

Бензидамин асосан сийдик орқали, фаол бўлмаган метаболитлар ва конъюгация маҳсулотлари шаклида чиқарилади.

Ўзининг юза эпителиал қатлам орқали ўтиш қобилияти туфайли бензидамин маҳаллий қўллангандан кейин яллиғланган тўқималарда самарали қонцентрацияга эришади.

Қўлланилиши

Оғиз бўшлиғи ва томоқдаги оғриқ ва таъсирланишларни симптоматик даволаш учун қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Таблетка оғизда бутунлай сўрилгунча тутиб турилади, юқори самарага эришиш учун максимал узоқроқ ушаб туриш маъқулдир.

Катталарга, кекса ёшдаги беморларга ва 6 ёшдан  ошган болаларга 1 таблеткадан кунига
3 марта буюрилади.

Даволаш курси:

  • оғиз бўшлиғи ва ЛОР-аъзоларининг яллиғланиш касалликларида (турли этиологияли): 4 кундан 7 кунгача;
  • одонто-стоматологик патологияда: 7 кунгача;

Препарат узоқ вақт давомида қўлланганида, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

6-11 ёшли болалар: ушбу дори препаратини катталар назорати остида қўллаш тавсия этилади.

6 ёшдан кичик болалар: ушбу дори препаратини фармацевтик шаклини эътиборга олган ҳолда, ушбу таблеткаларни фақат 6 ёшдан бошлаб қўллаш мумкин.

 

Ножўя таъсирлари

Тантум® Верде қўллаганда ҳар қандай дори воситаси каби ножўя кўринишлар пайдо бўлиш эҳтимоли мавжуд.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлари:

  • ачишиш ва оғиз қуриши хисси – кам ҳолларда (10000 пациентдан 1-10 тасида намоён бўлади);

Иммун тизими томонидан бузилишлар:

  • юқори сезувчанлик реакциялари – кам ҳолларда (10000 пациентдан 1-10 тасида намоён бўлади);
  • анафилактик реакциялар – номаълум (мавжуд маълумотларга асосан пайдо бўлиш тез-тезлигини баҳолаш мумкин эмас).

Нафас тизими томонидан бузилишлар, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи соҳалари:

  • ларингоспазм – жуда кам ҳолларда (10000 пациентдан 1 тасидан кўпроғида намоён бўлади).

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар:

  • ёруғликни сезувчанлик – тез-тез эмас (1000 пациентдан 1-10 тасида намоён бўлади).
  • ангионевротик шиш – жуда кам ҳолларда (10000 пациентдан 1 тасидан кўпроғида намоён бўлади).

Йўриқномадаги кўрсатмаларга риоя қилиш ножўя ҳолатларни ривожланиш хавфини қисқартиради. Ножўя холатлар ёмонлашганда ва ушбу брошюрада кўрсатилмаган ножўя ҳолатлар ривожланганда шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг бирон-бир компонентларига юқори сезувчанлик;
  • фенилкетонурияда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Тантум® Верде препаратининг бошқа дори воситалари билан клиник аҳамиятга эга ўзаро таъсири аниқланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Орофаренгеал яра янада жиддийроқ патология белгиси бўлиши мумкин; агар симптомлар 3 кундан кўп сақланса, бемор конкрет ҳолатга қараб ўз шифокори ёки стоматологи билан маслаҳатлашиши керак.

Дори препарати фенилаланиннинг манбаи ҳисобланган аспартам сақлайди, шунинг учун у фенилкетонурия ҳолатида хавфли бўлиши мумкин.

Дори препарати изомальтоза сақлайди, шунинг учун фруктозага ҳаддан зиёд сезувчанлиги билан боғлиқ кам учрайдиган наслий муаммолар ҳолатларида эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Салицил кислотасига ёки бошқа озуқа аллергенларига юқори сезувчанлик ҳолатларида бензидаминни қўллаш тавсия этилмайди.

Анамнезида бронхиал астма хуружлари пайдо бўлиш ҳоллари мавжуд бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюрилади, чунки ушбу гуруҳ пациентларида бронхоспазм пайдо бўлиши мумкин.

Тантум® Верде шимиш учун таблеткалари қанд сақламайди, шунинг учун уларни гипергликемия билан оғриган беморларга ёки кам калорияли пархезга риоя қилувчи, қанд истеъмол қилиши мумкин бўлмаган пациентларга қўллаш мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация

Дори воситасини қабул қилишдан олдин шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Бензидаминни ҳомиладорлик ёки лактация (эмизиш) даврида қўллаш хақида маълумот етарлича эмас, шунинг учун Тантум® Верде шимиш учун таблеткаларини шифокор маслаҳатисиз қабул қилиш мумкин эмас.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқаришга таъсири

Препарат автотранспортни бошқариш қобилиятига ва бошқа юқори диққатни талаб қилувчи фаолиятга таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Тантум® Верде шимиш учун таблеткаларининг дозасини ошириб юборилиши ҳолатлари ҳақида хабар берилмаган.

Шунга қарамай, болаларда таблеткаларга нисбатан тахминан 100 марта юқори дозаларда бензидамин ичга қабул қилингандан кейин, жуда кам ҳолларда таъсирчанлик, конвульсия, терлаш, атаксия, тремор ва қусиш каби дозани ошириб юборилиш симптомлари кузатилиши мумкин. Бундай ҳолларда фақат симптоматик даволаш мумкин: қусишни чақириш ёки меъдани ювиш ёрдамида меъдани тозалаш керак, бунда бемор тутиб турувчи даволаш билан ва адекват гидратация шифокор кузатуви остида бўлиши керак.

Чиқарилиш шакли

  • 10 таблеткалар, улардан ҳар бири парафинли қоғозга ўралган, уч қаватли полиэтилен-қоғоз-алюминли жилдга жойланади;
  • 10 таблеткалардан 2 жилд қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Намликдан ҳимоялаш учун оригинал ўрамда сақлансин.

Яроқлилик муддати

4 йил

Кўрсатилган яроқлилик муддати фақат тўғри сақланадиган препаратларга таалуқли.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: